Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 10:46
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июль » 29 » Ғаройиб бефарзандлик
07:45
Ғаройиб бефарзандлик

Япроқлар ҳам қанот ёзиб қуш бўлдилар, 
Сойлардаги тошлар ҳатто хуш бўлдилар, 
Менга сенинг аллаларинг туш бўлдилар, 
Уйингдаги беишкларинг тиллоданми?.. 
Дунёнинг бу ўйинлари Оллоданми? 
Сирожиддин Саййид

Ёшим 26 да. Касбим муҳандис бўлса-да, ҳозирги кунда уй бекасиман. Эрим билан турмуш қурганимизга етти йил бўлди, аммо ҳанузгача гўдак йиғисига маҳталмиз.
Яқинда машҳур профессор опада даволандим, шифо топишимга имоним комил эди. Шу сабаблими, икки ой ўтар-ўтмас ҳайз кўришдан тўхтадим. Кўнглим айниб, бот-бот қайт қилгим келиб қийналсам-да, қувончим олам-жаҳон эди. Қарангки, бир неча ой ўтар-ўтмас тўлишиб, қорним ҳам дўппайиб қолгандек эди, назаримда. Ҳаммамиз бўлгуси фарзандни умид билан кута бошладик. Эрим туғилажак «ўғил»га, мен эса «қизачоқ»қа исм излаб овора эдик. Қайнонамнинг «илк фарзанд туғшганига қадар сир тутилса, яхши бўлиши» ҳақидаги ўгитига амал қилиб, ўзимни гинекологга ҳам кўрсатмай юрдим. «Ҳомшадор»лигимга деярли тўрт ойдан ошганда, аёллар маслаҳатхонасига йўл олдик. Мени кўрикдан ўтказган гинеколог опа бошини чайқаб, ултратовуш текишрувига юборди. Не ажабки, иккала дўхтир ҳам менинг умуман ҳомиладор эмаслигимни айтишди. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Уйим мусибатхонага айланди. Кўнглимнинг бир четида япроқ мисол қалтирабгина турган умид ҳам яна ой кўрганимдан сўнг мутлоқ узилди. Ёраб, бу не кўргилик?! Насиба

Дарҳақиқат, «сохта ҳомиладорлик» деган тиббий атама билан номланувчи ҳолат ҳаётда учраб туради. Хусусан, табиатан неврозга мойил, таъсирчан аёлларда бу ҳол кўп учрайди. Фарзанд кўришни астойдил истовчи бундай аёлларда ҳайз тўхташи билан бирга «токсикоз» аломатлари - кўнгил айниши, қайт қилиш ҳам рўй беради. Шунингдек, қорин дўппайиши, семириш ҳам кузатилиши мумкин. Бундай аёлларда гонодотроп гормонлар ишлаб чиқарилиши ошиб, сариқ тана пайдо бўлади. Шу боис ҳомиладорликни аниқповчи тестлар ҳам ижобий (тасдиқ) натижа бериши мумкин. Бу каби ҳолат Тоғай Муроднинг «Ойдинда юрган одамлар» қиссасида ҳам ўзининг қойилмақом ифодасини топган:
«Онамиз тўлишиб-тўлишиб қолди. Ёноқларида сепкил тогииб-сепкил тошиб қолди.
- Оймоманинг бўйида бўпти, кўз тегмасин.
- Яратганнинг ўзи ноласини эшитибди, кеч бўлсаям берибди.
- Фарзанднинг эрта-кечи бўладими.
- Ишқилиб, эсон-омон қутулиб олсин. Онамизни кўрмишлар ана шундай дедилар! Аслида... ундай эмас!
Аёл зоти чинакам фарзанд догида куйса...
Фарзандни қалбан орзу қилса... Худди бўйида бўлмишдай тўлишади! Аёлруҳияти шундай, аёл тани шундай, аёл қалби шундай!
Табиат аёлни фарзанд учун яратади.
Фарзанд - аёл бахти бўлади, шон-шарафи бўлади, юз-хотири бўлади!
Она — аёл зоти учун олийдан-олий мартаба бўлади!»
Эр ва хотин ҳар жиҳатдан мутлақо соғлом бўлса-да, фарзанд кўра олмасликлари тез-тез учрайдиган ҳолатлар сирасига киради. Қуйида шундай ҳолатлардан бирини мисол тариқасида келтириб, тиббий нуқтаи назардан имкон қадар изоҳлашга ҳаракат қиламиз:
«Биолог ўқитувчиман, ёшим қирққа яқинлашиб қолди. Айримларга ибрат бўлар, деган ниятда ўтмишим ҳақида сўзламоқдаман. Эрим икковимиз асли водийлик бўлсак-да, пойтахт дорулфунунида ўқиб юрган пайтларимиз танишганмиз. Ўқишни тугатиш арафасида турмуш қурдик. Ҳаш-паш дегунча таҳсилни тугаллаб, ўз қишлогимиз мактабида иш бошладик.
Аммо йиллар ўтса-да, тирноққа зор яшадик. Бормаган жой, кўрсатмаган дўхтиримиз қолмади ҳисоб. Шифокорлар: «Иккингиз ҳам соппа-соғсиз, сиқилмасдан кутиш лозим», дейишарди. Фолбин-у, сохта «кароматгўй»ларга таишб бор-будимизни тамомласак-да, асло наф кўрмадик. Нуқул атрофдагилар қўлини нуқиб бизни кўрсатишаётгандек туюларди. Гоҳо ўғил тўйлардан кечроқ қайтган эримнинг болишлари кўз ёшдан нам бўлиб қолганини сезардим. Қайниларим бағри ҳам бирин-кетин фарзандлар билан тўла бошлади. Энди қайнонам тугул, мендан анча кичик овсинларим ва қайнсингилларим ҳам дагал муомала қилиб, гап билан узиб оладиган бўлишди. Барча сизга ташланса ҳам эрингиз меҳр кўрсатиб, тасалли берса бас, оилангизга ҳеч ким рахна сололмас экан. Шу тарзда тўққиз йилга яқин умр кечирсак-да, эр-хотин бир-биримиздан безиш ўрнига, тобора яқинлашиб борар эдик...
Шундай кунларнинг бирида бошимизга катта мусибат тушди. Уч фарзанднинг отаси бўлган ўртанча акам, келинойим ва кичик жиянчам автоҳалокат туфайли бевақт ҳаётдан кўз юмишди... Азада ота-онам, жигарлар фарёди бир томону, «аяжоним» дея онасини қидирган жияним Шоҳистанинг бўзлаши бир томон бўлди. Чидаёлмай эндигина иккига кирган жиянчамни маҳкам бағримга босганимда, дилимдаги нидо тилимга кўчганини сезмай қолдим:
«Эй, фалак, бу дунёда бағри бутун ҳам борми?!!» Акамнинг беш ёшли тўнғич ўғли Аслиддин бироздан сўнг тенгдошлари билан ўйнаб кетди... Бўйнимдан маҳкам қучганча уйқуга кетган Шоҳиста жиянчам босинқираб чиқди. Тонгга яқин бироз кўзим илинган экан, акам тушмга кириб: «Шоҳиста қизимни сенга топширдим», дея кўздан ғойиб бўлди. Бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмадим. Уйимга қайтгандан кейин ҳам бу тушни яна кўрдим. Навбатдаги тушларимнинг бирида акам ғазаб билан: «Сенга нима дегандим, ахир?!» дея қўл силтаб. терс бурилиб кетди. Ортидан ҳўнграб йиғлаб қолдим. Кўзимни очсам, ўнгимда ҳам титраб йитаётган эканман, тепамда эрим ҳангу-манг. Ҳаммасини эримга йиғлай-йиғлай сўзлаб бердим. Эртасига уйимизга бордим. Остонадаёқ Шоҳиста югуриб чиқиб, бўйнимга осилди, бир «аммажоним», бир «аяжоним», дея чулдираб ҳаммани йиғлатди. Онам ичкарига имлаб: «Шоҳиста сеникида туратурсин, ҳеч кимга илакишмай, ичикиб қоляпти», — деди. Хуллас, у оиламизга, эримга тезда ўрганиб ҳам қолди. Орадан бироз вақт ўтгач, уни истаб-истамай яна онамникига етаклаб кетарканман, ортимиздан эрим маъюс тикилиб қолди. Уйга борганимда, онам кўзига ёш олиб, акам тинмай тушига кираётганлмгини, қизини менга бершиларини қайта-қайта сўраётганлигини айтиб берди. Мен кўрган тушни онажоним ҳам кўрган эканлар.
Хуллас, одамларнинг гап-сўзига эътибор ҳам бермай, Шоҳистани фарзанд қилиб олдик. Бахтиёр яшай бошладик. Қарангки, қизимизнинг қадами қутлуғ келиб, орадан ярим йил ўтар-ўтмас, ҳомиладор эканлигимни сезиб қолдим. Ҳозир уч фарзанд - икки қиз ва ўғлимни камолга етказмоқдаман.
Бошимдан ўтганларни қанча қисматдош ёш оилаларга сўзлаб беришимга тўғри келди. Қарангки, биз каби фарзанд сақлаб олиб, ўзлари ҳам ували-жували бўлганлар талайгина экан. Менимча, тиббий текширувда соғлом деб топилган бефарзанд жуфтлар шу йўлни ихтиёр этсалар, яхши бўларди». Сафура
Сабаби ноаниқ ёки нисбий бепуштлик ҳар юз фарзандталаб оиланинг тўрт-бештасида учрайди. «Тушунарсиз бепуштлик» ташхиси билан пойтахт шифохоналарига юборилган эр-хотинларда бефарзандлик сабаблари аникланади. Умуман олганда. аёлларни лапароскопик усулда текшириш, эркакларнинг шаҳват суюқлигини тўла анализ қилиш, ҳар икки томонда гормонал, бактериологик тадқиқотлар ўтказиш масалага ойдинлик киритиши мумкин.
Шифокорлар бу ташхисни қўйишда бежиз эҳтиёткорлик қилишмайди. Чунки чуқур текширувлар ўгказилганда бундай оилаларнинг тонзиллит (томоқ муртаги яллиғланиши), стоматит (оғиз бўшлиғи яллиғланиши) ва бошқа турли вирусли касалликларга мойиллиги аниқланган. Суриштирувларда қариндошлари орасида бепуштлик, қандли диабет, ўсма касалликлари ва ҳомила тушиб қолиши тез-тез учраб туриши маълум бўлган. Улар орасида «нисбий бепуштлик»ка чалинганлар сони аслида анча кам. Бундайларнинг бир қисмида иммунтанцислик ёхуд секреция безлари касалликларига мойиллик мавжудлигининг ўзи ҳам репродуктив фаолиятга зимдан салбий таъсир этиши мумкин. Аниқланишича, бефарзандларнинг 64 фоизи сурункали стресс, яъни асаблари таранг ҳолатда юришаркан. Уларда ҳадиксираш, асабийлашув, йиғлоқилик, одамови бўлиб қолиш каби ҳолатлар намоён бўлади. Сурункали стресс нафақат руҳий-эмоционал ҳолатга, балки ички секреқия безлари фаолиятига ҳам салбий таъсир этиб, пушт учун зарур гормонлар ишлаб чиқиш жараёнига путур етказади.
Шунинг учун моҳияти мавҳум бепуштлик гумон қилинган оилаларга гоҳида юқоридаги воқеа каби йўл тутиш тавсия қилинади. Дарҳақиқат, айрим оилалар фарзанд асраб олгач, ўзлари ҳам ували-жували бўлиб кетишади. Бу ҳолат тиббий нуқтаи назардан қуйидагича изоҳланади. Доимо изтироблар комида яшаётган эр-хотин оилада бола пайдо бўлгандан сўнг сиқиқ кайфияту атрофдаги гап-сўзлардан қутуладилар. Натижада, аста-секинлик билан руҳий ҳолат ўз маромйга келиб, ички секретор безлар ва жинсий аъзолар фаолияти яхшилана боради. Бу эса уларнинг репродуктив саломатлиги тикланиб, чинакам ота-оналик бахтига эришишларига олиб келади.
Ушбу ўринда мавзуга яқин бўлган бир мактубдан кўчирма келтирсак:
«Эрим билан яхши кўришиб турмуш қурганмиз. Деярли тўрт йил фарзандли бўлмаганимиздан сўнг қайнонам ўтирсам ўпоқ, турсам сўпоқ дея бошлади. Аммо эрим мени еру кўкка шионмас. ажралишни хаёлига ҳам келтирмасди. Ўзимни игна устида юргандек омонат ҳис қилардим. Неча бор уйимга қайтиб кетсам, эрим ёлвориб олиб келарди. Шифокорлар икковимизни ҳам соглом дейишарди. Қайним уйлангач, эримдан хафа бўлган онаси бизни «жой алмаштириш кор қилиши мумкин» дея алоҳида уйга кўчириб юборди. Биз кўпкаватли уйнинг бетон деворлари ичида ўзимизни анча эркин ҳис қила бошладик. Қарангки, кўчиб келганимизга уч ой ўтмасдан ҳомиладор бўлганлигимни сезиб қолдим. Ҳозирги кунда, уч фарзандим бор. Демак, фарзандсиз одамларга кексаларнинг «жой ўзгартириш» ҳақидаги ўгитлари ҳам қўл келар экан-да?!»
Дарҳақиқат, чуқурроқ мушоҳада қилингудек бўлса. бу воқеадаги «жой ўзгартириш»нинг нафини қуйидагича изоҳлаш мумкин: ёш оила атрофдагиларнинг гап-сўзлари-ю. аралашувларидан халос бўлгач, руҳий ҳолати изга тушган. Натижада, жинсий аъзолар маромида фаолият кўрсатиб, аёл ҳомиладор бўлган. Кўпчилик оилаларнинг табиб, муллалардан даво топиш-лари ҳам руҳий таъсиротга боғлиқ. Умуман олганда. фарзанд кўра олмаётган эр-хотинлар атрофдагилар томонидан сиқувга олинмаса, аксинча, далда берилса, бас, ҳаммаси ўз изига тушади.

Просмотров: 858 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024