Форма входа

Категории раздела

Мои статьи [30]

Поиск

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:44
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Каталог статей


Главная » Статьи » Мои статьи

Никоҳсиз туғилган қизга уйланса бўладими?

Никоҳсиз туғилган қизга уйланса бўладими?

 Никоҳсиз туғилган қизга уйланса ёки никоҳсиз туғилган эркакка муслима қизнинг никоҳланиши жоизми?

Жавоб: Никоҳи ҳаром қилинган аёллар ичида зинодан туғилган қиз зикр этилмаган. Демак, зинодан туғилган қизга уйланса бўлади. Агар у муслима бўлса, дин-диёнатли, ҳаёли бўлса, бундай қизга уйланишнинг ҳечқиси йўқ.

Бундай ҳолатда гуноҳ ўша қизнинг онасида ва у билан зино қилган кимсада бўлади. Онаси бир вақтлар нафсининг сўзига кириб, қилган хатоси учун қизи жавобгар эмас. Чунки, инсон қайси ота-онадан туғилишини ўзи ҳал қилмайди. Унга қолса, зинодан эмас, энг покиза насабли, энг солиҳ ота-онадан туғилган бўларди. Шундай экан, зинодан туғилган фарзандлар маломат қилинмайди.

Гарчи ота-онасининг бундай хатоси учун фарзанд қонунан ёки шаръан жавобгар бўлмаса ҳам аммо, ҳаёт майдонида баъзан истаса-истамаса жавоб беришга тўғри келиб қолади. Яъни, инсоннинг беникоҳ туғилганлиги кўп ҳолларда одамлар олдида боши хам бўлишига, қаддини тик тутолмаслигига сабаб бўлади. Турли таънаю маломатлар эшитишга ҳам тўғри келади. Таҳқиромуз муомалаларга дуч келади. Зеро, инсоннинг солиҳлиги ва тақводорлиги ризқ кенгайиши, салоҳият, илм, иқтидор ва тақво каби ижобий кўринишларда унинг зурриётларида ўз ифодасини топгани каби фисқу фужур ва ҳаром юриш каби разолатлар ҳам зурриётларга салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шу боис ҳам баъзи уламолар беникоҳ туғилган одам шаръий никоҳ орқали туғилган инсондек кўплаб фазилатлар орттира олмайди, камолот касб этиши қийин бўлади, деб айтганлар. Шунинг ўзи кишидаги салоҳият ёки ёмонликнинг авлод ва зурриётга ўзининг ижобий ёки салбий натижаси билан тарқалишига далолат қилади.

Шунингдек, баъзи уламолар насаби пок қиз турганда зинодан туғилган қизга уйланиш макруҳлигини айтишган экан. Валлоҳу аълам!

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Категория: Мои статьи | Добавил: lenger (29.07.2008)
Просмотров: 1926 | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024