Форма входа

Категории раздела

Мои статьи [30]

Поиск

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 21:54
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Каталог статей


Главная » Статьи » Мои статьи

ҚИШЛОҒИМ БЕБАҲО
ҚИШЛОҒИМ БЕБАҲО
"Табиатни ҳимоя қилиш  - 
Ватанни ҳимоя қилиш демакдир” 
(Пришвин).

Кўркамлик даражаси юқори бўлган ўлкалар сайёрамизда бисёр. Ҳар бири қайсидир жиҳати билан бир-биридан фарқ қилади. Табиатидаги гўзаллик кишиларни лол қолдирар даражада бўлса-да, уларнинг ҳам ўзига яраша камчилиги бор. Зотан беайб Парвардигор, фусункорликда тенгсиз ойнинг ҳам доғи бор. Дунёда тенгсиз гўзал улкалар куп эсағда, хар бир инсон учун ота макони, она юрти севимли экан. Унинг таиати, жонзотлари, тоғ-у тошлари, ут-уланлари, ҳатто унумсиз бўлса-да, бир қарич ери ҳам муътабар эканлиги қалбида Ватан туйғуси жўш урган инсонларга бегона эмас.  Табиат Ватандек, Онадек азиз. Инсонлар меҳр-муҳаббат, эътиборга қанчалик муҳтож бўлса, бизни ураб турган жонли ва жонсиз мавжудотлардан иборат табиат асраб-авайлашимиз, эъзозимизга интиқ. Лекин канчалик афсус чекмайлик, виждонимиз  олдидаги бурчини  аксар холларда  унутиб қўяяпмиз. Катта онамиз-табиатга нисбатан шафқатсиз ва айёвсиз муносабат қилишга одатий ҳолдек қараяпиз.
Одамзод юрагини эгаллаган муҳаббат, менимча, шундай тақсимланади: ота-онага бешдан иккиси, фарзанд ва устозга бири, ёрга ҳам шунча. Ватанга-чи? Ватанга юқорида санаб ўтганларга берилган мухаббат билан бирга яна икки қисм меҳр қўшилади. Аммо… аммо ўйлаб қарасам, бу севги ниҳоятда кам. Шунинг учун Ватанни бир бутун юрак, бутун вужуд билан севиш керак экан. Оллоҳ кўп қаторида мана шу Ватанни сева олиш бахтини менга ҳам озроқ берганга ўхшайди.
«Айрилиқ ёмон»,- дейди отам. «Жудолик ёмон»,- дейди онам. Ўйлайман, ёрдан айрилган киши вақт ўтиши билан уни унутади. Фарзандидан жудо бўлганлар юрагини фарзанди билан кўмади. Алҳол, Ватан фурқатига дучор бўлганлар қисмати нима билан тугайди?! Улар бунга дош бера оладиларми? Юрак бўлса дош беролмайди, юраксизлар... юраксизлар уларни билмадим.
Дейдиларки, Ватан туйғуси ҳайвон ва ўсимликларнинг ҳам биродари экан. Лекин Ватан туйғусига бегона инсонлар ҳам бор экан-ки, уларни ким деб аташ, ўзингизга ҳавола.
Ватандаги тош, гиёҳ, бир хас ҳам Ватан-да, тўғрими? Шундай экан, тош, гиёҳ Ватан бўлганда, менинг жонажон қишлоғим Ватан бўлмайдими? Йўқ. У катта Ватандаги улкан Ватан. Ўзбекистонда яшайсизға? Жонажон Ватанимизнинг мафтункор жамолини кўришни истайсизми? Уни ҳар куни кўрасиз, буни биламан. Лекин яна бир кўринг, майлими? Унда йилнинг уч юз олтмиш беш кунидан қачон ҳоҳласангих, Гарашага келинг-а, Гарашага! Айниқса, фасли навбаҳорда ундан чиройли жойни топа олмайсиз. Баҳор! Қалблардаги интиқликка ўзининг гулдор кўйлагиғю, нафис қадамлари билан барҳам бериб, йил бобо эшигини қоқмай келади. Қуёш  ўзининг қалтироқ қўли билан юртимниннг ойни хира қилгудек жамолига тоймай юзларини силайди. Тоққа ўралаган илонизи сўқмоқ йўл ям-яшил дарахтлар орасидан бошланади. Бу қишлоқ - менинг қишлоғим! Унинг ортида оқсоч фалак устунлари... Гўё атрофдаги гўзалликни қўриқлаётгандек.
Ҳаётдан тўйиб, яшашдан умидини бутунлай узган одам ҳам қишлоғим латофатини кўргач, ҳаётни  эъзозлашга, унинг ҳар бир онининг қадрига етишишга ўзида қудратли куч топгандек бўлади. бундай жозибадан юртимнинг ҳеч қайси гўшаси мустасно эмас, албатта. Балки, айнан шунинг учун юртимиз асрлар оша тилларда достон бўлгандир, не дедингиз, Ватандош?
Табиатнинг гўзаллиги, тириклиги унинг қўйнида яшаётган инсонларга бевосита ва билвосита боғлиқ. Бунинг далили сифатида Қозоғистоннинг ободлигининг асосий сабабчилари юртбошимиз ва меҳнатсевар ўзбек халқини кўрсатишимиз мумкин. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жуда қисқа вақт ичида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Табиат ва унинг  ажралмас бўлаклари бўлган ер, сув, ҳаво,  ҳайвонот ва наботот оламига бўлган салбий  муносабат кескин равишда ижобий томонга ўзгарди. Натижалар эса кутилгандан ҳам аъло бўлаётгани қувонарли ҳол, албатта.
  Самарали ҳаракат табиатдаги барча камчиликларни тўлдирди. Лекин шу билан тўхтаб қолишимиз керакми? Асло йўқ! Азизлар, атрофга қаранг. Дунёда нималар рўй беряпти? Телевизор кўришга юрагим безиллаб қолди. Эрталабки тошқинда шунча одам бошпанасиз қолди, кундузги қурғоқчиликда бунча-бунча одам қирилиб кетди. Ўтган куни бу ердаги зилзила, бугун торнадо кўринишида у ерда бўляпти ва ҳоказо. Бу қандай гап?! Наҳотки, бу балоларнинг охири йўқ,  ўйлайди бири.
Лекин ўзининг табиатда нисбатан қачонлардир қилган жоҳилкорона муносабатининг қасоси эканлигини ҳаёлига келтирмайди. Баъзан йиғлаб, оллоҳга шукур қиламан. Не бахтки, бу офатлар менинг она диёримга раҳна солмайди. Илоҳим доим шундай бўлсин. Юртимиз тинчлигини Оллоҳнинг ўзи асрасин.
Табиат қанчалар гўзал! Қараб кўзинг тўймайди, қувнайди. Ватаним табиатини таърифлашда тил ожиз, қалам ноқис бўлса-да, мен бунга уриниб кўрдим. Шоирлар  илҳомни нимадан олишига қараб ҳам уларни ажратиш мумкин. Табиатдан завқланиб шеър ёзадиганларнинг асари мусиқий, жозибали, ташбеҳ ва ўхшатишларга бой бўлади: "Тонг. Ҳовлида турли хил ранг-баранг гуллар майин ифори билан атрофни тўлдирган. Уларнинг маликаси бўлган алвон  атиргул лабидаги шабнам биллур кўзёшдек ялтирайди. Шу чоқ қаердандир учиб келган митти фаришта- капалак қанотларини кўз-кўз қилиб "Тановарга” хиром этиб, рақс тушади. Бу манзарани кузатар эканман, атиргулни шундай таърифлагим келди: 

«Саҳарлаб қучоқлаб шабнамни
Бўйига маст қилиб одамни,
Ғанимат билиб ҳар дамни,
Капалак-ла ўйнайди атиргул,
Юрагимни тирнайди атиргул.”

Ҳарчанд ҳаракат қилса ҳам инсон табиатни тарк эта олмайди. Шундай экан, "керакли юкнинг оғири йўқ” деганларидек, табиатга - доимий ҳамроҳимизга адолатли муносабатда бўлайлик. Унинг аъзоларидан бўлган ҳавони турли хил зарарли газлар билан ифлосланишини олдини олайлик. Илмий салоҳиятимизни ишга солиб, атроф-муҳитга зиён етказмайдиган саноат усулларини ўйлаб топайлик. Дарахтларни, яъни яшил баргли ўсимликларни кўпайтириб, ҳавога ўзини-ўзи тозалашига имкон яратайлик.
Сув- ҳаёт манбаи, тириклик асоси. Шуни билган ҳолда унинг  қадрига етайлик. Турли чиқиндиларни оқар сувга ташламайлик. Кимё ва мой-кимё саноати корхоналари, металлургия заводлари сув объектларини хавфли моддалар билан ифлослантирувчи асосий манба эканини билган ҳолда, ичимлик сув ҳавзаларини улардан узоқ жойларда ташкил этишга ҳаракат қилайлик. Шўр сувни чучук сувга айлантириш усулларини ўйлаб топайлик.
Ўсимликларсиз ҳаётни тасаввур этиш мушкул. Шундай экан, уларни йўқ бўлиб кетишини олдини олайлик. Улардан оқилона фойдаланайлик, қадрига етайлик. Хилма-хиллигини сақлаб қолайлик.
Инсоннинг табиатдан фойдаланиши ва бунинг натижасида турли нохуш ҳодисалар келиб чиқиши, ниҳоят уларнинг инсон ҳаётига хавф солаётганлиги барчамизга  маълум. Бундай хавфнинг олдини олишнинг бирдан-бир йўли - барқарор ривожланиш, биз ёшларда у ҳақидаги билимларни шакллантириш. Илмий-техника тараққиёти натижасида инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат бузилган. Сабаб эса инсоннинг хўжалик фаолияти ҳисобланиб, натижада атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммоси келиб чиққан, шунингдек, ундаги табиий тизим ва биосфера хавф остида қолган. Қувонарлиси эса бу хавф маълум даражада юртимизнинг ранг-баранг табиатини четлаб  ўтаётганлиги деб ўйлайман.
Ҳайвонот олами ҳам инсон турмуши тарзида муҳим рол ўйнайди. Айниқса, қишлоқ хўжалигида катта аҳамият касб  этади. Уларнинг сони ва турининг қисқариши салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билган ҳолда ваҳшиёна ҳаракатларга, ноқонуний овчиликка барҳам беришга ҳаракат қилмоғимиз даркор.
Муқаддас замин- Қозоғистонимнинг нурафшон эртаси, юртбошимиз таъкидлаганидек, биз ёшларнинг қўлида. Шундай экан, ўзимизга қандай муносабатда бўлишларини истасак, ён-атрофимиздаги ҳамма нарсага ўшандай муносабатда бўлайлик.
Шу азиз  Ватанда туғилганимиздан, яшаётганимиздан, ҳар биримиз унинг эрка фарзанди эканлигимиздан фахрланиш барчага насиб этсин, азиз Ватандош!
                                         СОҲИБЖОН ПАРДАЕВ.
Категория: Мои статьи | Добавил: lenger (12.08.2013)
Просмотров: 940 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024