Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 01:28
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 28 » Тарихдан бир ҳикоя ...
14:41
Тарихдан бир ҳикоя ...

Тарихдан бир ҳикоя ...

2012-12-12 20:17:00

Ҳулаконинг қизи ва мусулмон олим.
Ривоятларга кўра мўғул–татарларнинг раҳбари Ҳулаконинг қизи Бағдодни айланиб юрар экан, одамларнинг бир одамнинг атрофида тўпланиб турганига кўзи тушди ва ўша одамнинг мусулмн олимлардан бири эканини ўрганди. Уни ҳузурига чақиртириб, у билан қуйидагича савол жавоб қилди. Ҳулақонинг қизи: - Сиз Оллоҳнинг борлигига ишонасизлар, шундай эмасми? – деди.

- Ҳа, - деб жавоб қилди олим.

- Оллоҳистаган кишисига зафар беришига ҳам ишонасизлар-а?

- Ҳа.

- Демак, Оллоҳ сизларнинг устингиздан бизнинг ғалаба қилишимизни хоҳлади, шундай эмасми?

- Ҳа, тўғри.

- Шундай экан, бундан Оллоҳ, сизлардан кўра бизни кўпроқ яқтиришини билдиради каби хулоса келиб чиқмайдими?

- Йўқ.

- Э, нега, ахир?

- Қўйларни ҳайдаб боқадиган чўпонни биласизми?

- Ҳа.

- ўша қўйларнинг сурувчиси-чўпони ва унинг ёнида ити ҳам бор бўлади, тўғрими?

- Ҳа.

-  Сурувдаги қўйлардан баъзилари чўпонга итоат қилмай сурувдан қочиб кетса, чўпон нима қилади?

- Итини ишга буюради.

- Ит ўша қочган қўйларнинг орқасидан қонча вақт юради?

- Қўйлар қайтиб сурувга қўшилгунларигача.

- Эй мўғул-татарлар, биз Оллоҳнинг Ер қуръасида Унга итоат қилишдан ва ҳаёт манҳажидан узоқлашиб, унга қайтмас эканмиз, сизлар орқамиздан қувлаб юраверасилар! Арабчадан Абу Жаъфар ал – Бухорий таржимаси.

Просмотров: 810 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024