Форма входа

Поиск

Календарь

«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 08.05.2024, 13:20
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Ноябрь » 4 » ШИРИН МУОМАЛА ҲАМ ҲУСН
07:23
ШИРИН МУОМАЛА ҲАМ ҲУСН

ШИРИН МУОМАЛА ҲАМ ҲУСН

Отамнинг бир гапларини бот-бот эслаб тураман. У киши: «Фарзанд ота-онасини ҳурмат қилмаса, шогирд устоз юзига оёқ тираса, фуқаро ҳокимнинг қарорига бўйсунмаса бундай юртда осойишталик ва фаровонлик бўлмайди», деган эдилар. Кўриниб турибдики, ҳар бир инсон, аввало, ўзлигини англаши, атрофидагиларга иззат-икром билан қараши, маданияти ва маънавиятини шакллантириб бориши лозим.

Шу ўринда тенгдошларим ҳақида фикр билдирмоқчи эдим. Кейинги пайтларда айрим ёшларимиз ўзаро мулоқот чоғида турли жаргонли сўзлардан фойдаланаётгани, исмларни қисқартирган ҳолда ёки лақаб билан аташи одамни ҳайратга солади. Ота-она яхши ният билан фарзандига чиройли исм қўйса-ю, биз уни қисқартириб чақирсак кўнглига келмайдими? Масалан, Нодирани – Ноди, Жамшидни – Жими, Отабекни – Оташ десак, яхши бўлмас.

Яна бир жиҳат ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Баъзи тенгдошларимиз ота-онаси билан худди ўртоғидек муомала қилишади. Ахир ота-она ва фарзанд ўртасида ҳурмат, маълум даражада чегара бўлиши керак эмасми? Катталар ўғил-қизларига тўғри тарбия бериб, етук қилиб вояга етказишга ҳаракат қилишади. Уларни тўғри сўзлаш, муомалали бўлишга ўргатишади. Лекин айрим катталарнинг ўзлари бунга амал қилишмайди.

Салом бериш кичикларнинг катта ёшдаги одамларга нисбатан ҳурматини белгилайди. Бироқ айрим ёшларимиз буни унутиб қўйишаяпти, назаримда. Чунки улар фақат ўз яқинлари-ю танишлари билан саломлашишади холос, бошқаларнинг олдидан миқ этмай ўтиб кетишаверади. Катталар ҳам шу одатга ўрганиб қолишганми, гоҳида кўчада салом берсангиз, сизга ҳайратланиб қарашади. Бундай ҳолатга кўникиш ҳосил қилмаслик учун биз, ёшлар, муомала маданиятимизни шакллантирмоғимиз зарур. Чунки ширин муомала ҳам ҳусн. Қадимда бир неча донишманд тўпланиб, бу дунёда ким бахтли, деган саволга жавоб излашибди. Шунда барчалари узоқ мулоҳаза юритиб, бу дунёда ширин муомалали одам бахтлидир, деган хулосага келишган экан…

 

Музайям БАРНОЕВА

Просмотров: 839 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024