Форма входа

Категории раздела

Мои статьи [30]

Поиск

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:46
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Каталог статей


Главная » Статьи » Мои статьи

Ува-жували бўлиш сирлари

Қуйида ёш оилада фарзандлар бунёд бўлиши кечикаётган кезларда қўл келадиган зарурий ўгитларни мухтасар тарзда келтиришни лозим топдик: Ёш келин-куёвлар орасида «жинсий алоқа қанчалик тез-тез амалга оширилса, фарзанд шунчалик тез бўлади», - деган нотўғри фикр мавжуд. Одатда шаҳват 3-4 кун йиғилсагина зурриёт бўлиш эҳтимоли кучаяди, шу боис ҳам мусулмончиликда ҳафтада икки-уч маротаба жинсий мулоқотда бўлиш тавсия этилган. Деярли ҳар куни бир неча маротабадан жинсий алоқа қилиш эркак организми сперматозоидларни етарлича ишлаб чиқишга улгурмаслигига олиб келади. Натижада кучсиз, сифатсиз шаҳват аёл уруғ ҳужайрасини уруғлантиришга қодир бўлмайди. Шунингдек, ёш оилаларнинг аксарияти аёлдаги овуляция, яъни тухум ҳужайраси етилган кунларда жинсий яқинлик қилиши лозимлигини ҳам билаверишмайди. Овуляция - ҳайз циклининг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланса, тахминан 11 ва 17 кунлар орасига тўғри келар экан. Демак, ҳайз циклининг биринчи ўн кунлигида ва охирги ҳафтасида жинсий алоқа қилинса, одатда фарзанд бунёд бўлмас экан. Ёш келин-куёвларга фарзанд бунёд этиш учун қуйидаги тавсиялар қўл келиши мумкин:
-Жинсий муносабат ҳайз бошидан ҳисобласак, 13 ёки 15 куни бир мартадан бўлиши лозим.
-Қайта алоқа қилиниб, аёл лаззат сезса, бачадон мушаклари қисқариб олдинги муносабатдаги сифатли шаҳват чиқиб кетиши мумкин.
-Жинсий алоқа пайтида аёлнинг белидан пастроққа ёстиқ қўйиб, бир пайтда иккалов ҳам бўшаниб, уруғ тўкилгач, 5-10 дақиқа аёл устидан турмаган маъқул.
-Ўрнингиздан тургач, аёлингизни жойидан икки соатгача қўзғатманг, иложи бўлса тагига яна битта қўшимча ёстиқча қўйиб оёғини баландроқ, кўтариб ётишини таъминланг.
Ўзбекона андишадан бироз йироқроқ туюлган ушбу ўгитлар мажмуини бежиз келтирмадик. Чунки оддий тажрибасизлик, жинсий саводхонликнинг пастлигидан ҳам айрим ёш оилалар йиллаб бефарзандликдан изтироб чекишлари кузатилаётир. Ҳаётий мисол: Асрор - 21 ёшда. Институтда таҳсил олиб, кечқурун ишлайди. Уйланганига 1,5 йил бўлса-да, ҳали фарзанд кўришмаган. Рафиқаси, ота онаси билан узоқроқ вилоятда яшашди. Шу боис, ҳар ойнинг охирида икки кунгина дийдорлашишга одатланишган. Ушбу икки кун мобайнида согинч боис, беш-олти маротабагача жинсий мулоқотда бўлади. Текширишда унинг бутпкул соғломлиги равшан бўлди. Унга қуйидаги тавсияларимиз қўл келди: Рафиқаси билан бир неча ой биргаликда яшаши, жинсий ҳаёт маромини изга солиши, аёлдаги овуляция кунларига шай бўлган ҳолда қовушиши, ҳордиқ олиб, талабалик дастурхонида ҳам сифатли таомлар пайдо бўлиши кабилар улардаги бепуштлик муаммосининг икки ойдаёқ бартараф этилишига олиб келди.

Бефарзандликнинг юзлаб сабаблари мавжуд. Крипторхизм, жинсий ноетуклик ва эпидемик паротит каби етакчи сабаблар ҳақида ўтган бобларда муфассалроқ тўхталиб ўтган эдик. Умуман олганда, сабабларнинг энг кўп учрайдиган турлари куйидагилар:
- Турли туғма касалликлар, ирсий хромосом бузилишлар, соматик мутациялар, Клайнфельтер синдроми.
- Жинсий аъзолар ривожланишидаги нуқсонлар - криптор-хизм, варикоцеле, гипогонадизм, эписпадия, гипоспадия каби катор ҳолатлар.
- Ички секреция безлари касалликлари, қандли диабет, гинофизар етишмовчилик, буйрак усти бези ва қалқонсимон без касалликлари.
- Зиноий касалликлар натижасида келиб чиқувчи хасталиклар: орхоэпидидимит, уретрит, простатит ва ҳ.клар.
- Жинсий аъзоларнинг бошқа хасталиклари, гидроцеле, чурралар.
- Мояк ва уруғ йўлларининг шикастланиши.
- Асперматизм - олат таранглашса-да шаҳватнинг умуман чиқмаслик ҳолати.
Руҳий омиллар, мижоз сустлиги, уруғнинг тез оқиб кетиши ёки келишининг ўта қийинлиги.
- Ута семизлик ёки ўта озғинлик
- Сиқилув ҳолатлари, беҳоллик.
- Экологик бузилишлар, кимёвий таъсиротлар, радиация.
.- Доимий иссиқ шароитда ишлаш, касбга алоқадор турли салбий таъсиротлар.
- Ичкиликбозлик, нашавандлик, кашандалик.
- Эр-хотин жинсий ҳужайраларининг иммунологик номуқобиллиги ёхуд вужуддаги аутоиммун низо.
- Овқатланиш жараёнидаги етишмовчилик.
- Ёш келин-куёвларнинг тажрибасизлиги ва ҳоказолар бепуштлик келиб чиқишида салмоқли ўрин тутади.
Бепуштлик пайдо бўлишида зиноий хасталиклар, сил, зотилжам, сепсис, қорин тифи, тошмали тиф, безгак каби юқумли хасталиклар ҳам салмоқли ўрин тутади. Ҳар қандай юқумли касалликларда ҳам мояклардаги патологик ўзгаришларга касаллик чақирувчисининг ўзи ёхуд унинг заҳри (токсинлари) ва ҳарорат кўтарилиши таҳдид солар экан.
Бруцеллёз - юқумли, чорва билан машғул қишлок аҳли орасида бепуштлик билан асоратланиши мумкин бўлган, кўп учрайдиган касалликлар сирасига киради. Одатда касаллик чақи-рувчилари бруцеллалар инсонга сут маҳсулотларини истеъмол қилганда ёки ҳайвонларни парвариш қилиш жараёнида юқади. Бу касаллик шифохоналарда махсус даволанади. Одатда, касалликни даволашда антибиотиклар, вакциналар ва физиотерапевтик муолажалардан самарали фойдаланилади.
Туляремия - ўткир юқумли, ҳайвонлардан ўтувчи касаллик. Бепуштлик билан асоратланиши учраб туради.
Сабаби аниқланмайдиган бепуштлик тури ҳам мавжуд. Бундай ҳолларда Ҳақ таолонинг каломидангина жавоб топгандек бўласиз, холос.
«...Осмонлар ва Ернингҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. У Узи хоҳлаган нарсани яратур. У Узи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Узи хоҳлаган кишига ўгилларни ҳадя этур. Ёки уларга ўғиллар ва цизларни қўшиб берур ва Узи хоҳлаган кишини тугмас (бепушт) цилиб қўюр. Албатта, У (барча нарсани) билувчи ва (ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир». («Шуаро» сураси 49-50 оятлар)

Категория: Мои статьи | Добавил: lenger (29.07.2014)
Просмотров: 1034 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024