Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 01:06
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 29 » БОЛҒА ТУТГАН ҚЎЛ БУЗУВЧИ БЎЛМАСИН
13:48
БОЛҒА ТУТГАН ҚЎЛ БУЗУВЧИ БЎЛМАСИН

           БОЛҒА ТУТГАН ҚЎЛ БУЗУВЧИ БЎЛМАСИН

  Бугун хонадан чиқмай туриб, компьютер ёрдамида Ер шарининг турли бурчаги, ҳатто коинотда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан воқиф бўлиш, қитъалараро ахборот алмашиш, савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш, исталган мавзудаги маълумотларни саноқли сонияларда топиш, ҳали киноэкранларга чиқишга улгурмаган фильмларни-да томоша қилиш, борингки, бутун дунёни кузатиш мумкин. Компьютерингиз интернетга уланган бўлса, кифоя — дунё гўё кафтингизда намоён.
Хўш, инсон тафаккурининг тадрижий маҳсули деб таърифланаётган интернет нима ўзи, у қандай пайдо бўлган? 
Ўтган асрнинг 60-йилларида АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан мутахассис-экспертларга алоқани чеклаб қўймаган тарзда ишлайдиган компьютер тизимини яратишга буйруқ берилди. Бу тизимдан ҳарбий мақсадларда яширинча фойдаланиш кўзланганди. Шу тариқа дастурчилар телефон тармоқлари воситасида компьютерларни бир-бири билан боғлашни кашф этишади. Ўша вақтда америкалик олимлар яқин келажакда жадал ривожланадиган ахборотлашган жамиятга асос солишгани, жаҳонда глобаллашув жараёнини тезлатиб юборувчи воситани ихтиро қилишганини хаёлларига келтиришмаган бўлса, ажаб эмас. 
Кейинроқ бу кашфиётга Америка олий ўқув юртлари ва тадқиқот институтлари қизиқиш билдирди. Зеро, бу тармоқ орқали хотирасида сон-саноқсиз маълумотларни жамлаган компьютерлар билан ахборот алмашиш имкони туғилганди. Кўп ўтмай тармоқда e-mail — электрон почта вужудга келди. Бу одатдаги почта орқали хат жўнатиш, унинг жавобини неча кунлаб кутишга тоқат қилмайдиганлар учун айни муддао бўлди. 
Америкаликларнинг ушбу тажрибаси бошқа мамлакатлар аҳолиси эътиборидан четда қолмади, албатта. Шу тариқа аввал ахборот алмашинуви тармоғи сифатида ишга туширилган бу тизимдан мамлакатлараро фойдаланиш йўлга қўйилиб, у "inter net", яъни "халқаро тўр" номини олди ва бутун дунёни ўргимчак тўри мисол ўраб ола бошлади. 
Қачонлардир интернет орқали бир манзилдан иккинчисига юборилган ахборот тезлиги секундига 56 000 битт (ахборот узатиш тезлиги)ни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич секундига 50 миллион биттга етди. Демак, "халқаро тўр" шиддат билан ривожланиб, дунёдаги барча компьютерлашган тизимларни ўз измига солмоқда. 
Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда жаҳон бўйлаб 2 миллиардга яқин одам интернет хизматидан фойдаланади. Ваҳоланки, бундан ўн йил илгари глобал тармоқдан фойдаланувчилар сони 300 миллион нафарни ташкил этган. Интернет матн, овоз ва тасвир кўринишидаги ахборотни тезкор узатиш, қабул қилиш каби қатор имкониятларни тақдим қилгани ҳолда, инсониятни ҳаётийликдан йироқ рўёга — виртуал оламга рўбарў қилди. Бу олам миллионлаб кишиларни ўз оғушига оҳанрабодек тортиб бормоқда. Аммо... 
Ҳар нарсанинг ижобий ва салбий жиҳати бўлганидек, "халқаро тўр"нинг ҳам салбий кўринишлари мавжудки, бу масала бугунги кунда глобал муаммога айланиб улгурди. Дунёнинг кўпгина давлатлари ёшларининг интернет "қули"га айланиб қолаётгани ва реал ҳаётни виртуал ҳаётдан фарқлолмай қолаётгани чиндан-да ташвишланарли ҳолдир. 
Яқинда Австрияда қатор мамлакатлар руҳшунос олимлари иштирокида интернетнинг салбий оқибатлари муҳокамасига бағишланган норасмий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мутахассислар интернет тармоғига ҳаддан зиёд боғланиб қолишни гиёҳвандликдан-да ёмон иллат эканлигини исботлаб бердилар. Бу иллатни том маънода хавфли касалликлар қаторига қўшиб, уни "интернетомания" деб номлашди. Йиғилиш якунларига кўра эълон қилинган баённомада келтирилишича, сайёрамизнинг 10 фоиз аҳолиси айни кунда ушбу касалликка мубтало бўлган. Ташвишланарлиси, уларнинг аксариятини вояга етмаган ёшлар ташкил этиб, юқорида келтирилган рақамлар йил сайин ортиб бормоқда. 
Австралиянинг Нотр-Дам ва Хитойнинг Сунь Ят-Сен университети тадқиқотчиларининг фикрича, "интернетомания" касаллиги одамни наинки руҳий, балки жисмоний ногиронликка етаклар экан. "Халқаро тўр" исканжасида ўралашиб қолган кишиларда диққатни жамлай олмаслик, пала-партиш фикрлаш, хотира ва кўз нурининг пасайиши, уйқусизлик, иш қобилиятининг сусайиши, депрессия, қон айланиши ҳамда асаб тизими фаолиятининг бузилиши, умуртқа поғонасининг қийшайиши, мунтазам бош оғриши кузатилган. Энг ачинарлиси, бундай кишиларнинг интернетга уланиши тақиқланган ҳолларда, улар ўзларини гиёҳвандлар каби тутиб, оиласи, дўстлари, атрофдагилар, умуман, жамият учун хавфли шахсга айланиши ҳеч гап эмас. Кузатувларга кўра, "интернетоман"ларнинг аксарияти бора-бора гиёҳвандлик ва алкоголизм каби иллатлар ботқоғига ҳам ботишар экан. Энг хавфлиси, ўзларини виртуал оламда яшаётгандек ҳис қила бошлаган бу кишиларда реал ҳаётда зўравонлик, қотилликка, суиқасдга мойиллик кучаяди. 
Маълумотларга қараганда, АҚШ, Хитой, Япония каби ривожланган давлатларда халқаро "ўргимчак тўр"и гирдобига тушиб қолаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Эндиликда қатор давлатларда "интернетомания" касаллигига учраган кишиларни даволовчи махсус клиника ва муассасалар фаолияти йўлга қўйилган, суиқасдга ундовчи, зўравонлик, бузуқликни тарғиб этувчи маълум сайтларга электрон тақиқлар ўрнатилган. Бу каби сайтлар яратувчиларини жазоловчи қонунлар ишлаб чиқилган, вояга етмаганларнинг интернетга киришини ман этувчи махсус дастурлар яратилиб, сотувга чиқарилмоқда. Лекин, афсуски, дунёда интернеттобеликка учраётганларнинг сони камайиш ўрнига ортиб бормоқда. Бу замондошларимизнинг тараққиёт маҳсулидан унумли ва меъёрида фойдалана билмаслик оқибатидир.
...Болға билан қуриш ҳам, бузиш ҳам мумкин, деган ҳикматли иборани ёдга олиб, интернет тармоғини ҳам шу болғага қиёслаш ўринли бўлар. Зотан, "халқаро тўр"нинг тузувчи ва бузувчи кучи мавжудлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Ихтиёр эса "болға"ни тутганларда, яъни ўзимизда.
Шермат САНАЕВ
Просмотров: 758 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024