Форма входа

Поиск

Календарь

«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 08:40
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Май » 3 » Ўнанадан колган одат
14:06
Ўнанадан колган одат

Ўнанадан колган одат



"Яқинда 30 ёшга тўламан. Аммо ҳанузгача уйлангаим йўқ. Ота-онам қанча қистасалар-да, кўнглимдаги бир ҳадик турмуш қуришимга йўл бермаяпти. Мактабни битиришдан бир неча йил олдин ўзимни сунъий қониқтиришни беихтиёр одат қилдим. Тўгриси, бу ҳолни қилмасам кечалари ухлашим ҳам қийин бўларди. Бундан 7-8 йил олдин қўлимга бир китоб тушиб қолди. Унда онанизмнинг зарарли жиҳатлари, жумладан мижоз сустлиги, тўшакдаги муомалага ноқодирлик ҳақида ёзилганларни ўқигач, чуқур изтиробга тушдим. Уйлансам шарманда бўлишдан қўрқа-ман. "Тарки одат амри маҳол" эканми, ҳозир ҳам бу одат бипан онда-сонда шиуғулланаман. Ҳаётга қизиқишм қолмади, мен нима қилай?..." Аҳмадали

Онанизм (мастурбация ёки кафтаки) ҳирсий хоҳишни алоқасиз қондириш услуби бўлиб, баъзилар уни ўта зарарли, деб билишса, бошқалар унга бепарво қарайдилар. Бу иккала нуқтаи назарни ҳам тўғри деб бўлмайди. "Онанизм" атамасини чўпон Онан ҳақидаги ривоят билан боғлашади. Айтишларича, ўз ҳирсини ғайритабиий йўл билан қондирган бу кимсанинт аҳлоқсизлигидан ғазабланган Парвардигор уни иккала қўлидан ҳам жудо қилиб жазолаган экан.
Бошқа ривоятлар эса "Инжил" қаҳрамонлари билан боғлиқ. Бу ривоятга кўра, Онаннинг отаси унга акасидан қолган тул аёл билан яшашни буюрганлигини хушламагани боис у шаҳватиии фарзанд бўлмасин дея қўл ёрдамида ерга тўккан экан.
Кафтаки, яъни онанизм ҳақида Имом Ғаззолийнинг "Никоҳ одоби" рисоласида қуйидаги ривоят келтирилган:
"...Бир куни жамоат фақиҳ олим Ибн Аббоснинг суҳбатларидан баҳра олгандан сўнг туриб кетсалар-да, навқирон ёш йигит ҳаммадан ортда қолди.
У қимтиниб, истиҳола ила сўз бошлади:
— Сиздан бир масолани сўраш учун қолдим. Жамоат олдида гапиришдан уялдим. Энди сиздан хам хижолат чекаяпман. Аммо, олим киши инсоннинг отаси ўрнидадир...
- Унда менга отангга айтадиганингнинг хаммасини айта-
вер, — дедилар Ибн Аббос.
- Мен уйланмаганман. Дўзахга элтувчи зинога рўбарў бўлишидан қўрқаман. Шу сабабли, хирс ўта безовта қилганда шаҳватшти қўл билан қондираман. Менинг бу қилмишимда гуноҳ борми?
Бу саволга жавоб берииш лозим бўлган Ибн Аббос ижиргангандек бошқа томонга юз ўгирди ва ўйланиб шундай жавоб берди.
- Канизак (наслу-насабсиз чўри)ни никоҳига олмоқлик қўл билан шаҳватни қондирмоқдан, қўл билан шаҳватни қондириш эса зино қилишдан хайрлироқ бўлган гуноҳлардандир... ".

Ибн Аббос бу ҳукми билан ҳирс ботқоғига ботган бўйдоқ кимсанинг уч ўт орасида қолганлигига ишорат этганлигини англаш мумкин. Зеро, бу аланганинг оз бўлса-да, шаҳди пастроғи канизакка, яъни наслининг тайини йўқ чўрига уйланиш нисбатан зарарсизроқ ҳисобланади. Аммо ўша пайтларда насабсиз, зоти паст чўридан туғиладиган фарзанднинг қул қилиниш хавфи мавжудлига туфайли бундай никоҳ исломда олий насаблилар учун таъқиқланган. Мозийда, аждодларимиз насл тозалигига чуқур аҳамият берганлар. Аммо, ҳарисмандлик ўта устун келиб, шаҳватни қўл билан қондиргандан кўра, чўрига бўлса-да уйланиш афзалроқ ҳисобланилган.
Қўл билан ҳирсни қондириш насабсиз заифага уйланишдан хатарлироқ оташ комига тушмайдиган гуноҳлиги шаксиздир, Аммо, бу учала оташнинг энг хатарлиси жаҳанамга бошлайдиган улкан гуноҳ зинодир.
Ҳақиқий мусулмон учун наслни айнитиш—зоти паст канизакка уйланиш ҳам, шаҳватни сунъий— қўл билан қондириш ҳам номуносибдир. Фақат, бу ҳоллар энг оғир гуноҳга - зинога дуч келиш хавфи арафасидагина қўл урилса, нисбатан кечиримлироқдек тушунилиши мумкин. Бу ҳолатни, инсон очликдан ўлиши муқаррар бўлган ҳолатда ўлаксанинг гўштини еб бўлса-да, жон сақлашига рухсат этилганлигига менгзаш мумкин.
Нақирон йигиттларни бундай ишларга кўл уришидан асрайдиган амалда, яъни! уйланишида шаксиз фазилат бордир. Ҳали уйпаниш ёшига егмаган ўсмирларда эса эҳталом жараёни вужудни шаҳват қийноғидан озод кдилувчи ҳикматдир. Уйланиш ёшидаги фарзандини уйлантирмаган ота-она ҳам бу гуноҳга фарзанди билан теппа-тенг жавобгардир.
Кўпгина ўрис олимлари шаҳвоний жўшқин ёшда ўсмир йигитларнинг 55-70 фоизи, қизларнинг 25-30 фоизи онанизм билан шуғулланишларини эътироф этишмоқда. Профессор А.М-Свядовднинг: "...ёшлик пайти мастурбация билан аҳён-аҳёнда шуғулланиш — жинсий фаолият беқарорлигини маромига солиш услубидир. У кескин қўзғалишнинг шаштини сусайтириши туфайли зарарсиздир...", — деган фикрига ам қўшилиб бўлмайди.
Айрим олимларнинг: "онанизм билан шуғулланши фойдали", — деган ташвиқлари мутлақо асоссиздир.

Тиббий нуқтаи назардан кафтакннинг қуйидаги турлари тафовут қилинади:

1. Фрустрацион псевдомастурбация жинсий аъзоларга тегиниш натижасвда закар таранглашади, аммо шаҳват чиқиши ва лаззатланиш ҳисси рўй бермайди.
2. Балоғат ёшига етмаганлар эрта мастурбацияси ҳали жинсий майл пайдо бўлмаган ёшда, яъни ҳали ўн ёшга тўлмаганларда учрайдиган ҳ.ол. Бу ҳолда закар қўзғалсада, гоҳо шаҳват чиқмайди. Гоҳида эса шаҳват чиқиши кузатилса-да, лаззатланиш рўй бермайди.
3. Ўспиринлик давридаги мастурбация энг кўп учрайдиган кафтақи тури ҳисобланади. Бу шаҳвоний ҳирс билан боғлиқ бўлганлиги туфайли жинсий майл, эҳтилом пайдо бўлган балоғат ёшидан бошлабоқ рўй бериши кузатилади.
4. Ўрин босувчи маструбация йигирма ёшдан сўнг пайдо бўлади. Жинсий ҳаёт кўрган йигитлар аёлидан маълум бир сабабларга кўра ажралиб қолиши натижасида бу усулни қўллашга мажбур бўлишади.
5. Персевератор — обсессив мастурбация барча жинсий муносабат шаклларини сиқиб чиқарган, патологик турдаги, дардсимон онанизмдир. Одатда, юқорида таъкид этилган бошқа турдаги кафтакилардан, кўпчилик маълум бир вақтга келиб халос бўла олиши мумкин, Аммо бу турдаги онанизм билан шуғулланувчилар хатто уйланганидан сўнг хам бу одатни асло канда қила олмайдилар. Кафтакининг бу тури билан машғуллар бемор бўлганликлари туфайли, оғир хрлларда закар таранглашмаса хам, шахват чиқмаса хам, инзол бўлмаса хам бу одатларини қайта-қайта такрорлайверадилар.
6. Тақлидомуз мастурбация билан шуғулланадиганлар асло ўз ихтиёри билан ёлғизлиқда кафтаки қилмайдилар. Улар ўз шериклари орасидан ажралиб қолмаслиги учунгина тенгдошлари билан "пойгаларда" қатнашадилар, холос.

Шифокор мутахассисларнинг таъкидлашларича, 3-4- тур яьни ўспиринлик давридаги хамда ўрин босувчи мастурбация— физиологик ҳол бўлиб, ҳеч қандай даволаш услубларисиз ва асоратсиз йўқолиб кетади. 2-балоғатга етмаганлар эрта мастурбациясининг қўзғовчи сабаби аниқланиб махсус чора кўрилиши лозим. 5-турдаги дардсимон онанизм касаллик хисобланиши боис даволаш тадбирларшш қўллаш ва қўзғовчи сабабларини йўқотиш мақсадга мувофиқ бўлади.
1-6- турдаги ёлғондакам мастурбацияда эса ҳеч қандай даволаш зарур эмас, фақат тарбиявий услубларчи тўғри йўлга қўйиш кифоя бўлади, холос.

Ота-оналар болаларини онанизмга мойип қилиб қўйиши мумкин бўлган қуйидаги холатларга эътибор беришлари шарт:

1. Болага ўта тор кийимлар кийдирилиши ва баданнинг ифлослиги туфайли жинсий аъзо ҳудудининг қичиши.
2. Вақтида суннат қилинмаганлик боис олат кертмагининг закар бошидаги шаҳвоний таъсирчан ҳудудларни қисиши ёки фимоз дардининг таъсири.
3. Биз ўзбекларнинг ўғил болаларга "носвойингдан бер", —дея жинсий аъзосига тегиниб эркалашимиз ва гижжаларнинг бола орқа тешигини қичитиши ҳам онанизмга мойиллик туғдириши мумкин бўлган омиллардандир.
4. Болаларнинг бекорчилиги ва тантиқлиги ҳам бу одатга сабаб бўлиши мумкин.
5. Ўспиринлар ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатаарига, ўзидан ёши каттароқларининг аҳмоқона қилғуликларига тақлид этишлари ҳам табиий.
6. Ўткир масаллиқли, тузламали, кучли таомларнинг уйқудан олдин кўп истеъмол қилиниши ҳам безовта қилувчи хатарли ҳолдир.
7. Уйқусизлик, асабийлик ҳам ўсмирларни онанизм домига итаради. Зеро, кафтакининг тинчлантирувчи кучи ўсмирларни ўзига тез жалб этиши билан хавфлидир.
8. Бугунга кундаги энг хатарли сабаблар сирасига беибо адабиётлар ўқиш, шаҳвоний-ишқий саргузаштли сухбатларга қулоқ тутиш билан бир қаторда, ойнаи-жаҳон ва "видео"нинг кони зарар таъсирини ҳам киритиш лозим. Айниқса, назоратсиз қолган ўсмирнинг "видео"лардаги ҳаёсиз фильмларни томоша қилиши, кейинчалик ҳирснинг сунъий йўл билан қондирилишига олиб бориши шаксиздир.

Онанизм амалга оширилиш тарзига кўра шартли икки турга бўлинади. Биринчи тури руҳий онанизм бўлиб, эҳтиёж ҳар хил ҳолатларни кўз олдига келтириб шаҳвоний хаёл суриш билан қондирилади.
Иккинчи, механик турда эса жинсий аъзоларга тегинилиб, қитиқланилиб ҳирс қондирилади. Бу ҳолат, балоғат давридан то турмуш қургунга қадар жинсий фаолликка қараб, ҳафтада бир ёки икки-уч маротаба давом этиб, кўпинча турмуш қурилгани-дан сўнг буткул йўқолиб кетади. Лекин айрим иродаси мустаҳкам бўлмаган шахсларда бу холат одат тусига кириб қолиши мумкин. Баъзи кимсалар бу одатни уйланганидан сўнг ҳам ташлай олмаслшслари натижасида онанизмнинг хатарли психопатологик тури вужудга келади. Бундай беморларда ҳар хил руҳий ўзгаришлар рўй бериб, орқа мияда жойлашган жинсий марказларнинг иш фаолияти бузилади. Бунинг натижаси ўлароқ жинсий ожизликнинг орқа мия тури пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари, онанизмга ўта ружу қўйиш ички жинсий аъзоларнинг яллиғланишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, онанизм нормал физиологик жинсий алоқадагидек лаззат бермаганлиги учун асабий-рухий беқарорликка олиб келади. Олатга хадеб тегавериш баъзан одат тусига кириб қолади. Қониқишнинг бу турида асаб системасига юкланадиган вазифа одатий жинсий алоқадагидан бошқача бўлади, чунки айни ҳолда кўриш, сезиш, ҳидлаш каби табиий қўзғатувчилар тинч туради. Биз юқорида таъкидлаган онанизмнинг салбий оқибатлари ўта камдан-кам учрайдиган ҳоллардир. Афсуски, онанизм ҳақида фикр юритилган баъзи илмий оммабоп китобларда унинг асоратлари ўта бўрттириб кўрсатилган. Натижада, бир пайтлар бу иш билан шуғулланган кўплаб соғлом кимсалар, ўзларини жинсий жиҳатдан ноқодир ҳисоблаб, изтироблар комига тушиб қолганлар.
Онанизм билан аҳён-аҳёнда шуғулланиш хеч қандай жинсий хасталикка олиб келмайди. Аммо бу бачкана машғулотга одатланмаслик мақсадга мувофиқдир.

Онанизмнинг бироз бўлса-да асоратланганлиги қуйидаги белгиларда ифодаланади:

а) кафтаки пайти закар таранглашмаган ҳолатда ҳам, шаҳват чиқиши рўй берса;
б) бу одатни кунига икки-уч маротабалаб, ўн йиллар давомида асло тарк этиб бўлмаса;
в) аёлларга бўлган майл буткул йўқолса;
г) бу машғулотсиз мутлақо ухлаб бўлмаса;
д) шаҳват қизғимтир рангда бўлса ва у мояклар оғриғи билан бир вақтда чиқса, мутахассис-шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир. Демак, онанизм бидан кунига икки-уч маротаба, кўп йиллар давомида шуғулланилсагина асоратларга олиб келар экан. Агар ўз вақтида мутахассис шифокорга мурожаат этилса, энг оғир асоратларини ҳам бемалол даволаш мумкинлиги шубҳасиздир.

Ота-оналар болаларининг онанизмга одатланмасликлари учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилишлари лозим:

1. Бола гўдаклигиданоқ ташқи жинсий аъзоларининг тоза тутилишига ва гигиеник муолажаларнинг тўғри бажарилишига эътибор қилиш зарур. Бола қўлини ҳадеб олатига теккизмаслигини назорат қшшш зарур. Боланинг ости мойчечакли илиқ ваннада ювиб турилса, янада яхши бўлади.
2. Болаларни ҳаво ваннаси ва артиниш билан чиниқтириш, қаттицроқ тўшакда ухлатиш, уйғонганларидан сўнг ўринларида узоқвақт чўзилиб ётишларига йўл қўймаслик ҳам фойдадан холи бўлмайди.
3. Болани бекорчилик, уйқусизлик ва жуда тор кийимлар кийишдан асраган маъқул.
4. Кичик ёшдаги болаларнинг орқа тешик яқинида бўладиган гижжаларнинг жинсий аъзоларни қичитиши туфайли беихтиёр онанизм билан шуғулланишларини англаган ҳолда даволаш чора-тадбирларини қўллаш лозим.
5. Ота-оналарнинг болалар олдидаги шахсий ибрати зарурлигини унутмасдан, уларни зарарли таъсиротлардан эҳтиёт қилиш зарур. Айниқса, фарзандларимиз турли беибо томошалар ва фильмлар оғушига тушиб қолмасликлари учун қаттиқ назорат ўрнатиш жоиз. Зеро, замонамиздаги энг катта қусурлар ибо ва ҳаё йўколишининг натижасидир. Расулуллоҳ (с.а.в) айтганларидек, "Ҳаё иймондандур".

"...Менинг барча ҳавас билан қарайдиган, ўта хушрўй, вазмин сирдош дугонам бор. У яқинда 24 ёшга тўлиш арафасида, аммо ҳануз турмушга чиқишга унамаётир. Қанчадан-қанча совчилар рад жавобини олишди. Яқинда дугонамнинг иккинчи синглисни ҳам узатганпаридан сўнг, у ниҳоят менга ёрилди. Айтишича у 15 ёшидан буён ўз аъзоларини қитиқлаб, сунъий қониқиш ҳосил қилиб келаркан, Мактабни, ҳаттоки, олий даргоҳни ҳам тугал-лаган бўлса-да, "ўз номусимни билмасдан бузиб қўймадиммкан?" — деган ўи-изтиробда эрга тегишдан чўчиётган экан. Наҳотки, киши ўз-ўзини қониқтирганда қизлик пардасига дарз етса? Менинг дугонамга ёрдам беришнинг иложи бормикан?.." Сарвинигор
Афсуски охирги пайтларда аёллар онанизми ҳам кўп учраётганлиги эътироф этитмоқда. Шартли тарзда қизларга хос— бокиралик даври онанизми ва жувонларга хос онанизм турларини тафовут қилиш мумкин.
Заифалар онанизмини бажарилиш шаклига кўра уч турга ажратиш мумкин:
1) клиторни таъсирлантириш;
2) қиннинг таъсирчан ҳудудига тегиш;
3) мураккаблашган, аралаш онанизм турида эса бир вақтнинг ўзида ҳам клитор, ҳам қин таьсирчан ҳудудлари таъсирлатирилади.
Аёллар онанизми эрининг мижози сустлиги, шаҳватни тез тўкиши, бефаросатлиги боис қониқиш ҳиссини мунтазам равишда туймаган ёки турмуш ўртоғидан барвақт ажралиб қолган за-ифаларда тез-тез учраши кузатилади. Бу тоифа аёллар кўпроқ мураккаблашган онанизм тури билан шуғулланадилар ва бу ҳол одатда хатарли асоратларга олиб бормайди.

Охирги пайтларда кўпайиши кузатилаётган бокиралик даври онанизми билан узоқ вақт, эҳтиросли тарзда машғул бўлиш камдан-кам ҳолларда бўлсада, қуйидаги асоратларга олиб келиши мумкин экан:

1. Узоқ вақт бу одат билан машғул бўлиш бора-бора асл меъёрий шаҳвоний ҳиснинг сўнишига олиб келиши мумкин.
2. Бу бачкана машғулот айнан клиторнинг сезувчанлигини кескин ошириб юбориши боис, қизлар турмуш қурганларидан сўнг анчагача жинсий алоқадан лаззат ҳиссини туя олмасликлари мумкин.
3. Бокиралик даври онанизмида нафақат механик қитиқланиш балки хаёлий жуфт (кўпинча ҳинд киноюлдузлари)нинг иштироки хам муҳим ўрин тутади ва бўлажак турмуш ўртоғи ўша хаёлдаги идеалнинг ўрнини босолмайди. Натижада, айримлар турмуш қургандан сўнг ҳам бу иш билан шуғулланишда давом этадилар. Баъзида бу ҳол оилаларнинг бузилишига хам олиб келади.
4. Ўта харисманд қизлар бокиралик даврида онанизм билан эҳтиросли машғул бўлаётиб, нафақат клиторни, балки беихтиёр қин ичини ҳам таъсирлантиришга ўтганликларини ўзлари билмай қолишади. Натижада, иффат пардасига дарз етишии эҳтимолдан холи эмас.

Бундай ҳолларда, аввало, тавба қилинади, сўнг шифокор мутахассисга мурожаат қилиб, маслаҳатлашиш лозим бўлади.
Айрим олимларнинг фикрича, онанизм билан машғул бўлган қизларнинг кўпчилиги бузуқлик кўчасига ҳам кириб қолишади. Демак, онанизм ва фоҳишаликнинг орасидаги масофа ўта яқинлигини унутмаслик шарт.

Просмотров: 922 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024