Форма входа

Поиск

Календарь

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 02:11
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2014 » Апрель » 12 » БИР ТИКАН САНЧИЛСА ҲАМ...
16:19
БИР ТИКАН САНЧИЛСА ҲАМ...
 

Бир куни донишманд тоби қочиб, ётиб қолибди. Ҳолидан хабар олиш учун келган ҳаким ундан:

– Нима истайсан? – деб сўрабди.

– Соғлик, – деб жавоб қайтарибди бемор.

– Унинг шаклини, қандай эканини тушунтир, сенга топиб келтирай, – дебди ҳаким.

– Соғликнинг хусусияти, шаклу шамойили йўқ, – дебди донишманд.

– Сен донишмандсан, хусусиятсиз нарсани қанақасига талаб қиласан? Яхшиси, соғлиқнинг қандай бўлишини менга тушунтир! – дебди яна у.

– Соғлиқ келиши билан қувватга кираман, рангим ҳам тиниқлашади, тетик бўлиб қоламан...

– Мен сенга соғлиқнинг ўзини таърифлаб бер, деяпман, – унинг сўзини бўлибди ҳаким.

– Билмайман....

Соғлиқ мана шундай кўз билан кўриб, қўл билан тутиб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган бебаҳо неъмат. Ҳадиси шарифда ҳам у ҳақда айтилган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Икки неъмат бор, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади: улар сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир” (Имом Бухорий ривояти).

Соғлиқни қадрлаш, уни асраш учун саъй-ҳаракат лозим. Соғлиғимиз учун зарарли нарсаларни истеъмол қилиш бу неъматга ношукрлик билан баробар. Шу сабаб соғлиқ неъмати борлигида уни эҳтиётлаш, ўз ўрнида истеъфода этиб, бандалик бурчларимизга, Ҳақ таолонинг амрларга “лаббай” деб қулоқ тутишимиз лозим. Агар дардга чалинсак, бу ҳолда ҳам қандай йўл тутиш лозимлиги динимиз кўрсатмаларида баён қилинган. Киши касалланган чоғида ҳам Яратганга шукр қилиши лозим. Чунки бу унинг гуноҳларига каффорат бўлади: Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етса ҳам, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради”(Муттафақун алайҳ).

Демак, соғлиқ ҳам, дард чекиш ҳам мўмин учун бир неъмат. Ҳар икки ҳолатда ҳам тўғри йўл тутиш билан киши савобга эришади.

 

Фотима ЗУПАРОВА,

http://hidoyat.uz/

Просмотров: 785 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024