Форма входа

Поиск

Календарь

«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Четверг, 09.05.2024, 01:47
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Ноябрь » 4 » МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
08:40
МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ

ИНҚИРОЗ: БИЗ ВА ХИТОЙЛИКЛАР
Posted by
 

                                                      Бузоқ

 

Бу ҳафта давоми ҳам шаталоқ отиб югуришингни канда қилмайсан. Аммо билиб қўй, барибир югурганинг – сомонхонагача. Отанг ҳам шунақа эди. Дарвоқе, сен уни танимайсан. Наслли эди. Томирида европача қон борлиги била гариллаб мақтаниб юрарди. Аммо фаросат масаласида…Шундай кўча-куйда онангни қучоқлаб, ўпиб, яна алланималар қилиб кетаверарди. Бу ҳолдан, ҳатто айиқлар ҳам қаҳрга минишарди. Оқибат нима бўлди дегин. Қонхўр қассоб гуштини бурда-бурда қилиб сотди. Бундан кўра аравага қўшилса ҳам анча тузук бўларди. Ойинг роса бақириб йиғлади, ўзини тоғдан ташламоқчи бўлди, аммо ҳафта ўтмай бошқа буқа билан…

Лекин сен подани булғаб қўйма. Ҳозир нуқул бузоқ гўштини тановул қилишни хуш кўрадиган бойваччалар кўпайганлигини бирор зум бўлса ҳам унутиб қўймагин. Тағин: арслон деган махлуққа сира ҳам ишонмагин. Тулки билан дўстлашибсан, деб эшитдик. У сени охир-оқибат арслонга юзма-юз қилишини унутма.

           

                

 

                                                Арслон

 

Бу ҳафта сизни нафақага чиқаришади. Ҳўкизлар роса сифатлашади, тулкилар тўн ёпишади, товуслар кўз ёши қилган бўлишади. Боиси: ҳамду сано ва тавозелар ўпкангиздаги пуфакчани роҳатбахш қитиқлашини яхши билишади улар. Аслида эса, бу бечораларнинг нақадар енгил тортишларини тасаввур қилиш учун сизда на фаросат ва на қувваи ҳафиза етишмайди. «Қуйи идорага бошлиқ бўламан, юқоридан айтишди» деб беҳудага валдираб қўйибсиз. Улар сиздан батамом қутулмоқчи эканликларини сезиб, ўзингизни гўлликка солиш арслонларга хос нарса эмас! Бўлди-да… энди! Сиз столни муштлашни, ҳатто ёши улуғларни ҳам  сан-санлашни хуш кўрардингиз. Ўзингиздан ақлли, билимли одамларни жинингиз суймасди. Эҳтимол, буларнинг барига ўша – ярамас ўриндиқ сабабдир. « Нафақага чиқсам, китоб ёзаман, деб гариллаш ҳам ҳавойиликдан ўзга нарса эмас. Ахир, сизнинг лоақал ариза ҳам ёзолмаслигингизни ҳамма билади-ку! Ҳўкиз энди сиз учун қоғоз қиртишлайдиган бўлса, сигир шовқун кўтариши турган гап. Бундан кейин сизга бот-бот телефон қилиб турадиганлардан ўйнашларгина қолади. На белингиз ва на чўнтагингиз аввалгидан эмаслигини тан олишмайди, бу мочахарлар! Бунга ҳам аслида ўзингизнинг мақтанчоқлигингиз сабаб. Ана шу енгилоёқларга сарфлаган ақча-ю шакаргуфторликларнинг лоақал бир чимдимини раҳматли ёстиқдошингизга ато этганингизда, бугун сиз галварсни уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон кишидан маҳрум бўлмасмидингиз?! Ўйнашларни кескин камайтиришга тўгри келади. Гоҳ-гоҳида борадиган бўлсангиз, дорихонадан виагра олиб олишни унутманг. Жуда қиммат сотишаябди, сўхтаси совуқлар. Бунинг устига сохтаси ҳам чиқиб қолиб, жуда мулзам бўлишингиз мумкин. Ой охирида маҳалладан бир киши келиб, бўйингизни ўлчаб кетади. Тобут ясашади, деган нохуш хаёлга бориб юрманг. Ҳайкал ясаб, чойхона йўлагининг икки томонига ўрнатишади. Ҳозир бундай жойларда арслон ҳайкалини ўрнатиш одат бўлган.

      

                          Эчки

 

Бу ҳафта сени шаҳардаги номдор бир каламуш тўйга айтади. Шуни унутмагинки, бу тантанага сендан машҳурроқ эчкилар ҳам хабар қилинган. Пул масаласида уларнинг бирортаси билан ғижиллашиб қолсанг, газетага ёзишлари ҳеч гап эмас! Энди Туркия ёки Эрон эчкиларига тақлид қилиб маъраш, дикирлашни йиғиштир. Ўзимизнинг жайдаримиз эканлигингни намоён қилавер. Бунинг нимаси ёмон?            « Шеърни ҳам ўзим ёзаман,» деб беҳуда валдирашни қўй. Она тилингда гапиролмайсан-у, шеър ёзишга бало борми?! Газетада такадан ажралганингни ёзибсан; уни сассиқ эди, деб таҳқирлаганинг чакки иш бўлибди. Эчки дегани ўз ярасини кўздан бундоқ пана қилиб юрмайдими?! Аслида эринг, қаерга боғлаб қўйсанг, ўша ердан жилмайдиган ювош жонивор эди. Ҳатто, гуруҳингдаги карнайчи ғоз ҳам ғағаллаб, ҳамма жойда уни сифатлаб юрарди. Ҳозир атрофингда айланиб юрган ғаркўз такалар ҳам жуда хушбўй эмасдир… Ва уларнинг оний мақсадлари ўзингга аён. Эчки қасам, деган каломни эшитган ва унинг мазмунини чаққан чиқарсан? Барча жониворлардан фарқли ўлароқ, эчки деган махлуқ туғаётганда оламни бошига кўтариб бақирабошлайди. Биласанми, нима дейди? Минбад такага яқинлашсам, қассобнинг  пичоғига дуч келай! Огоҳ бўлиш керак. Иложи бўлса, ўзингни қобил-мўмин эринг билан ярашиб ол. Ҳадемай ёш эчкилар чиқиб, сени саҳнадан тушириб юборишлари мумкин. Шунда ягона такягоҳинг ўша бояқиш бўлиб қолади. Ойнинг ўн учинчисида сени Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрига тўйга айтишади. Бир қоп карам барги тўлашмоқчи бўлишади. Эчки деган жониворнинг очкўзлигини билишадида ахир. Аммо-лекин қассобга мой қайғуси, эчкига жон қайғуси, деган нақлни ёддан чиқарма. У ерларда экология жуда чатоқ. Ҳар қандай эчкининг бир кеча-кундузда бор тишлари ва баданидаги жунлари тўкилиб кетармиш, Бу аҳволда қассобдан бошқасига ярамай қоласан.

                                                                                 Нусрат РАҲМАТ,

                                                                                       Самарқанд

Просмотров: 1179 | Добавил: lenger | Рейтинг: 2.0/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024