Форма входа

Категории раздела

Мои статьи [30]

Поиск

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:29
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Каталог статей


Главная » Статьи » Мои статьи

Қум соат

Қум соат

Муаллиф:  
 

                                                                                     

                                                                                          



Қум соатга ўхшайди умр,
Ҳар зарраси Аллоҳнинг куни.
Бир нафаси учун минг шукр
Қилсак камдир, англайлик буни.

Одам бўлиб келдик, минг шукр,
Мумкин эди хас бўлиб келмоқ.
Розиқ берди ҳам ризқ, ҳам умр,
Мумкин эди туғилмай ўлмоқ.

Бу дунёда номимиз инсон,
Хашоратмас, ҳайвон ҳам эмас.
Хизмат қилар бизга ер, осмон,
Мен кимман-у, сен кимсан демас.

Рўзимиз бор, ризқимиз тайин,
Аммо олчоқ кўз тўймас ҳамон.
Кўпайсин дер кўп бўлган сайин,
Четга чиқар садоқат, иймон.

Гар қилолсак мошдай яхшилик, 
Тоғдай миннат тошин отмайлик.
Беролмасак, сўзлайлик илиқ,
Берганларни «чайнаб» ётмайлик.

Умр асли синов соати,
Ҳамма бунда беш кунлик меҳмон.
Сарҳисобнинг етгач муддати
Ҳаққин олар яхшию, ёмон.

Тарозига қўйилган маҳал
Савоб келсин гуноҳдан оғир.
Охиратда қилмасин маҳтал, 
Насиб этсин раҳматин Қодир.

Навбат кутар энг сўнгги зарра
Вақти тугар, тўхтар ҳаракат.
Бағрин очар охирги марра,
Фақат Аллоҳ азал ва абад.

Ечимини топар ҳар тугун, 
Хок бўламиз охир-оқибат
Ҳаммасига ясайди якун
Амр бўлгач, оддий қумсоат.....
Мирқодир ХУДОЙБЕРГАНОВ
                                                                                                                                                   Ҳидоят журналидан олинди.

 
 
 
 
Категория: Мои статьи | Добавил: lenger (12.04.2014)
Просмотров: 775 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024