Форма входа

Поиск

Календарь

«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 08.05.2024, 09:28
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2015 » Март » 28 » КЕЛИН-КУЁВ
13:21
КЕЛИН-КУЁВ

 КЕЛИН-КУЁВ 

ТЎЙ – БАХТ ДАРВОЗАСИ

 

КЕЛИН-КУЁВ

Ўзлари нима дейишади?
ТЎЙ – БАХТ ДАРВОЗАСИ
Қариндош-уруғ, қўни-қўшни, таниш-билишларнинг гувоҳлигида, ёши улуғларнинг дуоси билан бунёд бўлган оила мустаҳкам бўлади. Тўй аслида шунинг учун қилинади. Фарзандни дунёга келтириб, уни бахтли қилиш учун заҳмат чеккан ота-онанинг орзулари шу куни ижобат бўлади. Орзу-ҳавас деган гап шундан келиб чиққан бўлса, ажабмас. Бироқ бугунги кунда тарозининг ҳавас турган палласи оғирлашиб, тўйларимиз моҳиятини йўқотган ҳодисага айланиб қолмаяптими? Тўйларга янги-янги урфларни қўшган, сарф-харажатларни кўпайтирганлар, борини “кўз-кўз” қилиб, йўғини йўндираётганлар орзу-ҳавасли одамлар экан, деган “олқиш” олишмаяптими? Фарзандим бировдан кам бўлмасин, ўртоғининг тўйи дабдабали бўлсаю, буники ўртачароқ бўлиб қолса, уялиб юрмасин, дея ота-оналар нималар қилмаяпти? Бу ҳақда газета ва журналларимиз кўп ва хўп ёзишмоқда. Ота-оналар-ку тўй ўтказиш, сарпо-суруқ қилиш бобида кимўзарга пойга ўйнаётган экан, янги олам остонасида турган йигит-қизларнинг ўзлари бу ҳақда нима дейишади? Уларнинг кўнгилларида ҳам намойишкорлик, дабдаба орзу-ҳавасми ё..? Келинг, бугуннинг шу долзарб саволига ёшлар билан бирга жавоб излаймиз.
Сурайё УЗОҚОВА, Ўзбекистон Миллий университети талабаси:
— Ота-онам бизнинг ўқимишли, маънавиятли бўлишимизни хоҳлашади. Билим олишимиз учун зарур бўлган китоб, анжомлар доимо тахт. Сеп йиғиш, тўй маросими учун йиғиниш оиламизда иккинчи даражали масала. Тўйлар ҳақида менинг ҳам ўз фикрим бор, албатта. Келин-куёвлар ҳаётидаги илк тантана-тўй маросими ихчамгина ўтса, фонограммада қўшиқ айтиб, тўйни дискотекага айлантирадиган санъаткорлардан тўрт-бештасига кетадиган маблағга икки ёшнинг биргаликдаги ҳаёти учун зарур бирор буюм харид қилинса яхши бўларди. Шунингдек, бу анжуманда ота-оналар қариндошлар олдида вальсга тушишни ҳам ўзимга эп билмайман. Айрим дугоналаримнинг ўз тўйларига тараддудини кўриб, юрагимда оғриқ пайдо бўлади.
Бир неча ой фақат тўй ташвиши билан банд бўлишади. Ўқиш, имтиҳонлар бир ёқда қолиб кетади. Ҳали бозорга тушган, ҳали куёв тарафнинг уруғ-аймоғига совға-салом олган, ҳали мебел танлашга борган, ҳали пардачи, ҳали тикувчи… Қизлар учун турмушга тадорик ҳаяжонли, ширин орзулар, хаёлларга бой фасл бўлади, деб ўйлардим. Адашибман, шекилли. Қуда тарафга олган мебилимиз, сарполаримиз маъқул келармикан, деган хавотирда бозорма-бозор, дўконма-дўкон юрган дугоналаримни кўриб, тўй бахт дарвозаси эмас, ҳадиклар, хавотирлар остонаси бўлиб кўриняпти.
Шаҳло АЛЛАНАЗАРОВА, “Тошкент саховат-нон” комбинати лаборатория мудири:
– Яқинда қариндошимиз келин туширди. Тўй куни келин-куёв ўзгача услубда рақсга тушишди. Кейин эшитсам, улар шу беш дақиқалик рақс учун беш юз минг сўм бериб, тайёргарлик кўришибди…
Яқин дугонамга келин ўртоқ бўлиб, тўй куни унинг ёнида юрдим. Келин-куёв сайрга чиқишганда сураткаш ва тасвирчи уларни бирам хижолатга қўйди… Бечора ўртоғим уятдан қимтиниб-қисиниб юрди. Сураткаш йигит, тўй альбомингиз чиройли чиқиши учун менинг ҳамма айтганимни қиласизлар, деб шарт қўйди. Куёвга, келиннинг қўлидан ўпиб туринг, белидан қучиб туринг, дея буйруқ берарди. Дугонам уялиб қаршилик қилса, сураткаш куёвнинг ҳамиятига тегиб: “келин норози бўлиб тегяптими?”, дейди. Шахсан менга бунақа сайру саёҳатнинг кераги йўқ.
Мавлуда ҚАРШИБОЕВА, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси:
– Мен Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаман. Бизда қиз тарафда алоҳида, куёв тарафда алоҳида – икки кун тўй бўлади. Келинчак икки кунга икки хил пардоз, икки хил либос билан ҳозирланади. Икки баравар сарф-харажат қизнинг ота-онасига жуда қимматга тушяпти. Агар ота-онам менга ихтиёр беришса, икки тараф келишиб, бир кунда тўй қилган бўлардим.
Юқоридаги каби фикрларни тинглаб ёшларнинг катта-катта дабдабаларга унчалик орзуманд эмасликларини англадим.
Яқинда хизматим юзасидан йўловчи машинага чиқдим. Ҳайдовчи йигит уйланаман деб катта харажатга тушибди. Афсуски, бир йилга бормай ажрашишларига тўғри келибди. Қизнинг саломатлигида нуқсони бор экан. Унинг ота-онаси буни қуда тарафдан яшириб, узатиб юборишибди… “Опа, бизнинг тўйимиздай тўй атрофимизда бўлмаган эди. Қиз билан биринчи учрашувдан тортиб совчилик, олди-берди тадбирларининг ҳаммасини тасвирга олдирдик. Тўй альбомимиз ҳам, тўйимизнинг киноси ҳам зўр чиққан эди. Тўйга таниқли хонандалардан ўнтачаси келди. Афсус, ҳаммаси шамолга соврилди…” – дейди йигит йиғлагудай бўлиб.
Йиғиб-терганини аямай шунча харажат қилган ота-она бўлажак келин-куёвни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказишмабдими? Агар тиббий хулосани “тўғрилашган” бўлишса, қайси виждонига куя тушган шифокор носоғлом қизни “соғлом” деб хулоса ёзиб берибди? Биз шу каби муҳим масалаларга бармоқ орасидан қараймизу, нокерак намойишкорликка кўнгил дарвозаларимизни кенг очамиз…
Фақат менинг эмас, тўйларимиз ҳақида “Дунё бўйлаб” телеканалида юртимизда фаолият юритаётган ҳиндистонлик менежер билан суҳбат бўлди. У гап орасида бизнинг тўйларимизга жуда кўп одам ташриф буюришини айтиб ўтди.
Хорижлик меҳмон фикрининг изоҳини очиқ қолдираман.
СЎНГ СЎЗ ЎРНИДА
Юртимиз мустақилликка эришганига йигирма уч йилдан ошди. Бу даврда одамлар дунёқарашида ҳам, турмуш тарзида ҳам кўп ўзгаришлар бўлди. Энди тўрт-беш ёшли фарзандларимиз чемпион бўлса, ажабланмаймиз. Ўзбек йигитининг бир ишораси билан жаҳон футбол мусобақалари бошланса, фахрланамиз. Истеъдодли йигит-қизлар дунё олимпиадаларида ғолиб бўлса, олқишлаймиз. Мустақиллик имконларидан қувонамиз. Шундай экан, бизга берилган улкан имкониятларни майда хою-ҳаваслар йўлида майдалаштириб юбормайлик.
Манзура ШАМС

Просмотров: 899 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024