Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 05:50
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июль » 29 » қандли диабет давоси
07:36
қандли диабет давоси

исириқ фойдаси, қандли диабет давоси ва гижжалар зарари ҳақида

Сўнгги янгиланиш 14 сентябр 2012 - 21:42 GMT

Би-би-си меҳмони - Ўзбекистонда кўпчиликка танилган "Малҳам" Халқ табобати марказининг раҳбари Абдуқодир Саттор.

Абдуқодир Саттор 1954 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Унинг отаси ҳам шифокор.

Абдуқодир ака касб сифатида тиббиёт соҳасини танлашининг бир неча сабаби борлигини айтади.

"Рус мактабда ўқирдим. Рус болалари кўпинча ичкетар бўлганлиги сабабли доим ёнларида ичкетарни тўхтатадиган хаб дори олиб юришарди. Мен эса эҳтиёт шарт бобом берган бир қисм гиёҳ олиб юрардим. Шу гиёҳимнинг кўпчилик ўқувчи ва талабалик йилларимда талабаларга ёрдами кўп теккан. Иккинчи сабаби, мен ўн ёшимда олти метрли бинодан тушиб кетганман. Шунда ўнг қўлим ва ўнг оёғим синган, 40 кун гипсда ётганман ва шифокорликка меҳрим тушган. Қолаверса, бобом таниқли табиб бўлганлар", дейди Абдуқодир Саттор.

У медицина сирларини Москва ва Андижондаги тиббий олий ўқув юртларида ўрганган.

Абдуқодир ака Андижондаги тиббиёт олийгоҳининг фармакология ва ички касалликлар кафедраларида бир неча йил давомида ёшларга таълим берган.

Абдуқодир Саттор Ўзбекистондаги нашрларда, қатор Интернет саҳифаларида турли гиёҳларнинг инсон саломатлиги учун фойдалари, халқ табобати ҳақидаги мақолаларини эълон қилиб туради.

У 50 ка яқин илмий мақолалар,20 дан ортиқ китоблар муаллифи.

Яқинда Абдуқодир Сатторнинг "Дард кўп, давоси ундан кўп" деб номланган китоби нашрдан чиқди.

Би-би-си меҳмони Абдуқодир Сатторнинг саволларга жавоблари

Би-би-си: Буюк аждодимиз Абу Али Ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асарида бизнинг мамлакатимиз, минтақамизда ўсадиган кўплаб шифобахш гиёҳларнинг номлари тилга олинган. Бугун Ибн Сино айтиб ўтган гиёҳларнинг қанчасини топиш мумкин?

Абдуқодир Саттор: Ҳозирда республикамиз ҳудудида бобомиз ишлатган ўсимликларнинг мен билган 80-85 фоизи бор. Бу ўсимликларнинг айримлари икки хил-уч хил номда аталиши мумкин. 10-15 фоизи йўқ. Улар қўшни республикалар, қўшни ўлкалардан келтирилган ўсимликлар. Масалан, қалампирмунчоқ Ўзбекистонда ўсмайди. Қўшни республикалардан бизга келтирилади.

Би-би-си: Демак "Тиб қонунлари" асарида номлари аталган ўсимликларнинг аксар қисмини бугунги кунда ҳам топса бўлади?

Абдуқодир Саттор: 80-85 фоизини топса бўлади.

Би-би-си: Биз оддий ҳаётда "хантал" дегандан кўра "горчица" деганда кўп одамлар нима ҳақида гап кетаётганини яхшироқ тушунишларини кўришимиз мумкин. Шунингдек, кўп ўсимлик ва гиёҳларнинг номлари илмий номи билан аталганидан оддий кишилар ҳар куни ён-атрофда кўрадиган ўсимликлари ҳақида сўз бораётганини билмайдилар. Ўзбекистонда шифобахш гиёҳ ва ўсимликларнинг оғзаки нутқдаги атамаси, русча ва илмий номлари келтирилган луғатни қаердан топиш мумкин?

Абдуқодир Саттор: Ўзбекистон мустақиллигининг 14 йиллиги муносабати биланбобомиз Абу Али ибн Синонинг 1025 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон Халқ табобати академияси "Ўзбек халқ табобати академияси атамаларининг изоҳли луғати"ни чиқарган. У китоб ҳамма китоб дўконларида сотилади. Асосан Тошкент шаҳрида "Янги авлод" нашриёти 2005 йилда босиб чиқарган. Бундан ташқари, Ўзбек тилининг изоҳли луғати 2009 йилда яна янги чиқарилди. Бу янада кенгайтирилган нашр бўлди. Бу сўзлар рус тилидан ўзбек тилига ёки бошқа тиллардан ўзбек тилига ўгирилган, изоҳлари берилган.

Би-би-си: Абдурашид исмли ўқувчимиз шундай савол берипти: Ўзингиз шифокорликка ўқиган экансиз. Табиий гиёҳлар билан даволаш фойдалими ёки дорилар биланми? Қайси бир даволашнинг таъсири тезроқ ва узоқроқ?

Абдуқодир Саттор: Йиллар давомида синалган баъзи халқ табобати усуллари кўп касалликларни худди замонавий дорилар сингари ёки улардан ҳам яхшироқ даволайди. Улар одатда арзонроқ ва кўп ҳолларда хавфсизроқ бўлади. Масалан, йўтал ва шамоллашда тайёрланадиган турли ўсимликларнинг дамламалари кўп шифокорлар ёзиб берган йўтал дориларга нисбатан фойдали ва арзон бўлади. Халқ табобатига изоҳ берадиган бўлсак, айрим дориларимиз бор, буларда тиббий медицина фойда қилади. Айниқса, жиддий касалликларни олдини олишда замонавий тиббиётнинг аралашувисиз даволаш қийин. Масалан, зотилжам, пневмония дейилади, қошқол, терлама, сил, чувалчангсимон ўсимта, яъни апендицитнинг яллиғланиши, жинсий алоқа орқали юқадиган касалликлар, туғруқдан кейин иситма чиқиши касалликларини даволашда халқ табобати усулларини қўллаганда даволаш секин кечади. Шунинг бу касалликларда тиббий медицинани қўллаган афзалроқ.

Би-би-си: Абдуқодир ака, сиз бугунги замонавий тиббиёт нотўғри йўлда, деган фикрга қандай қарайсиз? Чунки бу гапда жон борга ўхшайди, қаранг, борган сари кўп, янги антибиотиклар тадбиқ этилаяпти, вируслар ҳам тобора антибиотикларга чидамли бўлиб бораяпти, оқибатда янги антибиотикларнинг таъсири ёки кучи ўтмай қолаяпти.

Абдуқодир Саттор: Биргина мисолни айтиб ўтаман. Бошоғриқни андиз ёки бадаён даволаши мумкин. Лекин бошоғриққа ишлатиладиган 250 хил таблетка мавжуд. Бу таблеткаларнинг таркибида асосан оғриқ қолдирувчи ёки иситма чиқарувчи дорилар билан бирга айрим химикат дорилар бор. Бундан ташқари, айтайлик, юқори нафас йўллари касалликлари - тумов ва гриппга қарши қўлланиладиган дориларни кўриб чиқайлик. Оддий грипп сезувчанлиги бир дорига, яъни бир антибиотикка ўрганса, иккинчи антибиотикка сезгирлиги бўлмайди. Айрим шифокорлар эса бир антибиотикни, агар у наф бермаса, кейингисини, учинчи, тўртинчи ва ҳоказо антибиотикни ишлатишга ишқибоз. Аслида билмайдиларки, бир антибиотик бир органга яхши таъсир қилиб, бошқа органларга ножўя таъсир қилади. Масалан, биз туғилгандан умримизнинг охиригача буғдойни, буғдойдан тайёрланган унни еймиз. Бу гиёҳ. Гиёҳ ҳеч қачон зиён қилмайди. Антибиотиклардан кўра мен гиёҳларни тавсия қиламан. Сабаб, антибиотикларнинг ножўя таъсири фойдасидан кўра кўпроқ.

Навойидан Малика Аминова: Ассалому алайкум! Исириқни қандай ишлатилгани кўпроқ фойдали? Қайнатиб сувини ҳам ичса бўлади дейишади. Қайси дардларга даво ҳисобланади асосан? Раҳмат!

Абдуқодир Саттор: исириқ ҳақида шундай сатрлар бор:

Исириқни ивитиб, ичилган замон,
Савдоий моддалар кетади аён!
Қонингни тозалаб, мусаффо қилар,
Ичинг қотган бўлса юмшатар ҳар он

Арабларда хармал, русларда гармала ёки адраспан дейладиган исириқни ҳамма яхши билади. Озгина тушинтириб ўтаман: Исириқ барча туман, вилоят ва республикаларда асосан фойдаланмай ётган ўтлоқларда, тоғларнинг қуйи қисмларида, қумлоқ, тошлоқ ва тупроқли жойларда ёввойи ўт сифатида ўсади.
Исириқ кўп йиллик бўлиб бўйи 20-60 см гача бўлади. Барги оддий, 4-5 бўлакка бўлингин бўлиб, кулранг-яшил тусда бўлади. Гуллари оқ бўлиб шохларда якка-якка жойлашган. Меваси шарсимон уч чаноқли. Май-июн ойларида гуллаб кузда пишади.

Ишлатилиши

Халқ тилида "минг бир дардга даво" деб ном олган гиёҳни таърифлашга ҳожат булмаса керак. Бобомиз Абу Али ибн Сино қуймич асаблари шамоллашига тизза ва суяклар қақшаб оғриганида, оғриқ қолдирувчи дори сифатида исириқни тавсия этган. Шуни эслатиб ўтаман - исириқнинг ҳамма қисми заҳарли, аммо унга қўшимча гиёҳлар қўшган ҳолда истеъмолга яроқли қилиш мумкин.
Паришонхотирлик, истиқо, қўланж, фалаж, яъни, тананинг бир қисмииннг ишламай қолишига исириқдан олиб, унинг вазнидан учдан бир миқдорда туйилиб унга занжабилни итузум барги билан хамир қилиб қуёшга қўйиб қайта-қайта боғлаш керак.
Ёки 300 грамм исириқни 2 литр ширин сувда ивитиб кейин сувини сузиб, ундан 50-70 граммдан истеъмол қилиб турса бадандаги савдо моддалар чиқиб қон тозаланади.
Ёки 25 грамм қуруқ исириқни 100 грамм сувда қайнатиб, уни сузиб 75 грамм асал, 50 грамм кунжут билан истеъмол қилса кучли қусади. Бу қусиш кўкрак остидаги ва тананинг юқори қисмидаги аъзоларни ёпишқоқ рутубатлардан(балғам)дан тозалайди. Нафас қисиш ва ҳўл йўтални даф қилади.
Ёки 300 грамм қуруқ исириқни 9 литр узум сувида то сувнинг тўртдан бир қисми қолгунча қайнатиб ичиб турилса, эскидан келаётган бошоғриқ ва тутқаноқ дардларини даф этади, ҳомиладор бўлиб юрган аёл айрим сабаблар-касалликлар боис ҳомиладор бўлмаётган бўлса, шу қайнатмадан уч кунгача ҳар куни 50 граммдан ичса ҳомиладор бўлади.
Ёки 100 грамм туйилган исириқ 100 грамм туйилган зиғир уруғини 1, 5 кг асалга аралаштириб, ушбу аралашмадан ҳар куни 3 маҳал 1 қошиқдан ейилса, қон босими баланд бўлмаса нафас қисиш дардини даф қилади. Шу аралашмага 4-5 грамм куйдирилганини қўшиб ейилса, буйрак ва қовуқлардаги тошларни майдалаб тушириб юборади.
Ёки туйилганини укроп ёғи билан аралаштириб, қуймич ва белнинг бастки қисмига суртилса, эски қуланжни даф этади.
Ёки заъфарон, хонадон товуғининг сафроси, асал, шароб, арпабодиён суви билан аралаштириб кўзга тортилса, билгам ошиб кетиши оқибатида қувватсиз бўлиб қолган кўзга шифо бағишлайди.
Ёки исириқни туйиб хонанинг бурчаклари ва полга сепиб қўйилса, ҳар хил ҳашаротлар бу хонадонга йўламайди. Борлари қочиб кетади.
Ёки илдизининг туйилгани тоғ савсарининг ёғи билан қориб орқа авратнинг тешигига тиқилса, бавосил томирларнинг оғзини очиб, унда тўхтаб қолган қоннинг келишини равонлаштиради.
Ёки исириқни сувда қайнатиб, ўша сувни заифлашиб қолган аъзоларга қуйилса, уларга қувват бағишлайди. Ва карахтликни даф этади. Уни кунжут ёғи билан қайнатиб доимий равишда истемол қилинса, жигар ва ўпканинг барча иллатларини даф қилади.
Ёки исириқ қайнатилган сувни қуёшда қуюлтириб, бурунга томизилса, тумов ва кўзнинг қизиллигини йўқотади.
Ёки исириқни турп сувида то қуввати унга ўтгунча қайнатиб, кейин у сувни тозалаб устидан ўша миқдорда зайтун ёғи қуйиб, паст оловда суви буғланиб, ёғнинг ўзи қолгунча қайнатилади, лекин эҳтиёт бўлиш лозимки, ёғ доғ бўлиб кетмасин. Шу ёғни совутмасдан илиғида қулоққа томизилса, қулоқ оғриғи ва карлиги шунингдек, турли оҳангда жаранглашларга даво бўлади.

Яна бир бор эслатиб ўтаман, иссиқ мижозли кишиларга исириқни истеъмол қилиш зарарлидир, у бош оғриғи келтиради ва юракларни беҳузур қилади. Ҳўл мевалар, сканжабин ва бошқа турли нарсалар истеъмол қилиб турилса, бу зарарлар ислоҳ бўлади.
Исириқнинг бир кунлик миқдори 4.5 граммдан 9 граммгачадир.

Тиббиётда доривор препаратлар, настойка, гармин алколоидининг гидрохлорид тузи, Паркинсон касаллигида(яъни қўл, оёқ ва бошқа ерларнинг доим титраб туриши) ва миастения(сохта фалажлик)да ишлатилади. Булардан ташкари тутқаноқ касаллигини даволашда ишлатилади.
Тиббиёт ва табобатда эса грипп касаллиги авж олган пайтда исириқ бемор ётган хонада тутатилади, натижада касаллик қўзғатувчи барча бактериялар ўлади.

Sardor: Assalomu alaykum. Men 5 yildan buyon ekzema kasalligibilan og'riyman. Qaysi giyoxlar davo buladi? Oldindan tashakkur

Абдуқодир Саттор: Экзема бу юнонча пуфакча, тошма демакдир. Халқ тилида гуш дейилади. Экзема терининг аллергик касаллигидир. Бу касаллик сурункали хроник кечади. Асосан бу касаллик нерв ва эндокрин системасининг бузилиши оқибатида келиб чиқади. Кўпинча экзема келиб чиқишига хроник инфекциялар манбаси (танзилит, гайморит), шунингдек, меъда ичак касалликлари сабаб бўлади.
Булардан ташқари, кўпинча бунга айрим овқат маҳсулотлари, балиқ, тухум, цитрус мевалари, шунингдек уй чанги, гул ҳиди, кир ювиш порошоги ёки бирор химиявий дори маҳсулотларига нисбатан сезгирликнинг ошиши ҳам экземага сабаб бўлади.

Даволаш

Асосан режим билан овқат истеъмол қилиш, айниқса болажонларимиз ич келишини назорат қилишимиз даркор. Шу билан бирга ип газлама тикилган матоларни кийиш, очиқ ҳавода сайр қилиш, қуёш ванналарини олиш фойдалидир. Эман пўстлоғи солинган сувда чўмилиш мумкин. Ёки кучсиз калий перманганат тузи (марганцовка)да тенани артиш, ундан ванна қилиш мумкин. Совун умуман ишлатмаслик лозим. Булардан ташвари тухум, шокалад, қази ва цитрус меваларни истеъмол қилмаслик керак.
Катталар сут ва сут маҳсулотларидан истеъмол қилиб туришлари лозим. Асосан ўсимлик ёғлари фойдалидир. Спиртли ичимликлар, шўр ва аччиқ овқатлар мумкин эмас. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, тошмалар асосан қўл, оёқ, бармоқларга, билакка, болаларда эса юз, бўйин ва баданга тошади.
Табобатда лимонўт, мойчечак, райҳон, қариқиз, қоратерак кабилардан компресс қилиб, арпабодиёндан дамлаб чой ҳолида ичиб турилади.

Швециядан Муҳаммадсолиҳ саволи: Абдуқодир ака қандли диабетга халқ табобатида қандай даволаш усуллари бор? Европа шароитида мумкин бўлган усулларини айтсангиз.

Абдуқодир Саттор: Қандли диабет эндокрин безларидаги жиддий ўзгаришлар оқибатида келиб чиқадиган хасталик бўлиб, организмда ошқозоности бези ишлаб чиқарадиган инсулин гармони етишмаслиги туфайли моддалар алмашуви издан чиққан бўлади. У халқ тилида “Ширин” касали деб аталади. Бунда бемор озиб кетади, иштаҳаси яхши бўлишига қарамай умумий ҳолсизликдан, иш қобилиятининг пасайишидан нолийди.
Қонда ва сийдикда қанд миқдори ошиб кетади.
Белгилари: заифлик, тез чарчаш, оғиз ва лабларнинг қуриб туриши, буйрак хасталиги, юракда оғриқ пайдо бўлиши, танадаги яраларнинг битмаслиги, кўз хиралашуви, тери касалликлари, тери қичиши, баданда чумоли юргандай бўлиши, асабийлашиш кузатилади.

Даво

Асосан овқатланиш режимига амал қилиш, даволаш давомида ва доим оч ҳолда сайр қилиш, жисмоний меҳнат, бадантарбия, дам олиш ва тозалик, озодалик, шахсий гигиенага амал қилиш даркор. Оғиз бўшлиғи ва тишларни тоза сақлаш, ётиш олдидан оёқларни илиқ сувда ювиш, тўйиб ухлаш, беҳуда хаёлларга берилмаслик ва бўлар-бўлмасга асабийлашмаслик ва иложи борича яқинлар, дўст-оғайнилар билан учрашиб туриш, шунингдек, доим даво сифатида чилонжийда, хом карам, бақлажон истеъмол қилиш, исириқ уруғини чайнаб чой билан ютиш тавсия этилади. Айни пайтда қази, кабоб, қўй ва мол ёғи, торт, кекс ва шўр нарсалар истеъмол қилиш, спиртли ичимликлар, кофе ва какао ичиш ман этилади.
Чет элдаги дўстларимиз қандли диабетда сув ўрнига ичиладиган нарсалар: нордон, қуюқ айронлар(қўй сутиники яхшироқ), сабзи, беҳи, апелсин, лимон, забтурум шираси билан аралаштирилган бодринг суви, олча суви, нордон анор суви, олма суви, олхўри суви, ялпизнинг қуюқ, ширин дамламаси, кўк чой, тоғ райҳони дамламасини кўнгил тусагунча ичиш мумкин. Мева ширасини маъданли сув билан аралаштириб ичиш мумкин.
Қонда глюкоза миқдорини оширишда углеводлар муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам углеводлар полиз маҳсулотларида кўпроқ учрайди: бақлажон, тарвуз, помидор(янгиси), қизил қалампир, қарафе, сабзи, редиска, шолғом, лавлаги, соя, ловия, қовоқ, саримсоқ, петрушка, турп, карам(янгиси ва тузлангани), исмалоқ, қўзиқорин истеъмол қилиш мумкин.
Қонда глюкоза миқдорига таъсир қилмайдиган гўшт маҳсулотларига келсак, булар бир ёшли бузоқ оёқлари, қуён, қўзи гўшти, товуқ, балиқ, тухум сариғи, ўсимлик ёғлари, пишлоқ.
Қонда қанд миқдорини назорат қиладиган маҳсулотлар: ловия, сўли, кепак. Мевалардан: беҳи, олча, нок, қулупнай, қора смородина, зирк, олма, ёнғоқ кабиларни доим истеъмол қилиб туриш керак.

Тао: 18 - 28 yoshlar atrofidagi yoshlarning ko'plarida talabalik va boshqa shu kabi sabablar bilan ozg'inlik ko'p kuzatiladi. Men o'zim bo'yim 183 bo'lishiga qaramasdan 63 kg man. Xorijda yashayman. Semirish uchun nimalar (tanovul) qilishni maslahat berasiz. 2-savol: shu ozg'inlikning sababi turli o't, ichak, oshqozondagi qurtlar sababli bo'lsa kerak deb o'ylayman, shunga qarshi qanday davolanish mumkin? Javoblar uchun oldindan rahmat.

Абдуқодир Саттор: Озиш- узоқ вақт ёмон овқатланиш ёки овқатнинг организмга яхши сингмаслиги оқибатида гавда вазниннг камайиши тушинилади.
Озғинликни енгиш ва вазнини тиклаш учун турмуш тарзини ўзгартириб, овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш керак.
1. Аввало беморда меъда-гижжа бор-йўқлигини аниқлаб олиш керак. Пакана ва лентасимон қуртлар организмда бўлса, уларни танадан чиқариш даркар.
2. Таркибида углевод ва ёғлар бор маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш керак.
3. Таомдан олдин сабзавот истеъмол қилинса, иштаҳа очилади.
4. Таомни ҳар куни 4-5 маҳал бир вақтда истеъмол қилиш керак.

Маслаҳат

1 Алоэ баргидан майдалаб 50 грамм унга 300 грамм асал қўшиб истеъмол қилиш керак.
2. Каклик гўштидан истеъмол қилиб туриш керак.
3. Карам ва квасни пиёз билан истеъмол қилса, тана семиради соғлом одамда.
4. Лимон билан озроқ шакар қўшиб истеъмол қилиб туриш керак.

Тиббий медицинада инсон соғлом бўлса, ретобалал деган укол қилиш керак.
Майиз, ёнғоқ ва асални тенг миқдорда олиб истеъмол қилиш керак.

Абуқодир Саттор: Ичак қуртлари, гижжалар ҳақидаги саволга жавоб сифатида биз ушбу мавзуда эълон қилган мақолаларимизни келтиришни жоиз деб топдик

ИЧАК ҚУРТЛАРИ – ва уни ҳалқ табобати усуслида даволаш усуллари
(Аскарида -чувалчангли қуртлар )
(биринчи мақола)

Одам аскаридаси юмалоқ чувалчанглар типининг йирик вакили хисобланади. Аскаридаларнинг бир неча турлари бор улар умуртқали хайвонлар айниқса сут эмизувчилар синфининг вакиллари бўлмиш қорамоллар. От, ит чўчка ва бошқаларда паразитик хаёт кечирадики бу гижжалар ичак паразити деб юритилади. Баъзан аскаридаларнинг айрим шакллари эркин ҳолатда яшаши ҳам мумкин. Одам аскаридаси эса фақат паразитик ҳаётга мослашган бўлиб, одамнинг ингичка ичагида ўнлаб, ҳатто юзлаб учрайди.

Тузилиши

Одам аскаридаси тўгарак чувалчангларнинг бошқа вакилларига нисбатан касалликка кўпроқ сабаб бўлади ва касаллик баъзан оғир ўтади, шу сабабдан мазкур гижжанинг тузилиши ва тараққиёт циклига муфассалроқ тўхталиб ўтамиз. Одам аскаридасининг тана шакли ҳам бошқа тўгарак чувалчанглар каби узун, цилиндирсимон тузилгандир. Гижжа танасининг олдинги ва орқа қисмлари конус шаклида бўлиб, ташқи томондан кутикула қавати билан қопланган. Кутикуланинг остида тери ости қавати-гиподерма жойлашган. Гипордема қаватидан сўнг силлиқ мускуллар қавати келади бу қават аскариданинг ички органларини қоплаб ётади. Мускул қавати асосан бир қават жойлашган мускул хужайраларидан тузулган бўлиб мускул ҳужайраларидан бирламчи тана бўшлиғи-протоцелга протоплазматик ўсимталар чиқади. Протоцел бўшлиғи нафас парда билан ўралган унда тана суюқлиғи ички органлар жойлашади .

Ҳазм органлари

Одам аскаридасининг хазм органлари системасига келсак тананинг олд қисмида жойлашган оғиз бўшлиғи ва узун ичак системаси ҳамда орқа чиқарув тешиги бор. Аскариданинг оғиз қисмида сезгир бўртмаларга бой 2 вентрал (олдинги) ва дорзал (орқа) лаблар тафовут этилади. Оғиз бўшлиғи найсимон қизилўнгачга давом этади. Оғиз бўшлиғи найсимон қизилўнгач аскариданинг олдинги ичаги деб ҳам юритилади. Қизилўнгач эса ўз навбатида найсимон ўрта ичакка давом этади. Ўрта ичак базал мембранада ётувчи 1 қаватли цилиндрик эпителий билан қоплангандир. Ўрта ичак хазм системасини асосий функционал қисми хисобланади. Ўрта ичак калта ва найсимон тўғри ичакка давом этади. Тўғри ичак урғочи аскаридаларда тананинг орқа учида қорин юзасидан анал тешик билан ташқарига очилади. Одам аскаридасининг айирув органлари системаси алохида тузилишига эга.

Нерв системаси

Тананинг олдинги қисмида жойлашган бир дона гигант ҳужайра ва унинг аскаридаси танаси бўйлаб тарқалган ўсимталари айирув вазифасини бажаради. Аскариданинг нейро системаси бир қадар мураккаб тузилган бўлиб, марказий қисми қизилўнгач атрофида жойлашган нерв халқасидан иборат, мазкур халқадан аскариданинг танаси бўйлаб бир неча нерв толалари тарқалади
Аскарида танасида узунасига кетган нерв устуни жойлашган, уларни қорин ва орқа нерв устунлари дейилади. Аскаридалар айрим жинслидирлар. Уларда аввало ташқи жинсий диморфизм ҳолати яққол кўринади. Эркак аскарида танаси урғочи аскарида танасига нисбатан калтароқ бўлади. Эркак аскариданинг узунлиги 15-25 см бўлса, урғочи аскарида 20-40 см бўлади. Бундан ташқари эркак аскарида танасининг охирги учи спирал ҳолатда ўралгандир.

Жинсий органлари

Аскаридаларнинг жинсий органлари эркак ва урғочиларида алоҳида тузилишга эга бўлиб, хар хил диаметрдаги найчалардан иборат. Урғочи аскариданинг жинсий органлари жуфт найчалардан ташкил топган бўлса, эркак аскариданинг жинсий органи ток найчадан тузилган. Урғочи аскариданинг жинсий органлари ичак системасини ўраб турадиган жуфт ингичка тухумдон, жуфт тухум йўлари ва жуфт бачадондан иборат. Хар икки бачадон ўзаро қўшилиб, якка қинга очилади. Қин эса аскарида танасининг олдинги қисмида қорин юзасидаги махсус жинсий тешик орқали ташқарига очилади. Эркак аскаридада эса, ток ингичка уруғдон, хийла йўғон уруғ йўли ва уруғ тўкувчи каналлар, жинсий спикула бир бўлиб, клоака тешиги билан ташқарига очилади. Эркак аскаридада эса тоқ ингичка уруғдон, хийла йўғон уруғ йўли ва уруғ тўкувчи каналлар, жинсий спикула бир бўлиб, Колака тешиги билан ташқарига очилади .Спикула аскариданинг копулятив органи хисобланади. Аскаридалар жуфтлашган пайтида спикула урғочи аскариданинг қинига туташади. Эркак аскариданинг уруғи билан оталанган тухумлар урғочи аскариданинг бачадонида етилади. Қалин пардага ўралган оталанган тухумлар жинсий тешик орқали, беморнинг аскарида паразитик қилаётган ингичка ичагига тушади ва йўғон ичак орқали ташқи мухитга чиқади.

Тухум тараққиёти

Тухумнинг тараққиёти учун ташқи мухитда оптемал температура (+12 +28 С) ва кисларод, нам шароитда бўлиши шарт. Аскариданинг тухуми қалин пардага ўралган бўлгани учун ташқи мухитнинг ноқулай таъсирига бошқа гижжаларнинг тухумларига нисбатан чидамлидир. Масалан: -25-30 С совуқда у 40 кунгача тирик қолади. Дизенфекция қиладиган баъзи препаратлар эритмалари (сулема эритмаси, фақат сульфаи ва хлорид кислоталарининг 5 прасентли эритмаси )да ҳам ўз хаёт активлигининг йўқотмайди. Мазкур тухумларга ультрабинафша нурлар эфир хлорафорим ўлдирувчи таъсир кўрсатади. Одам аскариданинг тухумларини ютиб юбориши натижасида аскаридоз касаллигига учрайди. Ариқ ва ховуз сувларини қайнатмасдан ичиш мева ва сабзавотларни тоза ювмасдан истеъмол қилиш шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик аскарида юқишига сабаб бўлади. Аскариданинг тухумлари ташқи мухитда қулай шароит бўлганда тараққий эта бошлайди. Аввало оталанган тухум 2; 4; 8; 16; 32 га бўлинади ва алохида бластомерал хосил бўлади. Маскур бластомераллар тараққиёти натижасида навбатдаги даврлар- морула, бластрула , гастурула даврлари бўлиб ўтади. Характчанг личинкалари бор тухумлар юқоридаги усуллар орқали одамнинг ичига тушади. Ошқозон –ичак секреция таъсирида тухумнинг ташқи қобиғи емирилади, аскариданинг личинкаси эса , тараққий эта бошлайди. Лекин аскариданинг личинкаси ичакда қолмай, қон орқали бошқа органларга ўтади. Бу ҳолатни миграция дейилади.

Аввало аскариданинг личинкалари ичакнинг вена томирларини ёриб ўтади. Қон оқими билан қопқа венаси орқали жигарга, сўнгра юракка, ўпка альвеолаларига етиб боради. Ўпка альвеолаларнинг юпқа деворлари орқали майда бронхиолаларга ва бронхиал дарахт орқали кекирдак ва ҳиқилдоққа, нихоят оғизга ўтади. Оғиздан сўлак ва овқат луқмаси билан бирга яна қайта ютилади ва ингичка ичакда етук аскаридагача тараққий этади. Миграция даври ўртача 2-3 ой давом этади. Миграция даврида беморларла баъзан зотилжамга хос белгилар: йўтал, кўкрак қафасининг санчиши, ҳароратнинг кўтарилиши, ҳолсизланиш кузатилади. Аскаридоз касаллигининг профилактикасида аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмоқ муҳим. Бундан ташқари, аскарида гижжаси билан касалланган беморларни аниқлаш ва актив даволаш керак. Аскаридоз касаллигининг лабаратория диагностикасида беморнинг ахлати текширилади. Баъзан аскаридаларнинг етилган шакллари ажралиши ҳам мумкин, аксари ахлатда гижжаларнинг оталанган тухумлари учрайди.

Клиникаси

Аскариданинг ривожланишида 2 давр бўлади:
1) Миграция даври; б) ичакда ривожланиш даври.
2) Миграция даври аскарида юққандан сўнг 7-15 кун давом этади. Асосан аллергия ҳолатига хос белгилар учрайди. Бу давр баъзан симптомсиз ўтади. Бошқа холларда бемор дармони қурийди, йўтал безовта қилади. Йўтал қуруқ бўлади, ёки бемор шилимшиқ балғам чиқаради. Ҳарорат субфебрил бўлади баданга эшакем тошади.Ўпкада баъзан бронхневмоняга хос симтомлар ва ренген билан текшириганда 3-4 см катталикдаги тарқоқ инфилътратлар кўринади. Қонда эозинофилларнинг кўпайгани ва ЭЧТ тезлашгани аниқланади.
Ичакда ривожланиш даври. Аскарида юққан кишиларнинг учдан бирида бу давр симтомсиз ўтади. Учдан иккисида диспептик белгилар аниқланади: иштаха бўғилади. Бемор кўнгли айнаб қайт қилади, қорни оғрийди, дам ичи кетади ва дам келмайди.

Диагностикаси

Аскаридознинг бошланғич даврида ўпканинг зарарланишига оид белгилар ва эозинофилия диагноз учун асос бўлади. Бундай беморларнинг балғамида аскарида личинкаларини топиш мумкин.
Аскаридознинг хроник формасида бемор аҳлатида гижжанинг тухуми топилади. Баъзан ахлат билан аскариданинг ўзи чиқарилади.
Диагностикада эпидемиологик ва клиник далалардан ташқари лабаратория усуллари (иммунологик усул)дан фойдаланилади.

Асоратлари

Баъзан балоғатга етган аскарида чувалчангсимон ичакка киради ва ўткир аппентицив ривожланишига сабаб бўлади. Аскарида ўт йўлларига кириб тиқилиб қолса, обтурацион сариқ касаллиги, йирингли холецистит, жигар абцесси, перитонит ривожланиши мумкин. Аскарида ошқозон ости безига кирса, оғир панкреатит аломатлари пайдо бўлади. Баъзан ичак тутилиб қолиши мумкин. Баъзи холларда аскарида ўрмалаб қизилўнгачга, ундан томоққа, сўнгра нафас йўлларига кириши ва тиқилиб қолиши натижасида асфиксия юз беради.

Давоси

Аскаридознинг бошланғич даврида минтезол (тиабендазол) яхши натижа беради. Минтезол хар куни 50 мг / кг хисобида 5 - 7 кун босим берилади. Кунлик дозасини 2-3 бўлиб ичилади. Ундан ташқари вермокс (мебендозол) 100 мгдан 1кунда 2 мартадан 3-4 кун босим ичирилади. Аскаридознинг хроник формасида левомизол, кетракс ишлатилади. Беморга 1 марта 150 мг берилади. Бу дори беморга кечки овқатдан кейин тайинланади. (90-100 % холларда яхши натижа олинади). Болаларга бу дори 2,5 мг-кг хисобидан тайинланади. Комбантрин (прантел памоат) бемор овқатланаётган вақтда 10 мг-кг хисобидан, 1 марта берилади, уларнинг 90 % да яхши натижа олинади. Беморда аскаридоздан бошқа гижжа касаллиги бўлган холларда вермакс тайёрланади, медамин ҳам яхши натижа беради. (10 мг/кгдан 1-3 кун ичирилади).
Зонд ёрдамида ошқозонга кисларод юборилганда ҳам ичак аскаридалардан халос бўлиши мумкин. Пиперазин ва унинг тузлари балоғатга етган ва хали етилмаган гижжаларга таъсир қилади. Пиперазин 1 грамдан кунига 3-4 маҳалдан 2 кун босим берилади, 70-90 % беморларда натижа яхши бўлади.

Профилактикаси

Асосий тадбир чоралар тупроққа, сувга, сабзавотларга аскарида тухумлари тушмаслигига қаратилган бўлади. Аҳолининг санитария маданиятини кўтариш ва умуман оғиз орқали юқадиган юқумли касалликлар ҳақида етарли тушунчага эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Жумладан сабзавотларни истеъмол қилиш дан олдин яхшилаб, тозалаб ювишнинг жуда зарур эканлигини катта-кичик ҳамма яхши билиши зарур.

ИЧАК ҚУРТЛАРИ – Энтеробиус (острица) – Enterobius Vermicularis(чувалчангсимон гижжаси)

(иккинчи мақола)

Ичак чувалчангсимон гижжаси-Enterobius (острица) ёш болаларнинг ичагида кўплаб паразитлик қилувчи оқ рангли майда гижжадир.

Тузилиши

Энтеробиус гижжаси ҳам, аскаридалар каби, айрим жинсли бўлиб, урғочисининг узунлиги 1см га етади, эркаги эса урғочисидан бирмунча кичик, унинг танаси 2-5 мм келади. Эркак энтеробиус танасининг охирги учи аскаридалар каби илмоқсимон эгилгандир. Урғочи энтеробиус танасининг охирги қисми ингичка ва учли бўлади. Ичак чувалчангсимон гижжасининг тана тузилишига келсак, аввало гижжанинг оғиз қисми 3 та сўрғичли лаб билан ўралган, лаблар ташқи томонидан қаттиқ кутикула қавати билан қоплангандир. Мазкур кутикула қавати олдинга томон симметрик ҳолда кенгайиб, алоҳида пуфакча-везикулани ҳосил қилади. Оғизнинг давоми қизилўнгачга айланади, қизилўнгачга эса ўзининг охирги қисмига келиб, шарсимон ҳолда кенгаяди, буни bulbus-пиёзча дейилади. Қизилўнгачнинг давомида эса ҳазм системасининг навбатдаги қисмлари: олдинги, ўрта ва орқа ичаклар жойлашгандир. Қизилўнгачнинг bulbus қисмида 3 дона кутикула пластинкасидан ҳосил бўлган тишлар тафовут қилинади. Бу тишлар озуқани хийла кучли мускул толалари ёрдамида майдалашда хизмат қилади. Биз юқорида қайт қилганимиз гижжани оғиз олди қисмида жойлашган пуфакча – vesicular сўрғич вазифасини ўтайди, гижжа шунинг ёрдамида ўз хўжасининг ичак деворига ёпишиб олади.

Урғочиси

Урғочи энтеробиуснинг орқа чиқарув тешиги танасининг орқа учида жойлашгандир. Жинсий аъзолари эса, яъни тухумдон, тухум йўли ва бачадон жуфт бўлиб, энтеробиус танасининг орқа учдан бир қисмига махсус ташқи тешик билан очилади.

Эркаги

Эркаги энтеробиус эса урғочисидан фарқ қилиб, танаси кичикроқ бўлади. Бундан ташқари унда тоқ уруғдон, уруғ йўли ва уруғ қопчиғи–спикула тафовут қилинади. Мазкур жинсий йўллар эркак гижжалардангина умумий клоака тариқасида орқа ичак тешиги билан ташқарига очилади. Ичак чувалчангсимон гижжасининг етилган тухуми симметрик бўлмаган овал шаклда бўлиб, тухум қобиғи рангсиз ва қалиндир. Ичак чувалчангсимон гижжасининг нерв системаси асосан танасининг олдинги қисмида–қизилўнгач атрофида жойлашган нерв ҳалқасидан иборат, бу ҳалқадан ингичка нерв толалари тана бўйлаб орқа ва олдинги шаклида таралгандир. Айирув системаси эса, аскаридаларнинг айирув системаси каби тузилгандир. Ичак чувалчангсимон гижжаси беморнинг ингичка ичакининг дистал (охирги) қисмида, ёнбош ичакда, йўғон ичакнинг бошланғич қисмида паразитлик қилади. Айрим ҳолларда эса бу гижжа 12 бармоқли ичакда паразитлик қилади.

Тухуми

Етилган урғочи ва эркак гижжалар ингичка ичакда жуфтлашганидан сўнг эркак гижжа ўлади. Оталанган тухумлар тутган урғочи гижжа эса ичак ҳаракати-перистальтика ёрдами йўғон ичак қисмларидан ўтиб, тўғри ичакдан орқа чиқарув тешиги-аnus орқали ўрмалаб чиқади. Бунда бемор анус атрофининг қичишганини сезади (бу ҳолат кечалари-уйқу соатлари юз беради).
Урғочи гижжа анус атрофидаги тери бурмаларига бир неча минг дона оталанган тухумларни ташлаб, ўзи халок бўлади. Оталанган тухумлар оралиқ (perineum) соҳасида кислородли шароитда 4-6 соатда етилиб, касаллик пайдо қила оладиган инвазион ҳолга келади. Ушбу даврда бемор оралиқ соҳасини қашлаб, етилган тухумларни ўз бармоқлари, хусусан тирноқлари орқали қайта оғизга солади. Реинвазия деб шуни айтилади.

Юқиши

Шахсий тана гигиенасига риоя қилмаслик натижасида етилган–инвазион тухумлар беморнинг ўрин-тўшаклари, кийим-кечакларидан соғ болаларга кўплаб юқиши мумкин. Оғиздан ютиб юборилган, етилган тухум бемор организмида миграциясиз тўғридан-тўғри ингичка ичакда етилган жинсий формага айланади. Маълумки, жинсий жиҳатдан етилган гижжа одамнинг ичак системасида 1 ойлар чамаси яшайди. Агар гижжанинг етилган инвазион шакли оғиз орқали қайта юқмаса, яъни реинвазия ҳолати бўлмаса энтеробиоз касаллиги 1 ойдан сўнг ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Шуни таъкидлаш зарурки, энтеробиоз касаллигига даво қилиш ва олдини олишда боланинг шаҳсий гигиенаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Беморларда энтеробиоз касаллигини аниқлашада овогелъминтоскопия методи доимий ижобий натижа беравермайди.

Энтеробиоз перорал контагиоз гельминтоздир. Етарли ривожланган урғочи гижжа ичакдан ташқарига чиқиб, анус атрофида тухум қўяди ва халок бўлади. Урғочи гижжалар асосан кечаси ичакдан чиқадилар, бу анус атрофини қаттиқ қичитади. Тухумдан 2-4-5 соат ўтгач, етук личинка чиқади. Бу личинкаларнинг ривожланиши учун 36 С ҳарорат, 90-100% намлик қулай шароит ҳисобланади. Бемор қашинганда қўлига, тирноқ орасига етук тухумлар ўрнашиб қолади. Қўлига гижжа тухумини ёпиштириб олган одам аввало гижжани қайтадан ўзига юқтиради. Шу билан бирга ундаги етук тухумлар бошқа соғлом одамларга ҳам юқади. Бу гижжа бошқаларга ҳар-хил турли буюмлар, масалан: идиш-товоқлар, ўйинчоқлар орқали юқиши мумкин.

Патогенези ва патанатомияси

Бу гижжанинг личинкаси ингичка ичакнинг пастки қисми ва йўғон ичакда 12-14 кун давомида балоғатга етади, улар 3-4 ҳафта яшайди. Доимо аутосуперинвазия қайтариланиб туради. Одам ичагида юзлаб гижжалар яшаши мумкин. Ичак шиллиқ пардаларида некроз, яллиғланиш ва қон қуйилишига хос белгилар кўринади. Бу гижжалар ўрмалаб, аёллар жинсий органига кириши ва вульвит, вагитит, эндометритга сабаб бўлиши мумкин. Булардан ташқари бемор организмида аллергия ҳолати юз беради.

Клиникаси

Энтеробиозда анус атрофи, оралиқ соҳа (промежность) ва жинсий аъзолар қаттиқ қичишади. Болалар инжиқ бўлиб қолади. Уйқуси бузилади, иштаҳаси ёмон бўлади, баъзан қорни оғрийди. Қаттиқ қичиш катта ёшдаги одамларни ҳам анча тажанг қилиб қўяди. Қичиш шу даражада бўладики, катта одам бошқалар олдида уялмай қашинишга одатланиб қолади.
Доимий қичиниш оқибатида оралиқ соҳада, анус атрофида пиодермия ривожланиши мумкин. Беморнинг уйқуси бузилади, тажанг бўлиб қолади, иш қобилияти камаяди. Баъзи болаларда тутқаноқ тутиши мумкин. Касаллик оғир ўтганда беморларнинг кўнгли айнаб қайт қилади, баъзан шилимшиқ ва қон аралаш ичи кетади, метеоризм аниқланади. Баъзан бу гижжалар чувалчангсимон ичакка ўрмалаб кириши ва аппенндицит ривожланиши мумкин, бошқа ҳолларда иккиламчи инфекция қўшилади.

Диагностикаси

Бу гижжа баъзан бемор ахлатига аралашган ҳолда кўринади. Уларни топиш учун ёпишқоқ полиэтилен лентасимон анус атрофи терисига суркаб сўнгра микроскоп остида кўрилади.

Давоси

Ванкин яхши натижа беради. У эрталаб нонуштадан сўнг 5 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. Комбантрин бемор овқатланаётган вақтда катта ёшдаги беморга 10 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. 6 ойдан 2 ёшгача балаларга 125 мг, 2-6 ёшгача 250 мг, 6-12 ёшгача 500 мгдан 1 марта берилади. Вермакс ҳам яхши таъсир қилади. У болаларга 1 кунда 2,5-3 мг/кг ҳисобидан берилади. Катта ёшдаги беморларга 100 мг дан 1 кунда 2 маҳал ичирилади. Медамин 10 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. Зарурият бўлганда 2 ҳафтадан сўнг шу даволаш курсини қайтариш мумкин. Пипиразин 1 ёшгача болаларга 0,4 грамм, 2-3 ёшли болаларга 0,6 грамм, 4-6 ёшдаги болаларга 1 грамм, 7-9 ёшдаги 1,5 грамм, 10-14 ёшдагиларга 2 грамм ва 15 ёшдан катталарга 3 грам берилади. Анашу дозадаги дорини 1 кунда 2-3 бўлиб овқатланишдан 30 минут олдин берилади. Даволаш курси 5 кун давом этади. 7-10 кун оралаб даволаш курсини қайтариш мумкин.
Аутосуперинвазияга йўл қўймаслик жуда муҳумдир.

Профилактикаси

Энтеробиозга қарши чоралар аутоинвазияга ва бемор атрофидаги хар турли буюмларга гижжа тухуми тушмаслигига қаратилган бўлади. Бемор эрталаб ва кечқурун яхшилаб совун билан чўмилиши, қўлини тез-тез ювиб туриши, тирноғини калта қилиб олиши, ички кўйлак ва иштонини, ўрин чойшабини хар куни алмаштириши зарур. Бемор кўйлак иштонини ва чойшабини яхшилаб қайнатиш ва дазмоллаши мухим аҳамиятга эга. Бемор ички иштоннинг пастки томонларини резина билан бўғиб сонга қаттиқ ёпишиб турадиган қилиб кийиши муҳим. Бемор хонасини карбол, кислота ва лизол билан тозалаб туриши керак. Бизнинг марказимиз 20 йилдан буён паразитларга қарши курашиб, ҳозиргача ўн минглаб беморлар дардига малҳам бўлган.

Просмотров: 2914 | Добавил: lenger | Рейтинг: 2.5/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024