Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 08:34
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июль » 30 » БАРҲАЁТ ШОИР
14:23
БАРҲАЁТ ШОИР

Махтумқули таваллудининг 290 йиллиги

БАРҲАЁТ ШОИР (2014й.12.06.№ 24-сон)

Улуғ туркман шоири Махтумқули  халқининг ғурурини юксакларга кўтарган, қайғу ва шодлигини назмга солган севимли мутафаккиридир. Шу боис ҳам шоирни “Махтумқули — вақтнинг гули”, деб аташган. У бундай муносабатга осонгина эришгани йўқ, албатта.

Бўлажак шоирнинг отаси Давлатмамат Озодий тахаллуси билан ижод қилган. Махтумқули дастлаб, Овул мактабида, кейинчалик эса Хива, Бухоро, Андижон мадрасаларида таълим олган. Шарқ адабиётини чуқур ўрганган. Турли фанларни ўрганиш билан бир қаторда заргарлик ҳунари билан ҳам шуғулланган. Махтумқули Озарбайжон, Эрон, Ҳиндистон, Афғонистон каби мамлакатларни кезиб, уларнинг адабиётларини ҳам чуқур ўзлаштирди. Айниқса, Алишер Навоий, Низомий  Ганжавий, Фирдавсий каби атоқли шоирларнинг ижодидан баҳраманд бўлади.

Шоир ўз асарларида муҳаббатни, мардлигу матонатни, эзгуликни, иймону эътиқодни баралла куйлайди. У барчага тушунарли шеърлари боис халқларнинг севимли шоирига айланади.

Шоир қабила-ю уруғларнинг ўзаро урушлари авж олган даврда яшагани боис, халқни бирликка, жипслашишга чорлайди. У дину диёнатни, инсоний одобни, ҳалолликни тараннум этиб, халққа ибратомуз ҳикматлари билан мурожаат этади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Махтумқули туркман адабиётига образли  халқ тилини, мақол ва маталларни биринчи бўлиб олиб кирганлиги билан алоҳида нуфузга эга бўлган алломадир.

Унинг халқ руҳияти билан йўғрилган шеърий оҳанглари умумтуркий адабиётнинг бетакрор намунаси сифатида уч асрдан бери эъзозланиб келаётгани ҳам бежиз эмас.

“Унимадир”, ”Гўзалсан”, “Кўзим тушди”, “Хор қилди”, “Айрилдим”, “Туркманнинг”, “Элингни” каби юзлаб шеър­лари шулар жумласидандир.  Ўзбек халқи ҳам ардоқли туркман шоири Махтумқули асарларини зўр ҳавас ва иштиёқ билан ўқиб, ўрганди.

Шуниси қувонарлики, шоирнинг барча асарлари ўзбек тилида чоп этилган. Ушбу тўрт қатор сатр шоирнинг “Яхшидир” шеъридан олинди:

Одам ўғли, бу оламдан ўтгунча,

От чиқариб, обрўй олган яхшидур.

Қузғунларнинг соясида ётгунча,

Бургут панжасида қолган яхшидир.

Ойхон ИБРАГИМОВА,

43- мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Просмотров: 801 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024