Форма входа

Поиск

Календарь

«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 10:46
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Май » 3 » Барвақт никоҳдаги хатар
14:17
Барвақт никоҳдаги хатар

Қишлоқда яшайман. Кутубхоначи бўлиб ишлайман. Икки ўғил, уч нафар қизимни хўжайиним билан биргаликда тарбияламоқдамиз. Тўғриси, уларни уйлаш, турмушга берши ташвишлари анча тинкамизни қуритди. Авваллари, ота-боболаримиз дуркунлашиб қолган қизни телпаклари билан бир уриб, агар йиқилмаса, «етилибди» дея эрга беришган экан. Айрим момоларимиз 11-14 ёшларида мажбуран эрга тегишганини айтиишди. Кишининг ақли лол қолади.
Ҳозирги кунда совчилар назари мактабнинг юқори синф қизларига қаратилган. Улар мактабни тугатиб улгурмасданоқ, унаштириб қўйилади. Гоҳида эса саккиз-тўққизни битирган қизлар мактабдан чиқариб олиниб, кўп ўтмай узатиб юборилади. Қонунда қизлар 17 ёшдан турмушга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган бўлса-да, буни бузувчилар истаганча топилмоқда. Айримлар балогатга тўлиқ етмаган қизларининг ҳужжатларини сохталаштириб «катталаштираётган» бўлсалар, баъзилар эса никоҳ ўқитиб қўйиш билан кифояланишмоқда, холос. Ачинарлиси шундаки, буни бартараф этишга бош бўлиши лозим бўлган кимсалар, аксинча, «ҳайбаракаллачи» сифатида тўйхона тўридан ўрин олиб, уларга бахт тилашмоқда. Бундайларнинг замонавий шиори: «Қизинг бўлса, тезда узат, кутул балосидан...»
Совчилар «онаси ўпмаган қиз»ни қидирсалар, бўлгуси куёвлар «кўча кўрмаганлар»ни топиш илинжидалар. Ҳозирги ёшлар наздида «шаҳар кўрган эчкидан қўрқиш лозим» эмиш. Тушунаман, кўп қаватли биноларда яшайдиган шаҳарлик қизларнинг айримлари нечоғлик ибо-ҳаёли, латофатли бўлсаларда, йигитлар назаридан четда қолишлари мумкин, шу боис улар совчилар ташрифига муштоқ яшашади. Аммо бизнинг кишлокларда ҳар бир хонадон қизи, хунук бўлса ҳам ўз тенгини топади. Шундай бўлса-да, ўта барвақт оила қуришга интилииичарни тушуна олмайман.
Мактабимиз кутубхонасида битирувчи синф қизлари ва ўқитувчи аёллар йигини, яъни «қизлар давраси»ни ташкил этдик. Унда билдирилган мулоҳазаларга асосланиб, барвақт оила куриш қуйидаги сабабларга боглиқ бўлар экан деган хулосага келдим:
Биринчидан, ота-оналар (айниқса, оналар) қизини «сўровчилар» қанча кўп бўлса ва уни тезроқ узатса, шунчалар фахрга тўлишади.
Иккинчидан, она қиз бола тарбиясидаги ўзига хос мушкулотлардан тезроқ қутилишни хоҳлайди. Чунки қиз боланинг ҳар бир қилиги, хатти-ҳаракати назорат остида бўлади ва отанинг тез малолланишига сабаб бўлади.
Учинчидан, аирим совчиларнинг «огзи етмаса, пуф, сассиқ» қабилида иш тутиишари ҳам баъзи қизлар бахтига зомин бўлишидан ота-оналар чўчишади. Шунинг учун айрим хонадонлардан даставвач совчиларнинг қадами узилмаса-да, кейинчалик уларнинг сафи сийраклашиб қолади. Чунки гапининг рад қилинишига ўрганмаган айрим совчилар қиз шанини бул.гайдиган гапларни тарқатишдан ҳам тортинишмас экан.
Тўртинчидаи, йигитлар орасида «қизнинг ёши канчалик катта бўлса, шунча кўча кўриб, ибо-ҳаёсини йўқотади», — деган фикр ҳам йўқ эмаслиги барчага маълум.
Афсуски, барвақт турмуш қураётганлар , орасида тушунмовчиликлар, ажралишлар, хасталиклар кўп учрар экан. Ҳаттоки, бепуштлик ҳам барвақт оила қурганларда кўп учраши кузатилар экан. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш маъқул ҳисобланади? Нафиса АБДУЛЛАЕВА

Сир эмаски, ота-боболаримиз ҳозиргидек экофалокатлар, зарарли омиллар, заҳри қотиллар комида бўлишмаган. Эҳтимол, шу боисдан ўша давр қизлари 11-14 ёшлардаёқ турмуш қургудек даражада дуркунлашиб, вояга етиб улгурган бўлсалар, ажаб эмас. Аммо бугунги кун ёшлари орасида 18 ёшида ҳам тўлиқ расида бўлмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Тасаввур қилинг-а, ҳали ўз танасини керакли моддалар билан тўлиқ таъмин эта олмаётган организм қўшвужудни, яъни она ва ҳомилани тўкис озиқлантириши мумкинми? Шу боис, Яратган бундай ёш организмларга қўшимча имконият беради, яъни уларнинг айримларида бирор йил давомида физиологик - касалликка алоқаси бўлмаган бепуштлик рўй бериши хам мумкин.
Бу хусусда олимлар А.И.Минкина, П.Я.Блувштейн, Л.С.Кургановлар «Одам онтогенезида репродуктив фаолият» (1980 йил) китобида муфассал тўхталишган. Аниқланишича, 18 ёшда репродуктив (фарзанд қилиш) имконияти катта ёшдаги-ларга хос даражада етилиб улгурмас экан. Бу кўрсаткичлар шу ёшдагилар жисмоний ривожини ва жинсий безлар стериодоген фаолияти ҳолатини кузатиш орқали тасдиқланган.
Демак, мамлакатимизда никоҳгача бўладиган тиббий кўрикларда мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор берилса, мақсадга мувофиқ хисобланади. Чунки 18 ёшга тўлиш жинсий балогатга етиш даври ҳисобланса-да, аммо репродуктив фаолият қурилиши жараёни поёнига етмаган бўлиши мумкин экан. Умуман, репродуктив фаолият инсон умри давомида ўзгариб туради. Киши қанчалик барвақт турмуш қурса, бепуштликка учраш эҳтимоли шунча кўпроқ бўлар экан. Бунёд бўлган фарзандда ҳам норасолик, дардларга мойиллик кўпрок кузатилиши мумкин. Чунки техника ривожланган бугунги даврда ёшлар репродуктив фаолиятига зарарли таъсир этувчи омиллар кундан-кунга кўпаяётганлиги кузатилмоқда. Сурункали хаста-ликлар, дориворлар зарарли таъсирлари, вибрақия, юқори энер-гиялар, кимёвий омиллар ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Умуман олганда, фарзанд бунёд бўлмаслиги қуйидаги бош сабаблар билан боғлиқ:
1. Жинсий ҳужайралар, яъни гаметаларнинг номавжудлиги ёхуд улар миқдори (конқентрақияси)нинг камлиги ёки фаолиятини бажаришга қодир эмаслиги.
2. Яшовчан бўлмаган ёхуд нуқсонли жинсий ҳужайра-ларнинг ҳосил бўлиши.
3. Жинсий йўлларда жинсий ҳужайраларнинг меъёрий қўним топишини қийинлаштирувчи ёхуд буткул издан чиқазувчи тўсиқларнинг вужудга келиши.
4. Уруғланган тухум ҳужайранинг имплантақияси, яъни қўним топиш жараёнининг бузилиши;
5. Жинсий ҳужайраларнинг функқионал тўкис фаолияти имкониятини пасайтирувчи умумий сабаблар: иммун низо, ферментлар мезони бузилиши, простагландин каби биофаол моддалар танқислиги ёхуд кўплиги, юқумли манбалар, дориворлар интоксикақияси, ишлаб чиқаришдаги физик ҳамда кимёвий таъсиротлар ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Юқорида санаб ўтилган сабабларнинг бепуштлик келиб чикаришдаги аҳамиятга молик жиҳатлари хусусида навбатдаги мавзуларимизда муфассалроқ тўхталамиз. Полиэтиологик, яъни серсабаб бу дарднинг келиб чиқиш моҳиятини теранроқ англашимиз учун ушбу касалликнинг олдини олиш йўсинларидан бохабар бўлишимиз жоиз.

Просмотров: 713 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024