Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 02:00
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Сентябрь » 8 » НУР БОРКИ,СОЯ БОР.
18:39
НУР БОРКИ,СОЯ БОР.

НУР БОРКИ,СОЯ БОР.

Нурга караб юрсам агар,ортимдадирсан.
Юрар булсам зулмат томон,олдимдадирсан.
У ёнимдан нур таралса,бу ёнимдадирсан,
Соям!Сендан якин борми менга ёруг оламда?

Куёш ботса куринмайсан,кайга кетасан?
Зулмат аро ташлаб куйиб,узинг нетасан?
Ёлгиз колган юрагимни,афгор этасан,
Соям!Сендан якин борми менга,ёруг оламда?

Бу дунёда сендан якин албатта бордир,
Тунми,кунми доим бирга булмокка кодир,
Кайда булсам мехри ила хозиру нозир,
Соям!Сендан якин Онам бордир ёруг оламда.

Баходир.
Шафоат курмок истасанг,дуст бул Оллохнинг дустига,
Жаннатни курмок истасанг,ёт онангнинг оёгини остига.
Mahmud Jurat
22.12.2011, 23:52
***
Нақадар нозик бу дунё қаноти,
Тақдир деб ёзилган куйнинг баёти,
Англаб етилмас сир инсон ҳаёти,
Қайдан учиб келдинг нозик капалак.

Гўдаклик – дунёга дод солдик билмай,
Ҳаётни сипқордик текин деб – мўмай,
Қайларга кетдинг сен болалик ҳай-ҳай,
Қайда сайр этдинг сен нозик капалак.

Яшаш шу – мен турган лой супа, дедик,
Сузилдик қошларга: "жон ука”, дедик,
Тўймадик ҳаётдан, не келса едик,
Қайга кетмоқдасан нозик капалак.

Қайдан учиб келдинг нозик капалак,
Қанча учиб елдинг нозик капалак,
Қайга кетмоқдасан нозик капалак:
Келдим, елдим, кетдим, бўлибман ҳалак.


(c)
Minglar
28.12.2011, 01:43
Янги йил тилаги

Секингина, яқин кишидай,
Шивирлашиб оқ қорлар ёғсин.
Туманланиб қолган дилларга,
Оқ умидлар шам - чироқ ёқсин.

Энг беғубор, мусаффо кеча
Юлдузидай порласин кўзлар.
Насиб этсин диллар суҳбати,
Соқов бўлиб қолгандай сўзлар.

Сонияда бахт қуши учсин
Қанотида хурсандлик, шодлик.
Янги йилни келтирсин Тангрим,
Барчамизга ширин ва тотли.



Қизил ва қора

Адашдим , қоқиндим – туртиб чалдилар,
Ишим юришганда қўлим олдилар,
Бошимга минг битта бало солдилар,
Одамлар...

Қўлимда пулим кўп – " дўстлар” , ўрам кўп,
Дастурхонга шерик тамоқ жўрам кўп,
Ҳар кун эшигимда ул-бул сўрам кўп...
Одамлар...

Бўғзимда арқоним айтаман секин:
Сизларни қанчалик севардим.., лекин
Мени осишяпди тамошо текин,
Одамлар!

Мен ҳам бошқа эмас , бирларинг эдим,
Бирда ошкора , бир сирларинг эдим,
Баъзан қоронғу тун, нурларинг эдим ,
Одамлар...

(c)
Gulchehra Ibragimova
28.12.2011, 18:10
http://img.uforum.uz/images/dopcexu9401837.jpg


Ўтaётгaн йилгa


Ўтaётгaн эски йилим
сeн тaриx сaҳнaсидa -
Мaнгугa қoлaжaксaн
aсрлaр сaнaсидa.
Мутлaқо ҳoлидирсaн
кимнингдир тaънaсидaн
Кетaр чoғдa фaқaт биздaн
рoзи кет, ўтар йилим.

Кетaётгaн бу эски йил
ўтгaн oй, ўтгaн умр,
Инсoнлaрнинг тeгрaсидaн
ўтди қaнчa сaвдo, сир.
Кимнингдир кўнгли ярим,
кимнинг кўнгли бaлки кир,
Сeн фaқaт рoзи кетсaнг
бўлди ўтaр эски йил.

Бaxт сўргaнгa бaxт бeрoлмaй
бўлдинг бaлки aрмoни
Ёки кимгa мaдaд бўлдинг,
балки кучи, дaрмoни
Ризқ сўргaннинг тўлди бaлки,
бўшaб ётгaн "кaрмoни” -
Фaқaт биздaн рoзи кетсaнг бўлди ўтaр эски йил.

Ўтaётгaн ушбу йилдa кулди кўпнинг иқбoли,
Кимнинг илми, кимнинг ёки кўпaйди дунё мoли.
Кимлaр тўшaк узрa эди, яxшилaнди aҳвoли
Кетaр чoғдa биздaн рoзи кетсaнг бўлди эски йил.

Кимдир-кимгa aзoб бeриб янa бўйи ўсгaндир,
Кимдир ўсгaн aқли илa ғaм йўлини тўсгaндир,
Кимдир бaлки фaрзaнд кўрсa, кимнинг шaъми ўчгaндир
Нe бўлсa ҳaм энди oмaд тилaб кетгин эски йил.

Кетaр чoғи ортингга бoқ, эй мeҳмoн эски йилим,
Қaрa қaнчa кoшoнaлaр сaнaб битoлмaс тилим!
Шул гуллaгaн бўстoн aрo шoд яйрaр бўлди элим -
Биз рoзимиз сeн ҳaм биздaн рoзи кет эски йилим?!
Feruza Xodjayeva
28.12.2011, 18:19
Кимдир бaлки фaрзaнд кўрсa, кимнинг шaъми ўчгaндир Нe бўлсa ҳaм энди oмaд тилaб кетгин эски йил.
Раҳмат Гулчеҳра опа.
Нима бўлган тақдирда ҳам ҳеч кимнинг умид шами ўчмасин. Янги йил ОМАДЛАР йили бўлсин.
Ra`noxon Xo`jaeva
28.12.2011, 18:22
Кетaр чoғи ортингга бoқ, эй мeҳмoн эски йилим, Қaрa қaнчa кoшoнaлaр сaнaб битoлмaс тилим! Шул гуллaгaн бўстoн aрo шoд яйрaр бўлди элим - Биз рoзимиз сeн ҳaм биздaн рoзи кет эски йилим?!
Гулчеҳра опа жудаям мазмунли шеър ёзибсиз!
Илоҳим келаётган 2012 йил ҳаммамизга омадли, ризқли ва барокатли келсин! Ижодингизга улкан муваффақият тилайман. Шеър учун ташаккур.:clapping:
Gulchehra Ibragimova
31.12.2011, 16:24
http://img.uforum.uz/images/ikavcul9714707.jpg

Янги йил келмоқда



Янги йил келмоқда Қорқизи билан,

Оқ парқу тўшаги, оқ изи билан.

Қорбобо арчаси, юлдузи билан,

ЯНГИ ЙИЛ КЕЛМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ!


Кимларга шодлигу кимга бахт,

Кимгадир насия, кимга нақд.

Кимгадир мартаба, амал, тахт,

Янги йил келмоқда, Янги йил!


Капалак ўйноқи қор бирла,

Кимгадир суюкли ёр бирла,

Ишсизга яроқли кор бирла,

Янги йил келмоқда, Янги йил!


Кимгадир мол-давлат ё омад,

Кимнингдир орзуси бир дилбанд.

Ниятга етгуси то абад -

Янги йил келмоқда, Янги йил!


Керакдир кимларга ёстиқдош,

Юракдан тилаган дўст-сирдош.

Ғамларинг унутгил, эй дилдош,

Янги йил келмоқда, янги йил!


Дўст-дўстни қутлайлик чин дилдан,

Дардларни чиқариб кўнгилдан.

Ҳол сўранг онаю, сингилдан,

Янги йил келмоқда, Янги йил!


Янги йил барчага бахт берсин,

Дуога қўл очинг нақд берсин.

Тан-сиҳат, омонлик тахт берсин,

[LEFT]Янги йил келмоқда, Янги йил.
(с)

Юлдуз истаб сакрайсан баланд,
Ўзинг бўйинг ўлчамай ҳарчанд,
Балки бориб етардинг, лекин
Аҳмоқликлар берадилар панд.

Ариқларга ташлайсан қармоқ,
Лаққа балиқ истагинг тутмоқ,
Қуёш ўтиб уфққа ботганда,
Аттанг қилиб сўрасан бармоқ.

Балки шундай яшаб ҳам бўлар,
Киминг йиғлар, кимингдир кулар.
Ҳеч бир нима қилиб улгурмай,
Умр деган паймонанг тўлар…

(c)
Minglar
03.01.2012, 08:12
Баҳор дардин тўкар гулларга,
Ёз қиздириб бораверар жим.
Куз – соғинчдан сарғайган ватан
Ҳазонлиғин ўйлаб топган ким!?

Учта фасл ичра тентитаб,
Сени излаб-излаб, сенсираб,
Кетаяпман тўртинчи – оқлик,
Қиш – совуқлик юртига қараб.

Наҳот, кўнглим, топа олмасам!?
Наҳот ишққа етмоқ мумкинмас!?

(C)
Gulchehra Ibragimova
03.01.2012, 18:07
Кийнамай,кадримни килсанг канийди.
Жумла ўзбек тилига тўғри келмайди, қадр нима қилиниши керак?

Баҳодир Қўшақовнинг юқоридаги шеърлари кўпроқ шева билан ёзилибди, чамамда. Уларнинг шоирликка "даъво" эмас, шунчаки хаваслари бор шекилли..

Майли хато-камчилик ҳаммамизда ҳам бор.. Танқид яхши нарса.Хулоса чиқарарлар...

Аммо Маҳмуд ака мана бу тўртликда қандай камчилик, уни нимаси ёқмади? Мен илғай олмадим. Мазмун жойида..агар иложи бўлса тушунтирсангиз.., раҳмат.



Замонавий шеъриятдан балким унчалик хабарсиздирман. Шунинг учун Носир шоирнинг шеърларини ўқимаган эканман. Узр.
Тўртликдаги учинчи қатор ғализ, мубҳам. Шоир балким бутун умрим хатодир демоқчимикан. Умуман, бу тўртликни ҳам ёмон дастхат билан ёзилган мактуб сингари муаллифнинг ўзи тушунтириб бермаса тушуниш қийин.
gofurov
03.01.2012, 18:25
Шунинг учун Носир шоирнинг шеърларини ўқимаган эканман.
Носир шоирнинг шеърларини мана шу манзилдан кўчириб олсангиз бўлади.
http://uforum.uz/showthread.php?p=608437
Mahmud Jurat
03.01.2012, 18:28
***
Нақадар нозик бу дунё қаноти,
Тақдир деб ёзилган куйнинг баёти,
Англаб етилмас сир инсон ҳаёти,
Қайдан учиб келдинг нозик капалак.

Гўдаклик – дунёга дод солдик билмай,
Ҳаётни сипқордик текин деб – мўмай,
Қайларга кетдинг сен болалик ҳай-ҳай,
Қайда сайр этдинг сен нозик капалак.

Яшаш шу – мен турган лой супа, дедик,
Сузилдик қошларга: "жон ука”, дедик,
Тўймадик ҳаётдан, не келса едик,
Қайга кетмоқдасан нозик капалак.

Қайдан учиб келдинг нозик капалак,
Қанча учиб елдинг нозик капалак,
Қайга кетмоқдасан нозик капалак:
Келдим, елдим, кетдим, бўлибман ҳалак.

Мен мана бу шеъримни қўйдим, муҳокама қилиб фикр ёзганларга олдиндан миннатдорчилимни билдираман.
Gulchehra Ibragimova
03.01.2012, 18:30
Taqvimni devordan yulib otaman,
Agar o‘tgan bo‘lsa bir kunim dardsiz.
Balki butun umrim bilan xatoman,
Ammo men hech kimman xotiralarsiz.

Nosir

Замонавий шеъриятдан балким унчалик хабарсиздирман. Шунинг учун Носир шоирнинг шеърларини ўқимаган эканман. Узр.
Тўртликдаги учинчи қатор ғализ, мубҳам. Шоир балким бутун умрим хатодир демоқчимикан. Умуман, бу тўртликни ҳам ёмон дастхат билан ёзилган мактуб сингари муаллифнинг ўзи тушунтириб бермаса тушуниш қийин.

Агар даврада ўн киши ўтирган бўлса, бир шоир томонидан бирон шеър ўқилса, шу ўтирган ўн киши мазмунни, мантиқни ўн хил тушуниши, турлича фикрлаши, изоҳ бериши табиий нарса..
Ҳар ким ўзига керакли томонини тезроқ "олади"..
Nigora Umarova
03.01.2012, 18:34
Taqvimni devordan yulib otaman,
Agar o‘tgan bo‘lsa bir kunim dardsiz.
Balki butun umrim bilan xatoman,
Ammo men hech kimman xotiralarsiz.

Nosir
Тўртликдаги учинчи қатор ғализ, мубҳам. Шоир балким бутун умрим хатодир демоқчимикан. ...тушуниш қийин.

Inson yashar ekan, u dard chekin yashashga mahkum. Xalqimizda "Ishqsiz- eshak, dardsiz-kesak" degan maqol bor. Kechirayotgan umrimiz yutuqlar bilan birga kamchiliklardan ham iboratdir. Xotirasiz kelajak yo'q. Shuningdek, xotirasini yo'qotgan inson manqurt hisoblanadi. Xotira bizning kimligimizni ko'rsatguvchi ko'zgudir.

Men she'rni shunday, jo'n tushundim. Uzr, she'rni tahlil qilishda chuqurlashib ketishim ham mumkin edi.
Mahmud Jurat
03.01.2012, 18:37
Ҳар ким ўзига керакли томонини тезроқ "олади"..
Ҳар ким ўзига керакли томонини олишига қарши эмасман, бу тўғри. Аммо жумла ўзбек тили қонун қоидалари чегараларини бузгандай, менимча. Жумла агар шундайича олинса муаллифнинг ота онасига гап маъноси ўтиб кетаётгандай бўлиб туюлаяпти менга. Ахир муаллиф ўз ота онасига бирон бир шаъма билан бу қаторларни ёзмаган бўлса керак.
Gulchehra Ibragimova
03.01.2012, 18:46
Жумла агар шундайича олинса муаллифнинг ота онасига гап маъноси ўтиб кетаётгандай бўлиб туюлаяпти менга. Ахир муаллиф ўз ота онасига бирон бир шаъма билан бу қаторларни ёзмаган бўлса керак.

Энди Сиз "чуқурлашяпсиз" шоир ака! Шоирга "дард" келган пайти уни дунёга келтирган ота-онаси ҳақида ўйламагандир..Бундай деб ўйлаш "ўнг"дан "чапга" бирдан бурилиш каби бўляпти, менимча.

Қаранг у тўртликка шоир унда "дард" ҳақида, "шеърият азоби" , "ҳис", "туйғу" ҳақида ёзяпти: "Agar o‘tgan bo‘lsa bir kunim dardsiz". Ўзининг касаллиги учун ота онасига таъна қилмаяпти! Аллоҳ берган шоирлик "дард"идан миннатдор назаримда..Беҳуда ўтмади, деган мазмунда албатта..
Баходир кушаков
03.01.2012, 18:50
Ахир муаллиф ўз ота онасига бирон бир шаъма билан бу қаторларни ёзмаган бўлса керак.
Фикри ожизимча шоир айнан шу ота-онасидан хато тугилганлигига шаъма килятган булса керак.Юкорида ёзибдику: Agar o‘tgan bo‘lsa bir kunim dardsiz.Демак эслашга арзигулик хеч нарса йук,лекин хотираларсиз яшаш кийин демокчи.Маъно бор деб уйлайман шеърда.
Баходир кушаков
03.01.2012, 18:52
Ўзининг касаллиги учун ота онасига таъна қилмаяпти!
Ха Гулчехрахон узингиз айтганингиздек хар ким узи тушинганча тахлил киляпди.
Nigora Umarova
03.01.2012, 18:53
Фикри ожизимча шоир айнан шу ота-онасидан хато тугилганлигига шаъма килятган булса керак.

Hech bir inson ota-onasidan xato tug'ilmaydi. Tug'ilish insonning inon-ixtiyorida emas.;)
Mahmud Jurat
03.01.2012, 18:53
Ўзининг касаллиги учун ота онасига таъна қилмаяпти!
Касалликни Тангри беради, ота она бермайдику. Қандай қилиб ота онага ўз касаллигимиз учун таъна қилишимиз мумкин?
Nigora Umarova
03.01.2012, 18:54
Ўзининг касаллиги учун ота онасига таъна қилмаяпти![/QUOTE
Ха Гулчехрахон узингиз айтганингиздек хар ким узи тушинганча тахлил киляпди.

Mulohaza bildirayotgan fikringizni to'g'ri oling.
Gulchehra Ibragimova
03.01.2012, 18:56
Ўзининг касаллиги учун ота онасига таъна қилмаяпти!
Касалликни Тангри беради, ота она бермайдику. Қандай қилиб ота онага ўз касаллигимиз учун таъна қилишимиз мумкин?

Хўп, унда у нимага "ота- онасига шаъма қиляпти ", деб ўйладиз? Уни дунёга келтиргани хатоми? Дунёга келтиргани учун норизоми? Фикрингизни очиқроқ ёзинг, Шоир ака?
Mahmud Jurat
03.01.2012, 19:00
Уни дунёга келтиргани хатоми? Дунёга келтиргани учун норизоми? Фикрингизни очиқроқ ёзинг, Шоир ака?
Шоирнинг ёзганидан ўз тушунганимни ёздим, унинг ота онасидан хафа ёки таънасини шоирдан сўраш керак. Шунинг учун мен юқорида ёмон ҳуснихатни эслатиб ўтган эдим.
Mahmud Jurat
03.01.2012, 20:48
***
Нақадар нозик бу дунё қаноти,
Тақдир деб ёзилган куйнинг баёти,
Англаб етилмас сир инсон ҳаёти,
Қайдан учиб келдинг нозик капалак.

Гўдаклик – дунёга дод солдик билмай,
Ҳаётни сипқордик текин деб – мўмай,
Қайларга кетдинг сен болалик ҳай-ҳай,
Қайда сайр этдинг сен нозик капалак.

Яшаш шу – мен турган лой супа, дедик,
Сузилдик қошларга: "жон ука”, дедик,
Тўймадик ҳаётдан, не келса едик,
Қайга кетмоқдасан нозик капалак.

Қайдан учиб келдинг нозик капалак,
Қанча учиб елдинг нозик капалак,
Қайга кетмоқдасан нозик капалак:
Келдим, елдим, кетдим, бўлибман ҳалак.

Менинг мана бу шеърим муҳокамага ҳавола қилинмоқда, фикр ёзганларга олдиндан миннатдорчилигимни билдираман.
Minglar
04.01.2012, 15:31
Уйимнинг томини тутади девор,
Гўшамнинг номини тутади девор.
Кимсасиз хонада сабот билан жим,
Ишдан қайтишимни кутади девор…

Эшикни очаман – қучоғи муздай,
Эшикни очаман - сукути сўздай.
- Девор! Дардингни тўк, меҳрингни кўрсат.
Бир четда оқариб туради бўздай…

Ҳайқириб , бағрига муштлаб ураман:
- Бир нима десангчи, қалбинг кўрай ман!
Ва оҳир тун ярим бўлган чоғида,
Деворнинг пойида ўзим кўраман…


(C)
Баходир кушаков
04.01.2012, 20:38
Умрим менинг.

Мухаббатнинг канотида,
Учиб утгин умрим менинг,
Висол деган туйгуларни,
Кучиб утгин умрим менинг.

Самоларда парвоз этиб,
Юрагимни бир роз этиб,
Куйларимга шух соз этиб
Бахт аталмиш нурни менга,
Сочиб утгин умрим менинг.

Шукр дейман борингга деб,
Менга берган орингга деб,
Севдиролган ёрингга деб,
Сахий кулинг менга доим,
Очиб утгин умрим менинг.

Кийналганда синовлардан,
Озор чексам бировлардан,
Маглуб этмай не ёвлардан,
Хар кандайин муаммомни,
Ечиб утгин умрим менинг.

Бир иш колди,сурай мана,
Узок менла булгин яна,
Ажралмасин рух ва тана,
Юз ёш деган бу уммонни,
Кечиб утгин умрим менинг.

Мухаббатнинг канотида,
Учиб утгин умрим менинг,
Висол деган туйгуларни,
Кучиб утгин умрим менинг...
-------------------------------------
Умрнинг кадрига етсанг сен факат,
Умрингдан баракот топурсан албат.

Баходир.
Minglar
05.01.2012, 07:58
Ишқда ёндим, лек сенга фидо бўлолмадим,
Сарсон бўлдим йўлингда, гадо бўлолмадим.

Юрак кетди сен биланб юраксиз ҳам юрдим,
Токи куюб васлингда адо бўлолмадим.

Тўғри юрдим, тўғри деб - рисоладагидекман,
Лек сен учун нечун мен хато бўлолмадим.

Жонимдан суюк дердим, жондан азиз нигор,
Сени деб суюк жондан жудо бўлолмадим.

Куй бўлдим мен, қўшиғу жаранг соз бўлдим ҳам,
Юрак тубидан чиққан нидо бўлолмадим.

Кўнглингда нелар кечган икки дунё билмам,
Дилингдагин билмакка худо бўлолмадим.


(C)
Masud Mahsudov
05.01.2012, 23:10
Осмонларда ёрқин офтобим,
Денгизлардан топганим садаф,
Туним сирли этган моҳтобим,
Истарадан юзларингда тафт...
Соғинганим,
Соғинмадингми?

Бедорлигим сабабчиси сен,
Кўнгил торим рубобчиси сен.
Васлинг гўё сароблар бўлди,
Муштдек жоним соғинчга тўлди...
Соғинганим,
Соғинмадингми?

Кўзларингни бир лаҳза юмиб,
Ўзни минг хил орзуга кўмиб,
Кўзгуларга термулиб кулиб,
Ёхуд чуқур хаёлга чўмиб,
Соғинганим,
Соғинмадингми?

Сочларимга инмоқда қорлар,
Интиқтирди бизни баҳорлар.
Секин ўтар бўлганида он,
Йўллар қараб чашминг нигорон...
Соғинганим,
Соғинмадингми?

Туманларга айланди оҳим,
Хун бўлган шу юрак гувоҳим.
Дардим ёзиб, этганимда ёд,
Тиқилади бўғзимга фарёд.
Соғинганим,
Соғинмадингми?

Ҳаққа шукр айтаман, борсан,
Саҳро узра кўклам диёрсан.
Яккаш гулим – сочгувчи ифор,
Муштоқ дилим сенга интизор.
Соғинганим,
Соғинмадингми?

(c)
Mahmud Jurat
06.01.2012, 17:19
***
Баъзан қалбим қайнаб юпанч излайман
Озод юлдузларнинг даврасин кезиб.
Бирдан ғимирлайди дилда пушаймон,
Бўғзимни бўғаман ғаюрлик сезиб.

Ачитар қўлларим қонли қадоқлар,
Аскар саночида тугадими ўқ.
Бокира Марямдек гўдак ардоқлар,
Ўзи оч бир гадо, гўё қорни тўқ.

Ачинган ҳолларим айта олмадим,
Кўплашиб куйламоқ бизда урф эмас.
Қатрондан умид йўқ, ювилмас қадрим,
Сенсиз ардоқлансам мени ит емас.

Даврада бир бора уввос солмадим,
Балки бўшармиди тош қотган дийдам.
Эски у дўстларинг аслида малъун,
Эрта тонгдан олқиш куйлаб турса ҳам.

Халқим, мунисим, юртим, маконим,
Сен ҳам бир давра бўб куйлаб юборгин.
Дилингга билим ол йиғлоқи иним,
Тобелик руҳини қонига қоргин.
(С)
Баходир кушаков
07.01.2012, 21:29
ОНАХОН МАҚОМИ.(Онам таваллудининг 75 йиллигига)
Бахтимнинг боғида доим гуллаган,
ҳар ишда лаббай деб мени қўллаган,
Фарзандлар камолин тинмай ўйлаган,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Емасдан едириб тўйдирдингиз,Сиз,
Ўзингиз киймасдан кийдирдингиз,Сиз,
Адолат ва Ҳакни суйдирдингиз,Сиз
Онажон!Бахтимга Булинг Сиз омон!

Авайлаб,етаклаб юргиздингиз,Сиз,
Йиқилсам,сиз йиғлаб,тургиздингиз,Сиз,
Йўлимни ҳак йўлга бургиздингиз,Сиз,
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Ишдан келишимни кутар эдингиз,
Кел болам овқатни егин дердингиз,
Шунча кўп мехрни қайдан олдингиз?
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Сиз борсиз,кўзимда бўлмас сира нам,
Сиз борсиз,бу бошим бўлмас сира хам.
Сиз борсиз,юракда бўлмас сира ғам,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Йўлимни ёритган,чироғисиз,Сиз.
Отамнинг севгани,ўртоғисиз,Сиз.
Қалбимнинг эъзози,ардоғисиз,Сиз,
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Таваллуд айёми муборак бўлсин,
ОНАХОН мақоми муборак бўлсин,
ОЛЛОХнинг саломи муборак бўлсин,
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Баходир.
Shokir Dolimov
07.01.2012, 22:04
Эҳтимол бунга қаердадир тушунтириш берилгандир-у, 133 та саҳифани қайта бошдан ўқишга имкон топа олмаяпман. Нима учун мавзуга hero «метка»си қўйилган?
Shokirbek
08.01.2012, 13:58
ОНАХОН МАҚОМИ.(Онам таваллудининг 75 йиллигига)
Бахтимнинг боғида доим гуллаган,
ҳар ишда лаббай деб мени қўллаган,
Фарзандлар камолин тинмай ўйлаган,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Емасдан едириб тўйдирдингиз,Сиз,
Ўзингиз киймасдан кийдирдингиз,Сиз,
Адолат ва Ҳакни суйдирдингиз,Сиз
Онажон!Бахтимга Булинг Сиз омон!

Авайлаб,етаклаб юргиздингиз,Сиз,
Йиқилсам,сиз йиғлаб,тургиздингиз,Сиз,
Йўлимни ҳак йўлга бургиздингиз,Сиз,
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Ишдан келишимни кутар эдингиз,
Кел болам овқатни егин дердингиз,
Шунча кўп мехрни қайдан олдингиз?
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Сиз борсиз,кўзимда бўлмас сира нам,
Сиз борсиз,бу бошим бўлмас сира хам.
Сиз борсиз,юракда бўлмас сира ғам,
Онажон! Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Йўлимни ёритган,чироғисиз,Сиз.
Отамнинг севгани,ўртоғисиз,Сиз.
Қалбимнинг эъзози,ардоғисиз,Сиз,
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Таваллуд айёми муборак бўлсин,
ОНАХОН мақоми муборак бўлсин,
ОЛЛОХнинг саломи муборак бўлсин,
Онажон!Бахтимга бўлинг Сиз омон!

Баходир.

Баҳодир, шу шеърингизни бироз рандаласангиз, силлиқроқ, ширинроқ чиқади, деб ўйлайман. Йўқса, "сиз-сиз"лар, "гиз-гиз"лар кўпайиб, қулоққа оғир бўлиб қолади. Рухсатингиз билан қуйидаги вариантни таклиф қилсам:

Бахтимнинг боғида гуллаган,
Ҳар ишда доимо қўллаган,
Фарзандлар камолин ўйлаган,
Соғ бўлинг, бахтимга, Онажон!

Емасдан едирган ўзингиз,
Киймасдан кийдирган ўзингиз,
Ҳақни ҳам суйдирган ўзингиз
Соғ бўлинг, бахтимга, Онажон!

Авайлаб етаклаб юргизган,
Йиқилсам, зор йиғлаб турғизган,
Йўлимни Ҳақ йўлга бурғизган,
Соғ бўлинг, бахтимга, Онажон!

Кўчадан келишим пойлаган,
Ўзи оч, тўқлигим ўйлаган,
Уммондек меҳрни жойлаган,
Соғ бўлинг, бахтимга, Онажон!

Сиз борсиз, кўзда йўқ сира нам,
Сиз борсиз, бош бўлмас сира хам,
Сиз борсиз, дилда йўқ сира ғам,
Соғ бўлинг, бахтимга, Онажон!

Йўлимни ёритган чироқсиз,
Отамга суюкли ўртоқсиз,
Қалбимнинг тўрида ардоқсиз,
Соғ бўлинг, бахтимга, Онажон!

Таваллуд айёми муборак,
Онахон мақоми муборак,
Оллоҳнинг саломи муборак,
Соғ бўлинг, бахтимга, Онажон!

Ўша маънони қисқа ва лўнда еткизган бўласиз.
Баходир кушаков
08.01.2012, 17:48
Ўша маънони қисқа ва лўнда еткизган бўласиз.
Муҳтарам Шокирбек!Аввало Эътиборингиз учун ташаккур.Хурсанд бўлдим.Бу шеър юқорида айтганимдек,Онамнинг 75 йиллик таваллудига ўтган йили апарелда юбилейда ўкиб булинди.Мен бу шеърни Онамга нисбатан ўз ҳисларимни кандай изҳор этолсам шундай ёзган эдим.Бу шеър аллақачон муҳлислар томонидан қўлларга кўчириб ҳам бўлинди.Сизнинг вариантингиз ҳам жуда чиройли,сўз бўлиши мумкин эмас.Лекин мен Онамга дилимдаги сўзларни қисқа ва лўндасини танламай,узун ва ҳаяжонлирок томонини танлашга ҳаракат қилган эдим.Яна бир бор эътиборингиз учун раҳмат.
Minglar
08.01.2012, 23:02
Бир дилга бир дилдош бoлмаса қийин ,
Узоқ йўлда йўлдош бўлмаса қийин,
Дунёни топсанг-у ичинг тўла дард,
Тақдир сенгга бироз кулмаса қийин.
Бир дилга бир дилдош бўлмаса қийин.

Ҳой йигит , ёшлари қирқдан нарида,
Топган тутганлари болалари-да.
Умринг узоқ бўлсин, қўлда барокат,
Донолик китоби билгил қарида,
Бир йигит бир бор чол бўлмаса қийин.

Гўзал бор , бир қараб ўлдирадиган,
Ўликка яна жон келтирадиган…
Ҳар қизга тенггини берсин худойим,
Паҳлавон келбати , ҳам зийрагидан,
Бир сулув бир бор ёр бўлмаса қийин.

Гар булбул бўлсаю гулзор ошён йўқ,
Гулзорга булбулдек сайроқи жон йўқ,
Бир буюк эл бўлса, фараз қил дўстим,
Бошини қўйгани тупроқ-макон йўқ,
Бир элга бир Ватан бўлмаса қийин.


(C)
Minglar
09.01.2012, 10:45
Getmək istəyirsən, bəhanəsiz get…
(Nüsrət Kəsəmənli)



Кетсанг!
Илинж қилма , баҳона қилма ,
Юрагим бир силтаб бўшатгинда, кет.
Телба ҳиссиётим фасона қилма,
Майли, севишганга ўхшатгинда, кет.

Кетсанг,
хотирларнинг эшигини ёп,
Унут икки дилнинг дастонларини,
Юрагинг зимистон бурчагига от,
Юраклар жунбушга келган онларни…

Йўлнинг гарданида оғир оёғинг,
Ҳар бир қадамингда инграйди улар.
Қайтармоққа кучи етмайди ва ё,
Қалбимни улар ҳам тушунмайдилар.

Кетсанг, илинж қилма, ришталарни уз,
Қайтар онларингни умрингдан ўчир,
Агар оёқларинг қулоқ солмаса ,
Қайтмам , деб, уларга қасамлар ичир.

Қўрқаман… келишинг кетишдек ёмон,
Яна қайтармоққа кучим етмайди,
Яна учрашмолик ўлим бегумон,
Чунки энди яра қайта битмайди…

Кетсанг!
Илинж қилма , баҳона қилма ,
Юрагим бир силтаб бўшатгинда, кет…


(C)
Aliya
09.01.2012, 11:58
Ishqki kelturmish...

Ishqki kelturmish maning jonim aro mingta jafo,
Ko'zlarimga yosh ravo bo'lmish yordan kutsam vafo.

Hajrida qirq kunduz-u, qirqta qaro tun o'tmish-u,
Ko'nglima bitmas jafosi, dardi topmas intiho.

Za'faron rangiga kirgan ol yanog'im bag'rini
Kunda yuz bora tavof etgaydur ko'z yosh bedavo.

Kuymagan dard qoldimu - bag'rim aro cho'g' asradim,
Taftida - qismatki kuydi, ohi sochimday qaro...

Parvardigoro, nechuk mani bu tarz xast aylading,
Yetmasam, nechun mani bu dardga etding mubtalo?!

Sig'madi ko'nglim aro man orzu qilgan baxt nechun,
Baxtini topgach - yo'qotmoq faslidurmi bu dunyo?!

Bandai osiy bo'libman ishqi oliyga asir,
Ki mani loyiq ko'ribdur dardi hijronga Xudo.

Ketmisham saltanatidin "Xush qol endi, ishq!" - deya,
Kimsa topmas hech zamon o'lim birla ishqqa davo.

Yorki, kelmas va bilmas holim ne kechmish hajrida,
Jon bersam yo'qlarmi bir bor, dardida bo'ldim ado...
Gulchehra Ibragimova
09.01.2012, 11:59
Гулрућнинг илтимосига кўра ёзилган шеър
Мућтарам ќалам усталари! Катта юбилей – 14 январь яќинлашиб келмоќда. Илтимос, агар...

"Илтимос" қабул қилиндиhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif Албатта, бундай қадрли байрам ёдимизда, табрик учун битта шеър бор, деб ҳисоблайверинг!


Муҳтарам ва қадрли, азиз ЭРКАКЛАР!

http://img.uforum.uz/thumbs/drkvhyi7249436.jpg (http://img.uforum.uz/images/drkvhyi7249436.jpg)

Мана ўша Сиз азизларга берилган ваъдани бажариш они келди, деб ўйлайман. (Тўғри, яна озгина вақт бор, аммо тадбирларимиз кўплигини инобатга олиб, ЯНА АСОСИЙСИ- ҳаммадан аввалроқ табрикловчи-БИЗ БЎЛИШНИ ХОҲЛАДИК)


14–январь - Ватан ҳимоячилари кунига


Мардлар қўриқлайди дерлар Ватанни,
Ҳимоя қиларлар, истиқлол, шаънни
Бахшида айлашиб жонни-ю танни –
Она юртнинг ҳимоячи ўғлонлари.

Турон юртин ҳам таянчи, посбонлари,
Ватан учун доим кўкси қалқонлари,
Тинчлик деган улуғ неъмат боғбонлари
Она юртнинг ҳимоячи ўғлонлари.

http://img.uforum.uz/thumbs/ljneghv7384637.jpg (http://img.uforum.uz/images/ljneghv7384637.jpg)

Тузиб яна Амир Темур давлатини,
Олам узра ёйиб ўзбек шавкатини
Миллий қўшин, дея тиклаб шуҳратини-
Юртимизнинг марди майдон ўғлонлари!

Қўрқув билмас, чегарада турар хушёр,
Жалолиддин оғам каби келбати бор.
Тинчлик учун шайланади, бургутдай сор,
Она юртнинг мард баҳодир ўғлонлари.

Юртбошимнинг ўгити шул - бўлинг огоҳ!
Ҳеч бир ғаним салтанатга қазмасин чоҳ.
Қайда бўлманг Оллоҳ сизга бўлсин паноҳ,
Она юртнинг ҳимоячи ўғлонлари.

Сиз борсизки, доим бизнинг диллар равшан,
Сиз борсизки, омонликда кўҳна Ватан
Сиз борсизки, бутун эллар олгуси тан –
Ўзбегимнинг марди майдон ўғлонлари.


Биз аёллар учун ҳар қачон ва ҳар ерда тиргак, керак бўладиган, уйимизнинг устуни, бағримизнинг бутуни, Она Ватанимизнинг кўрки, қалқони ва ишончи бўлган мард ва жасур ўғлонлар, ботир йигитлар, шер юракли азиз эркаклар!

Биламиз-ки, тоғларни қаричлаб ўлчаб бўлмайди, уларни шунчаки забт этишнинг имкони ҳам йўқ. Йиллар силсиласида қоялар кўкка тик боқиб, виқор билан абадий тураверади.

Мардлик ҳам ана шундай. Унинг ўлчови йўқ. У Ватанга бўлган меҳр, муҳаббат, вафо ва садоқатнинг ифодасидир. Зотан, бизнинг забардаст, мард, шерюрак ўғлонларимизда ана шундай фазилатлар мужассам экан, юртимиз сарҳадлари, тинчлигу осойишталиги, фуқаролар хавфсизлигига ҳеч ким раҳна сололмайди


Аёллар эркаклар билан ҳар бир соҳада қадамба- қадам фаолият юритаётган бўлмасинлар, барибир жамиятда эркакларнинг ўрни бошқа.

Бекорга эркакнинг қўлида барака бор, дейишмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, эркакларимиз, йигитларимиз бошимизда соғ-омон бўлишсин. Эркаги бор уйнинг файзи бор, эркак пир деган гаплар бежизга эмас. Эркак бўлмаса ширин таомлар ҳам тайёрланмайди, ўзингизга қарагингиз келмайди. Бир сўз билан айтганда ҳаёт кемтикланиб, ўта мазмунсиз бўлиб қолади.
Муҳтарам Ватан посбонларига, Ватанимиз ҳимоячиларига ва барча қадрли йигитларимизга доимо омон бўлишларини, бошларини ҲЕЧ ҚАЧОН эгик- хам қилмаслигини, кўзларида асло нам бўлмаслигини тилаб қоламиз!

Просмотров: 1399 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024