Форма входа

Поиск

Календарь

«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 08.05.2024, 06:49
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2015 » Март » 28 » РУЛДАГИ АЁЛЛАР
14:11
РУЛДАГИ АЁЛЛАР

РУЛДАГИ АЁЛЛАР

ЭРКАКЛАР НИГОҲИДА
Бугун аёлларимиз ҳар жабҳада фаол. Яқин-яқингача бирор аёлнинг машина ҳайдаётганини кўрсак, кўздан йироқлашгунча мўъжизага дуч келгандек қараб турардик. Эндиликда аёлларнинг машина ҳайдаши табиий ҳол бўлиб қолди. Хўш, рулдаги опа-сингилларимизга эркаклар қандай муносабатда?
Камолиддин ОТАБОЕВ — тарихчи:
— Бизнинг юртда аёлларимиз азалдан фақатгина уй кишилари бўлишмаган. Буюк зот Амир Темурни дунёга келтирган Тегина Бегим Моҳ, жасурлиги, қаҳрамонлиги билан тилларга тушган Тўмарис, энг гўзал ашъорлар муаллифлари Нодирабегим, Жаҳон отин Увайсий, Анбар биби каби жуда кўп улуғ зотлар фақат фарзанд тарбияси, аёлга хос юмушлар билангина шуғулланиб қолишмаган. Балки ижтимоий масалаларда ҳам эркакларнинг энг яқин маслаҳатгўйи бўлишган. Аминманки, ўша пайтларда ҳам аёлларга машина ҳайдаш имкони берилганда, улар албатта бу имкониятдан фойдаланишарди.
Беҳзод АЛИҚУЛОВ — машина таъмирлаш устаси:
— Қадимдан аёлларимиз от минишни билишган. Кўпгина аёлларимиз яқин-яқингача пахта далаларида оғир трактор, комбайнларни шаҳарда эса троллейбус, трамвайларни бошқарган. Бугун юртимизда ишлаб чиқарилаётган машиналар эса улар билан қиёсланганда қушдай енгил. Устахонамизга машинасини таъмирлатиш учун аёл ҳайдовчилар ҳам келиб туришади. Биз уларга бажонидил хизмат кўрсатамиз. Аслида аёллар машинани эркакларга қараганда асраб-авайлаб ҳайдашади. Яна уларнинг машинаси доимо озода бўлади.
Холиқ СУВОНОВ — собиқ ўқитувчи:
— Турмуш ўртоғим фермер. Фермерга албатта, улов керак. Қолаверса, фермерликни уддалаган аёлим машина ҳайдашни ҳам қойиллатади. Ривожланган давлатларда деярли барча аёллар машина ҳайдашни билишади. Баъзилар рулдаги аёллар хусусида бошқачароқ фикрлашади. Машина оғир темир, аёл эса нозик хилқат бўлса, дейишади. Мен бу фикрга қўшилмайман. Фарзанд дунёга келтириш, уни вояга етказиш, соғида соғ, беморлигида бемор бўлиб бирга дардини тортиш — булар осон ишми? Нозик елкаси билан бемалол кўтаришяпти-ку турмуш юкини. Бизнинг аёлларимиз энг зўр машиналарга муносиб.
Зокир ХОЛИҚОВ — алоқачи:
— Аёллар машина ҳайдаётганда бир хаёли доимо оиласида бўлади: Фарзандлари қаерда, нима билан машғул? Бу саволларга жавоб олиш учун қўл телефонидан фойдаланади. Агар фарзанди ёки яқинлари қўнғироқ қилса, ўзини қўярга жой толмай бетоқатланади. Шунинг ўзиёқ уни йўлдан чалғитади.
Салоҳиддин АББОСОВ – ҳайдовчи:
— Турмуш ўртоғим машина ҳайдагандан бери бироз асабийроқ бўлиб қолди. Чунки ўзим ҳам бир неча йиллик ҳайдовчиман. Йўлда баъзи ҳайдовчилар йўл қоидасига риоя қилмай қувиб ўтади. Баъзида йўловчилар ўз ҳаётини хавф остига қўяди. Ана шундай пайтда оғзингиздан беихтиёр ноўрин сўзлар чиқиб кетади. Сфетофордан хаёл билан ўтиб кетсангиз ёки бирор машинага урилиш хавфини сезсангиз, бирдан бўшашиб кетасиз, қон босимингиз ошиб кетади. Жуда кўп ҳайдовчиларнинг асаб касаллиги билан хасталангани, юраги тез толиқиши тиббиётда ҳам исботланган. Шунинг учун ҳам аёлимнинг машина ҳайдашини истамайман.
Иззат ҚИЁМОВ – ДАН назоратчиси:
— Аёл ҳайдовчилар эркакларга қараганда эҳтиёткорроқ бўлишади. Аммо улар орасида ҳам баъзан йўл қоидасини ўзи билмаган ҳолда бузиб қўйиш ҳолатлари учраб туради. Шундай пайтда тўхтатсангиз, айримлари тўхтамайди. Улар: “Мен аёлман, заифаман, мени аяшади”, деган фикрда иккинчи хатога йўл қўядилар. Тўхтагани ҳам хатосини тан олмасдан: “Сизнинг ҳам онангиз бордир”, “Синглингиз бордир”, деган гаплар билан вақтингизни олади. Баъзан эркак ҳайдовчилар ҳам: “Аёл киши билан тенг бўласизми, қўйиб юбора қолинг”, дея маслаҳат беришади. Аммо қонун-қоида ҳамма учун баробар. Қолаверса, аёл ҳайдовчи йўл қоидасини бузиб, бирор кишига зарар етказса, унинг судланишини тасаввур қилишнинг ўзи жуда нохуш ҳолат. Ахир у фарзандлари тарбиясига жавобгар шахс. Унга бирор кор-ҳол бўлса, оиласи, фарзандларининг ҳоли нима кечади? Қолаверса, ҳайдовчи чалғимаслиги, диққати фақат йўлда бўлиши керак. Аёл киши, эса ҳиссиётга берилувчан бўлади. Ён-атрофидагилар, баъзан йўловчиларнинг нигоҳи унга қадалаётганини доимо ҳис қилиб туради. Бу эса унинг чалғишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам опа-сингилларимизнинг фақат зарурат бўлгандагина рулга ўтиришлари тарафдориман.
Тоҳир ТЕШАБОЕВ — ўқувчи:
Онам машина ҳайдайди. Баъзида ишдан кечроқ қайтади. Мен онамнинг машина ҳайдаб, узоғи яқин бўлганидан хурсандман. Аммо хавотирим ҳам йўқ эмас. Чунки дадам автоҳалокат туфайли вафот этган. Биз онамизни асраб-авайлашимиз лозим.
Мен машина ҳайдаётган аёллар хусусида фикр билдиришга ҳали жуда ёшлик қиламан. Лекин уларни уйда фарзандлари интизор кутаётганини унутмасликларини истардим.

Барно СУЛТОНОВА

Просмотров: 1079 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024