Форма входа

Поиск

Календарь

«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 08.05.2024, 11:48
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Ноябрь » 10 » Никоҳда исм айтилмаса ҳам жоизми?
09:49
Никоҳда исм айтилмаса ҳам жоизми?

Никоҳда исм айтилмаса ҳам жоизми?

 Бир дўстимнинг тўйида никоҳ ўқиётган домла келин-куёвнинг исмини айтмай уларни никоҳлаб қўйди. Яъни «куёв-тўра келинпошшани тан маҳрамликка қабул килдингизми?» ва «келинпошша куёвтўрага тан маҳрамликка розимисиз?» деб никоҳ ўқилди. Мана шу ўринда никоҳ жоиз бўлдими?

ЖАВОБ: Бизда никоҳ чоғида келин-куёвнинг номини айтиш домлалар тарафидан доимо қилиб келинган нарса. Лекин сиз айтган ҳолатни синчковлик билан ўрганиш керак. Эҳтимол икки тараф бир-бирига танишлиги учун домла номларни айтмагандирлар? Эҳтимол яна вакиллар томонидан айтилган бўлиши мумкин. Асли Исломда келин-куёв бир-бирини танимайдиган бўлса, бир-бирининг номини билмаса ва рози бўлмаса, никоҳ дуруст бўлмайди. Балки куёв келиннинг ийжоб ва қабул пайтидаги розилигини баён қилувчи овозини, куёв-келин бир-бирларининг ҳамда гувоҳлар ҳам розилик сўзларини ва овозларини эшитишлари лозим. Шу маънода бизда номини айтиш, сўраш, тасдиқлаш, икки тарафдан розилик олиш йўлга қўйилган. Албатта буни имом-домлаларимиз келажакда эътиборга олишади, деган умиддамиз. Лекин бу саволдаги никоҳнинг жоизми ёки йўқми эканини айта олмаймиз. Чунки бу жуда нозик нарсадир. Буни алоҳида ўрганиб, тадқиқ килиб, кейин бир нима дейиш мумкин. Биз эса шариатда келадиган қоидалар билан чегараландик (Аллоҳ билувчидир).

Просмотров: 792 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024