Форма входа

Поиск

Календарь

«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 08.05.2024, 11:02
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2015 » Март » 28 » МЕН УЙИМДА РАЙҲОНМАН
13:46
МЕН УЙИМДА РАЙҲОНМАН

Кўнгилга ташриф


МЕН УЙИМДА РАЙҲОНМАН


Райҳон Уласенова 1982 йил 16 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Амир Темур номидаги 112-мактабни тугатиб, собиқ Маннон Уйғур номли театр ва санъат институти ҳамда “Илҳом” театри драма ва санъат мактабини тамомлаган. Илк иш фаолиятини “Меҳржон” оилавий театр студиясида бошлаган. Юртимиз мустақиллигининг 21 йиллиги олдидан ўтказилган “Энг азиз, энг улуғ” анъанавий танлови ғолиби.
Актриса Райҳон Уласеновани “Оппоқ, оппоқ қора лайлак”, “Баҳром ва Дилором”, “Бахтли гадойлар” спектакллари, “Онагинамнинг орзуси”, “Ҳақиқат куни”, “Гўзаллик сири”, “Сотқин”, “Алданган аёл”, “Ўгай она”, “Зарб” бадиий фильмлари,” “Опа-сингиллар”, “Муҳаббат фасли”, “Қисмат битиги” телесериаллари, “Юлдузли пайшанба”, “Жаннатмакон аёллар дунёси”, “Ойдин ҳаёт” теледастурларининг бошловчиси сифатида яхши таниймиз.
Саҳнада маҳоратли актириса, дилбар бошловчи тимсолида кўрганимиз Райҳон Уласенова ҳаётда ҳам самимий, кўнгли очиқ аёл экан, шу боисхудди қадрдонлардек суҳбатлаша бошладик.
– Райҳон, ҳар қандай истеъдод энг аввало оила муҳитида камолга етади. Шу маънода суҳбатни сиз яшаётган, ўсган оиладан бошласак.
– Албатта, ўзим фарзандларим билан сайр қилишни жуда ёқтираман. Ҳар гал уларнинг беғубор кулишлари, бир-бири билан қувлашиб ўйнашидан олам-олам завқ оламан, беихтиёр менинг ҳам болаликка қайтгим келади. Дадам санъат институтида дарс берардилар. Улар катта муваффақиятларга эришмаган бўлсада санъат кишиси эдилар. Санъат борасида гап кетса жўшиб, юракдан сўзлардилар. Ҳатто бу ойимга Моҳирахонга таъсирини ўтказмай қолмади. Ўқитувчи бўлсаларда иккинчи мутахассисликка санъат институтида таҳсил олганлар. Бизни кўпчилик санъаткорлар оиласи дейишади. Бу (Оллоҳ раҳмат қилган бўлсин) дадам Ориб Шаҳобиддиновнинг меҳнатлари, санъатга бўлган чин ихлослари мевасидир.
Беш ёшимда дадам укам Жаҳонгир иккимизни илк бор “Булбулча” болалар хор ва рақс дастасига етаклаб борганлари ҳеч эсимдан чиқмайди. Санъат оламига илк қизиқишим ҳам рақс, қўшиқлар ижро этишдан бошланган. 6 ёшимда биринчи марта Омскда бўлиб ўтган болалар фестивалида, 9 ёшимда Туркияда ўтказилган халқаро болалар фестивалларида иштирок этиб, дипломат бўлиб қайтганмиз. Ана шундай фестивалларнинг бирида сўзамоллик билан иштирокчиларни саҳнага таклиф этаётган бошловчи қиз эътиборимни тортди. Кейинчалик мен ҳам “Олтин тож” телеўйинида бошловчи сифатида минглаб болажонларнинг дўстига айландим.
– Суҳбатимизга театр мавзуси кириб келаса аксарият актёр, актрисаларбирдан жонланиб кетишади.. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
– Театр сеҳрли, сирли даргоҳ. Унинг саҳнасида ҳамиша қайноқ ҳаёт бор. Актёр, яъни санъаткор – энг аввало, ўз “мен”идан чиқиб, ана шу саҳнада қаҳрамонининг дарди, қувонч-шодлиги билан яшайдиган матонат эгаси, халқнинг одами. У халқдан қиёфа, фикр, сўз, қувват олади ва ана шу саҳна воситасида халққа беради. Халқ шундай бир кучки, ўзидан олинганни самимийлигича қайтарилсагина қабул қилади. Саҳна ҳаёти шартли ҳаёт зўрма-зўракилик, бўрттириш, юзакилик кетмайди. Ана шу тоза, покиза туйғуларни мухлислар қалбига етказиб берганларгина санъаткор деган улуғ номга мушарраф бўлишади. Бу жиҳатдан театр катта ибрат мактаби ҳамдир. Менга театрда рол ижро этиш жуда ёқади. Ҳар гал спектакл олдидан биринчи бор саҳнага чиққанимдек ҳаяжонланаман.
Бир сафар “Баҳром ва Дилором” спектаклида Дилоромни ижро этишим керак эди. 39-40 ҳарорат билан саҳнага чиқдим. Спектакл тугади. Гулдурос қарсаклар янгради. Мени безовта қилган хасталик чекиниб, саҳнага қарсаклар, олқишлар оғушига, мухлислар қаршисига қушдек отилиб чиқдим. Театр ҳақида сўз кетганида санъаткорлар кўзидаги, сўзидаги жонланишнинг сири – ҳам яшаётган ҳаётини қойиллатибяшаб бераётганида бўлса керак. Актриса ҳар куни бошқа-бошқа ҳаётда яшайди, бошқа-бошқа одам бўлиб халқ рўпарасига чиқади.Ҳаёти ҳамиша ўзгаришларга янгиланишларга тўла, турғун, сокин ҳаёт эмас. Доим юраги гурсиллаб уриб туради. “Энди нима бўлади? Эндича,” тарзидаги саволлар билан яшайди. Саъатнинг фазилати шунда: актёрни ҳамиша ҳаракат ичида тутиб туришади.
– “Алданган аёл” фильмида Мастуранинг тимсолида тақдири жуда ачинарли аёл ролини ижро этдингиз. Ушбу фильм сизга машҳурлик олиб келди…
– Тўғри. Ҳилол Насимовнинг “Алданган аёл” фильми мени халққа қанчалик танитган бўлса, ушбу фильмга суратга тушиш жараёнида шунчалар қийналганман. Фильм ҳаётий воқеалар асосида суратга олинганлиги Мастуранинг прототипи билан съёмкалар бошланиши олдин суҳбатлашганман. Унинг изтиробларибилан яшаганман.
Бадиий фильм яхши чиқиши учун яхши чиқиши учун режиссиёрдан тортиб оператор, чироқ устаси, либослар бўйича дизайнерлар ҳамжиҳатликда ишладик. Ўшанда Мастуранинг қиёфасида тақдирнинг қаттиқ зарбасига дучор бўлган ўзбек аёлининг қисмати нафақат мени, балки бутун бир ижодий жамоани сергак торттирганди, гўё. Тасвирга олиш олдидан Мастуранинг қиёфаси, ҳар бир ҳатти ҳаракати, гап-сўзлари, руҳий ҳолати, ҳатто нигоҳини кўзларимга жойлашга ҳаракат қилдим. Шунча тайёрланишимга қарамай илк иш бошлаган кунлари қаҳрамонимнинг руҳиятида яшашга қийналдим. Тасвирга олиш жараёнидан кейин ҳам анча вақтгача қаҳрамонимнинг руҳий ҳолатидан чиқишим осон бўлмади. Яқинларим, оилам, турмуш ўртоғим, фарзандларим ёрдамида ҳақиқий ҳаётга қайтдим.
– Оилада оқила бека, меҳрибон она, севимли рафиқа, саҳнада актриса, телеэкранда бошловчи сифатида фаолият олиб борасиз.Демоқчиманки, жуда катта руҳий ва жисмоний қувват сарфлайсиз. Айнан шу нарса аста-секинлик билан ўзингиздаги истеъдод қувватини бироз бўлсада пасайтиришидан чўчимайсизми?
Аслида аёл учун биргина уй бекаси бўлиш ташвишларининг ўзи етарли. Аммо аёл кишининг жони қирқта бўлади деган гап бежизга айтилмаган. Аёлда иштиёқ қунт ва барчасига улгуриш истаги бўлса, у ҳаммасининг уддасидан чиқади. Мен аксарият ҳолларда ишларимни олдиндан пухта режалаштириб олишга ҳаракат қиламан. Ҳар қандай вазиятда ойимнинг “Фарзандларинг қизиқишлари билан ўртоқлаш улардан вақтингни, эътиборингни, пулингнит ҳеч қачон аяма, келажакда албатта ширин мевасини тотасан” – деган сўзлари қулоғим остида акс-садо бериб туради. Чунки кетма-кет кинодаги сувратга тушиш, театр, фарзандларимнинг ширин ташвишлари, оила юмушлари бир-бирига боғланиб кетади. Бундай пайтда оила аъзоларим, онам, қайнонам, турмуш ўртоғим энг яқин кўмакчим. Баъзан барча ишларимни ниҳоясига етказиб енгил тин олганимда ўзимга-ўзим “темир хотин бўлиб кетмадиммикин?” деб, қўяман.Саволингизга келсак, ҳар бир қаҳрамоним билан барча саҳнада яшаш менга бошқача куч, илҳом беради. Аёлга яратга Эгам нимага шунча ҳусну малоҳа, дид-фаросат, уддабуронлик берган. Оиласида ҳар куни байрамона кайфият яратиш учун, жамиятга фойда бериш учун. Майли, кўп қувват сарфлайман, лекин бунинг эвазига чиройли ҳаёт яратишга дахлдор бўлайлик! Ўзимнинг шу тарздаги ҳаётий тамойилларимга суяниб яшайман.
– Райҳонга хос жиҳатлар турфа қаҳрамонларингизда сезилиб қолаётгандек, назаримизда. Бу жиҳатларга эътибор қаратиб, томошабин нигоҳида кутилмаган қиёфада намоён бўлиш борасида ҳам ўйлайсизми?
– Янги рол таклиф этишганда энг биринчи навбатда сценарийни ўқиб чиқаман. Юрагимда нимадир “жиз” этса, шу қаҳрамонни яратишга кўзим етсагина розилик бераман. У катта рол бўладими ёки кичик, образда ҳаракат қиламан. Она учун фарзанди қанчалик азиз бўлса, яратган образларим мен учун шунчалик қадрли. Агар мухлислар ижро этган қайсидир ролимда Райҳонга хос жиҳатларни ёки бирор қаҳрамонимнинг феъл-атворига ўхшашлик сезишган бўлса, демак, бу менинг қаердадир қилган хатоим, камчилигим. Буни таҳсил жараёнида устозларим Мунаввар Абдуллаева, Моҳигул Ҳамроева, (Оллоҳ раҳмат қилган бўлсин) Лола Аъзамова кўп бора уқтиришган. Шу боис иш жараёнида қаҳрамонларимнинг бир-бирини такрорламаслигига алоҳида эътибор қиламан. Сценарийни ўқиб, қаҳрамонимнинг фазилатларини ўзим, қолаверса, режиссёрлар билан маслаҳатлашиб бойитишга ҳаракат қиламан. Мисол учун, “Қисмат битиги” сериалида яратган образим магистр қизлигини билгач, кўп ўйладим. Айнан шу вақтда ўзим ҳам магистратурада таҳсил олардим. Атрофимдаги талабаларни кузатдим. Қаҳрамонимнинг ташқи қиёфаси, ҳатто соч турмаги учун сиёмкадан олдин ҳар куни тўрт соатлаб гўзаллик салонида ўтиришимга тўғри келди.
–“Қисмат битиги” сериалида икки ўт орасида қолган аммо ўта мулоҳазакор ўзбек аёлининг болажон қиёфасини яратдингиз.
– “Қисмат битиги” сериалини яратиш жараёнида, агар мен фарзандсиз бўлганимда нима қилар эдим деган саволни ўзимга қайта-қайта бердим. Яратганга шукур, менинг ўғлим, қизим бор. Фарзанд инсон ҳаётига нур олиб кирувчи чироқ. Қаҳрамонимга келадиган бўлсак, фарзандсизлик, устига-устак турмуш ўртоғини ўзга бир аёл билан кўриш …..керагидан ортиқ руҳий зарба берган. У бундай зарбадан гангиб қолмади. Ўзбек аёлларига хос мардоналик билан эртанги кунга тик боқиб, ўша хиёнаткор эрининг бола-чақали бўлсин, элга дастурхон ёзиб, ўғил тўйлар қилсин дея бир чеккага олди. Воқеалар ривожида фарзанди бўлмасада, устозининг болаларларига меҳр бериш, уларни тўғри йўлга бошлашга ҳам тайёр эди. Уни тақдир ёрлақаганини қарангки, у хомиладор бўлди. Сериал якунида йиллар кутгани Она деган улуғ ва қутлуғ номга мушарраф бўлиши учун барчасига кўз юмиб, ўз оиласини танлади. Бу раҳий ўзгаришлар бирпасда ҳал бўладиган ҳолат эмас. Инсон ҳолатдан ҳолатга ўтиши учун қанча ўйланади, қанча изтироб чекади.Оналикка зор аёлнинг оталикшодлигини ҳис этиши ўзи алоҳида ҳодиса. Мен аслида ана шундай …бўлмаган образларда “чўмилиб”ўйлайман. Чунки ҳақиқий инсонни инсоний дард яратади.
– Жаҳонгир бошловчилик ва театр санъатида, Ойхон айни кунда хонанда сифатида сифатида фаолият олиб боряпти. Опа-ука, сингилларнинг бир-бирига яқин соҳада фаолият юритиш ҳам ҳаммангиз учун яна бир маҳорат дарсларидай гап бўлса керак?
– Албатта, бизютуқ ва камчиликларимизни бирга ўртоқлашамиз. Чунки бир-биримизнинг юутуғимиздан беҳад қувонсак, камчиликларимизни очиқ танқид қиламиз. Оилавий дастурхон атрофида йиғилганимизда беихтиёр ижодимизнитаҳлил қилишга ўрганиб қолганмиз. Ҳеч муҳокама қилмадик деганда, экранга кийиб чиққан кийимимиз ҳақида сўз боради. Майлида, яқинларингиздан эшитган танқид юмшоқроқ тегади. Ва айни пайтда бошқалардан эшитишинг мумкин бўлган фикрлар олдиндан тайёрланасан.
– Юртдошларимизга, журналхонларимизга тилакларингиз.
Мен бир фикрни айтавериб, айтавериб чарчамайман. Яъни, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимиз ҳеч қачон йўқолмасин! Меҳр кўзда дейишади. Доимо бир-биримизга ёруғ юз меҳрли нигоҳ билан боқиб, хуш кайфият улашиш насиб этсин!
Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА суҳбатлашди.

Просмотров: 942 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024