Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 04:27
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 28 » Рамазонни қутлаймиз ...
14:39
Рамазонни қутлаймиз ...

Рамазонни қутлаймиз ...

2012-07-24 12:07:05

Рамазон маънолари:                  

Рамазоним хуш келдинг,

Уйларга шодлик бердинг,

Бугун ҳамма рўзадор,

Саҳарликлар бошлаттинг.

 

Мавлонинг эҳсонисан,

Ойларнинг султонисан,

Дардларнинг дармонисан,

Хуш келдинг ё Рамазон!

 

Баракатни келтирарсан,

Зулматни кетирарсан,

Ҳожатни битирарсан,

Марҳоба! Ё Рамазон!

 

Рамазон бўлсин қутлуғ,

Ташрифи балдан тотлиғ,

Ҳеч бир гуноҳ қилмасдан,

Рўза тутганлар шодли.

 

Оқшом халва олинар,

Таравиҳлар ўқилар,

Саҳарга турмоқ учун,

Ҳар кун довул*  чалинар.

 

Бу ойга ҳурмат лозим,

Неъматга шукур лозим,

Муборак Рамазонда,

Ҳаққа ибодат лозим.

 

Етишдик рамазонга,

Шундай буюк эҳсонга,

Бу ойда рўза тутиш,

Ҳузур берар инсонга.

 

Бахтли Рамазон ойи,

Севдирар фуқарони,

Бари бир-бир тотарлар,

Соянгда бақлавани**.

 

Саждага енган бошла,

Кўзлардан оққан ёшла,

Мусулмон дўст-қардошла,

Қандай гўзал Рамазон.

 

Юракларда ҳасрат бор,

Ҳар ишда бир ҳикмат бор,

Бутун ой оч қолсанг ҳам,

Охирида неъмат бор.

 

Макка хурмоси гўзал,

Довулчи ўқир ғазал,

Ҳадясин олиш учун,

Эшикма эшик кезар.

 

Шубҳасиз бирдир Худо,

Йўлига жонлар фидо,

Саҳар вақти афв дея,

Айлар мўминлар нидо.

 

Оллоҳ енгиллик берсин,

Ифторга емак келсин,

Рўза тутган мўминнинг,

Рўзаси қабул бўлсин.

 

Оқшом қўшнига кетдик,                    

Биз ҳам меҳмонмиз дедик,

 Рамазон гули бўлган,

Ер тутли гул ош едик.

 

Иймонсиз ўлмайсан сен,

Дарду ғам кўрмайсан сен,

Тиларман жаннатий бўл,

Жаҳаннам кўрмаяжаксиз.

 

Мўминлар масрур бўлди,

Кўнгуллар ҳузур бўлди,

Емаклар ҳозирланди,

Турайлик саҳар бўлди.

Тавҳид бўлсин-да ишинг!

Ҳаром емасин тишинг!

Охиратда ҳисоб зўр,

Ҳар он ўлимни тушун!

 

Рамазон келар – кетар,

Қолдирмас қалбда қадар***,

Ҳақнинг раҳмати мўлдир,

Сонақсиз эҳсон этар.

 

Кўк эшиги очилар,

Оламга нур сочилар,

Гуноҳлардан қочилар,

Муборак Қодир кечаси.

 

Сўнгги байрам кунидир,

Мусулмоннинг тўйидир,

Кўп севинчли бир кундир,

Байрам келганда байрам!

 

Аразлилар ярашар,

Ҳақ йўлида ишлашар,

Ҳидоятга эришар,

Байрам келганда байрам!

 

*довул – Рамазонда кишиларни саҳарликка уйғотиш учун чалинадиган барабан сифат даф.

** бақлава – Туркияда тайёрланадиган бир ширинлик.

*** қадар – ғаму ғусса

Просмотров: 670 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024