Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 05:16
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Июль » 29 » ўз жигарин ўзлари ерлар
19:51
ўз жигарин ўзлари ерлар

Жаҳонабегим
Бас, етар жаҳолат отидан тушинг!...

Бундан бирмунча вақт аввалроқ  чегарада ўзбек аскари қирғиз аскарини отиб қўйди, деган машъум хабарга кўзим тушганди. Мана,  орадан кўп ўтмай қирғиз аскари икки ўзбек аскарини  отгани ҳақидаги фожеа дунё оммавий ахборот воситалари саҳифаларини гўё қонга бўягандай бўлди.

Дини, тили, урфу одати бир, азал азалдан қону қардош  икки миллатга нима бўлди?

Бир пайтлар ўзаро низо чиққудай бўлса,  икки мамлакатнинг оқсоқоллари, зиёлилари, давлат ва илму  фан арбоблари ўртага чиқиб, ҳаммага мурожаат қилиб,  аҳилликка чорлашарди.

Қонлар тўкилишининг олдини олиш учун ҳар икки томон тенг жон куйдирар эди. Эндичи?

Тиёншон тоғидай забардаст сўзли,
Чингиз оғаларнинг руҳи қақшайди.
Одамий ҳислатлар залолат тортиб,
Қиёмат қўпмоққа тайёр ўхшайди.

Қаён кетди дониш  мўйсафед  чоллар,
Наҳот  айро тушди тинчликка йўллар?!
Қани онт ичганлар,  оғамсан деган?
Нечун  ўз жигарин ўзлари ерлар?!

Шу саволлар менга анчадан буён ҳаловат бермайди. Ахир бу қилмишларни кўрганлар, бу қирғинбаротларни кўрганлар, бу қонларни кўрган, гувоҳи бўлган дунё аҳли  биродаркушликдан даҳшат сувратини чизиб қўйишмаган, деб ўйлайсизми?

Дунёда ҳаттоки онгсиз мавжудотлар ҳам ўз боласига, жигарига тажовуз қилмайди.  Ўз хонумонига ўт қўймайди. Бизчи, биз? Ахир бизнинг авлод-аждодларимиз онгли ҳазрати инсонларку! Наҳотки биз букунга келиб,  шу улуғ номдан тона бошладик?

Ҳеч қайси бир миллатда ўз онасини, ўз синглисини зўрлаганни эшитганмисиз? Бизнинг миллатлар нега бу қадар тубанлик сари юз тутишди?

Ўзларини марду майдон, сўзи кескин ва кескир зиёлиман деган кишилар нега мум тишлашади? Нега улар бўлаётган даҳшат оловини ўчиришга ҳаракат қилиб, сув сепмайдилар. Аксинча у миллатни бу миллатга қайровчи даҳшатномалар битадилар?

Бир кун мажоро бўлган жойдан қирқ кун барака кетади, дейишади. Бизда эса йилларки қонтўкиш давом этиб келяпти. Аллакимларнинг аламлари туфайли икки қардош халқнинг оддий меҳнаткаш вакиллари азобу уқубат тортмаяптими бу кўргуликлардан?

Мен бу биродаркушлик ҳаракатларига бефарқ қараб тура олмаяпман. Аксинча бор овозим билан ҳайқиргим келяпти.

Бас, етар жаҳолат  отидан тушинг,
Ўзингиз қонингиз ўзингиз ичманг!
Бир ота-онанинг фарзандларисиз,
Ёвузлик йўлида азоблар кечманг!

Тўхтанг, сиз зўрлаган синглингиз асли,
Ҳурлик гулшанида олар интиқом.
Қон қусган гўдаклар урар уволи,
Ўйланг бу дунёдир  асли имтиҳон!

Қирғизистонда бўладими, Тожикистон ё Ўзбекистондами ёҳуд дунёнинг бошқа бир бурчида бўладими, ҳамма зиёлиларни Ватанимизда беҳуда қонлар тўкилмаслиги учун бир овоздан, бор овоз билан ўз сўзларини айтишга чақираман. Зеро, Она Ватанимиз тинчлигини сақлаб қолиш учун бугун ҳаракат қилмасак, эрта кеч бўлиши мумкин.

Жаҳонабегим
Просмотров: 750 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024