Форма входа

Поиск

Календарь

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 05:16
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2014 » Апрель » 12 » СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
16:24
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
 

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Муфтий ҳазратлари!

Яқинда эътиборли кўрсатувлардан бирида азон ҳақида қизиқ маълумот айтилди.

Унга кўра, эски замонларда муаззинлар кўзи ожиз кишилардан танланган эмиш. Азон айтиш учун масжид ёнидаги баланд минораларга чиқиш керак бўлади, юқоридан туриб атроф хонадонлардаги номаҳрамларга назари тушмаслиги учун ҳам айнан кўзи кўрмайдиган кишилар азон айтишган, дейишди. Шу маълумотнинг бирор асоси, манбаси борми?

Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Аммо баъд. Мўътабар фуқаҳоларимизнинг асарларида бундай маълумот йўқ. Ҳурматли мухлисларимизнинг эсларида бўлса, азон айтиш қоидалари, уни айтиш тартиби ҳақида журналнинг шу йилги иккинчи сонида батафсил жавоб берган эдик. Унда, жумладан, “Муаззин эркак, ақлли, солиҳ, тақволи ва суннатни яхши биладиган бўлиши афзалдир (“Ниҳоя”). Оқил (ақли жойида) ёш боланинг азон айтиши, Зоҳирур ривояга кўра, билиттифоқ жоиз. Аммо балоғатга етган киши айтиши авлодир”, дейилган. Аммо азон ҳақидаги масалалар орасида “муаззиннинг кўзи ожиз бўлиши керак”, деган тавсия ёки талаб ҳақида ҳеч гап йўқ. Тўғри, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан кўзлари ожиз Абдуллоҳ ибн Умми Мактумнинг азон айтгани ҳақида маълумот бор. Бироқ бу доим шундай бўлганини англатмайди.

 

Савол: Жунуб аёл боласини эмизиши мумкинми?

Жавоб: Жунуб ҳолати баданнинг нопоклигидир, кўкракдаги сутга унинг бирор бир таъсири йўқ. Баъзи уламолар: “Жунублик ҳар бир аъзода бўлади, аъзо ювилиши билан жанобатдан покланади. Шунинг учун бундай ҳолдаги аёл боласи руҳан баркамол, жисман соғ бўлиши учун, уни эмизишдан олдин кўкрагини ювиб олса, яхши бўлади”, дейишган. Манбаларда солиҳа оналар гўдакларини таҳоратсиз ҳам эмизишмагани айтилади.

 

Савол: Фаришталар афзалми ёки инсонларми?

Жавоб: Фаришталарнинг элчиларидан инсонларнинг пайғамбарлари афзалдир. Оддий инсонлардан фаришталарнинг элчилари афзал. Оддий фаришталардан оддий (яъни, солиҳ) инсонлар афзалдир (“Ақоиди Насафий”).

 

Савол: Дуо билан балолардан сақланиш мумкинми?

Жавоб: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қазони фақат дуо қайтаради, умрни фақат яхшилик зиёда қилади”, деганлар (Термизий ривояти). Демак, ким нозил бўлган балолардан қутулай, офатлардан сақланай деса, кўпроқ дуо қилсин.

 

Савол: Бир жамоат намозида имом қаъдага ўтирилганида “Аттаҳийёт”ни ўқиб бўлишим билан салом берди. Мен ҳали салавотни ўқишга улгурмаган эдим. Шундай ҳолатларда имомга эргашиб дарҳол салом бериш керакми ёки салавотларни охиригача ўқиб қўйиш тўғри бўладими?

Жавоб: Иқтидо қилган одам “Аттаҳийёт”дан кейинги салавот ёки дуони ўқиб бўлмасидан олдин имом салом берса, у ҳам имом билан бирга салом бериши керак. Чунки имомга эргашиш вожибдир. Шунинг учун иқтидо қилган киши руку ва саждадаги тасбеҳларни уч марта айтишга улгурмай, имом бошини кўтарса, муқтадий ҳам унга тобе бўлиб бошини кўтараверади(“Оламгирия”, “Қозихон”).

 

Савол: Жаноза намози такбирлари айтилганида кўпчилик бошини кўтариб, осмонга қарайди. Шу тўғрими?

Жавоб: Бундай қилиш мутлақо хато, шариатда ҳеч бир асоси йўқ ва бидъат ишлардандир.

 

 

Савол: Эри вафот этган аёлнинг иддаси тугамай ҳаж мавсуми келиб қолса, ҳажга бориши мумкинми?

Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. Аёл кишининг ҳажга бориши жоизлиги учун қўйилган шартлардан бири иддада ўтирган бўлмаслигидир. Иддаси эри ўлгани ёки талоқ қилингани сабабли бўлишининг фарқи йўқ (“Оламгирия”, “Қозихон”).

 

Савол: Имон бировда кўп, бировда кам бўлиши мумкинми?

Жавоб: Имон бировда кўп, бировда оз бўлмайди. Барча мўминлар имонда тенгдирлар. Мўминлар бир-бирларидан Аллоҳдан қўрқишда, тақвода, нафсни тийишда ва бошқа амалларда фарқ қиладилар (“Ал-ақидатут Таҳовия”).

 

 

Савол: Ҳазрат, насиб қилса, бу йил ҳажни ният қилиб турибман. Менга қандай тавсиялар берасиз?

Жавоб: Шундай улуғ ибодат имкони ва покланиш неъмати насиб этгани муборак бўлсин. Ҳаж қодир бўлган мўмин кишига умрида бир бор бажариши фарз бўлган ва ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган ибодатдир. Фуқаҳоларимиз ушбу муборак сафарга отланишдан олдин қилиниши керак бўлган ишларни ёзиб қолдирганлар: “Ҳажга отланган одам қарзларини адо этиб қўйсин. Сўнгра олдин тавба-тазарру билан ниятни холис қилсин. Бировнинг омонати бўлса, эгасига топширсин. Рози-ризолик сўрасин. Намоз ва рўзаларининг қазоси бўлса, адо этсин. Хато ва камчиликлари учун надомат чекиб, қайта такрорламасликка азму қарор қилсин. Ғурурланиш, риёкорлик ва мақтанишдан сақлансин. Ҳалолдан йиққан пулини сарфлаб, ҳажга борсин. Ўзининг пулидан шубҳаси бўлса, солиҳ кишидан қарз олиб, ўз пулини дарҳол қарзига тўласин.

Ҳажда тижорат билан ҳам шуғулланса, савоби камайиб қолмайди. Лекин тижоратни аралаштирмагани яхши (“Оламгирия”, “Фатҳул Қадир”, “Қозихон”).

 

Нўъмон АБДУЛМАЖИД ёзиб олди.

Просмотров: 825 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024