Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 03:45
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 29 » САРГАРДОН
19:54
САРГАРДОН

АБДУКАРИМ МИРЗАЕВ «САРГАРДОН» АСАРИ

  • АБДУКАРИМ МИРЗАЕВ
    «САРГАРДОН» АСАРИ

     

    Навбатдаги хато

     

    3.
    Ҳозир менга жуда кўп саволлар тинчлик бермайди. Табиийки, улар жавоб талаб қилади. Мен эса ёлғиз жавоб топишга ожизман. Ақлим, ҳаётий тажрибам панд беради. Бундай пайтларда мен дўстларимдан ёрдам сўрайман. Айни пайтда қўлимда улардан келган ўнлаб хатлар бор. Мен уларни ўқийман, мактуб эгалари билан узоқ-узоқ суҳбатлар қураман. Улар мени, мен уларни тушунишга ҳаракат қиламиз.

    Сиз ҳеч качон кимнидир эшитиб кўрганмисиз? «Телефонда...», дейсизми? Йўқ, телефонда эмас. Кўзларига қараб, нафас олишини эшитиб, ҳаяжонига шерик бўлиб тинглаганмисиз?! Ҳечқурса, уларнинг мактубларини ўқигандирсиз? Ўзи сизга мактуб ёзишганми? Йўқ, дейсизми? Нега унда сиз ёзмадингиз? Ҳамма айб ўзингизда. Наҳотки бирор марта ҳам мактуб ёзмаган бўлсангиз?! Илтимос, фақат «ёзмаганман», деманг. Чунки мен сизни яхши кўраман. Одам яхши кўрганларининг шу қадар совуқ яшаётганларини билиб қолса, оғир бўлади, совуқ қотади. Албатта совуқ қотади-да. Осонми сизга, совуқлар орасида яшаш. 

    Қўлимда ундан келган жуда кўплаб мактублар бор. Мактубларнинг ҳар бири олов. Улардаги оддий, жўн, сиз билан меникига ўхшамаган "ғариб" сўзларда қанча кўнгил, қанча муҳаббат, яна қанча эҳтиром бор. Мен унга ҳавас қиламан. У «яшаётган» одам. Уфққа қараб соатлаб ўтира олади, уни ҳар доим капалакнинг тақдири қизиқтирган. У менга жуда кўплаб мактублар ёзган, лекин уларнинг айримларинигина менга юборган. Мени қолган, етиб келмаган мактубларнинг ҳам тақдири қизиқтиради. Балки ўша мактубларда менга айтилиши керак бўлган қайсидир муҳим бир гап ёзилгандир. Ким билсин...

    Тан олиб айтишим керакки, мактублар орасида ҳали очилмаганлари ҳам бор. Мен уларни очишдан чўчийман. Унинг кўплаб мактубларини ўқиганман ва ҳаётидаги кўплаб воқеликларга ғойибона гувоҳ бўлганман. У мактубларини ўқиётган мендек бир ғарибга ҳаётидаги айрим нарсаларни ишонади. Ўзимни "ғариб" атаганимга ҳайрон бўлманг. Бундай аташимга сабаб, мен унинг деярли ҳеч бир хоҳишини бажаролмаганман. У мендан ёрдам сўрамайди, йўқ. Мен ўзим… шунчаки...

    Яна бир хатоим бор. Мен айрим хатларни жавобсиз қолдирдим. Айримларига жавоб бердим. Гоҳи жавоб бермай хато қилган бўлсам, гоҳ жавоб бериб хатога йўл қўйдим. Бошқа хато қилмаслик мақсадида жимликни ўргандим, сукутга айландим. Кейин билсам, бу ҳам навбатдаги хато экан. Ва ниҳоят тушундим, тушунгандекман… 

    Наҳотки?!

    Наҳотки хато килиш шунчалар осон? 

    Наҳот… хато килиш учун яшаймиз?! Хато қилиб, мактуб ёзиш учунми?..

Просмотров: 1264 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024