Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 04:52
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 28 » Сабр ва ҳикматлар ...
14:40
Сабр ва ҳикматлар ...

Сабр ва ҳикматлар ...

2012-07-27 10:04:47

Уч хил сабр бордир.

Мўътабар китобларда уч хил сабр этиш борлиги ҳақида марҳамат қилинади. Биринчиси, ибодатларни қилишда учрайдиган қийинчиликларга сабр этиш. Масалан, рўза тутганимизда учрайдиган қийинчиликларга(сувсаш, балки очиқиш кабиларга) сабр этишимизга тўғри келади. Пайғамбаримиз ҳазратларининг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида, "Рўза сабрнинг, сабр эса иймоннинг яримидир”, деганлар. Иккинчиси, гуноҳ қилмаслик учун чидаш, яъни сабр қилиш. Гуноҳ қилмаслик учун саб этиш, оловда ёнишдан енгилдир, албатта. Учинчиси, касаллик, мусибат ва балоларга чидаш, яъни сабр қилишдир.

Масалан, касаллик, балоларнинг келишини ҳеч кимса истамайди, албатта. Бироқ улар келиб қолса, улардан қутилишга уриниш лозим бўлади. Даволаниш, балоларнниг олдини олиш кервак, албатта. Аммо бундай табири чоралар пайдо бермаган вақтда, додвой солмасдан сабр қилишга тўғри келади. Бу саналган учта сабрнинг ҳам мукофоти Оллоҳу таоло ҳузурида беўлчовдир.

Рўза тутиш билан имтихондан ўтган бўламиз. Биз дунёга мана шу имтиҳонни топшириш учун келганмиз. Барчамиз имтиҳон залидамиз. Раббини таниганлар, амрларига аҳамият берганлар, ҳаромлардан сақланганлар ва яратганларини танимагаанлар, амр ва тақиқларига қулоқ тутмаганлар бир-бирларидан ажралиб туришлари керакдир. Киши, қилганларининг қаршилигини кўради, яхшилар абадий саодатга, ёмонлар эса муносиб бўлганлари азобга учрайдилар …

ҲИКМАТ:

Ер юзи кишиларга ҳар куни ўн сўз билан мурожаат этаркан. Улар мана шулардир:

Эй одамизот!

Устимда, юриб, кезиб айланасан! Ичимга кирганингдан сўнгра ҳеч ҳаракат етолмассан!

Устимда, гуноҳлар қиласан, Ичимга кирганингдан сўнгра ҳисобга тутилажаксан!

Устимда, куласан! Аммо ичимда йиғлаяжаксан!

Устимда, шод бўлиб, кайфланасан! Ичимда эса маҳсун қолажаксан!

Устимда, молу дунё йиғарсан! Ичимга кирганингдан сўнгра пушаймон бўларсан!

Устимда, ҳаромларни еярсанАммо ичимда сени қуртлар еяжакдир!

Устимда, ҳийлалар қиларсан, ҳийлакорсан! Аммо ичимда залил бўлажаксан!

Устимда, хурсанд, қувонгансан! Ичимда эса ғаму ғуссага тушажаксан!

Устимда, ёруқликда юрмоқдасан! Ичимда зимистонга тушажаксан!

Устимда, барча билан биргасан! Ичимда яккаю ёлғиз қолажаксан!

Демак, эй одам боласи! Ер юзида юрганингда ана шу ҳикматлардан ибрат олган шаклда юришинг лозим келади.

 

 

Яна рамазон ҳақида ...

Денгиздан ол ўлтани!

Деворга ос болтани!

Хуш келди, сафо келди,

Ўн бир ойнинг султони.

***

Рамазонда уйғонди,

Мўмин нурга буланди,

Ҳозирликлар бошлади,

Масжидда кандил ёнди.

***

Мўминларга неъматдир,

Илк ўн куни раҳматдир,

Бу ойда рўза тутиш,

Буюк бир ғаниматдир.

***

Мўминлар ҳузур топар,

Гуноҳлари авф бўлар,

Байрам куни келганда,

Жаҳаннамдан қутилар.

***

Рўза-ла англа оч тўқни,

Оч илми ҳолни ўқи,

Хўжа, умринг ўтмасдан,

Инсонликни бил, уқи.

Просмотров: 595 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024