Форма входа

Поиск

Календарь

«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Четверг, 09.05.2024, 04:46
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2017 » Январь » 13 » Гагарин мактабидан чиққан олим
15:08
Гагарин мактабидан чиққан олим

                        Интилганга толе ёр  ёки

            (Гагарин мактабидан чиққан олим)

 

                Инсон қалб кўзи ила иймон эшигини очаркан.ўзи истаган комиллик ва саодат сари комил шахс сифатида илгарилайверар экан.Бундай элпарварларга халқ ишонади,эргашади,суянади. Бугунги кун қутлуғ  белига иймон ва илм камарини маҳкам боғлаган .Ўзбекистондай юртда ўз ўрнига эга бўлган .Қорамурт қишлоғининг фахрли ўғлони ҳақида икки оғиз ёзишга жазм этдик.

                   Исаев Сабиржан Хусанбой  ота ва Ҳайжон   она  ўғли 1968 йил 4 июнда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилояти, Сайрам туманида ишчи-деҳқон оиласида  бешинчи фарзанд бўлиб  дунёга келган. 1975-1983 йиларда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилояти, Сайрам тумани Қарамурт қишлоғидаги Ю.А.Гагарин номли мактабда таҳсил олган. Бошланғич таълимни Нурхон опа Абдезовадан , юқори таълимни марҳум устоз Ўктам ака Ахмедов раҳбарлигида олган.Ушбу билим даргоҳида олган билим Собиржонни Тошкентдаги   Тошкент пахтачилик техникумига етаклади.1983йили мазкур техникумга ўқишга кириб 1987йили“Техник-механик” ихтисослиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлади.

              1987-1989 йилларда Украина республикаси Днепропетровкс шаҳрида танк қўшинларининг механик водитель бўлиб армияда хизматда бўлиб қайтган. 1991-1997 йилларда  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (сиртқи) “Муҳандис-гидротехник” мутахасислиги бўлган.

1990-2003 йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг “Мелиорация” бўлимида лаборант, катта лаборант, илмий тадқиқотчи, кичик илмий ходим, 2004-2005 йилларда “Мелиорация” бўлими мудири лавозимларида ишлаган. 2005-2007 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти дакторанти, 2007-2011 йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти “Мелиорация” бўлими мудири, 2011-2012 йилларда Пахта илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Бош директорининг умумий ва ишлаб чиқариш ишлари бўйича ўринбосари, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти “Мелиорация” бўлими мудири, 2013-2014 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Қишлоқ хўжалиги гидротехник мелиорация” кафедрасида катта ўқитувчи, 2014-2015 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази бошлиғи, 2015 йилда ҳозирги вақтгача Тошкент ирригация ва мелиорация институти Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

2003 йил 9 декарбда «Шаффоф полиэтилен плёнка остида павариш қилинган ғўза даласида туз, озиқа элементлари динамикаси ва плёнкани йиғиштириб олиш муддати» бўйича қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, 2004 йил 25 мартда қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди дипломига сазовор бўлган. 2006 йил 28 декарбда катта илмий ходим дипломини олган.

2002-2006 йиллари Қурғоқчилик минтақаларида қишлоқ хўжалиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш халқаро маркази ИКАРДА ташкилотида «Орошение полезащитных лесных полос минерализованными водами» ва «Изучению продуктивного использования орошаемых земель» мавзуларига раҳбарлик қилиб, Республика фермерларига мўл ва сифатли ҳосил олиш учун тавсияномалар ёзиб берган ва қўлланилмоқда.

2002-2007 йилларда АҚШнинг PL-480 «Агроилмдунё» «Создание опытно-производственной системы рационального использования оросительных и минерализованных вод при поливах сельскохозяйственных культур, обеспечивающих оптимальный мелиоративный режим почвы и охрану окружающей среды» мавзусидаги лойиҳада ижрочи сифатида ишлаган.

2007 йил Халкаро сув хўжалигини бошқариш институти (ИВМИ) ташкилоти билан «Water productivity I Syrdarya River Basin» мавзусида техника фанлари номзоди Плотонов Александр билан хамкорликда ишлаган.

2006-2008 йиллар ҚХА-7-053 лойиҳаси раҳбари, назоратга нисбатан субирригация усули билан тақирсимон, ўтлоқлашиб бораётган бўз ва ўтлоқи соз тупроқлар шароитида  ғўза ва кузги буғдой етиштирилганда дарё суви сарфи 15-20 фоизга иқтисод қилинган, ёқилғи мойлаш материаллари 10 фоизга камайди, пахта ва дон ҳосили 10-15 фоизга ошганлиги аниқланган.

2007-2008 йиллар ҚХИ-4-03 инновация лойиҳаси раҳбари, Республикамизнинг гидроморф ўтлоқи соз, тақирсимон ва аллювиал тупроқлари шароитида фермер хўжаликлари ғўзани субирригация усули билан суғорилганда дарё суи 800-1100 м3/га тежалиб, қатор орасига ишлов бериш 1-1,5 мартага камайган, кўсаклар сони 1-2 донага, ҳосилдорлик гектарига 1,5-3,5 центнергна ошган ва фермер хўжаликларида жорий қилган.

2009-2011 йиллар ҚХА-7-017 лойиҳаси раҳбари, “Наврўз” ғўза навини ҳар хил шўрланишда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, шўрланмаган далада гектарига азот-220, фосфор-160, калий-110 кг меъёрида қўлланилган ўртача уч йилда 3-вариантда-42,4 ц/га, N-190, P-130, K-90 кг 2-вариантда-40,6 ц/га ва N-160, P-130, K-70 кг 1-вариантда-38,6 ц/га пахта ҳосили олинди ёки 1-вариантга нисбатан 3,8 ц/га, кучсиз шўрланганда 2,7 ц/га ва ўртача шўрланганда 2,8 ц/га қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган.

2010-2012 йиллар ҚХИ-1-14 (КХИ-2-05) инновация лойиҳасида асосий ижрочи,  янги,  истиқболли ҳамда районлашган ғўза навларини сувсизликга, шўрланишга чидамлилигини аниқлашда кўсаклар сони 1,0-2,0 донага ошиши, пахта ҳосили гектарига 1,5-2,0 центнерга ортиши, суғориш сувлари 10-15 фоизга, ёқилғи мойлаш материаллари 10-15 фоизга камайиши, тола сифати яхшиланишга эришилган.

2012-2014 йиллар ҚХА-7-009 лойиҳаси раҳбари, янги, истиқболли ҳамда районлашган ғўза навларининг шўрланишга, сувсизликка чидамлилигини аниқлаш мақсадида ўтлоқлашиб бораётган оч тусли бўз тупроқлар шароитида ўртача уч йилда кучсиз шўрланган далада тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60% суғориш тартибида қўл рефрактометри орқали аниқлаб, суғориш амалга оширилганда биринчи йил  мавсум давомида 2061 м3/га, иккинчи йил 2137 м3/га ва учинчи йил 1085 м3/га сув сарф этилганда энг юқори пахта  ҳосилдорлиги ўртача уч йилда Бухоро-102 навида 30,6 ц/га ни ташкил этиб, андоза (Ан-боёвут-2) навига нисбатан Бухоро-102 навидан 5,6 ц/га, ўртача шўрланган далада тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60% суғориш тартибида биринчи йил мавсум давомида 2152 м3/га, иккинчи йил 2340 м3/га ва учинчи йил 1210 м3/га  сув сарф этилганда ўртача уч йилда Бухоро-102 навида 18 ц/га пахта ҳосили териб олинди ёки андоза (Ан-боёвут-2) навига нисбатан Бухоро-102 навидан 2,8 ц/га қўшимча пахта ҳосил олишга эришилган.

2013-2014 йиллар ҚХИ-5-036-2013 лойиҳаси раҳбари, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани Ҳамид Олимжон СИУ худудидаги “Мухаммадали Олимжон хамкор” фермер хўжалигининг ўтлоқлашиб бораётган оч тусли бўз тупроқлар шароитида ғўзага маъдан ўғитларни N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрида қўлланиб, ғўза билан бирга ҳамкор (мош, соя ва ерёнғоқ) экинлари экиб, икки йилда ғўза ҳамда хамкор экинларни 4 марта суғорилди, мавсумий суғориш меъёри 2360-2118 м3/га ни ташкил этди, ўртача икки йилда назорат вариантида Ан-Боёвут-2 ғўза навидан-32,6 ц/га, ғўзанинг Андижон-37 навидан-28,0 ц/га ҳамда бирга ҳамкор экинлар мошнинг “Победа-104” навидан-11,9 ц/га, соянинг “Орзу” навидан-11,6 ц/га ва ерёнғоқнинг “Мумтоз” навидан-6,7 ц/га ҳосил олишга эришилган.

2015-2017 йиллар ҚХА-7-014-2015 лойиҳаси раҳбари, “Ўзгарувчан иқлим шароитида тупроқнинг чўлга айланишини тўхтатиш, ҳосилдорлигини тиклаш ва ошириш технологиясини (тизимини) ишлаб чиқиш (қуйи Амударёнинг Хоразм вилояти ҳамда Қорақолпоғистон республикаси ва Мирзачўл шароитида) ҳамда 6/2014-«Хоразм вилоятидаги мелиоратив ҳолати нобоп ерларда олиб бориладиган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш (Озерний коллектори мисолида)” ва 7/2014-“Жиззах  вилояти суғориладиган ерларнинг гидромодуль районлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимларини аниқлаштириш” ҳамда 12/2016-«Қашқадарё вилоятида ғўза ва кузги бошоқли дон экинларини аниқлаштирилган гидромодулли районлаштириш ва суғориш режимлари асосида суғоришни жорий қилиш ва уни кенг жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш» мавзуларидаги хўжалик шартномасида илмий тадқиқот ишларини олиб борган ва давом эттирмоқда.

Исаев Сабиржан Хусанбоевичнинг Республикамиз ва хорижий журналларида 180 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган бўлиб, шундан 2 та монография, 1 та ўқув қўлланма ва 35 таси тавсияномалар чоп этган.

2016 йил 7 декабрда «Ғўза ва ғаллани субирригация усули билан суғориш технологиясини такомиллаштириш» бўйича қишлоқ хўжалик фанлари доктори илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, 2016 йил 29 декабрда қишлоқ хўжалиги фанлари доктори дипломига сазовор бўлди.

Собиржон укамиз қишлоғимизга келиб ота – онаси ўтган жойда қариндош уруғларига  яқинларига маҳалладошларига ош берди.Биз уни докторлик лавозими билан табрикладик ва бу даражага қандай эришгани ҳақида сўрадик.

-Инсон ўзи ҳоҳлаганига эришиш учун тинимсиз ўқиш . изланиш керак.Ота боболаримиз ҳоки ётган Қорамурт қишлоғи олимлар юртидир.Бизнинг томирларимизда ҳам уларнинг қони оқаётган экан,демак фақат билим орқалигина уларнинг муносиб издошлари бўла оламиз ,-дейди камтарлик билан Собиржон.

Собиржоннинг ишларига омад ёр бўлсин. Ёшларимизга эса, юртдоши каби илмли инсонлар бўлиб етишишларини Оллоҳдан тилаб қоламиз.

Ю.Гагарин номли умумий ўрта мактабнинг І тоифали ўзбек тили ва адабиёти    фани ўқитувчиси Ҳулкар Ташпулатова ва шу мактабнинг І тоифали биология фани ўитувчиси Ғафуржон Исаев. 

 

Просмотров: 966 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024