Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 02:48
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Блог


Главная » 2013 » Август » 12 » ўт пуфагида нима учун тош пайдо бўлади?
15:39
ўт пуфагида нима учун тош пайдо бўлади?
     САЛОМАТЛИК—ТУМАН БОЙЛИК

Инсон ўт пуфагида нима учун тош пайдо бўлади? Ундан халос бўлишнинг табиий воситалари борми?.. Муслиҳиддин Сарибоев. Қўқон шаҳри 
Аксарият кишилар ўт йўли, сафро-тош касаллиги билан азият чекади. Тиб илмида қайд этилишича, инсон аъзоларида моддалар алмашинуви бузилиши натижасида ўт пуфаги ва ўт йўлларида тош пайдо бўлиб, уларда сафро димланиб қолади. Бу жараён аста-секин ривожланади. 
Фарқига бормай озиқ-овқатларни суиистеъмол қилиш, жисмоний ҳаракат етарлича бўлмаслиги сафронинг димланиб қолиши, ўт пуфаги ва ўт йўллари яллиғланиши, шунингдек, мазкур жойларда чандиқланиш, қабзиятга йўлиқиб туриш кабилар ҳам ўт пуфагида тош пайдо бўлишига олиб келади. 

Ўт-тош касаллиги бир тарафдан ирсиятга ҳам боғлиқ. Аксарият беморлар бир неча йил бадалида ўнг қовурғаси остида нохуш оғирлик сезиб юради, оғзи тахирлашиб, жиғилдони қайнайди. Бундай ҳолат эса ўт тош касаллигининг дастлабки белгилари бўлиб, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Аксарият ўт-тош касаллиги ўт пуфагининг яллиғланиши (холецистит) билан кечади. Мабодо беморда кўнгил айниб қусиш, эт увишиш, ҳарорат кўтарилиши, жигар соҳаси пайпасланганда оғриқ турса, хасталик жиддий тус олган бўлади. Дарднинг туғён уриши ("приступ") гоҳо ўқтин-ўқтин, баъзи ҳолларда қийноқли ҳоллар ой-йиллар давомида содир бўлмаслиги ҳам мумкин. Ўт йўлининг тошлар билан беркилиб қолишида сариқ касали ҳам келиб чиқади. Қуйида халқ табобати амалларидан лавҳалар келтирамиз. 

· Таом оз-оздан, тез-тез истеъмол қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби иложи борича холестеринга бой бўлмаслиги керак. Чунончи, тухум, жигар, мия, қази, ёғли балиқ, қўй гўшти кабилардан парҳез қилган маъқул. 

· Ўт-тош касаллиги бўлган кишилар тахминан ҳар уч соат мобайнида зайтун мойи (оливковое масло) ичиши дардга малҳамлик қилади. Бу тошларнинг сирғаниши, нурашига ёрдам беради. 

· Илиқ ҳароратли обзан (ванна) қабул қилиб ўринга ётиш ҳам ўт-тош оғриғидан холи қилади. 

· Бир ош қошиқ миқдорида маккажўхори попуги тўрт стакан қайноқ сув билан дамланади. Дамламадан чорак стакандан ичиб турилади. 

· Агар макки сано ("Александрский лист") воситасида дамлама тайёрлаб ичилса, нафақат қабзиятга чек қўяди, балки ўт пуфагида кичик тошларнинг сирғаниб ичак йўлига тушишига ёрдам қилади. 

· Момоқаймоқ (гулқоқи, одуванчик) илдизини майдалаб, бир чой қошиқ миқдорида стакандаги сувда 20 дақиқа қайнатилади. Қайнатмадан чорак стакандан кунига 4 маҳал ичилади. Бу амал ўт ҳайдовчи беозор даво ҳисобланади. 

· Шивит (укроп) уруғидан икки ош қошиқ олиб, 2 ст. қайноқ сув билан чорак соат мобайнида енгил алангада тутиб турилгач, совитилади. Сузиб олингач, дамламадан илиқ ҳолда ярим стакандан кунига 4 маҳал ичилади. Даволаниш муддати: 3 ҳафта. 

· Ўт тош касаллигида беморлар тегишли шифокор буюрган кун ва овқатланиш тартибига қатъий амал қилишлари керак. Тоза ҳавода сайр қилиш, тез-тез овқатланиш (кунига 4-5 маҳал) оз-оздан овқат ейиш, тўйиб овқатланмаслик лозим. Таомларда ҳайвонот ёғи ва оқсил миқдорини чеклаш, овқатни сариёғ ёки ўсимлик мойида пишириш, гўштни қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол қилиш, лавлаги, цитрус меваларини таомномага қўшиш тавсия этилади. Шўр ва аччиқ таомларни чеклаш, шунингдек, спиртли ичимликлардан воз кечиш керак бўлади. Шифокор тавсияси билан ишқорли маъданий сувни (Ессентуки, "Боржоми" каби хусусиятли) ичиш мумкин. 

· Ўтида тоши бор кишилар буғли ҳаммомдан фойдаланиши хасталик азобидан фориғ бўлишга ёрдам беради. 

· Агар 200 гр. миқдорида ўсимлик мойи (кунгабоқар, пахта) олиниб, унга майдаланган 30 дона дафна (лавровый лист) япроғи солиниб, 3-6 сутка мобайнида дамлаб қўйилади. Шундан сўнг дамлама сузиб олинади-да, 10-15 томчидан сутга томизилиб, кунига 3 маҳал ичилади. 

· Айни баҳорда таркибида ялпиз, қўзиқулоқ, мачин, исмалоқ бўлган кўкатли чучвара ва сомсалар ҳам ўт йўли хасталикларига малҳамлик қилади.
Просмотров: 1414 | Добавил: lenger | Рейтинг: 2.0/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024