Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 08:40
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июль » 29 » Бефарзандликнинг давоси
07:43
Бефарзандликнинг давоси

Олдинги мавзуларимизда бефарзандликнинг олдини олиш масаласида баҳоли қудрат тўхталиб ўтгандик. Шунингдек, иммунологик, анатомик нуқсонлар натижасида келиб чиқадиган бепуштликнинг даво йўсинлари ҳақида ҳам маслаҳатлар бердик. Даволаш учун зарур таомнома таркиби, тажрибасиз ёш келин-куёвларга ўгитлар ҳам берилди. Демак, бепуштликни бартараф қилиш учун биринчи галда уни келтириб чиқарадиган сабаблар йўқотилиши лозим. Бу дардни даволаш мутахассис-шифокорлар томонидан амалга ошириладиган ишлар сирасига киради. Қуйида эса омма билиши зарур бўлган, ҳаммабоп йўсинлар хусусида фикр юритилади. Эркаклар бепуштлигини даволаш қуйидаги беш хил тадбирлар мажмуини ўз ичига олади:
I. Ташкилий тадбирлар ва умумий таъсир этувчи даво йўсинлари.
II. Аниқ мақсадга йўналтирилган дориворлар билан даволаш.
III. Физиотерапевтик даво услублари.
IV. Жарроҳлик йўли билан даволаш.
V. Сунъий уруғлантириш ва фарзанд асраб олиш кабилар шу тадбирлар жумласидандир.
Ташкилий тадбирлар ва умумий таъсир этувчи даво йўсинлари ҳам қатор тадбирларни ўз ичига олади.
1. Эр-хотиннинг фарзандли бўла олиш имкониятларини аниқлаш мақсадида текширувлардан ўтказиш ўта муҳим. Бу мақсадда эркакнинг шаҳват суюқлиги - эякулят муфассал текширилади. Аёлда эса овуляция жараёнида бузилиш бор-йўқлигини ҳамда бачадон найчалари ўтказувчанлиги ҳолатини билиш биринчи галдаги вазифалардандир.
2. Овқатланиш режими борасида юқорида муфассал тўхталиб ўтганмиз.
3. Касбга хос ҳамда кундалик ҳаётда дуч келадиган зарарли омилларни бартараф қилиш ҳам муҳим аҳамиятга молик. Ута иссиқ ёхуд ўта совуқ ҳарорат, нурланиш, юқори частотали энергия, вибрақия, шовқин, чанг, ишлаб чиқишдаги заҳарлар (симоб, мис, қўрғошин, марганеқ, бензол, ксилол, толуол, хло-роформ, гранозан, третбутил, перақетат, хлорофос, нитрофен ва ҳоказолар) кони зиён тахдидлардан ҳисобланади. Агар, умуман ҳомиладорлик рўй бермаса ёхуд бола ҳадеб аёл бўйидан тушиб қолаверса ёки ногирон, нуқсонли чақалоқ дунёга келса, демак юкоридаги каби муҳитдан тезда йироқлашиш лозим бўлади.
Кундалик зарарли омиллардан кашандалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, ўта ўткир, ёғли таомларга ўчлик (айниқса, уни ке-часи ётиш олдидан истеъмол қилиш) ёхуд сифатсиз, калориясиз озиқланишга мажбурлик ҳам пуштдорлик кушандаларидандир. Айниқса, ўзбошимчалик билан, шифокор-мутахассис кўрсатмаси-сиз даволаниш ҳам ўта хатарли ҳисобланади. Чунки мутахассис кўрсатмасисиз қабул қилинган дориворларнинг кўпчилиги пуштга таҳликали таъсир кўрсатиши ўз илмий исботини топган.
4. Меҳнат ва дам олиш режимини меъёрлаштириш жуда муҳим омиллар сирасига кирса-да, кўпчилик унга аҳамият бермай қўйган. Аслида эса доимий толиқиш, дам олиш имкониятининг йўқлиги асаб ва ички секретор безлар фаолиятига кескин салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, асримиз қусури бўлган гиподи-намия - камҳаракатлик ҳам ўта салбий омиллар сирасига киради. Шунинг учун ақлий меҳнат билан машғул кишилар жисмоний шуғулланишлари, ҳаракатда бўлишлари жуда муҳим. Бу тоифа кишиларга велосипедда сайр этиш, боғда ишлаш, теннис, бадминтон кабилар билан шуғулланиш фойдадан холи эмас. Аммо оғир атлетика, тош кўтариш, бокс каби спорт турлари тавсия этилмайди.
Жисмоний ишдан ҳориганларга эса кўнгилёзди томошалар (кино, театр, ойнаи жаҳон), китоб мутолаалари ҳордиқ бериши мумкин.
Махсус даволаш машқлари билан машғул бўлиш ҳам ўта фойдали. Бундай кони фойда машқлар мажмуини «Эркакнинг иккинчи юраги» номли рисоламизда келтирганмиз.
5. Жинсий ҳаётни меъёрга солиш уруғланиш учун ўта муҳимдир. Айниқса, жинсий алоқалар сони, унинг аёл ҳайз тақвими бўйича овуляция кунига мувофиқлиги ва гоҳо ётиш услуби ҳам алоҳида ўрин тутади. Одатда спермиогенез жараёни 3-4 кун давом этади. Шу боис тез-тез алоқа қилавериш шахват суюқлиги сифатини кескин пасайтириб юбориб, бепушт қилиб Қўйиши ҳеч гап эмас. Аммо бир ҳафтадан зиёд алоқадан тийилиш ҳам кони зиён бўлиб, уруғ суюқлиги таркибида қартайган, ўлик сперматозоидлар кўпайишига олиб келади. Ўта кўп жинсий алоқа қилавериш ҳам муваққат бепуштликка сабаб бўлади. 3-4 кунда бир маротаба муносабатда бўлиш тавсия этилади. Бу борадаги тавсияларимиз юқорида ҳам таъкидлаб ўтилди.
Уруғланиш имконияти овуляция кунларида бўладиган жинсий алоқада юқори бўлади. Мисол учун, 28 кунлик ҳайз циклида овуляция 14-16 кунларга тўгри келади ва шу кунлари бўладиган жинсий алоқа кўпинча ўз самарасини беради.
Агар бефарзандликка аёлнинг қин суюқлигидаги нордонлик (кислота муҳит)нинг ошиб кетгани сабаб бўлса, сперматозоидларга қирон келтириши мумкин бўлган бу муҳит нейтраллаштирилиши, яъни қин ишқорли (содали) эритма билан чайилиши лозим.
Ётиш ҳолатлари ичида муслим зотлар мақбул билган кўриниш - эркак устда, аёл остда бўлиши аксар ҳолларда ўз самарасини беради. Қин калта ёки жинсий аъзоларда бошқа нуқсонлар бўлса, аёл жинсий алоқа пайтида думба тагига кичикроқ қаттиқ ёстиқ қўйиб, тосини кўтариброқ ётиши лозим. Жинсий яқинликдан сўнг таг кўтарилган ҳолда, оёқлар чалкаштирилиб ярим соатдан икки соатгача ётиш тавсия этилади. Гоҳида бачадоннинг орқага кескин қайрилиб қолиши нажижасида одатий жинсий яқинликда шаҳват тўсиқ туфайли керакли жойга етиб бормайди. Тиб олимлари бундай ҳолатда аёл тизза ва тирсакларга таяниб, эркак орқада туриб жинсий яқинлик қилишлари лозимлигини уқтиришади.
6. Гормонопоэз жараёнида иштирок этадиган аъзолар фаолиятини меъёрлаштириш ҳам ўта муҳим. Бу аъзоларга мояклар, простата бези, жигар ва соч фолликулалари киради. Улар тестостерон каби андроген гормонларнинг ишлаб чиқилиши, нофаол тусдан фаол тусга ўтилишида катта ўрин тутади. Жигар касалликларида — гиперэстрогенемия, яъни қонда аёлларга хос гормонлар кўпайиб, жинсий ва репродуктив фаолиятда салбий ўзгаришлар юз беради. Шу боис жигар хасталиклари ўз пайтида бартараф зтилиши, парҳезкор бўлиш, ўт ва пешоб ҳайдовчи гиёҳлар йиғмаларини дамлаб ичиш ҳам муҳим аҳамиятга молик.
7. Асабий, йиғлоқи, инжиқ, таъсирчан бўлиб қолган бепушт кимсалар учун асаб-руҳий тизимни меъёрга келтириш ҳам жуда фойдали. Бу мақсадда фосфор дориворлари (фитин, фитофер-ралактол, глиқерофосфат калқий) ва глютаминовая кислотани қабул қилиш мумкин. Бром, валериана эритмаларини қабул қилиш ҳам мақсадга мувофиқ.
Дориворлар билан даволаш услублари шифокор-мутахассис томонидан ҳар бир киши учун индивидуал, алоҳида тайин этилиши шарт ва ўзбошимчалик билан даволаниш акс самара беради. Лекин эркаклар бепуштлигининг ҳар қандай турини даволашда ҳам витаминларни (айниқса, А ва Е) қўллашга зарурат туғилади.
Албатта, эркаклар бепуштлигига олиб келган сабаблар (тузилишдаги нуқсонлар, яллиғланиш, зиноий, эндокрин, инфекцион касалликлар) даставвал бартараф этилмай мақсадга эришиб бўлмайди. Агар уруғ чиқазув йўлларининг ўтказувчанлиги бузилган бўлса (шикастлар ёхуд яллиғланиш натижасида) ёки туғма нуқсонлар мавжуд бўлса, жарроҳлик услубларига зарурат туғилади. Аёллардаги бефарзандликни даволашда ёшнинг аҳамияти ҳам катта. Одатда 30 ёшга қадар даволанилса, тезда самарага эришиш мумкин. 34-38 ёшли аёлларда туғиш имкониятининг бироз сўниши кузатилади ва даволаш анча қийин кечади.
Аёлларда бепуштлик жинсий аъзоларнинг яллиғланиши натижасида юзага келган бўлса, уни мукаммал даволаш шарт. Қин, бачадон бўйни ва найчалардаги яллиғланиш жиддий даво талаб этади. Бачадон найчаси хасталикларига дориворлар, физиотерапевтик муолажалардан ташқари абдоминал декомпрессия (ички жинсий аъзоларнинг маҳаллий салбий барометрик босимини ҳосил қилиш) ва бўйин декомпрессияси (бачадон бўйни орқали таъсир этиш) усуллари ҳам яхши самара беради. Гидротубация услуби ҳам самарали бўлиб, бунда бачадонга босим остида юборилган дори найчаларнинг яллиғланган жойига қадар етиб боради. Яллиғланишда физиотерапевтик услублар (балчиқ, парафин, озокерит, ултратовуш, фоноферез ва ҳока-золар)ни қўллаш ҳам яхши самара беради.
Бачадон нотўғри жойлашган, букилиб колган ҳолатларда гинекологик массаж тайин этиш яхши самара беради.
Аёллар бепуштлигига қалқонсимон без фаолияти етарли эмаслиги сабаб бўлаётган ҳолларда шу без гормонлари билан даволаш лозим бўлади. Тухумдонлар фаолиятида етишмовчилик бўлса, мутахассис - шифокор-гинеколог махсус гормонлар ёрдамида даволашига тўғри келади.
Умуман олганда, бепуштлик сабот билан узоқ даволанишни талаб этадиган хасталик ҳисобланади.
Юқоридаги даво йўсинларидан наф бўлмаса, бола асраб олиниши мақсадга мувофиқдир.

Просмотров: 985 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024