Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 05:16
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2013 » Август » 20 » Саломатлик
23:42
Саломатлик
                  БЕЛ ОҒРИҒИ нима?

     Дам олиш кунларининг бирида рўзғор учун керакли нарсаларни хозирлаш учун бозорга бордингиз 2 қўлда оғир юк билан уйга кириб, нарсаларни ерга  қўйганингизни  биласиз,белингизда кучли оғриқ турди... Оғриқ зўрлигидан  хатто қимирлашга мадор йўқ уйдагилар саросимада, эхтиётлик билан сизни ёткизишди. Бор бўлинг полвон. Энди бозорга бориб, ул-бул харид қилишдан аввал аравакаш ёлланг акс холда бу оғриқ сизнинг доимий хамрохингизга айланади.

  Бел оғриғи  илмий тилда люмбаго, халқ орасида беланги дейилиб, 40 ёшдан ошган аксарият эркакларда хамда климакс давридаги аёлларда кузатилади. Оғриқ орқа миядан келадиган нервнинг ички қисилиши туфайли рўй беради.
·        Хуруж:) оғир юк кўтариш  туфайли умуртқа поғонасининг зўриқиши;
·        совуқ ўтиши, шомоллаш;
·        радикулит, астеохондроз каби умртқа поғонаси касалликларининг зўрайиши хамда астеопороз касаллиги сабабли рўй беради.
Касаллик  хуружи бирдан бошланади. Баъзан эса 1-2 кун давомида белнинг симиллаб оғриши, умумий бехоллик билан ифодаланади. Кейинчалик оғриқ кескин тус олади: одам бир жойда қотиб қолади, оғриқ туфайли турган холатини ўзгартиролмайди.  Шу пайтда арзимаган харакат (акса уруш ёки йўтал) оғриқни янада зўрайтириши мумкин. Оғриқ хуружи бир неча дақиқадан 1-2 кунгача давом этиши мумкин.
Оғриқ – мураккаб жараён бўлиб, айнан қаерда рўй беришига қараб касалликнинг вақтида аниқланишига ёрдам беради. Оғриқ ташқи таъсир ёки организмдаги нохуш ўзгариш, касаллик туфайли рўй берадими?, ўзига хос сигнал (хабар) вазифасини ўтайди. Шундай экан, бел ёки думғаза сохасида оғриқ сезишингиз билан албатта шифокорга учранг. Бу  белгилар умуртқа касалликларидан дарак беради. Уларни даволаш эса унчалик осон эмас шундай экан, касалликнинг зўрайишини кутмай, вазиятни аниқланг.
                                    

  Беморларнинг 3/1 қисмида белдаги оғриқ  остеохондроз сабабли рўй беради. Мазкур касаллик суяк ва тоғай тўқималарида озиқланишнинг бузилиши туфайли бошланади. Умуртқада  суякли ўсиқ (остеосит)ларнинг хосил бўлиши асаб толаларига таъсир қилиб, оғриқни келтириб чиқаради. Умуртқа орасидага дисклар йиллар ўтиб ўзиниг қайишқоқлигини йўқотди, орасида  емирилишлар пайдо бўлиши мумкин. Буларнинг хаммаси асаб толасининг қисилишига олиб келади. Касалликнинг кейинги босқичларида умуртқа дискида чурра хосил бўлади. Айниқса бел умуртқаси тез емирилади. Чунки бу жойдан ўтадиган  4-5 бел умуртқалари жуда тор, орасидаги асаб толалар эса аксинча йўғон бўлади. Умуртқа чуррасининг хафи шундаки, вақтида даволанмаса, таъсирчанликнинг йўқолиши, оғир холларда эса фалажга олиб келади. Энди белдаги оғриқ қанчалик хавфли касалликларнинг даракчиси эканлигини тушунгандирсиз? 
Биринчи ёрдам:1. Бу каби холатни  сездингизми, қимирламаган ҳолда, ёрдам  чақиринг.
2. Ёрдамга келганлардан бири беморнинг устига жунли рўмол ёки енгил чойшаб ёпиб эхтиёткорлик билан ўрнига ётқизиши, устини иссиқ ўраб қўйиши керак.
3. Бу холатда умуртқа мушақлари бўшашиб, оғриқ тўхтайди. Аммо шунга қарамай, бемор ўрнидан турмай ётиши, қанчалик осон ва енгил туюлмасин хар қандай уй юмушларидан  озод этилиши керак.
Касалликнинг сабаблари: 1.Умуртқа остеохондрози.
2. Жисмоний зўриқиш (кун бўйи бир холатда тик туриш).
3. Умутқа чурраси касалликлари.
4. Тананинг шикастланиши, тоғай, пайларнинг чўзилиши.
5. Ревматик касалликлар.
6. Ўткир юқумли касалликлар туфайли белнинг шамоллаши.
Касалликка ташхис қўйиш:
Бунда асосан ташқи белгилар (яъни белдаги оғриқ) етарли далил саналади. Аммо кўп беморлар белдаги оғриқдан ташқари,  бошнинг тиришиб оғришидан ҳам шикоят қилишади.
Бу миозит  ёки радикулит бўлса-чи?
 Айтиб ўтганимиздек, белдаги оғриқ турли касалликларининг белгиси  бўлиш мумкин. Мисол учун бел мушакларининг яллиғланиши-миозит касаллигида хам беморнинг бели қаттиқ оғрийди. Касаллик узоқ вақт давом этади. Агар беморда бод, қандли диабет хам бўлса, оғриқ нафақат белда, балки қўл-оёқ бўғимларида ҳам сезилади. Бел мушакларини пайпаслаб кўрганда таранглиги билинади, ушлаганда оғрийди. Касаллик хуруж қилганда бемор албатта 2-3 кун давомида ётиши керак.  Оғриқ тингандан кейин бемор туриши мумкин, аммо юрганда қўлтиқтаёқдан фойдаланади. Акс ҳолда умуртқа поғонаси зўриқади.
Белдаги оғриқ радикулит номли касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Умуртқа касалликнинг белгиси бўлиши мумкин.
                                    Радикулит
Радикулит-лотинча  сўз бўлиб radicula-илдизча маънони англатиб бу – орқа миянинг нерв илдизлари ва улардан кетадиган нерв толалари касаллигидир.
 Бу хасталик перифрик нерв системасининг энг кўп тарқалган хасталигилир. Кўпинча умиртқа поғонаси касаллиги (остиохондроз)сабаб бўлади. Бунда амортизация ролини ўйнайдиган умиртқалараро диск эластикларининг йўқотиб,мўрт бўлиб қолади.
Диски ўзгарган умиртқаларнинг бириккан ерида туз егилиб, суяк ўсиши (остиофитлар)кузатилади.Ўсиб чиққан суяк ўсиқчалари умуртқа орасидан ўтган нерв илдизларининг қисилиши оқибатида оғриқ пайдо бўлади. 
Радикулит жарохатлар оқибатида, совқотиш(масалан узоқ вақт муздай сувда ювиниш, зах жойда ўтириш ва бошқалар) организм ичидан захарланганда,  юқумли касаллар асорати сифатида рўй бериши мумкин. Зарарланган нерв илдизлари ва нерв томирлари бўйлаб оғир пайдо бўлиши ва сезувчанлигининг йўқолиши, баъзан харакат бузилиши хам радикулитга хос аломатлардан хисобланади. Радикулит одатда бирданига пайдо бўлиб, кўп холларда хроник формага ўтади ва вақт –вақти билан кузатиб туради.  Нерв толаларининг қайси қисми зараланганлигига қараб, Радикулит ҳар хил формаларга бўлинади. Энг кўп тарқалган формаларидан бири бел-думғаза Радикулитдир.  Бунда бел-думғаза соҳасида ҳамда қуймич нерви бўйлаб ҳар хил оғриқ пайдо кучаяди, шунинг  учун бемор бирданига  қимирлай олмайди, юрганида эса танасини олдинга ёки ёнга эгиб олади, натижада умуртқа мускулларининг таранглашиши кузатилади. Бемор оғриқни камайтириш учун ўринда оёғини букиб, қорнига тортиб ётади. Агар фақат бел нерви илдизчалари зарарланса, оғриқ сон юзасида бўлади. Қуймичлари нерви чиқадиган думғаза бўлими илдизчалари  кўпроқ зараланиши  билан ўтадиган бел-думғаза радикулит "ишиас” деб хам юритилади. 
 Ишиасида оғриқ қуймич нерв бўйлаб (думба, соннинг орқа юзаси болдир, оёқ панжасига)  тарқалади. Оёқ совқатади, уюшади, чумоли юргандек сезилади. Касал оёқнинг мускуллари тонуси пасаяди ва "сусайиб” қолганга ўхшайди, кейинчалик атрофига учрайди қуймич нервининг тортишиши (одам энгашганда оёқ кўтарилганда ва бошқа вазиятларда) оғриқларнинг зўрайишига олиб келади.
 Бўйин – елка радикулитида оғриқ энсага, елкага қуруққа тарқалади. Бошни қимирлатганда атрофга қараб қийшайтирилганда, қўл қимиртланганда, аксирилганда йўталганда оғриқ зўраяди. Касалликнинг оғриқ формаларида қўл увишиши, ловуллаб ачишишади  ва    санчийди. Кейинчалик сезиш хам ўзгара бориб, секин аста мускуллар кучсизланиб”озади (АТРФИЯ)

 Умуртқа касалликлари, остеохондроз, турли жароҳатлар, совуқ  қотиши, организмнинг заҳарланиши сабабли юзага келиши мумкин. Бунда умуртқаларининг бириккан жойида туз йиғилиб, суяк ўсиши кузатилади. Бу ўсиқчалар умуртқа орасидан ўтадиган асаб толаларини қисиб қўйгани учун бемор белда кучли оғриқ сезади. Оғриқ 1 томонлама бўлиб, умуртқанинг бел –думғаза сохасида оёқ  бўйлаб тарқалиши, бемор харакатларида кучайиши мумкин. Беморнинг  қомати ўзгаради: юрган гавдасини  олдинга букиб соғлом оёқ томон эгилади. Ердан нимадир олмоқчи бўлса белнинг букишига қийналади. Бунинг натижасида умуртқа поғонаси қийшаяди. Касаллик зўрайса, бемор эт жимирлаши, терининг қичиши оғриши совуқ  қотишида шикоят қилиши. Товон териси қуруқлашади ёки аксинча терлайди.
  Беморнинг ўрин кўрпаси юмшоқ бўлмаслиги керак. Бунинг учун каровотга юзаси теккис бўлган тахта ёткизилиб, устига 1 қават кўрпача ташланади. Оғриқни тўхтатиш учун белги қиздирувчи таъсирига эга "Финалгон”, "Капсикам” суртмасида суртилади ёки қалампирли пластир ёпиштирилади. Белги хлорли этил эритилмасининг сепиш, иссиқ компресслар қўллаш, шунингдек массаж ва физиотерапия муолажари катта ёрдам беради.
 Агар терида катта хол ва доғлар бўлса улар устига  пластир ёки  компресс қўйилмайди.
Унутманг!   Белдаги оғриқ марказий асаб  тизими касалликлари, қорин бўшлиғида қон айланишининг бузилиши, кичик тос касалликлари  хатто невроз касаллигининг  белгиси бўлиши мумкин. Шунинг учун ўз бошимчалик билан даволаниш ярамайди. Балки сиздаги оғриқ умуман бошқа бир  касалликнинг белгисидир? Шунинг учун тиббий кўрик билан 1 қаторда УТТ ва  рентеген текширувидан хам ўтинг.  Даволанишдан аввал эса албатта шифокор –невропатолог билан маслаҳатлашинг. Бу холат марказий асаб тизимидаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Фойдали   уч  маслаҳат.
1.      Оғир юк  кўтарманг!
·        Умуртқа касалликларига чалинмай десангиз, 3-5 кг дан оғир юк кўтарманг.
·        Бордию, шундай қилишга тўғрикелса. Юкни тенг  тахсимлаб, 2 қўлда кўтаринг.
·        Юкни олиш учун эгилиш шарт  эмас, оёқларни тиззада букиб кўтарсангиз умуртқангиз зўриқмайди.
Йилнинг совуқ фаслида албатта белга бандаж тақинг. Устидан майда қовулган нимча  кийсангиз янада яхши.
2.      Тўғри ётинг ва ўтиринг!
Бел оғриғи хурайраларидан сақланмоқчи экансиз, аввало тўғри ётишга одатланинг.  Бунинг учун ётоғингиз ўта юмшоқ  бўлмаслиги (айниқса ёстиқ), ўртача қаттиқликда бўлиши керак. Аммо хаддан зиёд текс (қаттиқ) ётоғда ҳам ётиш умуртқа учун зарар. Бундан умуртқанинг табиий  эгиклари текисланади. Шундай экан, хар нарсада меъёрга эътибор беринг. Хозирда урф бўлган ортопедик матраслар бу борада сизга  ёрдам бериши мумкин. Уларнинг қаттиғлиги керакли даражада бўлиб, умуртқа касалликлари билан оғриган беморлар учун айни муддао.
  Тун  бўйи чалқанча ётиш умуртқа учун  зарарли. Шунинг учун ёнбошлаб ётишга одатланинг. Бунда оёқларингиз йиғилган орасига эса кичик ёстиқча қўйинг. Бу хам бўлса елка ва бел мушакларига тушган юкламани камайтиради. Натижада бутун организм шу жумладан, умуртқангиз тун давомида  яхшигина хордиқ чиқаради.

 Ўтирган пайтда ўриндиққа суяниб ўтиринг. Бу умуртқа учун фойдали бўлиб,  бўйин, бел мушакларини зўриқтирмайди. Хар бир соатдан кейин албатта ўрнингиздан туриб, хона бўйлаб юриш, елка ва бел  соҳасини 2 қўл ёрдамида енгил уқалаш лозим. Китоб мутола қилганда албатта китоб тутқичидан фойдаланинг. Шунда доим бўйнингизни эгишга хожат қолмайди, умуртқа дисклари хам зўриқмайди. Бу маслаҳатлар айниқса касби туфайли ўтириб ишлайлиган инсонлар (ўқитувчи, олим, ишчи ходимлар, хайдовчилар ва х.к) хамда ўқувчи ва талабаларга таълуқли.

3.      Бандаж тақиб юринг!
 Оғриқнинг олдини олдини олиш мақсадида белга бандаж ёки корсет тақилади. Бу воситалар белни нафақат шамоллашдан, балки умуртқадаги нохуш ўзгаришлардан сақлайди, қоматни тик тутишга ёрдам беради. Йилнинг совуқ фаслида туя ёки қўй жунидан тикилган бандаж тақиш фойдали. Аммо бандаж тақишда маълум қоидаларга риоя этмасангиз, қорин бўшлиғини қаттиқ  сиқиб қўйиши, овқат хазм бўлишини қийинлаштириши мумкин. Шунингдек бандажни тунув-кун ечмасдан  тақсангиз, умуртқа мушакларини  "эринчоқ ” қилиб қўясиз. Бундай бўлмаслиги учун  бандажни фақат қуйидаги холларда тақинг:
·        Ўтириб ишлаганда ёки китоб газета ўқиганда;
·        Жисмоний меҳнат билан шуғулланган пайтда;
·        Автобусда кетаётганда.
  Бошқа пайтларда бандаж тақишнинг кераги бўлмайди. Кейинчалик даволовчи гимнастика машиқлари ёрдамида умуртқа мушакларини кучайтириш мумкин. Шунда бандаж ва карсет тақишнинг кераги ҳам бўлмайди.

Давоси   қандай?
Даволаш   хар  бир бемор учун махсус тарзда олиб борилади.  Бемор -7-10 кун давомида албатта ётиш керак. Хуруж  пайтида оғриқсизлантирувчи, тинчлантирувчи дори воситалар берилади. Яллиғланишга қарши воситалардан бел сохасига суртиладиган суртма дорилар тавсия  этилади. Улар асалари ёки илон захридан тайёрланган бўлиб қиздирувчи таъсир кўрсатади ..... бу воситалар ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, жигар касалликларида хам тавсия этилмайди. Бу холатда  беморлар нестероид воситалар бўлган "Мелоксикам ”ёки  "Мовалис”, "Окситен” номли дори-дармонлардан бирини қабул қилишлари  мумкин. Уларнинг ножоя таъсири  бошқа дориларга қараганда кам таъсир доираси эса кенг хисобланади. Бу айниқса, кекса ёшдаги беморларга тегишли. Даволанишда В гуруҳ витаминлари ёрдамида инъекция олиш ҳам  яхши натижа беради. Шуни унутманки, юқоридаги воситалар фақат касаллик белгиларини йўқотади. Аммо касалликнинг ўзини даволаш учун умуртқалар холатини тиклаш лозим. Бунинг учун таркибида глюкозамин   сульфат ва хондроитин сульфат бўлган дориларни, масалан: "структум” ва кальций ҳамда таркибида Д витамини бўлган воситаларни қабул қилишингиз керак бўлади. Улар янги тоғай ва суяк тўқимасини хосил қилишга ёрдам беради.
Кейинчалик даволашда:   
Умуртқа учун гимнастика машқлари;
Махсус уқалаш муолажалари;
Нина билан даволаш;
Зулук билан даволаш.
Сув муолажалари  (гидромассажли обзан, душ, сауна):
Кинезитерапия (фитнес машқлар);
Физитерапия  муолажалридан:
Магнит билан даволаш;
Электрофорез каби усуллардан фойдаланиш мумкин. Улар малакали мутахасислар томонидан бажарилади.
Бизларнинг «малхам» халқ табобат марказимиз ходимлари юқоридаги апаратлар ёрдамида ва гиёхлар ёрдамида бир неча йиллардан буён беморлар дардига "малхам” бўлишаётирлар.
Физитерапия ёрдамга келади.
  Даволашнинг бу усули белангида албатта  қўл келади.Физотерапия муолажалари таранг турган мушакларни бўшаштиради, оғриқннг камайишга ёрдам беради. Кейинчалик махсус гимнастика машқларидан (имкон бўлса )тренажёрдан фойдаланиш мумкин. 
Оғриқ ўтиб кетди деб, даволанишнинг кейинги босқичларини пайсалга солманг. Бу даврда уқалаш муолажаларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, санаторий шароитида даволаниш умумий ахволиенгизни яхшилашга ёрдам беради. Бу масканларда тақдим этилаётган даво усулларидан шифобахш балчиқ,натрий хлорид, сульфидли, йодобром,  нафталан радон ва сероводородли обзан(ванна )ларни қабул қилишингиз мумкин.
Просмотров: 1220 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024