Форма входа

Поиск

Календарь

«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 08.05.2024, 16:58
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2015 » Март » 28 » РИЗҚИ БУТУН ЮРТ
14:01
РИЗҚИ БУТУН ЮРТ

РИЗҚИ БУТУН ЮРТ

 

СИАРЕ

Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятидан

РИЗҚИ БУТУН ЮРТ
Ёши улуғларнинг ҳар гапида ҳикмат бор.
– Худойим ризқи бутун бўлсин деб ўзи суйган элга дарёлар ато этади, – дейишади улар.
Қадим Сайхун дарёси сувининг ҳар қатрасини гавҳардай авайлаб, қадрлаб, тупроққа сочиб, сингдириб, ўрнига мевазорлар, буғдойзор, пахтазорлар яратаётган Сирдарёнинг кўзетмас кенгликларини гоҳ хаёлан, гоҳ қадамлаб кезганимизда тилимизга яна ўша:
– Ризқи бутун, – деган кўнгилни ёриштирувчи ибора келади.
Бийдай чўлнинг обод шаҳру қишлоқларга айланишида дарёнинг хизмати қанча катта бўлса, бу ободонлик бошида турган меҳнаткаш элнинг хизмати ундан-да катта.
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилшода Ҳайдарованинг ҳам кунлари, ҳафта, ойлари ана шу меҳнат фаслларига туташ.
ЎЗАРО СУҲБАТЛАРДАН
– Дилшода Суюновна билан гапиришсам, ҳозиргина тоғдай туюлиб турган муаммоларим бирдан кичрайиб қолади.
– Битмайдиган иш йўқ, ишни битирадиган одам бўлиши керак, – деб қўядилар. Ҳазил-ҳузул аралаш гапирганлари учун койишлари ҳам оғир ботмайди.
– Кўринмайсиз… – дея одатдаги сўрашув сўзини айтсангиз:
– Мен кўринмасам, мана буларни қанақа кўраяпсиз? – дея ёнларидаги ихчам аёлларни кўрсатсалар, таранг турган даврага ҳам табассум кайфияти оралайди.
Биз – аёллар баъзан у кишининг ҳаракатчанлиги, келбатига қараб сал муболаға билан айтсак, Тўмарис момомизнинг чизгилари бор-да, деб қўямиз…
Ойниса ОРТИҚБОЕВА – шоира
Ўзлари эътироф этганларидай, шоиранинг таърифларида, эҳтимол, озгина бўрттириш бордир. Лекин вилоят хотин-қизлар раҳбарининг тиниб-тинчимас аёл эканлиги ҳақиқат.
– Бошчининг ким эканини қўшчининг иши айтади, – дейди эл. Вилоятнинг Боёвут туманидаги “Олмазор” маҳалласи фуқароси Қумри опа Раҳмонованинг келини Гулсара билан банкдан иш бошламасига 10 миллион сўмлик кредит олиб, “Оmad hamkor tex” корхонасини ташкил этгани, тадбиркорлик тадбиркорликка йўл очиб, бугун Гулсаранинг 39 миллионлик кредит билан корхонани кенгайтираётгани “қўшчи”лардаги жадалликни, фаолликни кўрсатмайдими? Қолаверса, Яншерлик Инобат Обидованинг қаровсиз ерларни ўзлаштириб, боғ бунёд этгани, мирзоободлик Суқсур Бекқулованинг тикув цехи очиб, маҳалла аёлларининг қўлини ишли, ўчоғини ўтли қилгани ҳам вилоятда аёллар бандлиги масаласи доимий эътибордаги масала эканини далиллайди.
Айниқса, шу кунларда Гулистон шаҳридан Сайёра Турғунова, Мирзообод туманидан Феруза Бегимқулова каби 6 нафар опа-сингилларимизнинг “Гўзаллик салонлари” очиш ҳаракатида банкка ҳужжат топшириб қўйганлари уларнинг мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги тантаналарида олдимизга қўйган вазифаларига “Лаббай”, дея жавоб берганликларидан далолатдир. Президент Фармонлари, ҳукумат қарорлари ижросига ўз вақтида камарбасталик қилиш фуқаронинг ўз бурчига садоқати, масъулиятини белгилайди.сирдарё
ЎЗАРО СУҲБАТЛАРДАН
– Қайси вилоятда яхши ташаббус бошланса, Дилшода опа дарров йўл тадоригини кўради.
– Етти ёшда ҳам, етмиш ёшда ҳам ўрганишдан хижолат бўлмаслик керак, – дейдилар.
Ҳимоят ЭРГАШЕВА, тадбиркор Оқ олтин тумани
Соғлом рақобат тараққиёт ғилдирагини олдинга айлантирувчи куч. Шу маънода бугун давлат тасарруфидаги корхоналар билан ижобий маънода рақобатлаша оладиган хусусий корхоналар очишга қизиқиш катта. Дилшода Ҳайдарова ҳар иккала йўналишга бир хил кўз билан қарайди.
Тарбиячилик борасида кўзлари пишган Ўғилой Маматова, Муҳайё Муҳаммадиевалар Дилшода Суюновнанинг олдига:
– Хусусий боғча очсак, – деган таклиф билан келишди.
– Интернет орқали хусусий боғчалар фаолиятини ўргандик. Режалар қилдик, барибир жой ва шу каби бошқа масалаларда Сизнинг “ҳа-ҳа”нгиз керак бўляпти, – дейишди.
Вилоят хотин-қизлар етакчиси:
– Ўқиган бошқа, кўрган бошқа, – деб уларни Самарқандга – анчадан буён фаолият олиб бораётган хусусий боғчалар иши билан таништиришга олиб борди. Бошқа бир гуруҳ тадбиркорларни эса олтиариқликларнинг тилига туша бошлаган “Соғлом аёл” марказига етаклади.
Шу тарзда Сирдарёда фақат хусусий боғча, марказларгина эмас, “Равшан даволаш маскани”, “Муроджон шифо” хусусий клиникаси каби опа-сингилларимизга ҳар жиҳатдан ёрдам берувчи масканлар кўпаймоқда.
ЎЗАРО СУҲБАТЛАРДАН
– Бирорта қизимнинг қараган кўзга ёқимсиз кўринишини истамайман. Сизларни кўрганлар:
– Амунинг, Сирнинг сувини ичишган-да, тархи тоза ҳаммасининг, – дея ҳавас қилишсин. Лекин чеҳрангиздан ҳам аввал қалбингизни безанг. Кўнгил безаги ҳаётингизнинг охиригача Сизни ҳаммага чиройли кўрсатади…
Дилшода Суюновна биз – ёшлар билан учрашганда шундай гапларни ён дафтаримизга ёздириб қўйган эдилар.
Дилбар ХОЛЖИГИТОВА, Зулфия номидаги
Давлат мукофоти лауреати.
Ёшлар истеъдодига кенг йўл очиш, уларни оила ва жамиятда қўллаб-қувватлаш вилоят хотин-қизлар қўмитасининг доимий эътиборида. Ёш кадрлар тафаккуридаги янгиликлар билан иш услубини янгилайди, борган жойларига ёшлик нафасини олиб киради. Шу маънода, Сирдарё вилоятида кейинги уч йил давомида 70 нафарга яқин йигит-қизлар тиббиёт олийгоҳларини тугатиб, туғилиб-ўсган жойларига қайтишди. Бугун – қишлоқ врачлик пунктларига аввалги йилларга қиёсланганда 1,2 баравар мурожаатлар кўпайгани ҳам тиббиёт муассасаларига ёшлар олиб кирган янги иқлим билан боғлиқ бўлса, ажабмас. Чекка ҳудудлардаги 16 та ҚВПга қўшимча электр қувват берадиган альтернатив қуёшли батареялар ўрнатилиб, улардан тўла-тўкис фойдаланилаётганини ҳам ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиш қийин. Келажагимиз эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрлик борасидаги фикрларимизни қуйидаги рақамлар яна ҳам ойдинлаштиради:
21 нафар ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун фоизсиз ссуда ажратилди.
452 нафар коллеж битирувчиларининг жорий йилда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун 3 миллиард 890 миллион сўм миқдорда кредитлар ажратилди. Бу рақамлар ортидаги ҳаракат, меҳнат ва ундан келадиган моддий, маънавий бойликлар ёшларимизнинг кўнгилларига ҳам, ҳаётларига ҳам зийнат бериши, шубҳасиз.
ЎЗАРО СУҲБАТЛАРДАН
– Раҳматли отам Суюн Ҳайдаров бир умр раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борганлар.
– Инсон ақл, виждон, иймон билан ишласа, яшаса обрўсини мисқоллаб топади, лекин бир ножўя қадам ташласа, бир ўйловсиз гап айтса, ўша обрўни ботмонлаб йўқотади, – дер эдилар.
Дилшода ҲАЙДАРОВА
Ҳа, Мирзачўлни Мирза Гулистонга айлантириш учун йигитлик қуввати, донишмандлик фикрлари билан хизмат қилган отанинг сўзлари бугун кўпларга ибрат бўлганидек, Сайхунбўйларининг эртаси – бундан-да обод ҳаётида ҳозирги кўрганларимиз, ёзганларимизнинг ҳам озми-кўпми ибрати бўлади.
Қутлибека РАҲИМБОЕВА

Просмотров: 845 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024