Форма входа

Поиск

Календарь

«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Четверг, 09.05.2024, 00:33
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Ноябрь » 4 » ШАРҚ ВА ҒАРБ
13:45
ШАРҚ ВА ҒАРБ

Ер юзини макон тутган олти миллиарддан зиёд киши бугун масофалар қисқараётган, муносабатлар яқинлашаётган, ҳазоралар маданиятлар муштараклашаётган замон тили билан айтганда ҳамма нарса “глобаллашаётган” бир даврда яшаб турибди.

Ўзининг асрий анъаналарига, урф-одатларига, диний ва миллий қадриятларига содиқ қолган Шарқ халқлари ана шу неъматларни кўз қорачиғидай асрашга интилаётган бир пайтда Ғарб олами чуқур руҳий инқироз, маънавий қашшоқлик, жамиятларининг қаттиқ безовталиги ва изтироб қаршисида иккиланиб саросимада, ташвишда турибди. Иқтисод ва сиёсатнинг глобаллашуви маданиятлар глобаллашувига сабаб бўлмоқда. Дунё айвонида кучларнинг бундай қайта тақсимотидан халқларнинг маънавий-ижтимоий ҳаёти, урф-одатлари, ахлоқ-одоби, дунёқараши ҳам четда қолаётгани йўқ. Ғарбнинг фаҳш, ахлоқсизлик. сурбетликка тўлиб-тошган бемаъни ва мантиқсиз маданияти бугун минг йиллар мобайнида Исломнинг покиза ва мусаффо чашмаларидан сув ичиб келган мусулмонларнинг руҳий оламига ҳеч қандай сўроқ-ижозатсиз бостириб кириб келяпти. Ўзи чуқур маънавий инқироз ва бўҳрондан чиқишга йўл тополмай боши қотган Ғарб бугун демократия ниқоби остида ёш мустақил давлатларнинг йигит-қизлари онгини заҳарлаш, минг йиллик синовларга дош берган ота-боболарининг ҳақ йўлидан тойдириш, уларни жаҳолат, бузуқлик чангалзорларида сарсон-саргардон қилиш учун бор ҳунарини ишга соляпти. Ўзининг “маданияти”ни, “ахлоқи”ни, яшаш тарзини зўр бериб уларга тиқиштирмоқда. Ғарб бу йўлда миссионерлик ҳаракатларидан. кучли тарғибот-ташвиқот ишларидан, “поп(оммавий)-маданият”, оммавий ахборот воситаларидан, интернетдан, хуллас таъсир ўтказишнинг барча усулларидан кенг фойдаланмоқда.

Бугун бизни миллий-диний қадриятларимиздан узиб, тубан ҳаёт тарзига бошлаётган бегона «маданият»лар, бемаъни мафкуралар хуружига дуч келиб турибмиз. Бунинг бир мисоли: мазмун жиҳатидан ниҳоятда саёз, ғояси бузуқ хорижий сериаллар ва бузуқ филмлардир. Ҳаммаси қолипдан чиққандай бир хил, бир-биридан чучмал, сийқа, сохта муносабатлар асосига қурилган. Ҳаммасида эр хотинни алдайди ёки аксинча. Бир-биридан ўч олишга қасд қилади. Ҳаммасида зино, беҳаёлик, бузуқлик, бойлик, пул топиш учун ҳеч нарсадан қайтмаслик каби иллатлар очиқ-ойдин тарғиб қилинади. Ана шу сериал қаҳрамонлари учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ. Улар на динни, на ота-онани, на инсоний қадриятларни ҳурмат қилади. Томчи тошни тешганидай, ана шу жирканч тасвирлар, кўринмас заҳар ойлар мобайнида аста-секин қалбларни қамраб оляпти. Ана шу беҳаё ва бузуқ фильмларни телевизор ягона овунчоқ бўлиб қолган аксар хонадонларда ёш болалар, қизлар ҳам бемалол кўришяпти. Усти ялтироқ, аммо ичи бузилиб, кетган жимжима-жозибаларга тақлид қилиб, шоҳона ҳаётлар, «эркин муносабатлар» орзусида тамшанишяпти. Худди шу ленталар таъсирида феъл-атвори, юриш-туриши, ҳаёт ва атрофдагиларга муносабати салбий томонга тез ўзгариб бормоқда.

 Пухта ўйланган “оммавий маданият”нинг дарахтлари ҳозирданоқ куртак чиқармоқда. Тез орада аччиқ мевасини ҳам теришга тўғри келмаса эди. Ёшларнинг ана шундай сериаллар таъсирида улғаяётган янги бир авлоди пайдо бўляпти. Бу йигит-қизлар учун тақиқ, деган нарсанинг ўзи йўқ. Ота-оналаридан ярим дўқ, ярим илтимос билан ундирилган пулларга такасалтанглик билан кун ўтказишади. Умрларини бар, ресторан, тансахоналар, интернет клубларда совуришади. Гаплар ҳам бўлакча: инглизча, ўрисча, ўзбекча сўзларни аралаш-қуралаш қилиб бидирлашади. Ота-онага бақириш, ақл ўргатиш, катталарнинг насиҳатига бурун жийириш, ёш-ёш қизчаларнинг бўяниб, ярим яланғоч, беҳаёларча кийинишлари, йигит-қизларнинг кўча-кўйда бемалол ўпишаётганлари бугун одатий ҳол бўлиб қолди.

Хўш, ана шу руҳда вояга етган ёшлар эртага ким бўлиб етишади? Мамлакатни шундай савияда улғайган ёшлар бошқарадими? Дунёга Бухорий, Марғиноний, Мотуридий, Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Беруний, Улуғбек, Фарғоний, Амир Темур, Алишер Навоий каби буюк инсонларни берган улуғ мамлакатнинг келажаги шундайларнинг қўлига қоладими? Уламоларнинг «Миллатлар ахлоқи билан миллат бўлади, ахлоқи кетса, миллат ҳам кетади», деган ҳақ сўзлари бир эсланса, ёмон бўлмас эди…

Ғарб дунёсининг ўзи бугун ана шу бузуқлик тантанасининг жабри-жафосини тортиб ётибди, миллионлаб аёллар оиласиз яшаяпти, улар оила қуриш, фарзанд туғиб-тарбиялаш, деган тушунчаларни аллақачон унутиб бўлишган. Демократиянинг яна бир устуни Англия марказий статистика бюросининг маърузасига кўра, мамлакатдаги ҳар юз нафар чақалоқдан йигирма учтаси никоҳсиз, зинодан дунёга келган. Тимоти Ж. Уинтер  ўзининг «XXI асрда Ислом» китобида ёзишича, Лондондаги оила қадриятлари хусусида ваъз айтувчи 900 нафар руҳонийнинг 200 нафари бесоқолбозликка мойил экани ҳақида турли гап-сўзлар юрибди… Англиянинг «Гардиан» газетаси бундай ёзади: «Балоғатга етмаган 200 минг нафар қиз оталарининг ўз номусига тажовуз қилмоқчилигидан ҳимоя қилишни сўраб судларга мурожаат қилган». Британияда оила қурганларнинг учдан бири тезда ажрашиб кетади. Францияда ўқувчи қизларнинг 48 фоизи ўтказилган сўровга кўра, никоҳсиз туғишни айб санамайди. Тайланддай кичкина мамлакатда бир миллион аёл фоҳишабозлик билан машғул. Ҳозир дунёда миллионлаб кишилар ОИТС (СПИД), тери-таносил касалликларига мубтало бўлган. ОИТС туфайли ҳалок бўлганларнинг сони 30 миллионга етиб қолди.

Дарҳақиқат, бу кучли босимга нимани қалқон қилишимиз мумкин? Чораси – ўзимизда. У ҳам бўлса, ўтмишда ҳатто Ғарб илҳом олган ва таъсирланган бебаҳо меросимиз, мукаммал илмимиз ва Ислом динимиздир. Авлодни авлод қилиб танитгувчи, ижтимоий ҳаётни ахлоқ назоратида, Ислом мувозанатида тутувчи нарса эса ана шуларга таянган уч асос: оиладаги ота-она, имом-хатиблар, таълим ва муаллимлардир. Бир Шарқ мутафаккири айтганидай: «Фарзандлари тарбиясига лоқайд қараган миллатлар инқирозга маҳкумдир. Уларни бегона қўллар ва бегона маданиятга таслим этганлар ўзини йўқотишга маҳкумдир. Бугунги кунда тузумнинг юзи қоралари ҳисобланган ожизлар, золимлар, ароқхўрлар, бузуқлар, бангилар, исёнкорлар кечаги кунда тарбиясига бепарво қаралган болалардир».

 

Урганч туман бош имом хатиби :         Муҳаммадамин Муҳаммадзариф

Просмотров: 911 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024