Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:00
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 2 » ТАБРИК ЁХУД МИСТЕР ҚАЛАМПИР КИМ?!
06:25
ТАБРИК ЁХУД МИСТЕР ҚАЛАМПИР КИМ?!
 

Фейсбук саҳифаларида

xatlar1.jpgТАБРИК ЁХУД МИСТЕР ҚАЛАМПИР КИМ?!

Авваламбор барча дўстларимни, мени билганлар ва мени билмаган жонажонларимни ватанимиз Ўзбекистоннинг мустақиллик байрами билан чин қалбимдан қутлайман.
Мустақиллик қачон эълон қилинганлиги ёки уни ким учун ҳақиқий мустақиллик бўлганлигининг эса аҳамияти йўқ. Энг асосийси, ватан мустақил давлат сифатида дунё харитасида ўрин эгаллаб турибди. Халқ эса байрам қилиб келади. Ватан эса барчаники…
Гоҳ ватан ичида бўлайлик, гоҳида ватандан олисда, нима бўлсада бу кунни хурсандчилик билан нишонлашга ҳаракат қиламиз ва ўзаро бир биримизни такбриклаймиз.
Мен эса доимий тарзда виртуал табрикларимни ўз яқинларимга етказишга ҳаракат қиламан.
Нега “виртуал”?
Нега ўз исми шарифим билан эмас?!
Кўпчилик менинг кимлигим ҳақида қизиқиб кўради албатта.
Балки, бу одам жиноятчидир?
Балки бунақа ёки унақадир?
Хуллас эътирофлар турлича.
Мен эса исмимни ҳоҳлаган бир ўзбек номи билан аташим мумкин эди. Аммо бу ҳолатда барчани алдаган бўлардим. Қалампир эса тахаллус. Уни замонавий қилиб, олдига “Мистер” сўзини қўшиб қўйдим.
Интернет оламида албатта менинг аниқ исми шарифимни биладиганлар бор. Улар ҳаттоки паспорт маълумотларимни ҳам аниқ билишади. Кимлардир мени ўз исмимдан кўра шу тахаллусим билан аташга одатланган. Уларга ва менга ёқади бу.
Кўплаб дўстларим билан SKYPE ёки OOVOO каби видео-овозли алоқаларда бир биримизни кўрганмиз. Бир биримизни таниймиз.
Кимлардир мени ўз фардандидек яхши кўради. Болам деб атайди. Кимдир укам дейди. Кимдир эса акам дейди.
Менга эса бу ёқади.
Бу каби дўстларим ватан ичида ҳам бор. Ватан ташқарисида ҳам.
Ватандан олисда эканмиз мен билан бирга яшаётган дўстларим ҳам фейсбуккка киришади. Мистер Қалампирнинг ёзганларини ўқишади. Ўз фикрларини билдиришади. Аммо ёнларида турган мени айнан шу “Мистер Қалампир” эканлигимни билишмайди. Мистер Қалампир ҳақида бир неча минутлар давомида мен билан ҳам баҳслашишади.
Бугунга қадар эса исмимни яшириб келишимга биргина сабаб бор.
Барча ватанни севади.
Барча каби мен ҳам севаман.
Аммо ватандан олисда туриб унга бирорта фойдам тегмаётган экан, кўкрак кериб мен ватанпарвар мана шунақа одамман дейишга уялиб кетаман.
Бир кун келар, шу ватанга хизмат қила олганимда, ўша вақтда кўкрак кериб ўз исмимни баралла айтарман. Бунга оллоҳнинг ўзи етказсин.
Бугунга қадар ўз фикрларимни ёзганларимда ифодаладим.
Кимларгадир ёқди, кимларгадир эса йўқ.
Чунки бу баҳс майдони.
Виртуал олам.
Шу виртуал олам эса менинг оилам, шу жумладан сизнинг ҳам оилангиз.
Эътибор берганмисиз?!
Сизни шу виртуал оламингизда ранжитишса ҳам ундан кетиб қолмайсиз. Доим менга бирорта хабар юборишдимикин, мен ёзганларимни биров ўқидимикин дея уни текшириб турасиз. Кўплаб янги дўстларни учратасиз. Кўпдан қадрдон бўлиб қолганларга бир сўз билан айтганда юракдан ишонасиз.
Аммо биласиз. Улар сизнинг жон жигарларингиз эмас. Бегоналардир.
Аммо, шундай бўлсада мана шу “бегоналар” бугунда виртуал оламни яъни бир оилани яратди.
Сиз шу оламнинг бир қисмисиз. Мен ҳам.

Мистер Қалампир 2014.

Просмотров: 572 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024