Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 04:27
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 29 » ИЧИМДАГИ ДУШМАНЛАРИМ
14:02
ИЧИМДАГИ ДУШМАНЛАРИМ

КОМПЮТЕРДАН ТУҒРИ ФОЙДАЛАНМАСЛИК УНИНГ АЙБИ ЭМАС .

Печать

 

Бугунги кунда техника тараққиёти туфайли инсоният олдида пайдо бўлаётган имкониятларни тушуниб-тушунмаган баъзи кишилар техникавий янгиликларни танқид қилишга киришиб кетди. Лекин уларнинг деярли барчаси техника тараққиётидаги жараёнларни чуқур англаш у ёқда турсин, ҳаттоки сўнгги авлод қўл телефонларидан тузукроқ фойдаланишни ҳам ўзлаштиришмаган. Шу боисдан, улар ҳали-ҳануз қўл телефонларнинг биринчи вакиллари мисолида фикр юритиб, болаларга салбий таъсир қилади, уларнинг миясини нурлантиради, дейишдан нари ўтолгани йўқ. 
Бугунги кунда ана шундай кайфиятдаги кишиларнинг телевизорни, қўл телефонини, компьютерни, интернетни танқид қилиши катта йўлдан соатига 200-300 километр тезликда шиддат билан ўтиб кетган автомобилни эшак миниб қувишдек кулгули ҳолатни эслатади. 
Яқинда эълон қилинган бир мақолада таниқли журналист "Мен бекатда автобус кутиб турган эдим, икки қиз ҳам шу ерда суҳбатлашиб турарди, кейинчалик улар қўл телефонларида бировлар билан суҳбатлашди-да, кўчада тўхтаган янги русумдаги машинага шартта миниб жўнаб қолишди. Бизнинг қизларга ўзларини бу тарзда тутиш ярашмайди, қани миллий менталитетимиз, ҳаё, ибо қаерда қоляпти?" деган мазмунда мақола ёзди. 
Хўш, бу ерда янги русумдаги автомобилга миниш ҳаёсизлик белгиси дея, тўғри фикр юритилмоқдами? Нима, қизларимизни кўча-кўйда миндириб кетаяпти, деб автомобиль заводимизнинг фаолиятини тўхтатайликми?! 
Тўғри, телевизорда гоҳида томошабинни ноқулай аҳволга солувчи реклама-кўрсатувлар ҳам намойиш этиляпти, баъзи ёшларимиз қўл телефони, компьютерда, интернет орқали беҳаё, ваҳшиёна тасвирларни кўряпти, баъзи хотин-қизларимиз миниюбка ёки тор шим кийган ҳолда автомашиналар бошқариб, ўзларини кўпинча шарм-ҳаёсиз деган таърифга лойиқ тарзда тутишмоқда. Лекин шуни тан олайлик-ки, бу қусурлар учун техника воситалари эмас, балки ўзимиз, яъни баъзи ҳолатларда таълим-тарбияни бўш қўйганимиз сабабдир.
Ҳалигача ручкада қитирлатиб "ижод" қилаётган мухбирларимиз компьютернинг зарари ҳақида мақола ёзишади. Сўз қуруқ бўлмасин учун бир мисол келтирайлик. Республика миқёсидаги нашрларда ишлаб тажриба орттирган бир журналистга "Ака, сиз нима учун компьютер, интернет хизматидан фойдаланмайсиз?" деганимда у: "Улар менга керак эмас, ручкада ҳам яхши ёзаяпман-ку, таҳсин эшитяпман-ку. Интернетдаги янгиликларнинг шахсан менга қизиғи йўқ, компьютердан фойдаланишни ҳам билмайман, хуллас, бизга тўғри келмайди", деб жавоб берган эди. Бу нима, нодонликми? Ўз касбига, замона зайлига нописандликми? Аммо психолог, инсон руҳиятини ўрганувчи фан мутахассиси сифатида айтишим мумкинки, бу шахснинг ўз кўникмалари доирасида қотиб қолишидан бошқа ҳолат эмас. 
Болаларга қўл телефонининг зарари ҳақида оғиз кўпиртирамизу, аммо тўй-тантаналарда карнайлардан чиқаётган юқори герцдаги шовқин-суроннинг инсон соғлиги учун жиддий зарари ҳақида лом-мим демаймиз. Ҳозирги кунда дунё ёшларининг 80-90 фоизи қўл телефони, компьютердан унумли фойдаланётганини унутамиз, аниқроғи, билмаймиз.
Бугунги кунда компьютерлар мактаб, таълим тизимининг алоҳида бир ускунаси сифатида унумли қўлланиб келинаётган пайтда болаларимизни зарарли компьютер ўйинларидан тийиб ололмаганимиз эвазига нега компьютерни ёмонотлиқ қилишимиз керак?!
Ахир бола билимни нима воситасида олиши масаласи билан боланинг ўша воситадан нотўғри фойдалаётгани бошқа-бошқа муаммо эмасми? Шу икки масалани бир-биридан ажрата олмаётганимиз техник тараққиётга муносабат билдириш, тўғри ёндашишда замондан орқали қолганимизни кўрсатмайдими? Демак, гап, таъбир жоиз бўлса, мунозараю музокара техник воситалар, уларнинг имконияти хусусида эмас, сизу биз, фарзандларимизнинг улардан қандай тарзда фойдалана олаётганимиз ҳақида бўлиши керак.
Мулоҳазалардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, одамзодга рентген нурининг фойдаси ва зарари деярли баробар бўлгани каби, атом зарраси кашф қилинишидан тортиб оддий қилич ёки қилдиракнинг ихтироси қаторида компьютер, қўл телефони ва бошқа ҳар қандай замонавий техник воситалар ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Масаланинг энг нозик томони ҳам мана шунда. Аввало, ўзимиздаги лоқайдлик, ялқовликни енгайлик, сўнг боламизга илм излашни ўргатайлик, дангасалик қилишига йўл қўймайлик. Токи у компьютерда ур-сур, қирғинбарот ўйинларни ўйнашни эмас, интернетнинг жаҳон электрон кутубхонасидан китоб излаб топиб ўқишни ўргансин. Ана шунда компьютер ва интернетнинг зарари ҳақида ёзишга масаланинг барча жиҳатларини таҳлил қилган ҳолда киришамиз. Зеро, техник воситалар, бу борадаги янгиликларни ўз ичига олган дастурлар ёрдамида баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз янада самарали бўлиши аниқ. 
Маҳмуд ЙЎЛДОШЕВ, 
психология фанлари номзоди.
Просмотров: 861 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024