Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 01:06
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2014 » Август » 12 » Бу дунёнинг зўрлари тўхтанг…
10:00
Бу дунёнинг зўрлари тўхтанг…

 Бу дунёнинг зўрлари тўхтанг…

 

 

БИЗНИНГ БОЛАЛАР  

 

Вақтимиз йўқ дейди ота онаси,

Тийрак кўзларида қотган жолалар.

«Дил бузар» бобоси, газит момоси,

Шундай улғаймоқда бизнинг болалар.

 

Бир кўрсам наҳорлаб сут сотиб юрар,

Бекатда сигарет, қурт сотиб юрар,

Ғоффор бобосидай нос отиб юрар-

Шундай улғаймоқда бизнинг болалар.

 

Амаллаб кун кўрар югуриб елиб,

Арава судрайди Жиззахдан келиб,

Мешқорин амалдор пул чўзар кулиб-

Шундай улғаймоқда бизнинг болалар.

 

Молга қараган ҳам шу болажонлар,

Пахтани терган хам шу болажонлар,

Арақхўр оталар, пўк чалажонлар-

Шундай улғаймоқда бизнинг болалар.

 

Бозор-ўчарларда савод чиқарган,

Зўр келса рўзғорни бола боқаркан,

Отасидан аввал сочи оқарган –

Шундай улғаймоқда бизнинг болалар.

 

Эртакни соғинса йўқдир момоси,

Келажагинг буюк дейди бобоси,

Ҳар ҳолда текин-ку, юртнинг ҳавоси-

Шундай улғаймоқда бизнинг болалар.

 

1994 йил.

 

ЯХШИРОҚ

 

Жарга етакловчи равон йўллардан,

Чўққига элтувчи сўқмоқ яхшироқ.

Сохта даҳолару, лўттивозлардан-

Нодон қўлидаги тўқмоқ яхшироқ.

 

 

 

ТЎХТАНГ

 

Бу дунёнинг зўрлари тўхтанг,

Очинг офтоб кўзларингизни.

Не бўлса ҳам баланд олмангиз,

Яратгандан ўзларингизни.

 

У дунёни эслаб қўйингиз,

Мазлумаларни эзган пайтингиз.

Мозорларга қараб қўйингиз,

Бозорларни кезган пайтингиз.

 

Зулматларга юз бурган замон,

Борлиқ гўё, бир кекса бетоб.

Хира шамдек ожиз, нотовон,

Фалакларни ёритган офтоб.

 

Қанча ттансиқ неъматлари бор,

Бу дунёнинг гўзал боғида.

Султонлар ҳам зор-зор йиғлаган,

У дунёга кетар чоғида.

 

Бу дунёнинг зўрлари тўхтанг,

Мазлумларни эзар пайтингиз.

Мозорларга қараб қўйингиз,

Бозорларни кезар пайтингиз.

 

2000 йил.

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ҳамроқул Асқар.

Просмотров: 593 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024