ВЕЛОСЕПЕД ЁХУД ТУШ ТАЪБИРИ
“Кўнглимнинг кўчасидаги гаплар” туркумидан Оммавий ахборот воситаларининг бир сонида олти миллион йил муқаддам яшаб ўтган аждодларимизнинг суяклари топилди, деган хабарни ўқиб қолдим. Олимларимизнинг илми-амалларига тасанно, нақ олти миллион йил илгари яшаб ўтган аждодимизнинг ёшини калла суягига қараб аниқлашибди-я. Икки йил муқаддам битта замонавий башоратчи, 2011 йилнинг май ойида қиёмат қойим бўлади деб барчанинг кўнглига ғулғула солди. Кейин қиёматни 2011 йил октябрига кўчирди. Мен бунга ишонгандай бўлдим. Чунки коинотдан улкан учар жисм учиб келаётганлигини, у октябрь ойида ерга урилишини газетада ўқиган эдим. Лекин ерни остин-устин қилиб юборадиган учар жисмдан дарак бўлмади. Қиём
...
Читать дальше »