Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 00:48
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2013 » Август » 20 » Назмий саройи
23:39
Назмий саройи

« А С Р    В А Б О С И «
  (Гиёҳвандликка қарши)

«Аср вабоси» келди,
             эҳтиёт бўлинг ундан!
Энг ёмон касалликлар,
             хаттоки ўлим шундан!

У сизни ром этмасин,
             «меҳри»ю, «сеҳр»и бирла,
Ақлу ҳушингиз олар
              аввал биринчи кундан.

Ҳаётда ҳар бир иш ҳам
              аста – секин бошланар,
Ўт ҳам аланга олар
              бошланиб бир учқундан.

Ёнғин – ўтдан албатта,
              эҳтиёт бўлмоқ керак,
Унга йўлиқмай туриб,
              огоҳ бўлинг тутундан»

Одамлар пок қалбини
             наҳот ўтда ёқарлар?!
Ибрат олинг, одамлар,
             соғлом, бағри бутундан!

Бу оламда ҳамиша
             бахтиёрлик яхшидир,
Оллоҳ ўзи асрасин.
             қаро зулматли тундан! 

Суҳайлий, ўз - ўзингга
             ногоҳ ўлим тилама,
Ҳар қандай иллатларни
             ташлагин сен бугундан!
          ---------------------
                       С У Ҳ А Й Л И Й



ОГОҲ БЎЛИНГ, ОДАМЛАР!

20 июнь ...Халқаро
гиёҳвандликка қарши
кураш   кунига

Огоҳ бўлинг, одамлар,
               Оламда вабо кезар,
Мубтало бўлганларнинг
                Юрак..бағрини эзар!
Нодон, ношуд кимсалар
                Унга дучор бўлади,
Дучор бўлган зотларнинг
                 Хулқу одобин бузар!
У шундай заҳар, оғу,
                 Кириб олиб баданга,
Ақлни карахт айлаб,
                 Ўз домига юргизар!
Хушёр ва сезгир зотлар
                 Ундан эҳтиёт бўлар,
Ғўр, бефаҳмларга аммо
                  Ҳийла..найранг кўргузар!
Сеҳр, жодулар билан
                  Этгай мажнун..девона,
Ушбу дард туфайлидан
                 Одам чўп мисол озар!
Унга йўлиққанларнинг
                 Ҳоли душвор бўлгуси,
Минг бир бало, офатни
                 Шайтон бўлиб кўргузар!
Айниқса, ёш..яланглар
                 Тезда домига тушар,
Домига тушганларнинг
                 Инсонийлигин бузар!
Зукко, етук одамлар
                 Бўлгай ғоят эҳтиёт,
Ақлсиз кимсаларга
                 Ўз ҳукмини ўтказар!
Оламда энг мукаррам
                  Жонзот асли одам..ку,
Донолар ҳар офатнинг
                  Оқибатини сезар!

Эй Суҳайлий, барчага
                  Панду насиҳат айла:
Гиёҳвандлик балоси
              Бутун дунёни бузар!
Огоҳ бўлинг, одамлар,
               Жаҳонда вабо кезар!
Мубтало бўлганларнинг
               Юрак..бағрини эзар!
              .....................   
                5. 06. 13 й.


       БАРЧАГА ХИТОБ

        20 июнь...Халқаро
      гиёҳвандликка қарши
                     кураш кунига

Гиёҳвандликка асло
         Мубтало бўлмангизлар,
Чун ажал келмай туриб,
         Аввалроқ ўлмангизлар!
Бу бир бало, офатдир,
          Энг ёмон бир иллатдир!
Унинг домига тушиб,
          Гул каби сўлмангизлар
Баъзи ношуд, нодонлар
          Бу дардга йўлиқади,
Йўлиққанлар ҳолига
          Мутлақо кулмангизлар!
Йўлдан адашганларни
          Йўлга солинг аввало,
Бундай хизматни сизлар
          Ҳеч оғир олмангизлар!
Ниҳоятда хушёрлик,
            Огоҳлик даркор эрур,
Қуруқ гапларга учиб,
            Қул бўлиб қолмангизлар!
Офат, заҳар, заққум бу,
             Энг ёмон оғу, бало!


Ичингизга  о ғ у н и
            Дору деб солмангизлар!
Бундайин гуруҳларга
            Гар қўшилиб қолсангиз,
Дом..дараксиз кетасиз,
            Асло йўқолмангизлар!
Азоб..уқубатлари
             Жуда ёмон ҳолатдир,
Ўзингиз жонингизга
             Суиқасд қилмангизлар!
Аввалида бир ўйин,
             Ёки ҳазилга ўхшар,
Сўнг эса бағрингизни
             Тиғ билан ёрмангизлар!
Ундан бирор мартаба.
              Самара ҳеч чиқмайди,
Бирор натижа бор деб,
             Мутлақ интилмангизлар!
Суҳайлий ўз пандини
             Сизларга баён этди:
Унинг ўгитларини
             Ҳеч оғир олмангизлар!
             ...................
               5. 06. 13 й.

ГИЁҲВАНДЛИК КАСАЛИ
     20 июнь... Халқаро
    гиёҳвандликка қарши
                   қураш кунига

Гиёҳвандлик касали..
           Энг ёмон бир балодур,
Ким йўлиқса бу дардга
            Ўлмай туриб ўлодур!
Баъзи бир хил зотларни
            Аста..секин сеҳрлаб,
Алдаб..сулдаб, охири
            Ўз домига олодур!
Бор куч..қувватин олиб,
          Ожиз, нотавон айлаб,


Ниҳоятким охири
          Жонига қасд қилодур!
Хуш кайфият бахш этиб,
             Сеҳру жодулар билан,
Сўнг шўрликнинг бошига
             Ғам ва кулфат солодур
Ўз домига олгач, у
             Минг турли куйлар билан,
Ақлу хушингни олиб,
             Мажнун..жинни қилодур!
Кайф қилиб, маст бўлиб
             Юрганда хўп хуш ёқар!
Лек жуда тез фурсатда
             Паймонаси тўлодур!
Эс..хушидан айрилиб,
             Кафангадо бўлади,
Хонумонини бериб,
             Суяк бўлиб қолодур!
Йигит..физлар айниқса,
             Жуда хушёр бўлинглар!
Бу дардга ким йўлиқса,
             Минг азобда ўлодур!
Бундай балога дучор
             Бўлганларнинг ҳоли танг!
Юрак..бағри эзилиб,
             Куйиб, сўнг кул бўлодур!
Суҳайлий ўзгаларни
             Ундан огоҳ этади:
Гиёҳвандлик иллати
             Бошга битган балодир
                  6. 06. 13 й

                                   С У Ҳ А Й Л И Й
                                (Қоражон Қодиров)
                                      А н д и ж о н
  

  ЁШЛАРГА АЙТАР СўЗИМ

Ватаннинг келажаги,
              албатта, сиз ёшларсиз,
Ҳар дам ғолиблик учун
              олға қадам ташларсиз!
Улкан, буюк ишларни
              қўрқмай, дадил бошларсиз,
Бир неча миллат аҳли,
              барчангиз тенгдошларсиз,
Ота – оналар кўрки,
               уларга издошларсиз!

Қалбингизда жўш урар
              ёшлик шижоатлари,
Сизлар учун муҳайё
              спорт иншоотлари!
Сиз ахир халқимизнинг
              энг учқур қанотлари,
Куч - ғайратингиз билан
              яшнагай ҳаётлари,
Улар қилмаган ишни
             сизлар қила бошларсиз!

Она Ватан қўйнида
             ўсасиз шод ва қувноқ,
Бахту истиқболингиз
             бугунгидан ҳам порлоқ!
Чунки келажак ҳаёт
             доим бўлур яхшироқ,
Келажак сари юринг,
             қўлингизда зўр маёқ,
Алпомиш йигитларсиз,
            Барчин қалам қошларсиз!

Бугунги тараққиёт
            ниҳоятда а в ж и д а ,
Компьютер, техника
            юксалиб кетди жуда!
Лоқайдлик билан асло
            юрмангизлар беҳуда,
Билимсиз, дангасалар
            қолурларким уйқуда,
Уйқудагиларни ҳам
           сиз уйғота бошларсиз!

Гиёҳвандлик иллати
           вабога айланмоқда,
Вабони тарқатишга
           ғанимлар шайланмоқда!
Ношудлар, нотавонлар
               домига бойланмоқда,
Бандига тушганлар кўп
              дард чекиб, қийналмоқда,
Ана шу иллатларни
             сиз дафъ қилиб ташларсиз!

Оддий халқ орасида
            бор эрур ғаламислар,
Улар ўзлари учун
            ҳамфикр, ҳамкор излар!
Шум ниятлари недур,
            мутлақо билмайсизлар,
Эҳтиёт бўлинг, албат,
            сиз азиз йигит - қизлар,
Бундай ғаламисларга
           қарши жанг бошларсизлар!

«Камолот» сизлар учун
            катта бир мактаб эрур,
У сизларга, албатта,
            таълим – тарбия берур!
Унинг сафида юрмоқ -
            ёшларга фахр, ғурур,
Камолотга етганлар
            ҳар ишда ғолиб турур,
Бир-бирингизга сизлар
            энг содиқ йўлдошларсиз!




Жосуслар пайт пойлаб,
            элда изғиб юрмоқчи,
Балки ҳеч киши билмас
            жойда макон қурмоқчи!
Хушёр бўлмаганларни
            алдаб, йўлдан урмоқчи,
Ношуд ва нодонларни
            ўз йўлига бурмоқчи,
Сиз душманга шафқатсиз,
           энг ақлли ёшларсиз!

Бундай сиртмоққа тушмоқ -
            бахтсилик, ёмондир,
Улардан ким пок бўлса,
            албатта, соғ - омондир!
Ақлли, билимдонлар
           доим поклик томондир,
Халқ билан Суҳайлий ҳам
            сизлрга меҳрибондир,
Сиз Президент фарзанди,
           бағри кенг, қуёшларсиз!
        ----------------------
     
                   С У Ҳ А Й Л И Й
  



ЁР ЮЗИМНИ КЎРИБ


 Шўхи барно гул мисоли чунон очилса керак,
 Лек ажаб мужгонлари бирла дилим тилса керак.
 Ишқ ўтиким ёна бисёр дилда ёқилса керак,
 Ёр юзумни кўриб дарду ғамим билса керак,
 Юз кўриб, дарду ғамим чорасин қилса керак.

 Бевафолик айлағач ул бахтимни нигун қилди,
 Ҳижронда қўюб охир бағримни ҳам хун қилди.
 Рўзғоримни эса балки қаро бир тун қилди,
 Эй сабо, жону кўнгулни ўзининг чун қилди,
 Кўнгли бирла дегасен жони учун келса керак.
 
 Рашк ила ҳижрон ўти жумбоқ эрурким,они еч,
 Иккису қийнайди ортуқ, бу кўнгулни эрта-кеч.
 Ишқ эса қалбимда пинҳон чирмашубдур печу печ,
 Васлини не қилайин ғайридин айрилмади ҳеч,
 Ёр васли менга, у ағёрдин айрилса керак.

 Ишқи савдоси анинг банд этибким солди ғул,
 Ул санам аввада эрли мен учун бир тоза гул.
 Меҳриға чандон қувондим, бор экан тақдирда шул,
 Васлининг қадрини чун билмади бу телба кўнгил,
 Ҳажрининг тийғи анинг юрагини тилса керак.

 Дилбаримға хол бўлибтур воҳа жаб кўрку чирой,
 Чунки Тангри ҳадя эткон бул сифатни ҳой-наҳой.
 Бахш этур Суҳайлий ҳам ул учун қўшку сарой,
 Шукр Бобурни билурмен деган эрмиш ул ой,
 Ложарам бандаларин шоҳлари билса керак.
                   ............................

         СОЧИНИНГ САВДОСИ ТУШДИ

 Кўп тилармен хаста дилға сабру бардошдин яна,
 Нозу истиғно қилурким шунчалик ёшдин яна.
 Бўлғуси жабру ситам ҳам шўҳи бебошдин яна,
 Сочининг савдоси тушди бошима бошдин яна,
 Тийра бўлди рўзғорим ул қаро қошдин яна.

 Бул қамар сиймони кўргач,офарин дердим,вале,
 Ишқида сармаст бўлибон, кўксимни кердим, вале,
 Боғбон янглиғ санамга даста гул тердим, вале,
 Мен ҳуд ул паривашға кўнгил бердим,вале,
 Хон умоним ногаҳон бузулмағай бошдин яна.

 Ҳажрида гуллар мисоли мунча сўлдинг, эй кўнгил,
 Рашқу ҳижрон дардила кўп ғамга тўлдинг, эй кўнгил.
 +айси чоғ эрдики, ўртаб, ошиқ ўлдинг, эй кўнгил,
 Юз ямолиғ кўриб ондин, телба бўлдинг, эй кўнгил,
 Яхшиликни кўз тутарсен, ул паривашдин яна.

 Барча маҳваш бир сарию, бул ситамкаш бир сари,
 Кўнгил олмоқ истаюрмен, терс туриб дер: «тур нари!»
 Йўқ эрур оламда бундоқ шўх ила жилвагари,
 Бош урар атфол мени уйида фориғ ул пари,
 Телбалардек қичқирурмен ҳар замон тошдин яна.

 Зар недур, жонимни дилбар йўллариға сарф этай,
 Гар вафо қилмаски эрса, ҳажрида ғамлар ютай.
 Дерки ул Суҳайлий ҳам кошки мақсудға етай,
 Оёғим етганча Бобурдек кетар эрдим, нетай,
 Сочининг савдоси тушди бошима бошдин яна.
                      .............................

 Сухайлий(Коражон Кодиров)
Матн терувчи А.Н.Саттаров



                                    Сен учун яшайман жоним

Сен учун яшайман жоним
Қароғимга зардоб  тўлса ҳам
Куйиб  кетса бор хону моним
Юрагимни қамраса олам.

Ҳаёлларим  майли  тентрасин
Сенинг  учқун хаёлинг мисол
Кўкда  руҳим  парвозлар этсин
Хилватларни кезай телба хол.

Соғинмаган мени бечорам
Оҳ, боқмагин  мени кўзимга

Суюклигим  йўқдир  ҳеч  чорам 
Умрим  йўли  ўзгадир  ўзга  

Ўксик қалбим  тилмагин ёрим
Куз ёмғири мисол  бўзлатма
Сен бахтимсан  менинг  дилдорим
Қаламимни  ғамгин  сўзлатма

Ўртамизда қўрғонинг бордур
Бу  қўрғонинг  мангу то  абад
Кимдир  Қодирийдек бахтсиздир
Лек  юракда йиғлар муҳаббат.
1995 йил   
Абдукодир Саттаров


               ЖОНИМДИН ЎЗГА

 Ишқ аро мен телбаликдин ўзга кор топмадим,
 Неча хурларни севиб, меҳри бор топмадим.
 Кўнгилни бердим, аммо бир дилдор топмадим,
 Жонимдан ўзга ёру вафодор топмадим.
 Кўнглимдин ўзга маҳрами асрор топмадим

 Ўл туриб бир дам ёр ила суҳбат қурмадим,
 Бир жойда бахту омадни кутиб турмадим.
 Эл дарди-ла яшадим, ёрдин хол сўрамадим,
 Жонимдин ўзга жони дилафгор кўрмадим,
 Кўнглим каби кўнгилни гирифтор топмадим.

 Менга доим бўлди раҳнамо ҳақ Таоло,
 Қайтарди бошим узра келса юз минг бало.
 Хушёрлик, огоҳликни неча қилдим тавалло,
 Усрук кўзиға мени кўнгул бўлди мубтало,
 Ҳаргиз бу телбани яна хушёр топмадим.

 Дардларим бисёрдур, кимға дил изҳор этай,
 Тангри ўзунг мадад бер, мақсудумға етай.
 Ва ёки ўзга юртларға бош олуб кетай,
 Ночор фурқати била хуй этмишам,нетай,
 Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.

 То ҳанузким севгига чун бўлубмен машғул,
  Ишқ куйини куйладим гўё бўлуб булбул.
 Лек парво қилмайди куйларимға улки гул,
 Бори борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,
 Нечаки бориб эшигигаки бор топмадим.

 Бўлмадим ёрға ҳеч эътиборсизки, мен,
 Бул ҳуру малакларға ифтихорсизки, мен,
 Суҳайлий ҳеч эмасдур вафодорсизки, мен,
 Бобур, ўзингни ўргата кўр ёрсизки,мен,
 Истаб жаҳонни мунча қилиб ёр топмадим.
                      ------------------

        ҒУРБАТУ ҲИЖРОНҒА ҚОЛДИМ

 Топмадим меҳру мурувват шўхи жанон илгидин,
 Кўрмадим роҳат, фароғат зарра бир он илгидин.
 Тутмадум оре ажаб бир бора, пинҳон илгидин,
 Ғурбату ҳижронға қолдим, оҳ ул жон илгидин,
 Жонға етдим эмди ғурбат бирла ҳижрон илгидин,
       
        Нодону ё шўхлигидин зарра вафо қилмайин,
 Айлади ошуфта ҳол балки назарға илмайин.
 Чиқмади истиқболимға мен сори интилмайин,
 Кўрсатур гоҳ тийғу гоҳ ўз ҳолатимни билмайин,
 Не балолар кўрадурмен ёри нодон илгидин.

 Айладим тавба, тазарру ногаҳон бўлғоч касал,
 Балки мен тоат ибодат бирла топқаймен амал.
 Қўрқарамким келмасун деб ҳеч қачон ҳам бемаҳал,
 Эл фиғонимдин бежону мен бу жондин, эй ажал,
 Қил халос элнию мени жону афғон илгидин.

 Аслида ул ой менга аввал вафоли ёр эди,
 Васли ониға етолмай балки интизор эди.
 Ишқ аро Суҳайлийнинг ҳоли кўп афгор эди,
 Бобур ул ой ҳажрида ишинг басе душвор эди,
 Шукурким, қутқорли ўлум сени осон илгидин.
                 ...................................

Сухайлий(Коражон Кодиров) Андижан

Матн терувчи А.Н.Саттаров





                  ИМОМ АЛ БУХОРИЙ

Ўтди кўп алломалар, илмга фидоийдур,
Илм ..фаннинг йўлида мисли ул суворийдур!
То ҳанузким уларнинг илмлари жорийдур,
Барчалари Ватан, халқ, элнинг ифтихоридур,
 Улардан энг машҳури Имом Ал Бухорийдур!

Илм истаб бу одам олам кезди дарбадар,
Ўрта Осиёдан чиқиб, Маккаю Шомга қадар!
Ҳадисчилар кўп эди, бўлди уларга падар,
Бу улуғ алломамиз жаҳон ифтихоридур,
Олимларнинг олими Имом Ал Бухорийдур!

Жаҳонгашта бўлиб у, юрди кўп шарққа томон,
Ниҳоят ардоқлади ул зотни олам..жаҳон!
Тўплаган ҳадислари яшамоқда то ҳамон,
Шу боис алломамиз элнинг ифтихоридур,
Бул ҳадисчи буюк зот Имом Ал Бухорийдур!

Исломга хизмат қилган алломалар бисёрдур,
Аммо бу улуғ зотнинг муносиб ўрни бордур!
Барча ҳадисчиларга алломаи саркордур,
Жумла ҳадисчиларнинг буюк ифтихоридур,
Исломга хизмат қилган Имом Ал Бухорийдур!

Ул зотнинг ишларига олам.. жаҳон қойилдур,
Исми шарифи улуғ ..Муҳаммад Исмоилдур!
Олам алломалари ишларига мойилдур,
Ҳадисчилик илмида Ислом ифтихоридур,
Бу оламда ягона имом Ал Бухорийдур!

Олимнинг ҳадислари кейин турур Қуръондан,
Хабар берур барчаси буюк илму урфондан!
Асраниб қолди бари неча довул, тўфондан,
Ул зотнинг илмлари фаннинг ифтихоридур,
"Ҳадиси саҳиҳ” пири Имом Ал Бухорийдур!

                                  1



Алломанинг ишлари жаҳонда мангу қолур,
Неча минг йиллаб инсон улардан баҳра олур!
Суҳайлийнинг қалбига ҳайрат ҳисларин солур,
Ўзбек халқи фарзанди.. миллат ифтихоридур,
Кенг бу оламга машҳур Имом Ал Бухорийдур!
                   ..........................................
                               3. 1Х. 2010 й.

                                                      С У Ҳ А Й Л И Й
                                                     (Қоражон Қодиров)
                                                            А н д и ж о н
                                               

             ВАТАН УЧУН ЯШАЙЛИК!
                                1
Бу оламда ягона, Ватан учун яшайлик,
Гўё меҳрибон она, Ватан учун яшайлик!
Бўлиб тун..кун парвона, Ватан учун яшайлик,
Куйлаб қўшиқ, тарона, Ватан учун яшайлик,
Кўҳна ҳамда шарқона Ватан учун яшайлик!

Она Ватан муқаддас, Каъба каби улуғдир,
Мўътабар ва азизки, маъноларга тўлиғдир!
Чунон табаррук даргоҳ,барчамизга қутлуғдир,
Жаннатмакон юртиммз мевалари тотлиғдир,
Меҳнат қилиб мардона, Ватан учун ишлайлик!

Дунёда кўп ўлкалар, ҳар бири жаннатмакон,
Яшаш учун инсонга ҳар бирида зўр имкон!
Табиати, иқлими, ерлари ҳосилга кон,
Аммо бизнинг юртимиз абадий боғу бўстон,
Меҳри бор ошиқона, Ватан учун яшайлик!

Жаннатнинг боғларидек гўзал чаман боғлари,
Меҳри гиёси бордек, яшнаб ётар тоғлари!
Гуркираб яшнамоқда шаҳар ва қишлоқлари,
Асло битмас хазина дала, қир, ўтлоқлари,
Тупроқлари дурдона Ватан учун ишлайлик!

                                    


Гулзор чамандек яшнар баҳорда чўллари ҳам,
Оби Кавсар сувидек дарёю кўллари ҳам!
Етажак одамларнинг ойларга қўллари ҳам,
Олам..жаҳон кенг очиқ, бир қадам йўллари ҳам,
Барча учун дўстона Ватан учун яшайлик!

Қуёш тиккага келиб, кетолмайин туради,
Тунда ой ҳам маҳлиё, бизга юзин буради!
Сайёралар узоқдан хаёл суриб туради,
Энг бахтиёр инсонлар шундай Ватан қуради,
Олам ичра бир дона Ватан учун ишлайлик!

Фарзандлари баркамол, барчалари бахтиёр,
Эркин, озод яшайди, ҳар кимда бор ихтиёр!
Ўғил..қизлар Ватаннинг хизматларига тайёр,
Дилда орзу, мақсадлар ниҳоят эрур бисёр,
Қурилган кенг кошона Ватан учун яшайлик!

                                  2

Тарих саҳифасида жуда кўп солномалар,
Ўтмишимиздан қолган минг..минглаб
                                                жангномалар!
Чунки тарихнинг ўзи ажойиб ҳангомалар,
Ўтган қанча боболар, олиму алломалар,
Ҳеч туганмас афсона Ватан учун ишлайлик!

Амир Темур бобомиз изидан бормоқдамиз,
Озод, обод ва гўзал, ҳур Ватан қурмоқдамиз!
Мустақилликнинг ажаб, роҳатин кўрмоқдамиз,
Порлоқ истиқбол сари дадилроқ юрмоқдамиз,
Ҳар ишда ғолибона, Ватан учун яшайлик!

Юртбоши Отамизнинг хизматлари беқиёс,
Улуғ Раҳбар, Саркарда, Темур бобомизга хос!
Мустақиллик йўллари, режалар бизга асос,
Меҳнаткаш халқимизда келажакка зўр ихлос,
Бизлар қаҳрамонона, Ватан учун ишлайлик!




Дўстлик ришталаримиз олам..жаҳонга етди,
Тараққиёт, юксалиш жуда илғорлаб кетди!
Ўзбекистон нуфузи олам аҳлин лол этди,
Дўстлар ва  биродарлар мадад қўлларин тутди,
Эллар билан дўстона, Ватан учун яшайлик!

Ота ..боболаримдан қолган Ватан..ёдгорлик,
Юртимизда ҳар куни  янгилик, бунёдкорлик!
Фан, техника ривожи, эркин, ҳур, ижодкорлик,
Ишбилармонлик билан янгича тадбиркорлик,
Тинч, фаровон замона, Ватан учун ишлайлик!

Юртимиз ободлиги ҳур замондан нишона,
Замонавий иншоот, ҳар томонда кошона!
Кимлар ҳам етгай эди бундай шарафу шона,
Ватан улуғ саждагоҳ, Ватан қутлуғ остона,
Ишлар қилиб  мардона, Ватан учун яшайлик!

Асосий таянчимиз эрур илм, маърифат,
Ишлабчиқаришда..чи, янги навъ, олий сифат!
Ҳар ишда унумдорлик, ҳар ишда бор манфаат,
Барча миллат яшайди дўст, қадрдон, ҳамжиҳат,
Бунга айтиб шукрона, Ватан учун ишлайлик!

                                      3
Фарзандларнинг камоли бизга ғурур, ифтихор,
Чунки улар барчаси ҳур замонда бахтиёр!
Ҳамма нарса муҳайё, ҳар бир нарса ҳам тайёр,
Давримиз тинч ва хуррам, барча одам дўсту ёр,
Кун ўтар байрамона, Ватан учун яшайлик!

Ҳар кўнгилда муҳаббат, дилда Ватан туйғуси,
Гўдакларнинг шодлиги...оналарнинг кулгуси!
Равнақ топиб бу Ўлкам чунон обод бўлгуси,
Истиқболимиз порлоқ, яна равшан келгуси,
Юргаймиз ғолибона, Ватан учун ишлайлик!

Бутун олам..жаҳонда кетаётир рақобот,
Рақобот..бардошликка зарур меҳнат ва сабот!



Ниҳоят ривож топди илм..фан ва  табобат,
Аммо барчасидан ҳам юксак экан тижорат,
Тик туриб хушёрона, Ватан учун яшайлик!

Одамларнинг қалбида, онгида билағонлик,
Чунки замонамиз тинч, ҳар жабҳада равонлик! 
Ҳар хонадон, ҳар уйда хуррамлик, фаровонлик,
Ҳаётимиз ҳур, озод, юртимда чароғонлик,
Қилмасдан ҳеч баҳона, Ватан учун ишлайлик!

Истиқлол ғоялари бизга дастурул амал,
Тараққиёт, юксалиш юртимизда ҳар маҳал!
Фақат олдинга қараб кетаяпмиз биз жадал,
Ҳар бир ишимиз аниқ, режалар ҳам мукаммал,
Қадам ташлаб мардона, Ватан учун яшайлик!

Аслида қисқа давр йигирма бир йиллик муддат,
Аммо биз олға юрдик серғайрату сершиддат!
Ниҳоят ортиб кетди бизлардаги куч..қудрат,
Нурли Истиқлол берди бизларга бахт..саодат,
Давр суриб дўстона, Ватан учун ишлайлик!

Давр келди яшашга, дадил олға юрайлтик,
Келажак авлодларга обод Ватан қурайлик!
Фароғатда тинч яшаб, давру даврон сурайлик,
Эй Суҳайлий, ҳар қачон хушёр бўлиб юрайлик,
Бу оламда ягона,  В а т а н  учун яшайлик!
                        ...............................
                            26. 05. 2013 й.








  ДУНЁНИНГ БОЛАЛАРИ

 Энг бахтиёрдир бугун
             дунёнинг болалари.
Бу жаҳон гулшанининг
             очилган лолалари.

Бундай хуррам замонни
             кўҳна тарих кўрмаган.
қувнаб қйнамоқликнинг
             айни ёш паллалари.

Фарзандлар камолини
             кўриш қандай қувончли.
Шавқу завқ бағишлайди
             о н а л а р  аллалари.  

Эркин парвоз этишар
             олам – жаҳонда улар.
Гқёки учиб юрган
             қушларнинг галалари.

Барчаси шод, бахтиёр,
             қайғу ва ғамни билмас.
Асло ногаҳон келмас
             кқз ёши, жолалари.

Тўқ, фаровон яшайди,
             оламда маъмурчилик.
Дилларидан чиқмас ҳеч,
             оҳ, афғон нолалари.

Ўйнаб – кулиб, тўймайди,
             то эртадан кечгача,
Шўқхи шодон қйнаши –
             сувнинг шалолалари.

Қаҳатчилик йққ албат,
             дунёнинг ҳеч жойида,
Мўл – кўлу серобчилик,
             мева, дон - ғаллалари.
Кийим – бошлари ҳар хил,
             миллатига муносиб.

Айниқса, бошларида
                шапка ё саллалари.

Ҳар қитъа, ҳар гқшада
               миллат, элат яшайди.
Тинч ва осойиштадир
               юрт – эл,  маҳаллалари.

Илм – фан ривожланиб,
               чиқди осмон – фалакка.
Компьютерлар билан
                ишлайди каллалари.

Инглиз, Хитой, Япон,
                Рус, Афғон, Ҳиндистоний,
Ўзбегу Тожик – бари –
                дунёнинг болалари.
 
Олам – жаҳон тинч бқлсин,
                бқлмасин асло уруш!
Дунё бқйлаб  янграсин
                куй, ққшиқ, яллалари. 

Олам кенг ва бепоён,
                денгиз, уммон, тоғлардир.
Ўрмону дарёлари,
                яшнайди далалари.

Тинчлик, дўстлик дунёда
                бўлсин албат абадий,
Шунда камолга етар
                дунёнинг болалари.

Суҳайлийнинг тилаги,
               орзуси жуда катта,
Яшнаб – очилиб турсин
               дунё гул – лолалари!
          -------------------
                       С У Ҳ А Й Л И Й
                    
                                                                 



         ҲУР  ЎЗБЕКИСТОН.

Гулла яшна камол топ
   Ҳур Ўзбекистон,
Бағринг гўзал, чароғон
   Нур Ўзбекистон.

Келажагинг ғолибона
   Истиқбол порлоқ,
Ҳамиша ғолибона
   Юр Ўзбекистон.

Оламда кўп ўлкалар,
  Барчаси буюк,
Буюкларнинг сафида
   Тур, Ўзбекистон!

Мақсадларинг бисёрдир,
   Орзулар юксак,
Қудратли зўр кошона
  Ҳур, Ўзбекистон!

Йўлларинг кенг ва равон
  Қадаминг қутлуғ,
Ўз йўлингга неки бор
   Бур, Ўзбекистон!

Мустақиллик, хурликка
   Эришдинг ғоят,
Даврон келди, даврингни
  Сур, Ўзбекистон

Суҳайлий чин кўнгилдан
   Сени қутлайди,
Гулла, яшна камол топ
  Ҳур Ўзбекистон!

                                                                      
     БИРИНЧИ МУХАББАТ


Биринчи мухаббат сут Билан кириб,
Сўнгида жон билан чиқиб кетади.
Шундай бўлса хам-ки мени севгимга.,
Ўнтадан биттаси зўрға етади!

Етганлар бахтидан қувониб яйраб,
Ҳаётдан бир умр хурсан ўтади.
Ета олмаганлар армонда ёниб,
Оху нолалари кзкка етади.

Лекин ёшлигингда ёшсанда шунга
Илк севган ёрингни кўзга илмайсан,
У сенинг бахтингдир,лекин сен уни
Бахтинг эканглигин ўзинг билмайсан!

Биринчи мухаббат шундақа дўстлар,
Ёнингдан ёнганча ўтиб кетади.
Ушлаб қололмасанг агар қалбингда,
Мангу армонни битиб кетади.



ЎЗИММАН ЎЗИМ


Мангу яшашга-ку етмайди кўзим,
Шундай экан айтиб қолайин сўзим!
Сизни севган бор вужуд ила,
Ёлғиз мен ўзимман ,ўзимман  ўзим!

Мадхингизни куйловчи булбулдан ўзиб,
Дастонлар битгувчи расмингиз чизиб.
Гуллар келтирувчи бостонлар кезиб,
Ёлғиз мен ўзимман,ўзимман ўзим!

Агар сиз кетсангиз бўстонни ташлаб,
Ўзингиз-ла шеъру илхомни бошлаб,
Бу ерда қолгувчи юрагим ушлаб
Танхо мен ўзимман,ўзимман ўзим!
    Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров,
рухшунос олим,халқ табиби

Ўлкамизга хуш келибсан,
Эй биринчи май,
Таронангни яна куйлай,
Куйлайин тинмай!

Ҳамоҳангдир қўшиғимга
Пахтазор, боғлар,
Келинг бирга кулашайлик,
Дўстлару, ўртоғлар!

Мустақиллик берди бизга
Хуррамлик, ҳурлик,
Энди бизга ярашади,
Шодлик, мағрурлик!

Отланганимиз зафар қучиб,
Кенг жаҳон сари,
Қутлар бизни гуллар тутиб,
Бутун ер шари!

Она Ватан байроғини
Кутар юқори,
Бу юртимиз байроғидир,
Эл ифтихори!

Сенга шараф, сенга олқиш,
Эй, она Ватан!
Бутун эллар сени қутлар,
Эй, она Ватан!

Қутлов бўлсин ҳалқимизнинг
Улуғ айёми,
Бутун дунё халқларига
Дўстлик саломи!



Ў Л И М Н И    Ё Д   Э Т А Й Л И К!

Ҳар қачон ҳар ерда ҳам ўлимни ёд этайлик,
Лекин ажал етгунча дилларни шод этайлик.

Ушбу дунё беш кунлик, бешови ҳам ғам, ташвиш,
Ғам, ташвишдан кўнгилни буткул озод этайлик.

Фароғат бирла рохат инсонга хос фазилат,
Ҳасрат, алам, дарларни барин барбод этайлик.

Бу ўткинчи дунёда хуррам яшаб, камол топ,
Дил  ўйини ҳамиша равшан, обод этайлик.

Олам тилсим, гўзаллик, ҳар кўнгилда иштиёқ,
Гўзалликларга кўзни гўё сайёд этайлик.

Инсонларга инсоний меҳр-мурувват керак,
Ночор, ожиз бандага мадад, имдод  этайлик.

Эй  Суҳайлий, ўлим ҳам  муқаррардир албатта,
Аммо ўлим келгунча тинмай ижод этайлик.




МАЙИТ НИДОСИ


Завжаи муҳтарама хотиним Қодировага
Маҳсудахоннинг ёрқин хотирасига

Аё дўстлар,кўринг холим,нетай,тобутда ётибман,
Танамни тарк этибди жон, яғоч янглиғки ётибман.
Қизил юздан асрар йўқким, гўзалликни йўқотибман,
Ўлимни шарбатин эмди етиб фурсатки, тотибман,
Ки дўзаҳ ваҳмидан, ёраб, ғаму андухга ботибман.

Тирикликда кима тобе, кима бўлдимки раҳнамо,
Ўлим фурсатидан қўрқиб, юрардимки, лек аммо,
Умр боқий эмасдурким, бу инсонларга муаммо,
Қариндоши биродарлар бугун барча мотамнамо,
Ажаб, тоат-ибодатни қилмайин, четда отибман.

Ҳаётда олға интилдим, ҳар жабҳада юрдим шитоб,
Менинг ғайратларимга иш беролмас эрди дош хам тоб,
Умр тарихини ёзсам,бўлурким минг бир китоб
Юрардим сўнги дамларда гоҳи соғ, гоҳи бетоб,
Ғанимат дам не фурсатни нуқул ғафлатда сотибман.

Неча йиллар, замон ўтди, ки билмабман умр умр қадрин,
Тотар эрдим машаққат-ла оғир мехнат ва иш зардин,
Бироқ огоҳ бўлолмасдим охират кунги хабарнин,
Чунон кўрдим тирикликда неча минг хил азбоб дардин,
У дунё ишларин қилмоқ учун аввал ётибман.

Сарф айлаб кучу қувватни, балки зоеъ кетказдим,
Топиб фарзанд, ўғил-қизлар, аларни воя етказдим.
Қуриб қанча иморатлар, безаб чунонки битказдим,
Бу дунё деб у дунёнинг вақтини бекор ўтказдим,
Ўзим сарҳисоб этсам, гуноҳ лойига ботибман.

Шукр этгумки оллохга, ки етмиш йил умр кўрдим,
Одамлар, эл қаторида шоду хандон бўлиб юрдим.
Ёру дўстлар даврасида белим боғлаб, дадил турдим,
Кўнгилда қолмади армон, давру давронларни сурдим
Надомат, айшу роҳатда ҳаёт гаштини тотибман.

Етиб фурсат, бугун енди оҳиратга сафар қилдим,
Розидурман, бўлинг рози, зарар ёки самср қидим.
Билолмасманким, бу йўлда хато қилдим, хатар қилдим.
Сухайлий, ҳаётимни неча ўнлаб асар қилдим,
Аё дўстлар, кўринг холим, бугун тобутда ётибман.

Суҳайлий (Қоражон Қодиров)
     Андижон тумани храбек қ.ф.й
Матн терувчи: Исмоилова Гавҳарой.




          М У Ҳ А Й Ё      Қ И З    

Иш вақтида барчага ҳам
               Баробарсиз, Муҳайё қиз,
Ўта дилкаш ва самимий,
               Ҳам лобарсиз, Муҳайё қиз!

Муҳлисларга ҳушёқурким,
               Ажаб чулқу одобингиз,
Ҳушмуомила, ширин суҳан,
               Кўп дилбарсиз, Муҳайё қиз.

Таърифлашга ҳеч ҳожат йўқ,
               Аслида сиз бебаҳосиз,
Мисли боғларда очилган
               Сановбарсиз, Муҳайё қиз!

Агар осмон тўла юлдуз,
              Ҳур ва гўзал қизлар бўлса,
Сиз уларнинг орасида
              Бир ҳулкарсиз, Муҳайё қиз.

Ҳар гўзалнинг ҳусни, кўрки
              Йигитларни ром этади,
Кўркам, гўзал қизлар ичра,
               Моҳпакарсиз, Муҳайё қиз!

Дугонаю дўстларингиз
               Ғоят ҳурмат этишади,
Сиз уларнинг етакчиси,
              чин сарварсиз, Муҳайё қиэ!

Бу Суҳайлий холис, дилдан
              Сизни таъриф, тавсиф этди,
Барча муҳлисга баробар,
              Дилпарварсиз, Муҳайё қиз!        
              .................................
                                      Синглиси Муҳайё                                          
                    12. 04.  13  й.

  


Cинглимизни хотира кунига



        М А Ҳ Р У Я Х О Н

             ( М а р с и я )

Маҳруяхон опажон,
            Бунча барвақт кетдингиз,
Бизни интизор айлаб,
            Хору сарсон этдингиз!

Парвардигорнинг ўзи
           Сизни раҳмат айласин,
Оллоҳнинг ҳузурига
           Балки илдам етдингиз!

Қалбингизда не асрор,
          Дарду алам бор эди,
Уни очиқ айтмасдан,
           Ажаб, пинҳон тутдингиз!

Фарзандларигнгиз йиғлаб,
            Зору нолон қолдилар,
Наҳот улар тақдирин,
            Бахтини унутдингиз?!

Ота...оналарингиз
           Ҳамон алам, қайғуда,
Уларни ташлаб кетиб,
            Хору афгор этдингиз! 

Видолашиш энг оғир,
           Жудолик эса қийин,
Ўзингиз ҳам абадий
            Дарду алам ютдингиз!

Оилангизга бугун
            Суҳайлий ҳам қайғудош,
Сиз уни ҳам ажабо,
            Лолу хайрон этдингиз!
          ...........................

              4. 05.  13   й.
Просмотров: 770 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024