Форма входа

Категории раздела

Мои статьи [30]

Поиск

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Пятница, 25.09.2026, 04:27
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Каталог статей


Главная » Статьи » Мои статьи

МУҲАББАТ, О МУҲАББАТ
МУҲАББАТ, О МУҲАББАТ

МУҲАББАТ, О МУҲАББАТ

Севги нима ўзи? Муҳаббат нима? Бу илоҳий туйғуни ҳис қилишнинг ўзиёқ бахт. Туйғуни мужассам қилган қалб ҳар томонлама гўзалликка интилиб ҳаёт кечиради. Бироқ бугун баъзи тенгдошларимиз севги деган тушунчанинг номига доғ тушираётгандек. Негаки, ана шундай тенгдошларимиз “севги”сини кўчаларда, канал бўйларида, хиёбонларда реклама қилаётганликлари юқоридаги фикримизни тасдиқлайди.
Бу ҳолатларга кўзи тушганларнинг энсаси қотиши табиий. Ўзларини “Лайли ва Мажнун”лардек ҳис қилаётган ҳаёсизлар андишани унутиб қўйгани етмаганидек нотўғри иш қилаётганини ҳам англамайди. Наҳот улар бу юришларини “севги” деб ўйлашса…  Ана шундайларга бир саволни бергим келаверди. Уят нима?  Ҳаё, ибо-чи? Ҳайронман, наҳотки улар ўзларини шунчалик “тўғри иш қиляпмиз” деб ўйлашса?!  Бундайларда ҳаё, ибо нима қилсин. Буни билиш учун аввало виждон, ор-номус деган тушунчалар  бўлиши керак. Ҳаё, ибо дегани ҳар бир инсон ўз-ўзини ҳар қандай ёт нарсалардан ҳимоялаш, чегаралаш деганидир. Айнан ибо, ҳаё каби тушунчалар ўзбек халқимизга, унинг қон-қонига сингиб кетган тушунчадир. Агар ҳар бир инсон ўзлигини, кимлигини англаса, аминманки, бундай беҳаёлик, умуман бузуқликлар келиб чиқмайди. Аммо бу гаплар ўз фикри йўқ, онги паст, ўзича фикрловчилар учун ғализ туюлиши турган гап. Лекин бу гаплар замирида бутун ҳаёт фалсафаси мужассамдир. Зеро, бу ишлари билан нимага эришади, ҳаётда ўз ўринларини, топишлари, келажакларини қандай қуришлари мавҳумдир. Ҳаётда кун келиб бахтсиз бўлиб қандайдир сабаблар излашининг ҳожати йўқ. Ҳаётимиз бир дарахтга ўхшайди. Уни қандай улғайтириш, қанчалик тўғри парваришлаш ўзимизга боғлиқ. Нима эксанг, шуни ўрасан, деганларидек умримизнинг мевали, мазмунли ўтиши учун аввало ўзимиз курашишимиз даркор. Айни шундай глобаллашув даврида инсон эришиши учун барча имкониятлар мавжуд даврда, ҳаётда бундай енгил қараш, ҳеч нарса эмасдек  тушуниши энг мудҳиш хатодир. Холбуки, бу ҳаётда аҳамиятсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар бир нарсани, ҳар кимни бу ҳаётимизда аҳамияти, ўрни бор, қандайдир четдан келган “маданият”ни ўзимизникидек тутиш, уларга тақлид қилиш, менимча, “олдига қўйганини емоқ”дек гап. Асли буни такрор айтишимиз мумкинки, асл маданият шарқдан бошланган.
“Қарс икки қўлдан чиқади” деганларидей бундай беъманиликларга нафақат четдан келганлар, балки унда билвосита биз ҳам, бефарқчилигимиз-у лоқайдлигимиз билан иштирок этяпмиз. Яна қўштирноқ ичидаги “севишганлар”га бир нарсани айтиб ўтмоқчийдим. Бу дунёда ҳамма нарса жуфти, тенги билан яратилган. Шундай экан, ҳар инсон умри давомида ўз тенгини топади деб ўйлайман.
Аслида севги шундай тушунчаки, у яширин гўзаллиги билан мавжуддир. У шундай туйғуки, инсонни комиллик сари бошлайди. Севган инсон ҳеч қачон севгилисини қандайдир  нафсни қурбонига, ҳаваслару тақлидлар исканжасига ташламайди. Унга қўл теккизишга қўрқади. Уни йўқотиб қўйишдан, қолаверса, ҳақиқий муҳаббатнинг виждони бунга йўл қўймайди. Чин севги ҳамиша тўғри йўлга бошлайди.
Тенгдошларимга шу нарсани таъкидлагим келадики, севинг, севилинг. Аммо севилиб севинг. Сизни руҳан тушунадиган,орзу интилишларингиз билан қизиқадиган умр йўлдоши топишда асло адашманг. Ўткинчи ҳою ҳавасни чин муҳаббат деб алданманг. Кейинги пушаймон ва армон юки эса жуда оғир бўлади…
 
Мадина ЮСУПОВА

Категория: Мои статьи | Добавил: lenger (29.07.2008)
Просмотров: 8497 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1.2/11
Всего комментариев: 1
1 mp3-vk.ru  
0
Самая многострадальная группа Норвегии. Легендарна уже тем, что произвела рекордное количество героев , попытавшихся им стать, или отсидевших за то, что осчастливил этим коллегу.

Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2026