Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:31
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 14 » Ҳар дарднинг шифоси бор
15:26
Ҳар дарднинг шифоси бор

Ҳар дарднинг шифоси бор

Муаллиф:  Пайшанба, 09 Декабр 2010 14:06
Баҳо бериш
(1 Баҳо бериш)
 
 

 

Юраги сиқилиб, хафақон дардига учраган киши ўзига ёқадиган хушбўй нарсалар (атиргул, райҳон, атир кабилар)ни ўзи билан бирга олиб юриши керак.

Иссиқ мизожли одам кашнични майдалаб еб юрса, юракка қувват беради, уни хафаликдан қутқаради.

Ҳайвон (мол-қўй) юрагини ҳил-ҳил қилиб пишириб ёки ёғ билан қовуриб, сирка қўшиб ейилса, юракка қувват беради, хафақон иллатини қувади.

Ҳар куни наҳорга ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги еб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади.

Говчашм (сигиркўз) шираси, говзабон шираси, гулоб юракка қувват бағишлайди.

Овқатланишда крахмал, сут маҳсулотлари, қанд-шакардан тийилиш ҳам бу касалликда фойда беради.

Анбар (кашалот балиғидан олинадиган хушбўй модда) кексаларнинг юрагига қувват беради.

Бинафша ёғи, ширин олма шарбати, ширин анор шарбати юракни қувватлантиради.

Капалакгулнинг гулларидан чой дамлаб ичиш ҳам юрак хасталигига даво.

8 г пиллани сувда қайнатиб, оқ қанд билан қиёмга келтириб ейилса, юракни қувватли қилади.

Тол барги ва новдаларини ёйиб, устига ётилса, юрак ҳароратини даф қилади.

Сариқ чой (далачой)нинг қуруқ ўтини сувда қайнатиб тиндиргач, бир ош қошиқда кунига 2-4 марта овқатдан кейин ичиш ҳам фойда беради.

Қуритилган кашнич, беҳи истеъмол қилиш, оқ атиргул ҳидлаш билан юракни қувватлантириш мумкин.

Беш гр. кунгабоқар илдизининг сувини ичилса, совуқликдан заифлашган юракка шифодир.

Кунига бир коса янги соғилган сигир сутини иссиғида ичилса, юракка куч бағишлайди.

Нок, хандон писта, анжир юрак заифлиги ва хасталикларини даволашда яхши шифодир.

Дашт ялпизи, сув ялпизини янчиб сув билан ютилса, юракнинг беҳузур бўлишига шифодир.

Ҳар куни икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, сув билан ютилса, юрак беҳузурлигини даф қилади.

Олвали (майда олча) ва барча турдаги беҳи юрак беҳузурлигини даволашда энг яхши воситадир.

Лимонни шакар чой билан ичиш ҳам юрак беҳузурлигини кетказади.

Совуқ мизожли одамлар 8 грамм, иссиқ мизожли одамлар эса 2 граммдан седана еб юришса, юрак беҳузурлигидан фориғ бўлишади.

Буйрак хасталиклари давоси

Саримсоқни сувда ёки ўтда пишириб, турп уруғига қўшиб еган кишида буйрак тошидан асар ҳам қолмайди. Хом саримсоқ эса хаста буйракка зарар етказади.

Сийдиги томчилаб юрадиган киши чигирткани қовуриб еса, бу дарддан омонда бўлади.

Сийдик юриши сустлашса, чилонжийда есангиз, сийдик йўлларини тозалаб, равонлаштиради.

Сия олмасдан қийналаётган одам саримсоқ поясини сувда қайнатиб, белигача шу сувга тушиб ўтирса, албатта фойда беради, иншааллоҳ.

Уйқусида сийиб қўядиган одам шакар, исириқни ёққа аралаштириб еса, бу дарддан фориғ бўлади.

Зулукни қуритиб, асал билан аралаштириб яланса, буйракдаги тошларни майдалайди.

Петрушка уруғи, нўхат ва асалдан истеъмол қилиб юрган кишининг қовуғи мустаҳкам бўлади.

Ўн бештача катта зулукни ювиб, қуритиб, йигирма мисқол туйилган чувалчанг билан бирга тоза кунжут ёғида қайнатиб, сув оқиб кириши натижасида шишиб кетган моякка бир неча куни иситиб суркалса, бу иллатни батамом йўқотади.

Буйракда агар тош бўлса, игна санчилгани каби қийнаса, темиртикан сувини ток кули билан аралаштириб наҳорда ичилса, албатта шифо бўлади.

Буйрак бодидан азият чеккан одам туз ёки кепак қиздириб босса, хасталикдан қутилади.

Ошқовоқдан олинган шарбат буйрак хасталикларига даводир.

Нўхат суви, турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани буйракдаги тош ва чиқитларни ҳайдаб туширишда энг яхши восита ҳисобланади.

Чумчуқ гўшти ва чаённинг кули буйрак ва қовуқдаги тошни туширади.

Маймунжон ва беда илдизлари, гулхайри уруғи, олча меваси, дўлана елими буйракдаги тошни майдалаб чиқаради.

Хирсқулоқ япроғининг 10 гр.ни сувда 15 дақиқа қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак касалликларига шифо бўлади

Хина илдизи, тоғ петрушкаси, ялпиз, эрман, дашт бодрингининг уруғи ва илдизи, ширин ажриқ илдизи ҳам буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаб ҳайдайди.

Ҳар куни 3 г қалампирмунчоқни чой ёки доғ сув билан ичилса, буйракдаги совуқликни кеткизади.

Сариқ чой (далачой) ўтини сувда қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак хасталикларидан халос бўласиз.

Саримсоқни сирка билан қўшиб ейилса, буйракдаги шишни даф қилади.

Ёнғоқ мағзи билан асалдан мураббо тайёрлаб еб юрилса, буйракни семиртиради.

Оқ тут буйрак ёғини мустаҳкамлашда энг яхши даводир.

Ҳар куни 2-3 г дан зиғир уруғини янчиб еб юрсангиз, буйрак яраси ва жароҳатларидан фориғ бўласиз.

Узумнинг янги шарбати буйракдаги тошларни йўқотишда фойда беради.

Сигир сути, гурунч ва ёнғоқ мағзидан пиширилган ширгурунч буйрак ва баданни семиртиради.

Уруғи олинган майиз, балиқ кабоб, мош буйрак хасталикларига даводир.

Аччиқ бодом меваси ва илдизи, ширин бодомнинг шакар солиб тайёрланган мураббоси, ширин пишган қовун буйракни турли хасталиклардан халос қилади.

Пишган узумни пўсти ва уруғидан тозалаб еб юрилса, буйрак ёғини кўпайтиради.

Зиғир уруғининг қайнатмасини кунига беш-олти мартадан икки ҳафта мобайнида ичиш буйрак тошларига даводир.

Кунига 7-8 грамм ялпизни эзиб, шакар ва асал аралаштириб ичилса, заифлашган буйракка шифо бўлади.

Бош оғриғини даволаш

Бош оғриғини йўқотиш учун осойишталикдан, узоқ фикрлашга барҳам беришдан кўра яхши даво йўқ.

Бош оғриганда асло уқаламаслик керак, оғриқ босилса-да, кейинчалик зарар қилади. Бош оғриғида оёқ кафтини уқалаб, яхшилаб муштлаш фойда беради.

Бош оғриғининг турлари кўп: мизож ўзгариши, шақиқа, шамоллаш, ўта диққат бўлиш, қаттиқ чарчаш, заҳарланиш, табиий таъсирлар ва бошқалардан бош оғриши мумкин. Уни даволашда ана шу омилларни ҳисобга олиш даркор.

Боши оғриган киши қизил атиргулнинг япроғини қайнатиб ёки офтобда сақлаб олинган мойидан суркаб юрса, дарддан фориғ бўлади.

Агар иссиқдан бош оғриса, салқинга ўтиб, кўкнор, гулхайри ва оқ атиргулни янчиб бошга суркаш фойда беради.

Ёнғоқнинг тоза яшил пўстлоғини янчиб, хина билан аралаштириб бошга суртилса, оғриқни қолдиришда ёрдам беради.

Мойчечак (ромашка) гулини сувда қайнатиб, чой каби ичиб юрилса ҳам, бош оғриғида фойдаси тегади.

Агар бош лўқиллаб ёки зирқираб оғриса, бинафша гулини ёки хантал (горчитса)ни асал билан аралаштириб, манглайга боғлаб ётсангиз, дардингиз енгиллашади.

Агар бош айланса, сунбул ўтини қайнатиб суви ичилса, у тўхтайди.

Мабодо бош оғриғи камқонликдан бўлса, олма, беҳи, узум ва бодомни қанд-шакар билан аралаштириб ейиш ва новвотли чой ичиш дардни енгиллаштиради.

Қашқар бедани сувда қайнатиб, суви истеъмол қилинса, бош оғриғига шифодир.

Бош оғриғидан халос бўлиш учун бир сиқимдан гулхайри ва бинафша гулидан, уч сиқим буғдой кепагини қайнатиб, сувига оёқ солиб ўтириш керак.

Сафродан бўлган бош оғриғида арпа суви ва мошни қайнатиб ичиш фойда беради.

Савдо туфайли бошланган бош оғриғига чалинганлар девпечак шарбатини ичишса, бодом ва мойчечак (ромашка) мойини аралаштириб суркашса, нўхат солинган угра ош истеъмол қилиб юришса, иншааллоҳ, шифо топишади.

Иссиқда кўп юриш туфайли бош оғрий бошласа, исмалоқ шираси ва гулхайри сувини аралаштириб суркалса, даво бўлади.

Шақиқа (бошнинг ярми оғриши)да заъфарон ва кўкнор уруғини туйиб, гулоб (гул суви)да хамир қилиб суркалса, фойда беради.

Исмалоқ шарбатидан бир-икки ош қошиқ ичиб туриш миянинг лорсиллаб оғришидан халос қилади.

Жигар хасталикларини даволаш

Қизил бодрезак мевасининг шарбатини асал билан аралаштириб ичсангиз, жигар хасталигига даво бўлади.

Иссиқликдан бўлган жигар хасталикларига қоқигул, боғ ва чўл саратқиси жуда фойдалидир.

Жигар кучсизлигини даволашда заъфарон, анор дони ва майизни уруғи билан чайнаб ейиш қўл келади.

ўозпанжа ўтини сувда қайнатиб, овқатдан олдин кунига 3-4 мартадан ичсангиз, жигарингизга даво бўлади.

Ҳар куни 3,5 гр. зира истеъмол қилиб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.

Жигарни тозалаш учун ҳар куни 5 граммдан кунгабоқар илдизининг сувидан ичиб юриш керак.

Тол барги ва новдаларини ёйиб устида ётилса, жигар иссиғини даф қилади.

Ширин анор сувини мунтазам истеъмол қилиб юрилса, жигар тозаланади ва қуввати ортади.

Мунтазам шакар истеъмол қилиш билан жигарни кучлантириш мумкин.

Қончўп ўтининг гулини ёки илдизини сувда қайнатиб озгинадан ичиб юрсангиз, жигарингиз мусаффо бўлади.

Балиқни оловда кабоб қилиб ейилса, заифлашган жигарга жуда фойдали.

Кунига уч донадан аччиқ бодомни асалга қўшиб еб юрилса, жигар хасталикларига даводир.

Ҳар куни 7 г дашт сабзиси гиёҳини қуритиб, янчигач чой ва асалга аралаштириб ичилса, совуқ жигарга иссиқлик бахш этади.

Ўн беш грамм қовун уруғини янчиб ейилса, жигардаги тиқинларни очади.

Қурутни сувда эзиб ичилса (қуртоб) жигар ҳароратини пасайтиради.

Лимон сувини шакарли чойга аралаштириб ичилса, жигарга қувват бағишлайди.

Кунига 80-100 грамм шавел еб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.

20 грамм семизўт уруғини янчиб элакдан ўтказиб, шакарли сув билан ичилса, жигар ҳароратини пасайтиради.

Ширин олма шарбати ва анжир жигарни қувватли қилади.

Хом хондон писта мағзи жигар совуқлигига даво.

Бодринг ва олвали жигар тиқинларини очади.

Ошқовоқ сувда қайнатиб ейилса, жигар ҳароратини пасайтиради.

Бир ярим-икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, янги соғилган сигир сути билан наҳорга ичилса, жигарга қувват беради.

Сабзини сувда қайнатиб, сўнг у асалга қўшиб ейилса, қонни тозалайди ва жигарга ёрдам беради.

Сирка ва асал қўшиб еб турилса, жигар хасталикларига шифо бўлади.

Жигари хасталанган беморлар товуқ гўшти, анор, майиз, нўхат истеъмол қилишлари, қатиқ ичиб туришлари керак.

Агар жигарингиз камқувват бўлса, равоч илдизини майда кесиб, қуритиб, ҳавончада янчиб шиша идишга солиб қўйинг-да, ундан эрталаб еб туринг.

Кўз хасталиклари давоси

Агар оқ пиёзнинг сувини чиқариб кўзга суртилса, шилпиқлик, шабкўрлик (қоронғу тушганда кўролмаслик)да фойда беради.

Агар кўзда бирор дард пайдо бўлса, кийик ўтини туйиб суркаш фойда беради.

Кўзидан сув оқиб қийналаётган одам эрталаб ва кечқурун кўзига сурма қўйса, бу дарддан халос бўлади.

Кўзга оқ тушганда қуён ўти қуритиб туйилади ва кўзга суртилади, иншааллоҳ, албатта даво бўлади.

Қалдирғоч гўштини тановул қилсангиз, кўзингиз равшан бўлади.

Ловияни ҳавончада янчиб сурма каби кўзга суртсангиз, киприкнинг ичига ўсишини йўқотади.

Ловияни асал билан аралаштириб кўзга боғланса, кўз милкларининг қизаришини ва шишини йўқотади.

Сунбулни қайнатиб, суви билан кўз ювилса, қизиллигини йўқотади.

Мойчечак (ромашка) гулидан сув олиб кўзга томизсангиз, кўз оғриғи қолади.

Лола сувидан кўзга томизилса, кўз оғриғини ва ярасини тузатади.

Чаённи куйдириб, кули кўзга суртилса, кўз заифлигини йўқотади.

Оқ эчкининг буйрагини кабоб қилиб, кабобдан оққан қатра сели кўзга томизилса, кўз иллатини қувади, кўзни мусаффо ва нурли қилади, кўз қоронғулигини ва шабкўрликни кетказади.

Кўз шиллиқ пардасининг яллиғланишида қизил маймунжон баргини покизаланган ҳолда қўйилиши дардни енгиллаштиради.

Юмшоқ, хом зира сувидан бир неча маротаба кўзга суртилса, кўз оқи тузалади.

Ҳар ким саҳарда беш дона шолғом пишириб еса, кўзи равшан бўлади.

Лола суви билан асални аралаштириб суртсангиз, кўздаги оқ тузалади.

Оқ пиёзни эзиб эмизикли аёл сути билан қўшиб уч маротаба кўзга томизилса, кўз оқи кетади.

Туя жигарига мурч, қалампир сепиб кабоб қилиб пишираётганда кабобдан оқаётган сувдан кўзга суртилса, шабкўрликни йўқотади.

Пати энди чиқаётган кабутар боласи қонини кўзга суртсангиз, шабкўрликдан қутиласиз.

Хантал (горчитса)нинг ҳўл уруғини ҳовончада янчиб, сувини сиқиб олиб қуритилса, сўнг сурма каби кўзга суртилса, кўзнинг барча дардларига шифо бўлади.

Анжир кўкариб турган пайтда шохи синдирилса ё барги юлинса, шира чиқади. Ўша ширадан кўзга суртилса ё томизилса, кўзни қорайтириб турган пардани йўқотади.

Алоэдан истеъмол қилиб юрилса, кўз нурини кўпайтиради.

Кўз яллиғланганда ёстиқни баланд қилиш, кескин ҳаракатлар қилмаслик, бошни пастга энгаштирмаслик, оқлик ва нурга қарамаслик, меъдани овқат билан тўлдирмаслик фойда беради.

Кўз мижжаси шишганда семизўт баргини тухум оқига қўшиб кўзга чапланса, дарддан фориғ бўлинади.

Кўз бурчаги шишса (яъни, «ғарб» чиқса), мош янчиб қўйилса, даво бўлади.

Меъда касалликларини даволаш

Қуруқ ялпиз, қалампирмунчоқни қайнатиб ичиш билан меъдадаги совуқ хилтни йўқотиш мумкин.

Меъда ва жигар оралиғида қаттиқлик ва озғинлик бўлса арпа суви фойдали, унинг миқдорини кун сайин кўпайтириб 300 граммгача етказиш мумкин.

Етти-саккиз гр. аччиқ шувоқ (эрман) сувда қайнатиб ичилса, меъдага қувват бағишлайди.

Кунига 7 г сариқ бедани сувда қайнатиб ичилса, кўпгина меъда хасталикларига даводир.

Қуритилган ўрикни сувда қайнатиб, бир кундан сўнг ичилса, меъда ҳароратининг ортишига даво бўлади.

Ҳар куни 3-4 г саримсоқ истеъмол қилиб юрилса, меъдани тозалаб, кучга киргизади.

Ит узум поясини янчиб ташидан меъдага қўйиб боғланса, меъда шишини қайтаради.

Ҳар куни 15-18 г райҳонни янчиб ёки қиймалаб есангиз, меъда заифлигидан қутуласиз.

Лимон, шакар (оққанд) чойга солиб ичилса, қизиган меъдага қувват бағишлайди.

Меъдангизни қувватли қилмоқчи бўлсангиз, ширин бодомни ҳиди чиққунча қиздириб, мағзини енг.

Мунтазам беҳи еб юрилса, меъда қизиши ва бошқа хасталикларига даводир.

Буғдой кепагидан нон ёпиб ейилса, меъда намлилигини бартараф қилади, буғдой нони эса – меъдага қувват.

Кунига 3-4 г дашт ялпизи (ҳулва)ни янчиб, сув ёки чой билан ичилса, меъдадан турли чиқиндиларни ҳайдайди.

Ҳар куни 5-7 г  занжабилни янчиб еб олинса, меъдадаги намлик ва ғализ бодларни йўқотади.

Кунига 7 г ошкўк уруғини (кашнич) янчиб, совуқ сув билан истеъмол қилинса, ҳароратли меъда меъёрига тушади.

Хандон пистанинг хом мағзи, сабзи, ширин олма шарбати меъдага қувват беради.

Ошқовоқнинг қуритилган пўстини янчиб есангиз, меъдадан қон оқишини тўхтатади.

Семизўтдан 60-120 граммни майдалаб, сутга аралаштириб ичилса, меъда қуртларини ўлдиради.

Мойчечак (ромашка) гулини чой каби дамлаб ичиб юрилса ҳам, меъда ярасига шифо бўлади.

10 граммча арча мевасини қуритиб, янчиб еб юрилса, меъдадаги қуртларни батамом ўлдиради.

Меъда дардларига товуқ шўрваси, гурунч ювилган сув истеъмол қилиш ҳам фойда беради.

Нафас қисишини даволаш

10 г сариқ бедани сувда қайнатиб, суви асал билан истеъмол қилинса, нафас танглигига даводир.

Арча мевасидан 30 г янчиб ва элакдан ўтказиб, 15 г мол ёғи қўшиб эзилади ва кўпиги олинган асал билан хамир қилиб бир ҳафта ялаб юрилса, балғамдан ҳосил бўлган нафас қисишига даво бўлади.

2 г ҳантал уруғини эзиб, асал билан истеъмол қилинса, нафас танглигидан халос бўласиз.

Ҳар куни 8-10 донадан чилонжийда меваси еб юрилса, нафас қисиши даф бўлади.

Кунига 8-9 г райҳон сувини асал билан қўшиб ичган одам нафас танглигидан халос бўлади.

Буғдой кепаги қайнатилган сувга шакар, асал, ширин бодом ёғи қўшиб истеъмол қилинса, нафас танглигига даводир.

Мурч ва анжир ҳам нафас танглигига шифо.

Бир граммдан мўмиё, асал ва алоэдан тайёрланган аралашма ҳар куни наҳорга истеъмол қилинса, нафас қисишига даво бўлади.

Арпа суви ҳам бу хасталикни даволашда қўл келади.

Нафас қисишидан халос бўлишни истасангиз, юз граммдан исириқ ва зиғирни ярим кило асалга аралаштириб, ундан бир чой қошиқда кунига уч маҳалдан истеъмол қилиб туринг.

Ҳафтасига бир марта ҳаммом қилиб, бинафша ёғидан етти граммдан ичилса, нафас қисишини йўқотади.

Ич кетишини даволаш

Қорағат мевасини сувда ярим соат қайнатиб кунига 3 маҳал ичилса, ич кетишини тўхтатади.

Гурунчдан қилинган нон ва балут нон ич кетишини даволайди.

10-12 г кашнич (ошкўк уруғи)ни янчиб, совуқ сув билан ичилса, ич кетишини тўхтатади.

Ширин анор сувидан 300 г ни 100 г шакар билан аралаштириб ейилса, сафродан бўлган ич кетишига шифо бўлади.

Қовурилган зиранинг янчилгани, зирк уруғининг майин туйилгани ҳам ич кетишидан халос қилади.

Сариқ чой ўтини сувда қайнатиб ярим стакандан кунига 3 маҳал ичилса, фойда беради.

7 г сабир (алоэ)ни иссиқ сув билан ичилса, ич кетишига даво бўлади.

Шоҳтут майизини асал билан ейилса, ич кетишига даво бўлади.

Ич кетиб қийналаётган бўлсангиз, райҳон уруғи ёки писта мағзини ивитиб, сувини истеъмол қилсангиз, шифо топасиз.

Сурункали ич кетаверса, гурунч ювилган сувни ичиш ҳам фойда беради.

Анор пўсти ёки гулини қайнатиб ичиш ич ўтиб кетишини даф қилишда қўл келади.

Йўтални даволаш

Анжирни сутда қайнатиб ичган киши йўтал тутишидан тезда халос бўлади.

Овози бўғилиб қолган одам турп сувини ичиб, томоғини ғарғара қилса, дарҳол овози очилади.

Кийик ўтини сувда қайнатиб ичиб юрилса, йўталдан фориғ бўлинади.

Сурункали йўтал қийнаётган киши отнинг янги сути (ёки қимиз) ичиб юрса, бу дарддан халос бўлади.

Кўксида балғам кўпайган бемор тез-тез анжир еб турса, ундан қутилади.

Йўталнинг келиб чиқишига турли омиллар сабаб бўлади. Шунинг учун уни даволашга киришганда қайси касалликнинг нишонаси эканини аниқлаб олиш лозим.

Бир чой қошиқдаги укроп уруғини бир чойнак сувга дамлаб ичиш балғамнинг енгил кўчишига фойда қилади, сурункали йўтални қолдиради.

Орасига сариёғ ёки думба қўйиб буғда ё димлаб пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўтални даволашда энг яхши шифодир.

Йўталдан кўп азият чеккан киши мол ёғи истеъмол қилса, дарддан фориғ бўлади.

Ёғи олинмаган сутни сариёғ билан қайнатиб иссиқ ҳолда ичиш томоқни юмшатади, қирилиши ва йўталдан қутилишда ёрдам беради.

Ёввойи (аччиқ) бодомни чақиб, чойдек дамлаб ичиш ҳам йўталга фойда қилади.

Бир стакан қайноқ сувга бир ош қошиқда қуритиб майдаланган баргизуб (зубтурум) баргини дамлаб ичиш ҳам йўталнинг давосидир.

Оқбош карам шарбатига шакар ёки асал аралаштириб ичиш ҳам томоқни юмшатиб, йўтални қолдиради.

Олма ва анжир меваси ёки қоқисидан тайёрланган дамлама ҳам томоқни юмшатади, балғам кўчириб, йўталга даво бўлади.

Янтоқни қайнатиб сувини ичиш ҳам йўталга даводир.

Эски йўталларни даволашда турпни сувда қайнатиб ичиш ҳам фойда беради.

Арпабодиён меваси (уруғи)дан тайёрланган дамлама қуруқ йўтални қолдиради, нафас йўллари шамоллашига шифо бўлади.

Нонушта пайтида ейилган долчин эски йўталларни даф қилади.

Қандли диабетни даволаш

Ўғли қотган нонни майин эзиб, тоза шакар билан аралаштириб, ҳар куни наҳорга икки кафтдан истеъмол қилиш қандли диабетга фойдали.

Бир кило чигит яхшилаб туйилади, уч литр сувда бир кеча-кундуз ивитиб қўйилади, кейин аралаштириб докадан ўтказилади. Олинган сувга новвотни янчиб қўшилади. Кейин уни тоза қозонга солиб, секин бироз қайнатилади. Ҳар куни саҳарда наҳорга 150 г дан ичиб, уч соат юрилади. Дори тугагач, бир ҳафта дам олиб янгитдан тайёрланади ва ичилади.

Мунтазам хом карам еб юриш ҳам қандли диабетда фойдали.

Сирен гулининг баҳордаги ғуддасини қайнатиб, кунига овқатдан олдин бир ош қошиқда уч мартадан ичиш ҳам қандли диабетга даводир.

Сув ёқасидаги тол баргидан юз донасини сувда қайнатиб, совугач ичилади, бу муолажа 10 кун давом этади.

Асабни даволаш

Асалари мумидан варақ ясаб қотган асабларга қўйиб боғланса, уларни юмшатади.

20-25 г ширинмия илдизи пўстини шилиб ташлаб, бир кеча-кундуз сувда ивитиб ичилса, асаб касалликларига даводир.

Мурч, шакар, мош еб юрилса, асаб хасталикларини даволайди.

Ҳар куни 3-4 г дарахт пўкини элакдан ўтказиб, алоэ билан ейилса, асаб касалликларига шифо бўлади.

5 г хина гулини янчиб чой ёки сув билан ичилса, асаб хасталикларидан фориғ бўласиз. Уни янчиб, бош ва пешонага боғлаш ҳам мумкин.

Чувалчангни янчиб, узилган асабларга боғланса, уларни пайванд қилади (уч кун боғлиқ ҳолда туриши шарт).

Кунжутни туйиб йўғонлашган асабларга боғланса, асабларни даволайди.

Кунгабоқар гули сувидан 7-8 г ичилса, асаб иллатларига шифодир.

Бодом мағзини янчиб, шакар ёки асалга аралаштириб мунтазам истеъмол қилиб юриш асабнинг давоси, мияни қувватлантирувчи, ақлни зиёдалаштириб, фикрни тиниқлаштирувчи воситадир.

Семизўт, сунбул, қоқигул дамламаси асаб хасталикларини, уйқусизлик ва ғам-ташвишни кетказади.

Ёнғоқ баргини қайнатиб, унинг сувидан бир пиёласини баданига суртган бемор асаб касалликларидан қутилади.

Чирмовуқнинг меваси ва ҳар томонга отадиган «ип»ларини озроқ қайнатиб, мурч билан истеъмол қилинса, мия ва асаб касалликларига ишфо бўлади, иншааллоҳ.

Ичак хасталикларини даволаш

Кунига 3 г дан зиғир уруғини янчиб ейилса, ичак оғриқларини даф қилади.

Ўрдак гўшти ичак оғриғи ва ачишишига шифодир.

Ҳар куни 10-12 г дан қовун уруғини янчиб ейилса, ичакни бегона моддалардан тозалайди.

Кунига 7-8 г ялпиз уруғини қайнатиб, асал билан ичган одам ичакдаги бегона моддалардан халос бўлади.

Ўнғоқ мағзини асал билан қўшиб мураббо қилиб ейилса, кўричак мустаҳкамланади.

Ширин бодом мағзини мунтазам еб юрилса, ичакдаги яраларни тузатади.

Ҳар куни 15 г гулхайри илдизи пўстини қайнатиб, сувини ичилса, ичакдаги шишлар йўқолади.

Шоҳтут, ошқовоқ уруғи ва янчилган зира ичаклардаги касалликларга шифодир.

Агар ич қотиши қийнаётган бўлса, бўри ўтини хина суви билан аралаштириб қоринга суркаш фойда беради.

Занжабил одамнинг ичини юмшатиб, ичаклар фаолиятини яхшилайди.

Ичак яраларини даволашда Ўзбекистоннинг кўпгина тоғлик жойларида ўсадиган анжабор ўсимлиги шарбати яхши фойда беради.

Кўкнорни қайнатиб, тозалаб докадан ўтказиб, мирт ёки олма шарбати билан қўшиб ичган одам албатта ичак хасталикларидан шифо топади.

Истисқо (сариқ сув касаллигини) даволаш

Истисқо (сариқ сув касаллиги)га йўлиққан кишига туя сути энг яхши шифо ҳисобланади.

Истисқода равоч ҳамда ёш ёввойи каптарнинг гўштини истеъмол қилиш фойда беради.

Саримсоқни пишириб, асал билан қўшиб еса, бир неча ҳафта ичида бу дарддан батамом халос бўлади.

Сигирнинг сийдигига хардал (горчитса) қўшиб истеъмол қилиш ҳам истисқога даводир.

Анор дарахти пўстлоғи, меваси, гулини қайнатиб, сувидан мунтазам ичиб турилса, бу дарддан қутилиш мумкин.

Истисқога чалинганлар итқовун томиридан сув олиб, кунига бир граммдан ичиб юришса, шифо топишади.

Чигирткани қуритиб, сўнгра ҳавончада туйиб истеъмол қилиш истисқонинг давосидир.

Сариқ касаллигини даволаш

Ярақон (сариқ) касаллигида сурги қилиш, қайт қилиш ва кўп терлаш энг яхши самара беради.

Бу касалликни товуқ гўшти, нўхат ва қатиқ истеъмол қилиш, тинмай анор суви ичиш билан даф қилиш мумкин.

Етти дона седанани аёл сутида бирор соат ивитиб, ундан бурунга томизилса, сариқ касаллиги ва кўзнинг сарғайиб кетишига қарши фойда қилади.

Ялпизнинг қайнатмаси ҳам ярақон касалида шифо воситаларидан саналади.

Гул суви (гулоб), сирка истеъмол қилиш кўздаги сариқликни кетказади.

Нордон (аччиқ) анор суви наҳорда кўзга томизилса, ундаги сариқни даф қилади.

Сачратқи сувини истеъмол қилиш сариқ касаллигида энг яхши даволардан биридир.

Зарчаванинг сувини олиб кўзга суриш билан ундаги сариқликни йўқотиш мумкин.

Эрман ўсимлигининг шираси сариқ хасталигида катта фойда беради.

Мойчечак (ромашка) гулининг дамламаси сийдик ҳайдашда энг яхши восита бўлиб, сариқ касаллигига яхши шифодир.

Равочнинг шарбатини истеъмол қилиш сариқ касаллигини тезда даф қилишда фойда беради.

 

Просмотров: 2042 | Добавил: lenger | Рейтинг: 1.9/7
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024