Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 01:06
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2013 » Июль » 28 » Итга ўқилган Жаноза
10:30
Итга ўқилган Жаноза
Итга ўқилган Жаноза
Куни кеча Россия Федерациясининг Курган шаҳриданҚирғизистонга қайтган Ўшлик акамиз Иззатилла Раҳматиллаев у ерда ишлаётган Сирдарёлик миллатдошимиз билан учрашганида ундан эшитган воқеа асосида ёзилган шеърни муҳлисларимизни ҳукмига ҳавола қилмоқчиман.


 
Итга ўқилган Жаноза
 
Русияга қилдим бир сафар,
Ҳамюртлардан олмоқчун хабар.
Деразадан кўрсам тонг саҳар,
Ўзбек йигит кўча супурар.
 
Қувонч ила у томон бориб,
Миллатдошдан ҳол-аҳвол сўрдим.
Гапни секин пул томон буриб,
Юзларида мамнунлик кўрдим.
 
Супургисин бекатга қўйиб,
Тил тагига носвой солди у,
Ўрисларни устидан кулиб,
Мақтанишни бошлаб қолди у.
 
-Ўрис халқи шунчалик тупой,
Эканлигин шу ерда билдим,
Арзийдиган бир ишни қилмай,
Бойваччанинг терисин шилдим.
 
Кимлигимни бўлиб билмоқчи,
Савол берди "Ты мусулманин?”
Билсам экан у дафн қилмоқчи,
Королевский Дог зотли итин.
 
-Итим учун қазисанг лаҳат,
Кўмсанг ўқиб Қуръондан оят,
Унинг руҳи шод бўлур ғоят,
Сўраганинг оларсан албат.
 
Йўқ дейишга бормади тилим,
Мўмай пулни қиймади кўзим,
-Шеригимни ҳам олай?-дедим.
Эплолмасдим ахир бир ўзим.
 
Яшар экан бир кошонада,
Мовий бассейн товланар тўрда,
Мармар бўлган кенг остонада
Ётар эди қоп-қора мурда.
 
Қўрққанимдан қуриди оғзим,
Секин дедим – "Оқ сурп ҳам лозим”,
Тўшадикда ерга темир сим,
Ювмоқликни тугатдик бир зум.
 
Пешонадан тер келиб муздек,
Ўрмон ичра гўрни ҳам қаздик.
Ит мурдасин унга ётқиздик,
Бир зум ўтмай ишни битқаздик.
 
Ит мурдасин қўйгач лаҳатга,
Олганимда қўлга лопатка,
Ўрис деди – "Навбат оятга,
Қуръон ўқи, қўйма уятга!”
 
Шерик кирди жонимга аро,
Усиз ҳолим бўларкан хароб.
Чала-чулпа оят ўқиди,
Билмаганин ичдан тўқиди.
 
Маросимни бўлгач битириб,
Ортимизга қўйди келдириб.
Беш юз доллар кўкидан бериб,
"Хватит?” – деб сўради кулиб.
 
Ишга чиқсам ботмасидан ой,
Меҳнат қилсам тинимсиз бир ой,
Тополмаганим пулни тупой,
Қўлимга тутқазди ўрисвой.
 
Бу гапига келдию ғашим,
Тупой кимлигин шартмас сўзлашим,
Аҳволи шу экан юртдошим,
Кулишим керакми ёки йиғлашим!
 
Ярим ҳазил заҳримни сочдим:
-Бироз ёшсизда миллатдошим,
Еттиси, Қирқи ва Йил ошин,
Ўтказишни эслатинг шошинг!
 
-Эй акажон буларку  тупой,
Пул топган, ақли йўқ ўрисвой!
Бизни урф-одатни тушунармиди,
Тушунса шунча кўп пул тўлармиди?!
 
Баҳодирхон Султон
 
Нидерланд қироллиги    
2012 йил 9 ноябр, соат 15.10
Просмотров: 575 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024