Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 04:52
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2013 » Июль » 28 » Орада бегона йўқ
10:48
Орада бегона йўқ

Buyuk yapon shoiri Kobayasi Issa tavalludiga 250 yil to’ldi.

14 tashrif

0987

Буюк япон шоири Кобаяси Исса 1763 йилнинг 15 июнида Япониянинг Синано вилоятидаги Касивабара қишлоғида дунёга келиб, 1828 йилнинг 5 январида оламдан ўтган. Қашшоқ оилада туғилган,онаси эрта вафот этиб, ўгай она қўлида қолган Кобоясси 13 ёшида пойтахт Эдо (бугунги Токио) га иш излаб келади. 25 ёшидан бошлаб мамлакат бўйлаб кенг тарқалган шеърият мактабларидан бири — Кацусика мактабида шеърият сирларини ўргана бошлайди. Вақт ўтиб, ёш шоир ўша даврнинг таниқли хайкунависи Сэйби Нацумэ назарига тушади ва ундан таълим олади. 
Исса ижоди япон шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллайди. Умуман, қадимий япон шеърини Басё ва Иссасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Исса учликлари (хайку ёки хокку) ва бешликлари (танка) шоирнинг болаларча соф туйғулари, оддий халққа хос иборалар, суҳбат тарзида берилиши билан ажралиб туради. Шоирдан йигирма мингга яқин шеърлар ва хайга жанрида яратилган расмлар мерос қолди.

0-22

КОБАЯССИ  ИССАДАН  ЯНГИ  ТАРЖИМАЛАР
«Жаҳон адабиёти» журнали, 2013 йил, май ойи сони.

* * *

Эриб битди қиш қори.
Қувончга тўлиб қолди
Ҳатто юлдузлар кўзи.

* * *

Орада бегона йўқ!
Ҳаммамиз биродармиз
Олча гули остида.

* * *

Бир ғубор йўқ кўм-кўк осмонга
Учиб чиқди ажиб бир варрак
Камбағалнинг томи устидан.

* * *

Баҳор шамоли эсар.
Сумида қирғоғида .
Ютоқиб — ютоқиб сув ичар сичқон.

* * *

Баҳор ҳам кетаётир…
Фақат кетгиси келмас
Кечиккан олча гули.

* * *

Ботаётган қуёшга тикилади қалдирғоч –
Эртанги кун ташвиши
Юрагида лиммо–лим.

Хуршид Даврон таржималари

024

КОБАЯСИ ИССА ШЕЪРЛАРИДАН НАМУНАЛАР
«Денгиз япроқлари» тўпламидан. Тошкент, 1988 йил.

* * *

Қойил!  Яна тап тортмай
Калондимоғ тўралар
Олдида  куйлар булбул!

* * *

Олчалар гуллаб қийғос!
Улар мағрур бекниям
Эгардан туширдилар.

* * *

Учмоқда ёввойи ғоз!
Ҳой, айт-чи, саргардонлик
Қачон бўйнингга тушди?!

КИЧКИНТОЙ ЎҒЛИМНИНГ ЎЛИМИГА

Умримиз шабнам эрур,
Шабнам бўлса-да умр,
Оҳ, барибир мен нетай?..

* * *

Аста-аста ўрлаб боравер,
Фудзияма чўққисигача
Ўрмалайвер, шиллиқурт!

* * *

Ёввойи ўтлар аро
Қаранг, қандай чиройли
Капалаклар учяпти!

* * *

Етти қават осмондан
Учиб тушганга ўхшар –
Бу гуллар шундай гўзал!

* * *

Бир силкиниб қувди-да
Капалакни, шу заҳот
Яна мудради буғу.

* * *

Сўнани қувманг, уни
Тинч қўйинг – у гулларни
Кўрмоқчи бўлиб келган.

* * *

Чумоли изи! Қайдан
Бизгача етиб келдинг,
Тоғлар ортиданмасми?

* * *

Дам оляпман кун иссиғида.
Далада юрганлар ҳолини
Бор вужудим ила сезурман.

* * *

Боламни жазоладим –
Шабада эсиб турган
Дарахтга боғлаб қўйдим.

* * *

Бу хароб, ифлос ерда
Қилар иши йўқдайин
Бирпасда сўнди шабнам.

КАМАКУРАДАГИ БУДДА ҲАЙКАЛИ

Юксакда турган Будда
Бурнининг тешигидан
Учиб чиқди капалак.

ОҚШОМ ҚОРОНҒУСИДА ЁВВОЙИ ҒОЗЛАР ОВОЗИНИ ЭШИТГАНИМ

Қоп-қора сиёҳ билан
Қарғанинг қанотига
Битилган хат сатридек…
Дайди ғозлар қичқириб
Зулмат қўйнида учар.

ТОҒ ҚИШЛОҒИ УСТИДА ТУМАН

Қалин туман қуршар-да
Чшка бошлар чуқурроқ…
Бусиз ҳам унут ер бу!
Бунда юрак не этсин?
Тоғлар қуршаган қишлоқ!

БУҒУ ВА ХАГИ ГУЛЛАРИ

Заминга теккудайин
Эгилар шамол турса
Қари хаги дарахтин гулга кирган бутоғи.
Бир-бирин қувлаб учар
Буғулар бўкириғи.

* * *

Ҳар бир бурчак ёп-ёруғ…
Ой юзини булутлар
Тўсаётганга ўхшар-ку?
Алдандим, бу ёввойи
Ғозлар сояси экан.

* * *

Замин нурга кўмилган.
О, қанчалар ёруғдир
Ой ёритган бу кеча.
Кўкка учди юрак ҳам,
Қайтиб тушгиси келмас.

* * *

Бугундан бошлаб баҳор
Ҳақида ўйлар фақат
Дарахтдаги ҳар ғунча!
Эртадан бошлаб мен ҳам
Хотиржам кутолмайман.

* * *

Юрагимда хавотир!
Қаерда,
Қайси тоғнинг
Чўққисида олчалар
Гуллар биринчи бўлиб?

* * *

Юксакларга ўрлаб кетдим,
Қайга етдим, билмадим
Ва ниҳоят донг қотдим:
Алдабди мени булут…
Олча гуллабди дебман.

* * *

Ёсино тоғларида
Адашиб юрдим узоқ
Булутларнинг ортидан.
Юракда олча гулин
Кўриб йўлга чиққандим.

* * *

Ёсино тоғлари!
Олча гулларин кўрдим
Гулдор булутлар аро,
Ўша куни айрилиб
Қолдим мен юрагимдан.

Хуршид Даврон таржималари

Манба: «Денгиз япроқлари»( Япон шеъриятидан ).Хуршид Даврон таржимаси. Тошкент.1988

O'xshash maqolalar:

Teglar: 

Просмотров: 881 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 ErnestoGox  
0
Welcome to https://Accsmarket.net, the premier marketplace for purchasing a wide range of accounts across various digital platforms. Whether you're in search of social media profiles, gaming logins, or streaming credentials, we offer a diverse selection to cater to your needs. With a focus on reliability and security, https://Accsmarket.net ensures a seamless and trustworthy experience for all your account acquisition needs.

Click to:Click today : https://Accsmarket.net

Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024