Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 03:21
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Август » 12 » ҚАЙТМАГАН БАҲОР
08:50
ҚАЙТМАГАН БАҲОР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚАЙТМАГАН БАҲОР

Санъат оламида бир-бирига суяниб, ибратли умр кечираётган бахтли жуфтликлар кўп. Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев  ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева ана шундай оилалардан бири. Улар Алимардон Тўраев ҳамда  Муқаддам ролларини маҳорат билан ижро этган “Баҳор қайтмайди” видеофильмининг яратилганига ҳам 40 йил тўлибди. Ўнлаб роллари билан томошабин меҳрини қозонган икки санъаткор ҳамон ижодий изланишда.

 

— Лутфулла ака, маш­ҳур адибимиз Ўткир Ҳошимов асари асосида суратга олинган “Баҳор қайтмайди” видеофильми шу чоққача 44 марта эфирга узатилибди. Ундаги қўшиқлар ҳалиям худди жонли ижродек туюлади, томошабинга. Суратга олиш жараёни қандай бўлган? Тор чалишни билармидингиз?

 

Лутфулла САЪДУЛЛАЕВ:

— Қайда? Қўшиқ айтишни ҳам, тор чалишни ҳам билмасдим. Хонанда Шерқўзи ўозиев “швабра”га торнинг пардаларини чизиб, мен билан роса репетиция қилган. Истеъдодли санъаткор Ҳожиакбар Ҳамидов ижро этган қўшиқларни магнитафонга ёзиб беришган. Етти кун яхши ухламаганман. Тонггача 20 марталаб қўшиқ ижросини машқ қилганман. Жон–жаҳдим билан берилиб “куйлаганим” учун одамлар “Алимардон Тўраевнинг ўзи айтган” деб ўйлашган. Хуллас, ўзбек санъатига фонограммани биринчи бўлиб мен олиб кирганман. Мана энди, кўриб турибсиз, фонограмма урф бўлиб кетди.

 

Гулчеҳра САЪДУЛЛАЕВА:

— Мен бу ролни ижро этганимда 31 ёшда бўлиб, бир ўғил, бир қизнинг онаси эдим. Кўпчилик Муқаддамга ачинади. “Алимардон Тўраев унга хиёнат қилди, хўрлади”, дейди. Аслида бош айбдор Муқаддамнинг ўзи! Чунки у севган йигити Анварга хиёнат қилиб, унинг дўсти Алимардонга тегди  ва ўзига ҳам шу хиёнат қайтган-да...

— Гулчеҳра опа, Тоғай Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар” асари асосида саҳналаштирилган спектаклда тирноққа зор яшаётган Момосулув ролини маҳорат билан ижро этгансиз. Раҳматли Фар­ҳод Аминов ҳам бу ролга жуда мос тушган эди. Шу ролни Лутфулла ака ҳам ижро этишлари мумкинмиди?

— Спектакль режиссёрлари қандай ролни берса, биз актёрлар шуни ижро этамиз. Зиёдулла ролини аввал Лутфулла акага беришганди. Кейинчалик бу ролни Ўзбе­кис­тонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Аминов ўйнадилар  ва Зиёдуллани  юксак маҳорат билан талқин этдилар. Мен эса Момосулувни ҳар гал йиғлаб ижро этардим.

 

Л.Саъдуллаев:

— Гулчеҳра билан  театрда 46 йил бирга ишладик. Кўп марта партнёр бўлиб роллар ижро этдик. 1971 йилда тўнғич фарзандимиз туғилгач, Гулчеҳра болалар тар­бия­си билан уйда ўтиришга қарор қилди. Аммо мен унинг уйда қолиб кетишини истамасдим. Болаларни оёққа тур­ғазиб олгач, албатта ижодга қайтасиз, чунки, сиз энди эл назарига тушган санъаткорсиз, деганман ўшанда. Театрда ҳам Гулчеҳра ёнимда бўлмаса ёлғизланиб қолгандек бўлардим.

— Лутфулла ака, буни турмуш дейдилар, табиийки, эр-хотин ўртасида ҳар хил тушунмовчиликлар, тўсиқлар бўлиб туради. Ўрталарингиздаги тотувликка рахна соладиган воқеалар бўлганми?

— Бўлган, бир эмас, ҳатто бир неча марта.  “Алимардон Тўраев” бўлиб танилган йилларим вилоятларда ижодий сафарларга кўп борардик. Бир гал Марғилон боғида бўлиб ўтаётган учрашув чоғида бир аёл боласи билан келди. Шунда актёрлардан бири менга қараб: “Бу бола қўйиб қуйгандек сенинг ўзинг-ку”, деса бўладими. Кейин Гулчеҳрадан: “Қара, ўхшайди-я”, деб сўраса, денг. Бошимдан бир челак совуқ сув қуйилгандек бўлди. “Ўт балоси, сув ва  туҳмат балосидан ўзинг асра”, деб бежиз айтишмас экан. Гулчеҳра бу гапларнинг туҳмат эканини тушунгунча бироз келишмовчиликларга чидашимизга тўғри келган.

Бир нарсага иймон келтираман: Оилани сақлаб қоладиган аёл киши, болаларни саранжом-саришта қиладиган ҳам аёл. Гулчеҳра опангиз жуда болажон аёл, оиласини деб ҳамма нарсадан воз кеча олади. Ёмон томонларимни ўзим биламан, лекин у фақат яхши жиҳатларимга эътибор қаратади. 

— Дарвоқе, фарзандлар тарбиясида нималарга кўпроқ урғу бергансизлар?

 

Л. Саъдуллаев:

— Биз қайси касбда ишламайлик, ким бўлмайлик, биринчи набатда фарзандларимиз соғлиги, тарбияси учун масъулмиз. Бизга бугун болаларимиз меҳр кўрсата олишмаса, бунинг илдизини ўзимиздан қидирайлик. Улар оилада нимани кўришса, улғайиб, шуни такрорлашади.

Гулчеҳра опа:

—“Қуш уясида кўрганини  қилади”, деган гап бежиз айтилмаган. Ойимнинг оёқлари оғрирди, тўшакда саккиз йил михланиб ётдилар. Бир куни  оёқларини уқалаб ўтирсам: “Гули қизим, алла айтиб бер”, деб қолдилар. Шу ёшида алла эшитгилари келганидан юрагим тўлиб йиғлаб юбордим ва алла айта бошладим. Уйқу дори билан ҳам ухлолмаётган ойим алламни эшитиб ухлаб қолсалар денг. Соат тунги иккидан ошган. Бир маҳал не кўз билан кўрайки, икки-уч яшар қизим бир қўли билан ойимнинг оёғини силаяпти, иккинчи қўли билан кўзини ишқалаяпти. “Мен ҳам катта бўлсам оёқларингизни уқалаб қўяман, ойижон”, дейди.

— Гулчеҳра опа, бир неча йиллар олдин “Сиз ўшаму?” номли дастурингиз мухлислар томонидан жуда яхши баҳоланган эди. Ўша шинавандаларни ҳозир ҳам  соғинасизми?

— Жудаям соғинаман. Самарқандда бир аёл уч дона лола тутқазиб, йиғлаб юборди. “Нима гап, тинчликми?” деб сўрасам: “Сизни кўриб турганимдан хурсандман”, дейди. Сиҳатгоҳда дам олаётсам, 70 ёшлардан ошган  онахон бир ҳовуч туршак бериб: “Онам 100 ёшдан ошиб оламдан ўтдилар, сизни яхши кўрардилар, мана, мен  сизни  онамнинг кўзлари билан кўриб турибман”, дейди. Ўша уч дона лола ва бир ҳовуч туршак менга ҳар қандай тилла ва олмослардан ҳам афзалроқдир.

— Лутфулла ака, сизлар кириб борган ҳар қандай давра яшнаб кетади, одамларнинг лабига табассум югуради. Бунинг сабабини нимадан ахтарсак бўлади?

— Одамларга ёқсин, улар маънавий озуқа олсин, дея ҳар бир ролимизни юрак қўримизни бериб  ижро этганмиз. Оиламизда чиройли муҳит яратишга ҳаракат қилдик. Болаларга ҳар ишда яхши томондан ибрат бўлишга интилдик. Кимдир сизга ёқмай қолса, гаплашмай қўйиш, касб­дан ёки қимматбаҳо буюмлардан воз кечиш мумкиндир, аммо оталик ва оналикдан воз кечиб бўлмайди.

 

Гулчеҳра опа:

— Дунёда меҳр ҳамма нарсадан устун туради. Биз оддий ва хотиржам яшашни афзал билдик. Театрда ҳам, ҳаётда ҳам ҳар хил инсонларни  кўрдик. Ҳеч кимга ёмонлик қилмай, яхшиликни кўнгилга жойлаб интилган одамга толе ёр бўлади. Бировнинг оёғидан чалган, ғаламислик ва ёмонлик қилиб яшайдиган ҳасадгўй одамлар эл назаридан қолади. Шундан Яратганнинг ўзи асрасин.

 

Меҳринисо ҚУРБОНОВА суҳбатлашди.

Тасвирларда:Гулчеҳра Саъдуллаева қудаси билан қизларининг тўйида:қизларининг тўйи—куёвбола —Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масудов.

Просмотров: 1717 | Добавил: lenger | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 2
2 ppu-pro_Pi  
0
Наша бригада квалифицированных специалистов предоставлена выдвинуть вам передовые приемы, которые не только гарантируют надежную безопасность от прохлады, но и подарят вашему собственности современный вид.
Мы занимаемся с современными компонентами, обеспечивая долгий период работы и замечательные результаты. Утепление фасада – это не только сбережение на тепле, но и заботливость о природной среде. Энергоэффективные технологические решения, какие мы внедряем, способствуют не только дому, но и сохранению природной среды.
Самое главное: <a href=https://ppu-prof.ru/>Работы по утеплению фасадов цена</a> у нас стартует всего от 1250 рублей за метр квадратный! Это бюджетное решение, которое сделает ваш жилище в реальный приятный корнер с минимальными тратами.
Наши достижения – это не только утепление, это образование поля, в где каждый элемент преломляет ваш индивидуальный модель. Мы учтем все ваши требования, чтобы преобразить ваш дом еще больше удобным и привлекательным.
Подробнее на <a href=https://ppu-prof.ru/>http://ppu-prof.ru/</a>
Не откладывайте дела о своем доме на потом! Обращайтесь к специалистам, и мы сделаем ваш корпус не только уютнее, но и стильнее. Заинтересовались? Подробнее о наших предложениях вы можете узнать на официальном сайте. Добро пожаловать в сферу удобства и стандартов.

1 ppu-prof_Pi  
0
Наша группа искусных исполнителей готова подать вам актуальные системы, которые не только обеспечивают надежную защиту от холода, но и дарят вашему жилищу оригинальный вид.
Мы практикуем с последовательными компонентами, заверяя прочный запас использования и выдающиеся результаты. Утепление наружных поверхностей – это не только сбережение на огреве, но и ухаживание о окружающей природе. Энергосберегающие подходы, которые мы внедряем, способствуют не только зданию, но и сохранению природных ресурсов.
Самое основное: <a href=https://ppu-prof.ru/>Стоимость утепления дома снаружи цена за 1м2</a> у нас стартует всего от 1250 рублей за м²! Это бюджетное решение, которое преобразит ваш резиденцию в подлинный тепловой локал с минимальными затратами.
Наши пособия – это не лишь изолирование, это образование территории, в где каждый элемент отражает ваш свой моду. Мы примем во внимание все все ваши запросы, чтобы переделать ваш дом еще еще более дружелюбным и привлекательным.
Подробнее на <a href=https://ppu-prof.ru/>http://www.ppu-prof.ru/</a>
Не откладывайте заботу о своем жилище на потом! Обращайтесь к квалифицированным работникам, и мы сделаем ваш жилище не только более теплым, но и моднее. Заинтересовались? Подробнее о наших услугах вы можете узнать на сайте компании. Добро пожаловать в универсум комфорта и качества.

Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024