АФАНДИНИНГ УЗРИ
Профессор Абдуқодир Ҳайитметов ширинсухан, одамлар билан гаплашишни яхши кўрадиган инсон эди. Бир куни домла "Афандининг узри" деган бир ривоятни гапириб берди.
Қадимда бир подшоҳ бўлиб, унинг хос масхарабози бўлган экан. Масхарабознинг вазифаси ҳар доим подшоҳнинг кўнглини, кайфиятини кўтариб юришдан иборат экан. Бир куни подшоҳ ўз малайининг нималарга қодир эканини бир синаб кўрмоқчи бўлибди ва унга шундай шарт қўйибди: "Сен шундай бир иш қилгинки, сўраган узринг қилган ишингдан ҳам ёмон бўлсин..." Подшоҳ амри вожиб - масхарабоз кўп ўйланибди ва охири бунинг уддасидан чиқибди. Подшоҳ кечаси қоронғи, тор йўлакдан ўз ётоқхонаси томон ўтиб бораётган экан, масхарабоз орқасидан келиб, уни маҳкам қучиб олибди. Табиийки, подшоҳ ниҳоятда дарғазаб бўлибди: "Бу нима қилиқ?", - деб бақирибди у. "Узр, олампаноҳ! Мен сизни хотинингиз
...
Читать дальше »