Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 21:21
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июнь » 24 » ҲАР ГЎДАКНИ МЎЪЖИЗА ДЕБ БИЛИНГ
08:57
ҲАР ГЎДАКНИ МЎЪЖИЗА ДЕБ БИЛИНГ

«ҲАР ГЎДАКНИ МЎЪЖИЗА ДЕБ БИЛИНГ, ҚУТҚАРИШИ МУМКИН ДУНЁНИ»

Асрор МИРЗАҲМЕДОВ,

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди бошқаруви раиси:

— Соғлом бола йили муносабати билан бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқдик. Улардан бири «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари билан ҳамкорликдаги акциядир. Бугунги тадбирнинг бош ғояси — жисмоний имконияти чекланган болаларга кўмак бериш, улар қалбида эртанги кунга умид уйғотишдир.

Жамғармамизнинг бутун фаолияти ижтимоий ҳимояга қаратилган бўлса-да, болаларга берилган совға, болалар учун ўтказилган байрам ҳар қандай инсонга бошқача таъсир қилади.

Акция доирасида ушбу муассасага етти миллион сўмдан ортиқ ҳомийлик ёр-дами кўрсатилди. Бундан кейин ҳам бу ишларни ҳамкорларимиз, ижтимоий -шерикларимиз билан биргаликда давом эттирамиз. Ўйлайманки, биз олдимизга қўйилган мақсадларимизга бир қадар эришдик.

Фондимизнинг бош вазифаси меҳр ва эътиборга муҳтож инсонларга кўмак бериш, уларни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир. Шу боис қаерда кимгадир ёрдамимиз зарур бўлса биз ҳамиша тайёрмиз.

Ушбу акцияни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ЎзХДП Марказий Кенгашига миннатдорлик билдирмоқчиман.

Фаррух ҲАМРОЕВ,

«Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири -биринчи ўринбосари:

— Таҳририятимизда болалар учун махсус акция ўтказишни режалаштирган эдик. Бу мақсадимиз Соғлом бола йилида рўёбга чиқди.

Биринчи акциямиз айнан 1-сон мурувват уйида ўтаётгани ҳам ўзига хос рамзий маънога эга.

Мен бу ерда ишлаётган тарбиячилар, шифокорлар, барча мутасаддиларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Булар ҳақиқий фидойи инсонлар.

Шунингдек, яна бир хушхабарни сизларга етказмоқчиман. Бугундан бошлаб таҳририятимиз «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди билан бирга Ногирон болалар 1-сон мурувват интернат уйини оталиққа олишга қарор қилди.

Биз мазкур акцияни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Ногирон болалар махсус мактаб-интернатларида ўтказамиз. Мазкур акциянинг навбатдагиси июнь ойида Бухоро вилоятида ташкил этилади.

Дунёни гўзаллик қутқазади, деган қарашлар бор. Бизнингча, дунёни меҳр, муҳаббат, оқибат қутқазади, асраб қолади...

Шаҳноза ҚЎЙЛИЕВА,

ЎзМУ филология факультети

3-курс талабаси:

— «Ҳар гўдакни мўъжиза деб билинг, қутқариши мумкин дунёни»... Бу сўзларда жуда катта маъно-мазмун бор. Ушбу номдаги акция ҳар қандай расмиятчиликдан холи, фақатгина болалар қувончи учун ташкил этилгани билан эътиборга сазовор.

Ҳар бир инсоннинг қалбида эзгулик яшайди. Фақат уни уйғотиш, савобли ишларга бағишлаш керак. Бугунги тадбир бошқаларни ҳам ана шу эзгу ғоя атрофида бирлашишга чақиради, деб ўйлайман.

Акциянинг мунтазам давом этиши эса унинг нуфузини янада оширади. Аслида -инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳар -қандай ҳаракат жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши керак.

Тошкент шаҳридаги Ногирон болалар 1-сон мурувват интернат уйи спорт майдони байрамона безатилган. Тарбияланувчилар, тарбиячилар кимнидир кутмоқда...

Бугун бу ерда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари ҳамда «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳамкорлигидаги акция бошланади.

Ундан кўзланган асосий мақсад «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, ёрдамга муҳтож, ўксик қалбларга малҳам бўлиш, жамиятда меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш, одамларни бир-бирига янада эътиборлироқ бўлишга ундашдир.

Тадбирда қатор жамоат ташкилотлари, ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, ҳомийлар, чет эл ваколатхоналари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари, ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда санъаткорлар иштирок этди.

Абдуазиз ЭШМУРОДОВ,

Ногирон болалар 1-сон мурувват интернат уйи директори:

— Бугунги тадбир нафақат болалар, балки шу даргоҳдаги ҳар бир инсон хотирасида бир умрга сақланиб қолади. Чунки, биз учун болаларни хурсанд кўришдан, шодон кулгусини эшитишдан ортиқ бахт йўқ.

Болаларимиз акцияга катта тайёргарлик кўришди. Куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари, рақслар тайёрлашди. Уларнинг орасида шеър ёзадиганлари, расм чизадиганлари, қўшиқ айтадиганлари кўпчиликни ташкил этади.

Шу ўринда яна бир гап. Болаларимиз меҳмонларни, мактабимизга келадиган одамларни жуда яхши кўришади. Улар жажжи юраклари билан меҳрни ҳис этади, англайди.

Мактабимизда ҳамма нарса бор. Ҳеч қандай камчилик, муаммо йўқ. Болаларга фақат одамларнинг меҳри, эътибори керак. Бугун ўтказилаётган акция болаларимизга ана шу туйғуларни беришига ишонаман.

Муассасамизда болаларни жамиятга интеграциялашувини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, соғлиғини тиклаши учун ҳукуматимиз томонидан барча шароит ва имкониятлар яратилган. Тарбияланувчиларимиз мунтазам шифокор назоратида бўлишади.

Бугунги кунда мурувват уйида 300 нафардан ортиқ бола бор. Уларга саксонга яқин тарбиячи ва шифокор хизмат кўрсатади. Бу ерда болалар саломатликларини тиклайди, билим олади, ҳунар ўрганади, спорт билан шуғулланади. Улар орасида халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юқори ўринларни қўлга киритган ўғил-қизлар кўп.

Зокиржон ХОЛМАТОВ,

ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири:

— Бизнинг мамлакатимизда меҳрга муҳтож, ўзгаларнинг қўллаб-қувватлашига эҳтиёжманд кишилар манфаатлари давлат томонидан доимий равишда ҳимоя қилинади. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Уларни нафақат давлат, балки биз ҳам эъзозлашимиз, кўнглини кўтаришимиз зарур.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бош ғояси ҳам айнан ижтимоий ҳимояга қаратилган. Шу боис партиямиз тизимида ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган лойиҳалар мунтазам амалга оширилади. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояси борасидаги қонунларни янада такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Бугунги акция ташкилотчилари хайрли ишга қўл уришган. Бу тадбир Соғлом бола йили муносабати билан амалга оширилаётган энг яхши, энг савобли, энг хайрли ишлардан биридир.

Ўзбекистон aХалқ демократик партияси Марказий Кенгаши бундай ташаббусларни янада кўпайтириш тарафдори. Келажакда акция тадбирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳам иштирок этади.

Асқар БОБОЕВ,

Тошкент темирйўл муҳандислари институти қурилиш факультети декани ўринбосари:

— Қаранг, болалар қанчалик хурсанд. Улар бизга қараб қўлларини силкитишаяпти. Қани энди ногирон болалар бўлмаса. Ҳамма болалар соғ-саломат юрса. Лекин бу ҳаёт, унинг аччиқ томонлари ҳам бор. Мен бу ердаги болаларда келажакка умид, соғайишга интилиш, ҳаётга бўлган қизиқишни кўраяпман.

Бугун жуда олийжаноб ишлардан бирига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ушбу тадбирда институтимизнинг 30 нафарга яқин талабаси қатнашмоқда. Жамоамиз томонидан тайёрланган совғаларни болаларга тақдим этдик. Кейинчалик ҳам ҳамкорлигимиз давом этади, деб ўйлайман.

Юлия ДРОПОВА,

АҚШ элчихонаси ходими:

— Дунёда болаларни севмайдиган халқ топилмаса керак. Бироқ Ўзбекистон энг болажон мамлакатлардан биридир. Бу ерда бола тақдири учун нафақат ота-она, балки бутун жамоатчилик жон куйдиради. Биз ҳар йили болалар кунига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда иштирок этамиз. Бугунги байрам жуда файзли ўтмоқда. Болажонларнинг ўзи ҳам бу байрамга ажойиб тайёргарлик кўрибди. Бундай тадбирларни кўнгиллилар, жамоат ташкилотлари ҳамкорликда ўтказаётгани таҳсинга сазовордир...

Ҳар бир хайрли ишнинг қанот ёзиши атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ.

Таҳририятимиз саъй-ҳаракати билан ўтказилаётган ушбу акцияда кўплаб ҳомийлар, жамоат ташкилотлари қатнашиш истагини билдирмоқда. Мазкур акция, аввало, инсоний туйғуларни улуғлаш, жамиятда ўзаро ҳурмат, бирдамлик тамойилларини қарор топтириш, яхшиликни, эзгуликни, меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга қаратилгани билан қадрлидир.

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири

Просмотров: 796 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024