Форма входа

Категории раздела

Мои статьи [30]

Поиск

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:00
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Каталог статей


Главная » Статьи » Мои статьи

Никоҳнинг биринчи кечаси
«Болаликдан бирга ўсган дугонамни ҳавасимни келтирганча ўзга уйга узатишди. Аммо қувончлар узоққа чўзилмади. Тўйдан бир неча кун ўтгач, у яна ўз уйига қайтиб келди. Қишлоқда дув-дув гап тарқалди. Гўёки, Раъно қиз чиқмаган эмиш. Унинг уйидан жанжал аримай қолди, отаси «оқ» қилди. Минг бир истиҳола бтан дугонамнинг олдига бордим. Утинмай йиглар, «ахир мен покизаман-ку», — дея ўртанарди. Раъно билан болаликдан бирга ўсганлигим туфайли унинг бокира қиз эканлигига шубҳа қилмасдим. У менга бўлган воқеани айтиб берди. Куёв унинг ҳаётида биринчи эркак бўлса-да қовушган пайти қон келмаган. Раънонинг тушунтиришга уриншилари беҳуда кетган. Уни куёв ҳам, қариндош-уруғлари ҳам тушунишни исташмаган. Эртаси куни, минг афсуслар бўлсинким, уни бўйнида сиртмоқ билан жонсиз уолатда топишди. Кечагина тўй бўлган хонадондан аза, оҳ-воҳлар ўрин олди. Унинг айби нима эди?! Энди менинг ҳам турмушга чиқишдан юрагим безиллайдиган бўлиб қолди»

Ёзнинг жазирама кунларидан бирида иссиқдан қочиб, соя салқин дарахтлар билан қоппанган қаҳвахонага кирдим. Қаҳвахонанинг тахта тўсинлар билан ажратилган бўлмаларидан бирида чанқовбосди ичимликни хўплаганча, рўзномаларни кўздан кечира бошладим. Шу пайт ёнгинамдаги тўсин ортида бўлаётган сухбат диққат-эътиборим-ни ўзига жалб этди.
— Гули опа, бу ҳолимда шарманда бўламан, ахир, — дея йиғлам-сирарди қиз. — Тўй бошланишига бор-йўғи икки ҳафта қолди-ку, нима қилай, айтинг!
— Ваҳима қилавермасангчи, — деди масхараомуз оҳангда жувон — сенга ўхшаб, ўнлаб эркаклар билан айшини сурганларнинг қанчадан-қанчаси мен кўрсатган йўл-йўриққа амал қилиб, бокира қиз бўлиб турмушга чиқиб кетган. Венера опанг эсингдами? Шу опанг ҳам хиёбоннинг «қиролича»си бўлиб, кўпларнинг кўнглини овлаган. Тўйида куёв билан қадаҳ уриштиравериб, чимилдиқдан олдин эмаклатаб қўйган эдик.
-Ахир, мен бу найрангларни бажара олмайман, — деди қиз. — Қўрқаман, қўлимдан келмайди.
— Хавотир олма, бошқа йўллари кўп, — дея сўзини давом эттирди «доно муаллима».
Жувон содда куёвларни чув тушириш борасида ўнлаб макр-ҳийлаларни бармоғи билан санаб кетдики, муттахассис шифокор бўлсам-да, ҳангу-манг бўлиб қолдим.
Ё Аллоҳ, қанчадан-қанча сохибжамол, бокира қизлар соддалиги туфайли ўз номусларининг бутлигини гоҳо исбот эта билишмайди. Бу бузуқилар эса...
Кўз олдимдан дугонасининг тақдири хақида куюниб ёзилган мактуб жумлалари ўта бошлайди:
«Болаликдан бирга ўсган дугонамни ҳавасимни келтирганча ўзга уйга узатишди. Аммо қувончлар узоққа чўзилмади. Тўйдан бир неча кун ўтгач, у яна ўз уйига қайтиб келди. Қишлоқда дув-дув гап тарқалди. Гўёки, Раъно қиз чиқмаган эмиш. Унинг уйидан жанжал аримай қолди, отаси «оқ» қилди. Минг бир истиҳола бтан дугонамнинг олдига бордим. Утинмай йиглар, «ахир мен покизаман-ку», — дея ўртанарди. Раъно билан болаликдан бирга ўсганлигим туфайли унинг бокира қиз эканлигига шубҳа қилмасдим. У менга бўлган воқеани айтиб берди. Куёв унинг ҳаётида биринчи эркак бўлса-да қовушган пайти қон келмаган. Раънонинг тушунтиришга уриншилари беҳуда кетган. Уни куёв ҳам, қариндош-уруғлари ҳам тушунишни исташмаган. Эртаси куни, минг афсуслар бўлсинким, уни бўйнида сиртмоқ билан жонсиз уолатда топишди. Кечагина тўй бўлган хонадондан аза, оҳ-воҳлар ўрин олди. Унинг айби нима эди?! Энди менинг ҳам турмушга чиқишдан юрагим безиллайдиган бўлиб қолди».

Зуҳра

Раънонинг ўлимига куёв ва қариндош-уруғларнинг гўллиги сабаб бўлганлигини англаймиз. Ахир дастлабки қовушишда доимо оғриқ ва қон кетиши рўй бериши шарт эмас-ку.
Кўплаб халқларда қизлик пардасининг мавжудлигига бокираликнинг белгиси сифатида қаралади. Бизда хам шундай. Аммо бу парда турли хил тузилишпарга эга бўлиши ва кутипмаган холларга сабаб бўлиши хам мумкин. Номус белгиси—қизлик пардасининг турлари ҳақида тўхталиш-дан олдин яна бир мактубга тўхталшпни лозим топдик.
« Менинг бир ҳокисор дўстим гўшангада бемалол қовушса-да, «қиз-лик пардаси ўта ичкарида жойлашгани боис, уни «йиртолмадим», деб ҳисоблаб юрибди. Менинг назаримда, содда дўстимни келин лақиллатиб юрганга ўхшайди. Ахир бокиралик белгиси шу қадар чуқур жой-лашмаса керак?! Агар ёш куёвда келиннинг бокиралигига шубҳа ту-ғилса, қандай йўл тутиши керак?»

Абдурауф

Ушбу мактубларга тўлақонли жавоб бериш учун иффат белгисининг тузилишидан хабардор бўлши лозим. Гимен, яъни иффат пардаси қин даҳлизи ва унинг бўшлиғи орасида, тахминан, 1,5-3 см ичкариликда жойлашган шиллиқ қават бурмаларидан иборат бўлади. Бокира қизларда қин те-шига ташқаридан кирилган томондан нозик бириктирувчи тўқимали но-мус пардаси билан қопланган бўлади. Иффат пардаси ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан бошлаб она қорнида шаклланади. Бу шиллиқ қават бурмалари қинга кириш ҳудудини 0,5 смдан—2 смгача бўлган қалинликда қоплаган. Ҳайз қони чиқиб туриши учун бокиралик пардасининг бир ёки бир неча жойида меъёрий тешик мавжуд бўлади. Қизлик пардасининг энг кўп учрайдиган тури—марказида бир халқасимон тешиги мавжуд хили-дир. Анатомик тузилиши бўйича қизлик пардасининг қуйидагича турлари тафовут қилинади:

1. Халқасимон бир тешикли (кўп учровчи тур). 
2. Ярим ой шаклли. 
3. Найсимон тусли. 
4. Қўш паллали. 
5. Оролчасимон, яъни турли жойпарида ўсимта қолдиқли иффат белгиси. 
6.Спиралсимон тусли. 
7. Панжара шаклли, яьни кўп тешикли қизлик пардаси. 
8. Лабсимон тусли, яъни қўш тешикли гамен. 
9. Типимсимон шаклли. 
10. Тешиклари илғаб бўлмайдиган шаклли.

Қизлик пардасининг бўшанг ёхуд қаттиқлиги, яъни консистенциясига қараб тўрт турга ажратиш мумкин:

а) толасимон;
б) бўшашган, майинроқ; 
в) эластик-чўзилувчан;
г) гўштдор.

Камдан-кам вазиятларда дастлабки қовушишда оғриқ ва қон чиқиш ҳоллари учрамаслиги кузатилади. Фикри ожизимизча, бу аломатлар қуйидаги ҳолларда рўй бермаслиги мумкин:

1. Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги ёхуд болаликда ўзи билмаган ҳолда нохос бузилган бўлиши мумкин.
2. Қизлик пардаси ўта чўзилувчан бўлса, жинсий алоқага монелик қилмай, закар бошига либосдек кийилган ҳолга анча вақтгача йиртилмаслиги мумкин.
3. Иффат пардаси қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланса ёки улардан бутунлай холи бўлса қон чиқиши ва оғриқ рўй бермаслиги ҳам мумкин.
4. Тажрибасиз куёв дастлабки қовушишдан сўнг келинчакни чўккалатиб ўтқазиб қўйишни унутса, оз миқдорда чиққан қоннинг барчаси ичкарига кетиб қолиши хам эхтимолдан ҳоли эмас.
5. Агар келинчак ўта жуссадор, кенг фаржли ва аксинча эркак олати узун энсиз бўлса ҳам закар парда ўртасидаги халқасимон тешикдан шикаст етказмай ўтиш эҳтимоли хам мавжуд.
6. Чуқур жойлашган, қўштавақали, енгил-чўзилувчан, этдорроқ қизлик пардаси жинсий алоқада йиртилмай, туғруқ давригача шикастсиз етиб бориши ҳам ҳаётда учраган.

Машҳур гинеколог олимларимиздан бири шундай хикоя қилади: «Туғруқонада илк фарзанд кўраётган аёлнинг туғишига нимадир халал берарди. Қарасак, чақалоқнинг боши қалин қизлик пардасига тақалиб турган экан. Шу пардани қирққанимиздан сўнггина бола бемалол туғилди. Бу ҳолни аёлнинг эрига айтиб берганимда, у илк оқшомдан буён рафиқасини қиз чиқмаган — номуссиз, дея ўйлаб ҳанузгача изтиробда юрганлиги ҳақида менга ёрилди».
Фикримизда давом этишдан олдин яна бир мактубни кўздан кечирсак: «23 ёшга тўлдим. Мендан катта акамни икки марта уйлантиришди. Икковлари ҳам, афсуски, қиз чиқмади. Энди мени уйлантиришмоқчи, аммо мен қизларга мутлоқ ишонмайман. Чунки орзуларим акамникига ўхшаб чиппакка чиқишидан чўчийман. Яқин бир дўсти уйланишни режалаштираётган қизи билан тўйгача қовушиб, кўнглини хотиржам этмоқчи. Оврўпо мамлакатларида ҳам ёшлар тўйгача бир неча йиллар давомида ўзларини синашадилар-ку?! Мен ҳам шундай йўл тутайми? Қизлик пардасидан мосуво бўлган айрим бузуқилар номус белгисини баъзи дўхтирлар ёрдамида тиклаб олишлари ростми?»

Абдусаттор

Даставвал, бу масалага тиббий нуқтаи-назардан ёндошишдан олдин, аждодлар ўгитларига бир назар ташлаш мақсадга мувофиқдир. Зеро, буюк мутафаккир Алишер Навоий «Ҳаёсизда вафо йўқ, вафосизда ҳаё йўқ», — дея бежиз айтмаганлар. Расули Акрам «Ҳаё иймондандир», — деганларида, бу ҳислар дину диёнатли инсонларда бўлишини назарда тутганлар. Юқоридаги мактуб муаллифининг барча қизларга ишонмаслиги асоссиз, албатта. Яратганга шукрки, юртимизда беномуслар эмас, аксинча бокира, иффатли қизлар кўпчиликни ташкил этади. Оврўполикларнинг никоҳдан ўтмасдан, йиллаб «синашиш» услубидан эса Худонинг ўзи асрасин. Зеро, ҳадисларда баён этилишича, тўйгача номусдан мосуво бўлиш фоҳишаликдан далолатдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дан уйланиш учун қиз танлаш борасида сўраганларида «Нажосатга яқин жойдан унган гулдан эҳтиёт бўлинглар», — дея марҳамат этганлар. «Бу қандайин гул», — дея сўраганларида эса «Қусурли, ёмон оилавий муҳитда камол топган, ташқи чеҳраси гўзал кўринса-да, асл сийрати нопок қиз», —дея жавоб берган эканлар.
(Ҳадиснинг мазмуни олинди)
Демак, ўзбекнинг «Онасини кўриб, қизини ол», — деган нақлида ҳам чуқур мазмун бор. Зеро, диёнатли, солиҳа оналар тарбиясидаги қизлар асло беномус бўлмайдилар.
Ушбу ўринда қизалоқлар жинсий тарбиясидаги айрим хатолар ҳам номус пардасига дарз етказиши мумкинлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир:

1. Қизалоқлар ўғил болаларнинг велосипед, тойчоқ каби ўйинчоқларини кўп ва қўпол тарзда ўйнашларида ҳам маълум даражада хатар мавжуд.
2. Жинсий аъзоларнинг ифлосланиб қичиши, ортдаги гижжалар безовта қилиши натижасида қизчаларнинг қўпол қашинишида ҳам хавфли жиҳатлар кузатилади.
3. Ювиниш пайтидаги эҳтиётсизлик сабабли хам бокиралик пардасига зиён етипш мумкин.
4. Кескин ҳаракатлар талаб қилинадиган спорт турларига, яъни яккакураш, футбол, узунликка сакраш кабиларга қизларни жалб этмаслик маъқулроқ.
5. Баъзи жаҳолат гирдобига ботган ота-оналарга қизчаларининг нозик жойига бехос туртиб юбориш ҳам хатарли эканлигини ёдда тутишларини маслаҳат берардик.

Одатда, илк жинсий муносабат пайтида иффат пардасининг бир неча томонлама дарз кетиб, ёрилиши кузатилади. Ана шу жараён оғриқ ҳиссининг уйғонишига сабаб бўлади. Янги ёрилган қизлик пардасининг четлари қизариб, шишган холда қонталашроқ бўлиб туради. Иффат пардасининг ёрилган жойлари ўрнида 3-10 кун давомида қалинлашган оқимтир чандиқли тўқима пайдо бўлиши кузатилади.
Агар илк висол оқшомида қизнинг бокиралигига шубҳа уйғонган бўлса, бир неча кун ичида мутахассис шифокорларга, яъни суд-тиббий экспертизасига овоза қилмасдан, вазминлик ила мурожаат қилиш лозим. Бунда ҳатто сунъий қизлик пардасини ҳам бемалол аниқлаш мумкин бўлади.
Расули Акрам: «Аллоҳ қиёмат кунида марҳамат назари билан қарамайдиган тоифалардан бири аёллари беномус эканлигини била туриб, улар билан яшовчи эркаклар», — дея марҳамат этганлар.
Аммо, тиббий хулосасиз «подадан олдин чанг чиқариш» ҳам эркакларга ёт хислат бўлиши лозим. Айрим куёв йигитлар илк оқшомдаёқ бир неча бор жинсий алоқа қилишга интилишлари нотўғридир, чунки бу қон йўқотиш хавфини вужудга келтиради. Одатда, иффат пардаси барҳам топгандан сўнг, камида уч кун жинсий алоқани тўхтатиб туриш шарт. Акс ҳолда, муносабатдаги оғриқ азоби, ёш келинчакнинг жинсий алоқадан безишига ва ҳатто турли дардлар (фригидлик, вагинизм, гениталгия)га чалинишига сабаб бўлиши мумкин. Агар илк оқшомдан кейинги кунларда ҳам оғриқ ҳисси кучайиб, қон кетиши кузатилса, ёш келинчакни гинеколог шифокор маслаҳатига олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

"Никоҳнинг биринчи кечаси"

Категория: Мои статьи | Добавил: lenger (29.07.2014)
Просмотров: 2276 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2.0/3
Всего комментариев: 1
1 lenger  
0

Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024