Форма входа

Поиск

Календарь

«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 08.05.2024, 06:44
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2015 » Март » 28 » Довюраклар яшар абадий
13:35
Довюраклар яшар абадий

Адиба УМИРОВА – 1980 йилда

Қашқадарё вилоятининг, Қарши

туманида туғилган. “Яшил тушлар”,

“Қуёшга йўл”, “Ёруғ сирлар” шеърий

тўпламлари муаллифи. Ўзбекистон

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Айни пайтда “HURRIYAT” мустақил

газетасида фаолият кўрсатмоқда. 
КАМТАРЛИККА НЕ ЕТСИН?
ЭЛНУРга
Дунё ўзин ўланин айтар,
Сен ҳам асло бўшашма бир зум.
Гоҳ дил берсанг, тош бўлиб қайтар,
Номардга ҳам мард бўлгин, Ўғлим.
 
Ўктам бўлар йигитнинг нори,
Юрар йўлинг биламан — олов.
Агар лозим бўлса, шу элнинг
Мушкулини осон эт дарров.
 
Садоқатдан афзалроқ бурч йўқ,
Омад ёрдир дадил одамга.
Она ерни севишдан ортиқ,
Бахт бормикан ёруғ оламда?
 
Камтарликка не етсин, болам,
Ботирларга ярашмас кибор.
Бошингдан зар қуйиб турса ҳам
Соф қалбингни бой берма зинҳор.
 
Эртаю кеч ўзини ўйлар,
Уларга ҳеч ҳавас қилма, қўй.
Унутилиб кетар қўрқоқлар,
Довюраклар яшар абадий.
*  *  *
Дарахтга айландим тупроқ бўлай деб,
Майсалар қўймади шивирлайвериб.
 
Қуш бўлиб яралмоқ истадим, лекин –
Кўрдимки, қушлар ҳам шу ерга тутқун.
 
Дедимки, гул бўлсам очилар диллар,
Ҳимоясиз экан чиройли гуллар!
 
Бир қорин ғамида ғимирлар бунча,
Капалаклардан то чумолигача.
 
Дунёдан улканроқ сезгандим қалбим,
Мукаммал кўринди ўзимнинг шаклим.
*   *   *
Ҳар кимлар ҳам кўнглимни
Тушунмайди: биламан.
Севаман деб дунёни
Тор қилган мен бўламан.
 
Кимлар учун хатоман,
Айбим кўпдир, эҳтимол.
Кўрсатинг бу оламнинг
Қай томони мукаммал?!
 
Ҳажрингизда бир умр
Чекканим бўлди азоб.
Ачинмайман барибир,
Ишқдан бошқаси сароб.
 
Кўнглим, ўзимнинг шоҳим,
Мен канизлардай юраман.
Бунча гўзал гуноҳим
Сизни яхши кўраман!
                   *  *  *
Отам зарбоф тўнлар кийиб кузатади-ё,
Онам зебу зийнат билан узатади-ё,
Қўшни йигит алёр айтиб кесатади-ё,
Хайр демай, йиғлатади ота ҳовлим-а.
 
Ўзга юртнинг шамоллари дилга ўт солгай,
Сандиқ тўла сеп-сидирғам қайга йўл олгай,
Ҳаммага кенг ўчоқ боши борсам тор келгай,
Меҳмонлигим эслатади ота ҳовлим-а.
 
Қулоғимга тақиб қўйган ой балдоқларин,
Қирдан ошмай соғинаман гул, япроқларин,
Том бошида мендан бахтли қизғалдоқларин
Армон билан безатади ота ҳовлим-а.
 
Қиз ўринга дарахт эксанг бўлмасмиди-ё,
Шохи синса юрак-бағринг эзмасмиди-ё,
Мени излаб соғинч сарсон кезмасмиди-ё,
Тушларимга кириб-чиқар ота ҳовлим-а.

Просмотров: 656 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024