Форма входа

Поиск

Календарь

«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Четверг, 09.05.2024, 05:10
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2015 » Март » 28 » БОЛА ОВОЗИДА ҲАЁТ ҚЎШИҒИ
13:33
БОЛА ОВОЗИДА ҲАЁТ ҚЎШИҒИ


Гулчеҳралар  газетаси рукнлари

БОЛА ОВОЗИДА ҲАЁТ ҚЎШИҒИ

 

Ўқитувчи – руҳият муҳандиси
БОЛА ОВОЗИДА ҲАЁТ Қўшиғи
Одатда, аёллар даврасига кирсангиз, албатта, фарзандлар невараларнинг ширин қилиқлари, ҳайратга соладиган гаплари ҳақида сўз кетади.
– Бор бўлишсин-ей, лекин чуғур-чуғурлари роса чарчатади-да, – деб ҳам қўйишади.
Лекин жамиятда шундай касб эгалари борки, улар ҳамиша болалар орасида яшайдилар. Ўғил-қизларимизнинг шўх-шодон овозлари улар учун ҳаёт қўшиқдек ёқимли ва мароқли туюлади. Фикримни тугатмасимданоқ ўқитувчилар ҳақида гап кетаётганини билган бўлсангиз керак.
Чунки боғбон дов-дарахтларга, мироб сувга, фалакиётшунослар юлдузга ўрганганидек, муаллимлар ҳам болалар оламига ўрганиб қолишади. Яшашдан мақсади, орзу интилишлари – ҳамма-ҳаммасини болалар билан боғлайдилар.
Навоий шаҳридаги 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори, “Халқ таълими аълочиси”, тажрибали педагог Гулнора Жуманиёзова ҳам бор кучи, ғайрати, иқтидорини болалик оламига сарфлаб, қувонч ва илҳомни ҳам шу оламдан олиб яшаётган фидойи инсонлардан биридир.
– Ҳозир мактабларимизда ўғил-қизларимизни болалик, ўсмирлик пайтларидан бошлаб касбга йўналтириш бўйича алоҳида иш олиб борилади. Ўқувчиларимиз орасида: “ Мен ўз устозимдек севимли ўқитувчи бўлишни орзу қиламан”, – дея ният қилганлар ҳам талайгина. Биз уларга: “Ўқитувчи дунёдаги энг сабр-бардошли инсонлардан бири. Агар бу касбни таламоқчи бўлсанг, албатта, ўзингда ирода, чидам каби фазилатларни тарбиялашинг керак, дея уқтирамиз”, – дейди Гулнора Жуманиёзова касбининг ўзига хослиги ҳақида гапирар экан.
Дарҳақиқат, деҳқон тупроққа сочган уруғининг ҳосилини ҳафталар, ойлар ўтиб, кўриб, қувонса, муаллим бу шодликка етишиш учун йиллар давомида кўзидан нур, қалбидан қўр тўкади.
Гулнора Жуманиёзова раҳбарлигидаги 132 нафар малакали ўқитувчилардан иборат мактаб жамоасини ҳам сабр дарахтларидан яралган боғга қиёсласак арзийди. Мазкурбилим даргоҳи мамлакатимиздаги 9447 та мактаблар орасида уч йилдан буён рейтинг кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринни эгаллаб келади. Таълим масканидаги мавжуд 54 та синфдан 34 тасида фанлар чуқур ўргатилади. Ўргатиш-ўрганиш самаралари турли кўрик-танловларда яққол кўринади. Жумлада, мактабнинг билимдон зукко ўқувчисиларидан бири Илҳом Ибодуллаев “Президент асарларини ўрганамиз” республика кўрик-танловида 1-ўринни олди. Комилжон Насруллаев математика фанидан ўтказилган Халқаро олимпиадада этиб фахрли 2-ўринга, Достон Ҳамидов эса тарих фанидан 3-ўринга муяссар бўлишди. Бу муваффақиятларда ўқувчи устозлар баробарида мактаб директорининг ҳам катта ҳиссаси бор, албатта. Синфхоналарни замонавий техника воситалари билан жиҳозлаш, ўқувчиларнинг тобора кучайиб бораётган талабларига мос равишда ўқитувчиларни саралаб ишга қабул қилиш, таълим-тарбия жараёнини бирдек назорат қилиш раҳбардан катта куч ва салоҳият, кези келганда қатъият, талаб этади.
– Таълим шундай бир жараёнки, ўқитувчи институтда олган билими билан чегараланиб қолмасдан, ҳар куни ўз устида ишлаши, билимини бойитиши керак, – дейди мактаб директори ва ўзи ҳамиша айтганларига амал қилади. Информатика ўқитувчиси Улуғбек Ғуломов, жуғрофия муаллими Рустам Абдиев, физика фанидан сабоқ берувчи Самар Жумаевлар республика миқиёсидаги турли танловларга қатнашиб, совриндор бўлишди. Шогирдларини танловларга тайёрлаш ўқитувчилар учун маълум маънода, билимларини чуқурлаштириш имконини беради.
– Мендан баъзида журналистлар: “Бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?” дея сўрашади. 1700 нафар ўғил-қиз таҳсил олаётган масканда бўш вақт ҳақидагап бўлиши мумкинми? Асосий таълим-тарбия жараёнидан ташқари, турли кўргазмали семинарлар, қўлланмалар синови ҳам бизнинг мактабда ўтади. Жумладан, бошланғич синфлар учун инглиз тили ўқитилиши бўйича яратилган дастур ва дарслик ҳам мактабимизда синовдан ўтди, – дейди фидойи раҳбар.
Дарҳақиқат, мактабга қачон йўлингиз тушса, жўшқин манзарага дуч келасиз. Айниқса, спорт майдонида ҳаёт қайнайди. Жисмоний тарбия дарсларидан ташқари, спорт тўгараклари ҳам мунтазам ишлайди. Фарҳод Очилов, Жаҳонгир Раимов, Дилсўз Умрзоқова каби ўқувчилар турли спорт мусобақалар ғолиби бўлишди.
– Гулнора опанинг аёл, раҳбар сифатидаги энг яхши фазилатларидан бири шуки, у киши қалбида борини ўзгаларга улашганидан, суюнадиган сахий инсон. Мана, мен Навоий вилоятидаги 3-академик лицей раҳбариман. Бир қараганда, опа билан ижобий маънодаги “рақобатчи” лармиз. Лекин қачон, қандай маслаҳат сўрасак, ҳар қанча зарур иши бўлсаям, бир чеккага суриб, жон-диллари билан ўргатишга кишиб кетадилар, – дейди миннатдорлик билан дарёдил устознинг кўп сонли шогирдларидан бири Шалола Ҳамидова.
– Биз ўқувчиларнинг ота-оналари, бува ва бувилари билан тез-тез суҳбатлашадилар, уй шароитларимизни ўрганиб, зарур пайтда ёрдам берадилар,– дея унинг фикрини тўлдирди бир онахон.
Бир инсон ҳақида ижобий фикр айтилдими, улар, албатта, ҳақиқат бўлади. Навоийлик фидойи устоз Гулнора Жуманиёзовага берилган таърифу тавсифлар илиқ гаплар унинг аҳил жамоасига, ҳар доим қўллаб-қувватлаётган раҳбарларига ҳам тегишли. Чунки таълим-тарбиядаги муваффақият кўпнинг меҳнати билан юзага чиқади.
Салима УМАРОВА,

Просмотров: 792 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024