Форма входа

Поиск

Календарь

«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 21:41
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2007 » Октябрь » 29 » ДОНОЛАР БИСОТИДАН
17:58
ДОНОЛАР БИСОТИДАН

Мазкур янги топик ўз ичига Ҳиқматли сўзларни  inshaAllah олади. Бунда ҳар соҳадаги ҳиқматли сўзлар пост қилиб борилади. Биродарлар бу ҳиқматли сўзлар бугунги кунимизга ас қотиб қолиши мумкин. АЛЛОҲ чиройли мутоала қилишликни насиб қилсин. 

Мазкур ҳикматли сўзлар "Илмнинг фазилати ва жоҳиллик қабоҳати" ҳақида бўлади 

Илм олинглар. Илм билан бирга хотиржамлик, виқор ва хилмни (мулойимликни) хам олинглар. Сизга таьлим бераётган кишига тавозеъли бўлинглар. Сиздан таълим олаётган кишилар ҳам тавозеъли бўлишсин. Жабр қилувчи олимлардан бўлмамглар. Илмингиз жоҳиллигингиз усгига қойим бўлмасин.

                                                                                                                                                              Али ибн Абу Толиб

Илмни фурсат булганда ўрганавериш керак. Чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди.

                                                                                                                                                             Абдуллоҳ ибн Масъуд

Илмнинг хаммаси дунёдир. Охират эса унга амал килишдир. Ихлос билан қилинганидан бошқа ҳамма амал бехудадир.

Сахл ибн Абдуллоҳ Тустарий

Кишининг олим бўлишига Аллох Таолодан  қўрқмоғи, илмсиз қолишига эса амалига мағрурланиши кифоя қилади. 

Масруқ

Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

Абулқосим аз-Замахшарий

Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр - мингни.

Амир Темур

Истамай мутолаа қилаетган талаба - қанотсиз қуш.

Саъдий Шерозий 

Жоҳилликдан бесаодатроқ нима бор?

Алишер Навоий

Ҳақ Таоло ҳар замонда олимларни ўшал замона халқининг амалларига муносиб сўзлар билан гапиртириб қўяди.

Абу Туроб Нахшабий

Билимим шу жойга етиб келдиким, билимсизлигини энди тушундим.

Абу Шукур Балхий 

Гуноҳ қилиш илмнинг баракасини йўқотади, уни унутишга олиб келади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Олимнинг адо этилиши лозим бўлган ҳақлари бор. Унга кўп савол бермаслик, жавобига эътироз қилмаслик, эриниб турганида жавоб беришга зўрламаслик, ўрнидан туришга қаймай этагига осилиб олмаслик, сирларини ошкор этмаслик, ҳузурида бирор кишини ғийбат қилчамлик, ундан хато қидирмаслик, борди-ю хато қилса, узрини қабул қилиш модомики Аллоҳнинг амрига итоат этаркан, унга ҳам Аллоҳ учун ҳурмат кўрсатиш, олдида ўтириб олмаслик, бирор эҳтиёжи бўлса, уни раво қилиш учун ҳаммадан олдин шошилиш олимнинг  ҳақларидандир.

Али ибн АбуТолиб 

Агарда муаллим бўлса беозор, 
Дарсхонани қилгай болалар бозор.

Саъдий Шерозий 

Кекса киши бўлса нодону жоҳил, ақлли гўдакни ундан афзал бил.

Носир Ҳислав

Ўзини   гуноҳ   ва   бадлулқликдан   сақлай   олмаган   кишига   илм   фойда бермайди.

Имом Шофеъий

Ҳар киши илмли бўлганига зуҳд, тақвосиз ҳурсанд бўлса, китобли ёмон мазҳаблилар қаторига киргай.

Ҳаким ат-Термизий


Икки киши бесамар иш қилган ва бенаф ташвиш чеккан: бири бойлик тўплаб, фойдалана билмаган иккинчиси —  илм ўрганиб унга амал қилмаган.

Саъдий Шерозий
 
Бугун сизлар ҳавойи нафслар илмга тобеъ замонда яшаяпсиз. Ҳали шундай замонлар келадики, унда илм ҳавойи нафсларга тобеъ бўлади. 

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Оз – оз ўрганиб доно бўлур, қатра – қатра йиғилиб дарё бўлур.

Алишер Навоий

Қанча кучанмасин сохта билимдон, у юксала олмас кўкка ҳеч қачон 

Мирза Шафий

Илмига амал қилмаган олим жоҳиллар қаторига киради

Али ибн Абу Толиб 

Китоби йўқ олим — мевасиз дарахт

Саъдий Шерозий

Билмаганин сўраб ўрганган – олим ва орланиб сўрамаган ўзига золим

Алишер Навоий

Ҳамма ибодатларнинг энг фазилатлиси илм билан қўшилиб келганидир.

Абу Исҳоқ Зуҳурҳурий

Илм фикрнинг хос мевасидир. Агар қалбда илм ҳосил бўлса, ҳолати ўзгаради, ҳолати ўзгарса, аъзоларнинг амалий ўзгаради. Бас, амал ҳолатга, ҳолат амалга, илм фикрга тобеъдир.

Абу Ҳамид ал – Ғаззолий

Илм ўрганиб, унга амал қилмаган киши ҳудди яширин ҳолда зинога бориб, ҳомиладор бўлган ва кейин сири очилиб қолган аёлга ўхшайди. АЛЛОҲ таоло илмига амал қилмаган кшининг сирини ҳам Қиёмат кунида худди хотин каби гувоҳлар ҳузурида очиб ташлайди. 

Исо ибн Марям

Илм кўп ривоят қилиш билан эмас, кўп тақво қилиш билан бўлади. 

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Сизлар хоҳдаганча илм ўрганаверинглар. АЛЛОҲ га қасамки, амал қилмагунингизча АЛЛОҲ сизларга унинг учун ажр бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир. 

Ҳасан Басрий

Просмотров: 1175 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024