Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 02:38
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2014 » Июль » 30 » ХОРАЗМДА ЗАМОНАВИЙ ЭКСКАВАТОРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛА БОШЛАНДИ
14:49
ХОРАЗМДА ЗАМОНАВИЙ ЭКСКАВАТОРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛА БОШЛАНДИ

ХОРАЗМДА ЗАМОНАВИЙ ЭКСКАВАТОРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛА БОШЛАНДИ

 Автор: Солияжон РАҲИМБЕРГАНОВА. К.ЎРОЗИМБЕТОВ олган суратлар. | Печать

Урганч шаҳрида "UzXCMG" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг очилиш маросимига бағишланган тадбирдан

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда саноатни ҳар томонлама ривожлантириш, бу йўналишда янги замонавий корхоналарни ташкил этиш ва ишга тушириш, давр талаби асосида маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида кенг миқёсда амалий ишлар жадал суръатлар билан давом этмоқда. Юртбошимизнинг "2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги Қарори асосида вилоятимизда 300 дан зиёд истиқболли лойиҳалар амалга оширилади. Мазкур қарор асосида шу йилнинг биринчи чорагида 20 га яқин лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилиб, янги иш ўринлари яратилди. Қарор ижроси изчил таъминланиши ўз натижасини бермоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 мартдаги 184-ф сонли фармойишига асосан "Урганч экскаватор" очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш потенциалини ошириш, янги иш ўринларини очиш мақсадида жамиятнинг акциялар сони 223775 донадан 1264928 донагача оширилди. Корхонаакцияларининг 95,4 фоизи "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК тасарруфига ўтказилди. Бу эса корхона фаолиятини янада такомиллаштиришда алоҳида аҳамият касб этди ва қисқа вақт мобайнида иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Жумладан, "Урганч экскаватор" очиқ акциядорлик жамияти корхонасида "Гидравлик экскаваторлар ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш" лойиҳаси ҳам амалга оширилди. Ушбу лойиҳа доирасида 15 млн. долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган. Бугунги кунда лойиҳа бўйича 17,56 млрд. сўм атрофида ишлар бажарилди.

 

Шунингдек, корхона тизимидаги муҳандислик тармоқлари тубдан таъмирланди ва оқава сув иншоотлари янгидан ўрнатилди, ҳудуддаги темир йўллар янгиланди, юк кўтариш мосламалари капитал таъмирдан чиқарилди.

Корхонанинг дастлабки ер майдони 4,7 гектарни ташкил этган бўлиб, у янада кенгайтирилди. Яъни ободонлаштириш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида 6,06 гектарга кенгайтирилди. Корхона ҳудудида 20 минг кв. метрдан зиёд майдонлар ободонлаштирилиб, дарахтлар кўчатлари, гуллар экилди ва 15 минг кв. метрга яқин ҳудуд майдонига асфальт қопламаси ётқизилди, атрофга замонавий ёриткичлар ўрнатилди. Корхонадаги уч қаватли маъмурий ишлаб чиқариш бинолари реконструкция қилинди. Бош ишлаб чиқариш биносида ҳам тубдан таъмирлаш ишлари бажарилди. Муҳандислик, коммуникация тизимида талаблар даражасида амалий ишлар якун топди. Йилдан йилга соҳада ишлар ривожланиб борди.

Президентимизнинг 2014 йил 10 январда қабул қилинган "Чет эл инвестициялари билан "UzXCMG" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорига асосан "UzXCMG" қўшма корхонаси ташкил қилинди. Ушбу қўшма корхонанинг асосий фаолият турини "UzXCMG" маркаси остида гидравлик экскаваторларни ва бошқа қурилиш техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этади.

 

 

- Бизнинг корпорация 100 турдан ортиқ қурилиш, мелиорация ва тоғ техникалари ишлаб чиқарувчи дунёдаги йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. "XCMG" айни дамда Америка, Германия ва Япониянинг "Катерпилер", "Либхерр", "Тиссен Групп" ва "Кавасаки" каби 160 йирик компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатган бўлиб, унинг ишчилари сони 26000 нафар, илмий ходимлари сони 2000 нафардан ортади. Шунингдек, ўзининг илмий-тадқиқот институтига ҳам эга, - дейдикорпорациянинг техник масалалар бўйича маслаҳатчиси Янг Веньжие.

Урганчда иш бошлаган "UzXCMG" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг асосий вазифаси "UzXCMG" маҳсулот белгиси ҳамда "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" тамғаси остида гидравлик экскаваторлар ва бошқа қурилиш ускуналарини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳамда уларга эҳтиёт қисмлар ва комплектациялар етказиб бериш ҳисобланади.

Ушбу корхона "Урганч экскаватор" ОАЖ ҳудудида ташкил этилганлиги учун бу корхонанинг 10 нафар мутахассиси "XCMG" корпорациясининг экскаватор ишлаб чиқарадиган заводида ўзларининг малака ва тажрибаларини ошириб, сертификат олиб қайтадилар. Эндиликда маҳаллий ёшлар соҳа бўйича касб маҳоратларини янада оширадилар.

Шу йилнинг 10 май куни вилоят марказидаги "UzXCMG" қўшма корхонасининг очилиш маросими тантанали равишда бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон темир йўллари ДАТКнинг масъул ходимлари, "Xuzhоu Cоnstructiоn Machinery Grоuр" компаниясининг вакиллари, қўшма корхона ишчи-хизматчилари, соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари,оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилдилар.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Зокиров қатнашди ва сўзга чиқди.

"Xuzhоu Cоnstructiоn Machinery Grоuр cо., LTD" корпорацияси вице-президенти Ли Цзяньтадбирда сўзга чиқиб, барчани мазкур корхонанинг ишга тушганлиги билан қизғин қутлади. Жаноб Ли Цзянь кейинги йилларда Ўзбекистон саноатининг жадаллик билан ривожланаётганлиги, янги замонавий корхоналар ишга туширилаётганлиги, маҳаллий ёшларнинг иқтидор, қобилиятини, улар бугун энг замонавий экскаваторларни ишлаб чиқаришда фаол иштирок қилаётганлигини таъкидлади.

"Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг бошқаруви раиси О.Рамaтов тадбирда иштирок этди ва сўзга чиқди.

Таъкидландики, айни пайтда ушбу акциядорлик компанияси республикамиз ҳудудида аҳолига юксак даражада хизмат кўрсатиш билан бирга инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилиш ва бунёдкорлик ишларини мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Шунингдек, Хоразм вилоятининг ўзида қурилиш, реконструкция ишларини изчил равишда олиб бормоқда. Урганч темир йўл вокзали тубдан реконструкция қилиниб, замонавий сайёҳлик иншоотига айлантирилди. Вокзал қисқа муддатда жаҳон талабларига жавоб берадиган даражада реконструкция қилиниб, кутиш ва кузатиш заллари ўриндиқлар, она ва болалар учун дам олиш хоналари чиройли мебеллар билан жиҳозланган. Бу ерда тиббий хизмат кўрсатиш хонаси кеча-ю кундуз йўловчилар хизматида. Темир йўл вокзали ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш, қурилиш, реконструкция ишларидан сўнг вокзал атрофидаги гўзаллик барчанинг ҳайрат, қувончини оширмоқда.

Шунингдек, Шовот каналининг Урганч шаҳрини кесиб ўтувчи қисми тўлиқ бетонлаштирилиб, атрофида яшил ҳудуд, сайёҳлар учун тўртта меҳмонхона, миллий ва хорижий услубдаги ресторанлар, кўнгилочар масканлар, болалар ва катталар учун спорт майдончалари, сайёҳлар ва аҳолининг дам олиши учун қайиқлар тўхташ жойларини барпо этилда жамоа аъзоларининг ҳиссаси катта.

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТКнинг Шовот туманида "Темир йўл обод" чорвачилик ва паррандачилик мажмуаси қуриб ишга туширилди. Айни кунда бу ерда 1300 дан зиёд наслли қорамол, 35 минг бош товуқ боқилиб, гўшт, сут маҳсулотлари йилнинг тўрт фаслида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, кунига 30 минг донадан зиёд тухум аҳоли дастурхонига етказиб берилмоқда.

Мажмуадаги 950 гектар ернинг 50 гектарида янгидан боғлар яратилди. 100 гектаридан зиёдига эски беда, 700 гектарга яқин майдонга сабзавот, полиз экинлари экилди. Айни пайтда мазкур жамоанинг ўзида 250 нафар маҳаллий ёшлар фаолият кўрсатмоқда. Яқин кунларда бу ерда сутни қайта ишлаш заводи ишга тушади.

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК томонидан вилоят марказида шу кунларда ҳам ободонлаштириш, қурилиш, яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Вилоят марказида "UzXCMG" қўшма корхонасининг иш бошлаши ҳам саноат салоҳиятини ҳар томонлама юксалтириш имконини беради.

Корхонанинг тантанали очилиш тадбирида сўзга чиққан вилоят ҳокими П.Бобожонов истиқлолимиз шарофати билан юртимизда амалга оширилаётган улуғвор ишлар, истиқ- болли лойиҳалар, ташаббуслар ва уларнинг қувонарли самараларини аниқ мисоллар асосида қайд этдилар. Бугун нафақат Урганч шаҳрига, шунингдек, воҳанинг туманларига, чекка қишлоқларига ҳам илм-фан ютуқлари, янги технологиялар, саноат йилдан йилга тез суръатлар билан кириб бормоқда.

Президентимизнинг "2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги, "Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари бугун изчил равишда бажарил-моқда. Вилоятда янги тур маҳсулотлар - "Дамас", "Шевроле Орландо"автомобиллари ишлаб чиқариш билан бирга янги корхоналар барпо этилиб, автомобиллар учун зарур воситалар, жиҳозлар ҳам тайёрланяпти ва касб-ҳунар коллежларини битказган ёшлар бу меҳнат жамоаларида фаолият юритишмоқда.

Вилоят ҳокими бугун яна бир йирик саноат корхонаси иш бошлаганлиги билан барчани қутлади.

Тантанали тадбир қатнашчилари қўшма корхонанинг илк маҳсулоти - замонавий қудратли экскаватор Хоразм вилоятига совға қилинганлигини қарсаклар билан кутиб олишди.

- Бугун қувончим чексиз. Мана бу замонавий техникаларга узоқ тикилиб, кўзларим севинчдан ёшланмоқда. Шу соҳада ўттиз йилдан бери кўприк кранлари ҳайдовчиси бўлиб ишлайман, - дейди Озод Отажонов. - Шогирдларимнинг ҳам қувончи чексиз. Ана, уларнинг чеҳраларига қаранг.

Корхонанинг кенг, ёруғ майдонида саф тортиб турган қудратли техникаларда ўзларининг меҳнатлари мужассамлигини ҳис қилган пайвандчи Хайрулла Ражабов, чилангарлар - Мўминжон Жабборов, Ўткир Дурдиевларнинг ҳам устозлари қатори севинчлари чексиз эди.

Шунингдек, йирик йиғув цехи бошлиғи, ёш мутахассис Анвар Нуриев ҳамкасблари Ҳамроз Холмуродов, Бекназар Ёқубов ҳозирданоқ келгусидаги лойиҳалар, режалар ҳақида қизғин суҳбатлашиб, хитойлик ҳамкасблари билан ҳам тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Айни пайтда "UzXCMG" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасида тўла айланувчи (бурилувчи) занжирли ва ғилдиракли гидравлик экскаваторларнинг дастлабки 10 донаси йиғилган. 2014 йилнинг охирига қадар яна 200га яқин гидравлик экскаваторлар тайёрлаш режалаштирилган. Келажакда қўшма корхона тўла қувват билан ишлай бошлаганидан сўнг мазкур кўрсаткичнинг янада ортиши кутилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозим, мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли Марказий Осиё минтақасида, айнан Ўзбекистон Республикасида оғир машинасозлик асослари йўлга қўйилган. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг саноат корхоналари томонидан йилига 1000га яқин янги юк ва 50га яқин йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари 800 тадан ортиқ юк ва 20 тага яқин йўловчи вагонлари капитал таъмирдан чиқарилиб, уларнинг хизмат кўрсатиш муддати яна ҳам узайтирилмоқда. Қолаверса, бир йилда 300 га яқин вагонлар замонавийлаштириляпти. Ҳозирги пайтда компания таркибида 7 та саноат корхонаси фаолият кўрсатаётган бўлса, эндиликда уларнинг таркибига "UzXCMG" МЧЖ қўшма корхонаси ҳам қўшилди.

Урганчдаги қўшма корхона томонидан ушбу йилда 200 га яқин экскаватор ишлаб чиқариш режалаштирилган. Корхона тўлиқ қувват билан фаолият юрита бошлагач 400 нафардан зиёд хоразмлик ёш иш билан таъминланади.

- Ҳар куни корхонамга кўтаринки кайфиятда, ғайрат-шижоат билан келамиз. Унумли меҳнат қилиш, мазмунли ҳордиқ чиқариш учун барча шароитлар яратилган. Бугунги кунги тадбир бизнинг ҳаётимизда унутилмас воқеалардан бири бўлиб қолади, - дейди чилангар Равшанбек Матсафоев.

Ҳа, тадбир жараёни барчага шодлик бағишлади. Хоразмда саноат тармоқлари жадал суръатлар билан тараққий топиб, қадимий воҳа янада навқиронлашиб, улкан бунёдкорликлар туфайли обод бўлиб, чирой очмоқда.

Просмотров: 1110 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024