Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:13
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 2 » МАРУСЯНИНГ МАРГИ
06:20
МАРУСЯНИНГ МАРГИ

Абулфайз Баротов

barotovМАРУСЯНИНГ МАРГИ

Шўро замонида давр талабларига мос асар яратган ҳозиржавоб ёзувчилар кўп бўларди. Ҳатто буюк Ғафур Ғулом ҳам бундай қусурлардан холи бўлолмаган. Адиб ўзининг кўпгина шоҳ асарларида коммунистик партияни  мадҳ  этган мисралар учрайди. Абдулла Орипов бир шеърида Ленинни, унинг тузумини абадиятга муҳрлаган эди.
Бир ёзувчи эса, донгдор колхоз раисини чўчқабоқар Марусияга “иситиб” қўйган эди. “Севгидан” салкам жинни бўлаёзган раис бово Марусияга дардини айтолмай тунлари оҳ чекади, чўчқачилик фермаси атрофида пинғона айланиб юради, сиримдан хотиним, болаларим воқиф бўлмасин деб хавотирланади.
Ёзувчи байналминал ғояни кўтармоқчи бўлгани аниқ. Китобда Маруся ҳақида шундай жумлалар бор: …”Емишга тўла челаги билан чўчқалар орасида узуккун куйманиб юрган Марусиянинг сон қисмида чечак касаллиги асоратидан қолган доғга ўхшаган излар кўзга ташланарди. Чучқабоқар қачон дам олишини ҳеч ким билмасди.
Бу воқеани китобхон танишимга айтиб берган эдим, у шундай деганди.
-Мен раис билан чўчқабоқар орасидаги севгига қарши эмасман. Аммо раиснинг оиласи, фарзандлари бор, бунинг устига эл-юрт дегандай. Китобдаги, “Аёлнинг оёқларида чечак кассаллигидан қолган доғга ўхшаган нималардир бор,” деган жумлалар-чи?  Ҳозир чечак аасали қоптими? Менимча Маруся сифлис бўлган бўлса керак.
Севги миллат ҳам, ёш ҳам танламайди, хўш, раис нима қилиши керак эди, -дедим танишимга.
-Раисми,  агар у Марусиянинг ишқида ўлиб турган бўлса, яримта арақ, ярим килоча колбаса, уч-тўрт дона тузланган бодринг ва бир буханка нон олсин эди. Марусянинг марги шу.

Просмотров: 541 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024