Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 03:21
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 29 » БУ ҲАЁТ ЎРМОН ЭКАН
19:49
БУ ҲАЁТ ЎРМОН ЭКАН

Абдукарим Мирзаев


ОДАМЗОД ЎЗИНИ ОВУТА-ОВУТА, АВРАЙ-АВРАЙ ШУ КУНГА ЕТИБ КЕЛДИ…


Биз ҳаётимизни шахмат ўйинига ўхшатишни яхши кўрамиз. Бу ўхшатиш ҳақида гапирар эканмиз, гўё ўзимизни фавқулотда, мислсиз ўхшатиш топгандек тутамиз. Бу қиёслашни бизгача миллион марта такрорлашган бўлишса, биз, бир миллион биринчи бўлиб айтишдан ўзимизни тўхтатмаймиз. Бу билан ёнимиздаги кимнидир ёхуд ўзимизни овутмоқчи бўламиз. Одамзод ўзини овута-овута, аврай-аврай шу кунга етиб келди.


Кўзгу ёнида ўтириб олиб ўзига-ўзи таскин бераётган кимдир, аслида жуда қўрқоқ, журъатсиз, тамбал, лаёқатсиз одам. Унинг кучи рўпарасидаги кўзгуни синдиришга етмайди. Бу нима дегани?

  У бутун умр ўзини ва атрофдагиларни алдаб яшаяпти, дегани. Нимага десангиз, у бирор мартта кўзгу ёнида ўтириб ўз-ўзига берган ваъдаларининг бирортасини устидан чиқмади, бунга ҳаракат ҳам қилмади. Сабаб? Сабаби оддий; у мунофиқ. Ўзига берган ваъдасида туролмаган одам, бошқаларга қилган аҳдида туришига кимда кафолат бор? Ҳеч кимда. Ишонч билан, дадил айта оламанки у кўзгуни синдирмагунга қадар ботқоғидан бир қадам ҳам силжимайди.
  Биз ҳар доим, ҳар ерда ҳаётнинг шахмат ўйини эканлигини, унда йўлларнинг сон-саноғи йўқлигини, истасак бас, ғалаба қозонишинимизни, агар нотўғри қадам ташласак, орқага қайтиш учун бизда ҳар доим имкон ва саноқсиз йўллар бўлишини, оқ ва қора катаклар… ва бошқа ва бошқалар ҳақида овозимизнинг борича жар соламиз. Буларнинг бари сафсата, беъмани ва қуруқ гаплар.
  Майли шундай ҳам дейлик; Шахмат доналарини ўнгга юрасизми, чапгами, орқагами, олдинггами… фарқи йўқ. Барибир нимадир ошиб кетади, нимадир етмай қолади. Кейин ўйлаб қоласиз, балки доналарни ўз ўрнида қолдирган маъқулдир. Шунда қайсидир маънода мувозанат сақланармиди? Лекин, бу иложсиз. Ўйин бошланган. Тўхтатишнинг имкони йўқ. Шундай экан ҳар бир дона ўз вазифасини бажармоғи лозим. Бизга юклатилган вазифани БИЗ бажарамиз. У биздан сўралади. Ҳеч қандай вазифани елкамизга олмай яшашимиз ҳам мумкиндир. Лекин биз ундай қилолмаймиз. Биз ёниб, пишиб, куйиб, етилиб яшашга ўрганиб қолганмиз. Агар сизда бундай бўлмаса, албатта бу ҳақида тўппини бошдан олиб ўйлаб кўриш кераклигини эслатиб қўймоқчи эдик ҳолос.
Просмотров: 764 | Добавил: lenger | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024