Форма входа

Поиск

Календарь

«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 03:01
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Ноябрь » 1 » АБДУЛЛО ОРИПОВНИНГ ЯНГИ ШЕЪРИ
17:03
АБДУЛЛО ОРИПОВНИНГ ЯНГИ ШЕЪРИ

АБДУЛЛО ОРИПОВНИНГ ЯНГИ ШЕЪРИ

Устоз Абдулла Орипов юқори лавозимларда юрганларида ҳеч қачон яқинларига борган, ҳамсуҳбат бўлган эмасдим… Яқинда туғилган кунлари ўтгач, зиёрат қилишга бордик. Бир ғазал ўқиб бердилар, эндии ёзилган экан. У Аллоҳга муножат эди, шу пайтгача ерда юрган биттағяримтасини танҳо билиб юрганлари учун ўкинч бор эди унда, Аллоҳни кечикиб бўлсада топганларидан қувонч бор эди унда. Ёдимда қолганича, сайтга туширдим:

 

 

Абдулло ОРИПОВ,

Ўзбекистон халқ шоири.

 

***

Кимнидир танҳо дедим мен топгунимча то Сени,

Во ажаб, дунёни топдим англагач танҳо Сени.

 

Аслида, ёлғиз ўзингда жо экан борлиқ – жаҳон,

Ҳеч биров топмас ўзин ҳам топмаса, илло, Сени.

 

Минг таассуфким, башарга хос экан алдамчилик,

Ўртага номинг қўйиб гоҳ, алдагай ҳатто Сени.

 

Ким Сени безовта қилгай токи дарди йўқ экан,

Аҳли ошиқ вола айлаб куйлагай аммо Сени.

 

Қорли тоғларга туташдир боғларинг – жаннатларинг,

Эслатар ҳар бир қадамда ҳар гўзал маъво Сени.

 

Беписанд боққай ва лекин мўр-малахлар филга ҳам,

Кўрса ҳамки кўрмагай, деб ўйлагайлар, ё, Сени.

 

Бу кўнгил нозик экан, синса рақиблар дастидан,

Қалб уйин меъморидирсан  -  топди Абдулло Сени.

9 апрель 2013 йил.

Просмотров: 892 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024